Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1004-2305/606 Дата решения 28.11.2024 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 345795 Claim ID 2648996 PDF Hash 38dd11c5af15a9c4... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси збекистон Республикаси ЖК 177 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
бандлари билан ЖКнинг 57-моддаси бандлари билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 44-моддаси збекистон Республикаси ЖК 44 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
онунининг 421-моддаси онуни 421 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 44-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 44 code_article
суднинг ажрими устидан ушбу Кодекснинг 499-моддаси суднинг ажрими устидан ушбу Кодекс 499 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси збекистон Республикаси ЖК 42 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5461 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5215-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5215 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи: судья М.Ахмедов Биринчи инстанция судининг судьяси А.Мухиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи: судья М.Тургунова АЖРИМИ 2024 йил 28 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси, суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья М.Ахмедов, Ҳайъат судьялари: Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Олимовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори У.Мухсимов, маҳкум А.Ғофуровнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 15 мартдаги ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 23 апрелдаги ажримига нисбатан Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари томонидан келтирилган хусусий протестга асосан иш ҳужжатларини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 15 мартдаги ажримига кўра, Ғофуров Азизжон Қахрамон ўғли (G’ofurov Azizjon Qaxramon o’g’li), 1993 йил 1 июлда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, ишсиз, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 12.05.2014 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида, яъни 9.610.500 сўм жарима жазоси тайинланган, жарима тўлиқ тўланган; 2) жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2015 йил 09 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 25.07.2016 йилдаги муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, судланганлик ҳолати тугалланган; 3) жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 25.09.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида 63.900.000 сўм жарима жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “2-Чарх Камолон” МФЙ, “Навбаҳор 3-тор” кўчаси, 70-хонадонда яшовчига нисбатан Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 44-моддасига асосан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 25 сентябрдаги ҳукмига асосан Ғофуров Азизжон Қахрамон ўғлига нисбатан тайинланган 63.900.000 сўм жарима жазосини базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн олти баравари миқдорини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир ойига ҳисоблаб, 1 (бир) йил 3 (уч) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгиланган. Маҳкум Ғофуров Азизжон Қахрамон ўғли суд залида дарҳол қамоққа олинсин ва сақлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ВСХ орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 23 апрелдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 15 мартдаги ажрими бекор қилиниб, Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантириш рад этилган. Маҳкум А.Ғофуров томонидан суд ҳукмида кўрсатилган жарима жазоси 63.900.000 сўм суммаси МИБ Чилонзор туман бўлими ҳисоб рақамига тўлиқ тўланганлиги қайд қилинган. Маҳкум А.Ғофуровга нисбатан танланган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилиниб, дарҳол суд залидан қамоқдан озод қилинган. Суднинг ажримига кўра, А.Ғофуров жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2023 йил 25 сентябрдаги ҳукмига кўра, А.Ғофуровга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, яъни 90.000.000 сўм жарима жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан А.Ғофуровни 2023 йил 05 апрелдан 25 сентябрга қадар (174 кун) қамоқда бўлган вақтини ҳисобга олиб, ўташлик учун 63.900.000 сўм жарима жазоси қолдирилган. 2 судининг 30.12.2023 йилдаги 1-1004-2305/606-сонли ижро варақасига асосан Ғофуров Азизжон Қахрамон ўғлидан давлат фойдасига жиноий жазо тариқасида тайинланган 63.900.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 06.01.2024 йилда Бюронинг Чилонзор туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан А.Ғофуровнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида бир неча маротаба “МИБ-портал” электрон дастури орқали тегишли давлат органларига ҳамда қарздорнинг номига очилган ҳисоб рақамларидаги маълумотларни олиш учун банк ва бошқа суғурта ташкилотларига сўровномалар юборилган бўлиб, олинган жавобларига кўра, унинг номида мол-мулклар ёки ҳисоб рақамларда пул маблағлари мавжудлиги аниқланмаган. Қарздор А.Ғофуровнинг четга чиқиш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 421-моддасига асосан “МИБ портал” дастури орқали вақтинча чекланган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган яшаш манзили бўйича мулкий ахволи ўрганилган, биринчи эҳтиёждан ташқари бошқа мол-мулклари йўқлиги аниқланган ва бу ҳақида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг бошқа даромадларини аниқлаш бўйича кўрилган чоралари натижасиз бўлган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Ғофуров огоҳлантириш хати билан ва “МИБ портал” электрон дастури орқали уяли алоқа воситасига “СМС” хабарнома билан бир неча бор огоҳлантирилган. Қарздор томонидан жарима жазоси учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 15 март кунига қадар тўлов амалга оширилмаган. Мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш жараёнида қарздор А.Ғофуров томонидан жарима тўланмаган ва тўлаш чоралари кўрилмаган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жаримани ундириш мақсадида қарздорга тегишли ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар аниқланмаган. Юқоридагиларга асосан суддан жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 30.12.2023 йилдаги 1-1004-2305/606-сонли ижро варақасига асосан А.Ғофуровдан давлат фойдасига жиноий жазо тариқасида тайинланган 63.900.000 сўм жаримани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 44-моддасига асосан бошқа жазо турига алмаштириш сўралган. Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари тафтиш тартибдаги хусусий протестида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 546 1-моддасига мувофиқ , суд ҳукмини, ажримни ва қарорларни ижро этиш чоғида юзага 3 келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим суд томонидан ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга кириши, суднинг ажрими устидан ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида ҳусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкинлиги белгиланганлиги, лекин иш ҳужжатлари ваколати бўлмаган апелляция инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилганлиги, шуни инобатга олиб апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни сўраган. Тафтиш инстанцияси, иш бўйича судья М.Ахмедовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори У.Мухсимовнинг хусусий тафтиш протестини қўллаб қувватлаб уни қаноатлантиришни, А.Ғофуровнинг адвокати А.Алимкуловнинг тафтиш протестини судга ҳавола қилиши ҳақидаги фикрларини тинглаб, протестдаги важларни иш материаллари билан биргаликда ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, биринчи ва апелляция инстанцияларининг ажримларини бекор қилиб, янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддасига кўра, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Туман суди томонидан тақдимнома кўрилаётган вақтда, маҳкум А.Ғофуров суд ҳукми билан тайинланган 63.900.000 сўм жаримани мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товлаганлигини эътиборга олиб, ушбу жарима жазсини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақида қонунда белгиланган тартибда, асосли ва тўғри хулосага келган. Бироқ, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида маҳкум А.Ғофуровнинг яқинлари томонидан биринчи инстанция суди томонидан тайинланган 63.900.000 сўм жарима жазоси Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлимининг ҳисоб рақамига 2024 йил 8 апрелдаги тўлов квитанцияси билан тўлиқ тўлаганлиги ҳақида МИБ Чилонзор тумани бўлими томонидан маълумотнома тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддасига мувофиқ, суд ҳукмини, ажримни ва қарорларни ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим суд томонидан ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради, суднинг ажрими устидан ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин. Бироқ, иш юзасидан маҳкум А.Ғофуров томонидан нотўғри келтирилган апелляция тартибдаги хусусий шикоятига асосан иш апелляция инстанциясида кўриб чиқилган. Бу билан юқоридаги қонун талаблари қўпол равишда бузилган. Бундай ҳолда биринчи ва апелляция инстанцияларининг ажримларини қонуний деб бўлмайди. 4 Юқоридагиларга кўра, тафтиш инстанцияси биринчи ва апелляция инстанцияларининг ажримларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборишни, тафтиш тартибидаги хусусий протестни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5215-моддасига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати 15 мартдаги ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 23 апрелдаги Ғофуров Азизжон Қахрамон ўғли (G’ofurov Azizjon Qaxramon o’g’li)га нисбатан чиқарилган ажримлари бекор қилинсин ва иш ҳужжатлари янгидан кўриш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилсин. Тафтиш тартибидаги хусусий протест қаноатлантирилсин. Тафтиш инстанциясининг ажримидан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида хусусий шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Раислик қилувчи судья (имзо) М.Ахмедов Судлов ҳайъати судьялари: (имзо) Ф.Халилов (имзо) М.Абидов Аслига тўғри: 5