← Назад
Решение #104686 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 122 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| кун озодликдан чеклаш жазосидан ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| унга ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил ноябрь ойининг 27 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья Д.Турсунов,
судья
ёрдамчиси
Э.Хайриддиновнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Ш.Саттаров ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик
бюроси адвокати А.Юлдашев, жабрланувчи Ф.Мардиевнинг
иштирокида, Саттаров Шерзат Шербоевичга нисбатан
1-1006-2407/1121-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Саттаров Шерзат Шербоевич (SATTAROV SHERZAT
SHERBOYEVICH), 1988 йил 26 октябрда Самарқанд
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, ҳайдовчилик билан
шуғулланади, оилали, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Булунғур туман
судининг
2016
йил
8
февралдаги
ҳукмига
кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг
1-қисми билан 2 йил
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман
судининг
2018 йил 20 ноябрдаги ажримига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг
2-қисми билан бўлган жиноят иши ЖКнинг 66 1моддасига асосан тугатилган;
3) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 25.03.2022 йилдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
277-моддаси 2-қисми “а,б” банди билан 2 (икки)
йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси
тайинланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 16.02.2023 йилдаги ажримига
кўра, ўталмаган 1 (бир) йил 3 (уч) ой 18 (ўн
саккиз) кун озодликдан чеклаш жазосидан ЖК
73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилинган, Самарқанд вилояти,
Булунғур тумани, Сариқ пичоқ МФЙ, Амир
Пардаев кўчаси, рақамсиз уйда рўйхатда туриб,
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ МФЙ,
Қизил Шарқ кўчаси, 12-уй, 39-хонадонда
яшайди,
иш
бўйича
“шахсий
кафиллик”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми
“а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишдаги
мавжуд
бўлган
далилларга
баҳо
бериб,
қуйидагиларни
Судланувчи Ш.Саттаров хавфли рецидивист бўла туриб,
2024 йил 10 август куни соат тахминан 16:00да Тошкент
шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган
“Тошкент
автовокзали”
яқинида
Мардиев
Фахриддин
Баратович билан ўзаро келишмовчилик натижасида жамоат
жойида бўлишига қарамасдан, жамиятда юриш-туриш
қоидаларини
қасддан
менсимасдан,
Ф.Мардиевни
уриб-дўппослаб, реклама таёғи билан бош қисмига уриб,
унинг баданига енгил тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2024 йил 14 август
кунидаги
1062-Қ-Яқуб-сонли хулосасига кўра, Ф.Мардиевнинг бош
тепа соҳасида эзилиб-йиртилган яра тан жароҳати
аниқланиб, ушбу тан жароҳати соғлиқни қисқа, яъни 6
кундан кўп, аммо 21 кундан кам бўлмаган муддатга
бузилишига олиб келган Енгил тан жароҳати деб
баҳоланган.
Суд мажлисида судланувчи Ш.Саттаров ўз айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, 2024 йил 10 август куни соат тахминан
15:00да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани ҳудудида
жойлашган “Тошкент автовокзали”га ўзига тегишли бўлган
давлат белгиси 30 T 768 CB рақамли “Lacetti” русумли
автомашинасида ўзини ишлари билан борганлиги, ушбу
автовокзал яқинида жойлашган ерости ўтиш йўлаги олдига
борган вақтида ўша ерда бир йигит Самарқанд вилоятига
кетмоқчи бўлиб турганлигини кўрганлиги ва унинг олдига
борганлиги, шу пайт у билан бир вақтда бошқа ҳайдовчилар
ҳам келганлиги ва йўловчи сифатида кетмоқчи бўлган йигит
билан гаплаша бошлашганлиги, шунда бегона одам унга
туртилиб кетганлиги ва уни ҳақорат қилганлиги, кейинчалик
ушбу Мардиев Фахриддин Баратович эканлигини билганлиги,
у ҳам уни ҳақорат қилганлиги, кейин иккаласи жанжаллашиб
уришиб кетишганлиги, Ф.Мардиевни қўлидаги пластмасса
реклама таёғи билан бош қисмига урганлиги, кейин шу
ердаги одамлар уларни ажратиб олишганлиги ҳақида
кўрсатув бериб, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан
пушаймонлиги,
бошқа
бу
ҳолат
такрорланмаслигини
инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни
сўради.
Суд мажлисида жабрланувчи Ф.Мардиев, 2024 йил 10
август куни соат тахминан 16:00да Тошкент шаҳри, Чилонзор
тумани ҳудудида жойлашган “Тошкент автовокзали”га ўзига
тегишли бўлган оқ рангли “Jentra” русумли автомашинасида
борганлиги, автовокзал яқинида жойлашган ерости ўтиш
йўлаги олдига борган вақтида ўша ерда бир йигит Самарқанд
вилоятига кетмоқчи бўлиб турганлигини кўрганлиги ва унинг
олдига борганлиги, у билан бир вақтда бошқа ҳайдовчилар
ҳам келганлиги ва йўловчи сифатида кетмоқчи бўлган йигит
билан гаплаша бошлашганлиги, шунда бегона бир йигит унга
туртилиб кетганлиги ва ҳақорат қилганлиги, унга жавобан у
ҳам
уни
ҳақорат
қилганлиги,
шу
пайт
иккаласи
жанжаллашиб кетишганлиги, у йигит қўлидаги таёқ билан
унинг бош қисмига урганлиги ва бошидан қон оққанлиги,
Шерзод уни қорин соҳасига бир неча маротаба урганлиги,
сўнг уларни яқин атрофдаги одамлар ажратиб олишганлиги,
у 102 қисқа рақами орқали ИИБ ходимларига мурожаат
қилганлиги, ҳозирда Ш.Саттаровга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув бериб, суддан унга
енгиллик беришни сўради.
Суд, судланувчи Ш.Саттаровнинг жиноят содир этишдаги
айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва
жабрланувчининг
берган
кўрсатувларидан
ташқари,
жабрланувчининг
аризаси,
тушунтириш
хатлари,
юзлаштириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш
баённомалари,
судга
оид
тиббий
экспертизасининг хулосаси ҳамда жиноят иши бўйича барча
тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар
мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ш.Саттаровнинг ҳаракатларига ҳуқуқий
баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг
қилмиши безорилик, яъни, хавфли рецидивист бўла туриб,
совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст
етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида)
намойиш қилиб, уларни қўллаб, жамиятда юриш-туриш
қоидаларини
қасддан
менсимаслик,
уриш-дўппослаш,
баданга енгил шикаст етказиш жинояти аломатлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а”
банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, Ш.Саттаровга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда,
ҳаракатларида
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
56-моддасида
назарда
тутилган
жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб,
айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлиги, жабрланувчининг ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга
ЖК 277-моддаси 3-қисми билан озодликни чеклаш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Шунингдек суд, жабрланувчи Ф.Мардиевнинг судланувчи
Ш.Саттаровга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини
инобатга олишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463,
465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Саттаров
Шерзат
Шербоевич
(SATTAROV
SHERZAT
SHERBOYEVICH)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни
содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда
бўйича 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан
Ш.Саттаровга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат
23:30дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ МФЙ, Қизил Шарқ
кўчаси, 12-уй, 39-хонадондан чиқиш чеклансин ва унга
қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ
Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз
яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш Ш.Саттаровнинг яшаш жойи
бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати Ш.Саттаров жазоларни ижро
этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ш.Саттаровга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
481моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
Ш.Саттаровга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик”
тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
бекор қилинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида
ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган
бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
Д.Турсунов
(имзо)
Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович