← Назад
Решение #104693 Уголовные
Жазонинг шартлилигини бекор қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| укми билан ЖК | 169 | — | law | |
| рсатилган жиноятни содир этганлиги учун айдор деб топилганини ва унга нисбатан ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 543 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2024 йил ноябрь ойининг 27 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда:
Раислик қилувчи: Ф.Эргашев, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг
котиблигида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси
Н.Рустамов, инспектор И.Нарбаев ҳамда маҳкум А.Адыловнинг
иштирокида,
фуқароси, оилали, 1 нафар фарзанди бор, судланган,
ишламайди, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 2мавзе, 30-уй, 4-хонадонда яшайди.
Суд, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация хизматининг маҳкум
А.Адыловни шартли ҳукм қилинган синов даврида шартли ҳукм
шартларини бузгани сабабли шартлилигини бекор қилишни сўраб
киритган тақдимномаси тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Маҳкум А.Адылов 2022 йил 10 май куни жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг ҳукми билан ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “в”
бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун айдор деб
топилганини ва унга нисбатан ЖКнинг 62-моддаси тартибида 5 йил 5 ой 5
кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганини, ЖКнинг 72моддасига асосан 3 йил шартли синов муддати белгиланган.
Суд ҳукми Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация хизматига 2022 йил 8
август куни келиб тушгани муносабати билан ижрога қаратилгани, унга
синов муддатини ўташ тартиб қоидалари тўлиқ тушунтирилганини, аммо
маҳкум синов муддати даврида ИИБ биносига келмасдан яшаш жойи
бўйича текширилган вақтида яшаш жойида бўлмагани сабабли ЖК 72моддаси 6-ва 8-қисм талаблари бажарилмаганини инобатга олиб уни
шартли синовни шартлилигини бекор қилишни сўраб Пробация хизмати
томонидан тақдимнома келиб тушган.
Маҳкум А.Адылов суд мажлисида, Чилонзор туман ИИО ФМБ
Пробация
хизмати
ҳисобида
туриб,
синов
муддатини
ўтаб
келаётганлигини, 2024 йил 25 ноябрь куни туман ИИО ФМБ Пробация
хизматига бориши кераклигини олдиндан бирганини, аммо ишда кечгача
қолиб кетиши оқибатида боролмаганини, 2024 йил 26 ноябрь куни
Пробация инспекторига бориб учрашганини, бундан ташқари бир
маротаба тиш оғриғи бўлгани сабабли кечки вақтда шифокорга бориб
учрашганини ва ходимларга бу хақида тегишли ҳужжатларни тақдим
этганини, ўзига тегишли хулоса чиқарганини, унга яна бир бор имкон
мажлисида, маҳкум А.Адылов, синов муддатини Чилонзор туман ИИО ФМБ
Пробация бўлими ҳисобида туриб ўтаб келаётганлигини, у синов муддати
тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этмасдан келаётганини, синов муддати
даврида ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса-да, у
ҳуқуқбазурлик содир этишга моил эканини баён қилиб кўрсатув берди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасида ҳукм қилинган
шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органнинг тақдими билан
суд синов муддати давомида унга юклатилган мажбуриятларнинг
ҳаммасини ёки бир қисмини олиб ташлаши ёки унинг зиммасига янги
мажбуриятлар юклаши ҳам мумкинлиги, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 543-моддасида судья шартли ҳукм қилинган шахснинг синов
муддатини қисқартириш билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб
чиқаётганида суд мажлисига ана шу шахсларнинг хулқ-атвори устидан
назорат олиб борувчи органларнинг, шунингдек маҳкумни кузатиб
турувчи ва у билан тарбиявий иш олиб борувчи жамоат бирлашмаси ёки
жамоанинг вакиллари таклиф этиши белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, прокурор ёрдамчисининг
фикрини ва маҳкумнинг кўрсатувларини тинглаб, маҳкум А.Адылов синов
муддати давомида зимммасига юклатилган мажбариятларни қисман
бажармаган бўлсада, унинг вояга етмаганини инобатга олиб унга яна бир
бор имкон беришни лозим деб ҳисоблаб, киритилган тақдимномани рад
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
72-моддаси ва ЖПКнинг 423, 543-моддаларига асосан, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси рад этилсин.
Амирханов Марат Владимировичга нисбатан суд томонидан
белгиланган 3 йил синов муддати берилган шартли ҳукмнинг шартлилиги
бекор қилиш рад этилсин.
Ажримдан норози тарафлар кассация тартибида хусусий шикоят
беришга ва хусусий протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
Ф.Эргашев