← Назад
Решение #104433 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1145-сонли
2024 йил ноябрь ойининг «28» куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман
прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ш.Шукруллаев ва
унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиевларнинг иштирокида,
Шукруллаев Шукрулла Акрам ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Шукруллаев
Шукрулла
Акрам
ўғли
(SHUKRULLAYEV SHUKRULLA AKRAM O’G’LI),
11.11.2003 йилда Бухоро вилоятида туғилган,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати
ўзбек, маълумоти ўрта, бўйдоқ, тадбиркор,
муқаддам судланмаган, Бухоро вилояти, Вобкент
тумани, “Тошмашчит“ МФЙ 54-уйда яшовчи,
“муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси
1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Шукруллаев Шукрулла Акрам ўғли гиёҳвандлик
воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
сақлаш, ташиш ва эгаллаш мақсадида 2024 йил 10 август куни соат
04:30ларда Тошкент шаҳрида жойлашаган “Эркин” назорат ўтказиш
постида давлат рақам белгиси 80O210RA бўлган “Ласетти” русумли
автомашина назорат ўтказиш пости ходимлари томонидан тўхтатилиб
ҳужжатлари текширилаётган вақтида автомашина олд ўриндиғида
йўловчи сифатида келаётган Шукруллаев Шукрулла Акрам ўғлининг
ҳатти-харакатлари шубҳа уйғотганлиги сабабли, машина салони ва
бардачок қисмини икки нафар холислар иштирокида кўздан
кечирилганида сигарет қутисига ёпишган ҳолда бўлган тўқ жигарранг
рангдаги ўткир хидли мумсимон модда борлиги аниқланган.
хулосасига кўра, Ш.А.Шукруллаевга тегишли тўқ жигарранг ранли
мумсимон модда таркибида фаол тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб,
бу модда “Гашиш” деб аталиши ва оғирлиги 0,2 граммга тенглиги
аниқланган.
Судланувчи Ш.Шукруллаев суд мажлисида айбига иқрор бўлиб,
2024 йил 10 август куни Бухоро вилояти Галаосиё туманидан ўртоқлари
М.Ботиров ва Б.Тошпўлатовларни Тошкент шаҳрига ошпазликни
ўрганиш мқсадида ўзига тегишли давлат рақам белгиси 80O210RA
бўлган “Ласетти” русумли автомашинасида йўлга чиққанлигини,
Самарқанд вилоятигача машина бошқаруви ўзида бўлганлигини, сўнг
чарчагани сабабли машина бошқарувини ўртоғи М.Ботировга
берганлигини ва ўзи олд ўриндиқда Тошкент шахри Чилонзор туманида
жойлашган “Эркин” назорат ўтказиш постига қадар келганлигини,
назорат
ўтказиш
постида
машинани
ИИО
ходимлари
тўхтатишганлигини ва ҳужжатларни текширишганлигини, сўнг уларни
машинадан тушишларини айтишганлигини, машинадан тушганларидан
сўнг ИИО ходимлари видеотасвир ва икки нафар холислар иштирокида
уларни шахсий тинтув қилишганлигин олдиларида хеч қандай
ноқонуний нарсалар топилмаганлигини сўнг машинани холислар
иштирокида кўздан кечиришганида машина бардачок қисмида унга
тегишли пластик карта ва сигарет қутисига ёпишиб қолган ўткир хидли
жигарранг мумсимон модда чиққанлигини шунда ходимлар холисларга
ва
уларга
кўрсатишганлигини,
кимга
тегишли
эканлигини
сўрашаганида унга тегишли эканлигини айтганлигини, сўнг
бардачокдан олинган моддани холислар ва у иштирокида тегишли
тартибда расмийлаштириб олишганлигини, унда бундан бошқа
гиёҳвандлик
воситаси
йўқлигини,
ҳозирда
қилган
ишидан
пушаймонлигини, сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади
бўлмагани, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан
енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Ш.Шукруллаев унга эълон қилинган айбловга иқрор
бўлсада, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган
қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Жумладан, гувоҳ М.Ботиров суд мажлисида, 2024 йил 10 август куни
Бухоро вилояти, Галаосиё туманидан дўсти Шукрулло Шукруллаевга
тегишли қора рангдаги давлат рақам белгиси 800210RA бўлган
"Ласетти" русумли автмашинада таниши Файзулло, Баходир ва у
Тошкент шаҳрига ошпазликни ўрганиш мақсадида йўлга чиқанлигини,
Самарқанд
вилоятига
келганларида
машина
бошқарувини
Ш.Шукруллаев чарчагани сабабли у олганлигини, Тошкент шахар
"Эркин" ЙПХ назорат ўтказиш постига келганларида машинани ИИО
2
ходимлари тўхтатганлигини ва ҳужжатларни сўрашди у ҳужжатларни
тақдим килганлигини текшириб бўлишганидан сўнг машинадан
ҳаммалари
тушишларини
сўрашганлигини,
улар
машинадан
тушганларидан сўнг ИИО ходимлари видеотасвирга олиб икки нафар
холис иштирокида уларни шахсий тинтув қилишгани, аммо уларни
олдиларида ҳеч қандай ноқонуний нарсалар аниқланмагани, сўнг икки
нафар холис иштирокида машина кўздан кечирилганда машина бар
қисмида пластик карта ва сигарет қути орасида бўлган жигарранг ўткир
хидли мумсимон модда борлигини аниқлашгани, уларга ва холисларга
кщрсатиши, ушбу нарсалар кимга тегишли эканлигини сўрашганида
Ш.Шукруллаев ўзига тегилиши эканлигини айтганлигини, сўнг керакли
ҳужжатларни расмийлаштиришгани ҳақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи Ш.Шукруллаевнинг жиноят содир
этганликдаги айби, гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш
хатлари, ашёвий далилни олиш баённомаси, суд кимёвий экспертизаси
ва суд наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф
этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топди.
Суд,
дастлаби
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Ш.Шукруллаевнинг “0,2” грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини
ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда эгаллаш, сақлаш,
ташиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ш.Шукруллаевга жазо тайинлашда судланувчининг
айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди.
Шу билан бирга, судланувчи Ш.Шукруллаевга жазо турини
танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
эътироф
этган
ҳолда,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан
келиб чиқиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси
1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида жарима жазосини
тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил сифатида олиниб,
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБга вақтинча сақлаш учун
топширилган 0,2 грам “гашиш” гиёҳвандлик воситасини тегишли
3
тартибда йўқ қилишни ҳамда Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 2024 йил 04 сентябрдаги 2022-сонли далолатномасига
кўра, Ш.Шукруллаев гиёҳвандлик касаллиги билан оғримаслиги ва
мазкур касаллик билан даъволанишга муҳтож эмаслиги кўрсатиб
ўтилганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 96-воситасини қўлламасликни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462,
463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
AKRAM O’G’LI), Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг
25 баравари, яъни 8.500.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ш.Шукруллаевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач
бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф
этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга вақтинча сақлаш учун
топширилган 0,2 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси белгиланган
тартибда йўқ қилинсин.
Ашёвий далил, 1 дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин, бир
дона баклажка, чўнтак кесмаси ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
4
А.А.Мухиддинов