Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/1128 Дата решения 27.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 350536 Claim ID 2665686 PDF Hash 61a384756333544d... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил ноябрь ойининг 27 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлиси, суд биносида бўлиб, Раислик қилувчи: туман судининг судьяси Ж.Курбанов, судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Наимовнинг манфаатида “Ulugbek Abdujafarovich” адвокатлик бюросининг адвокати У.Акбаровларнинг иштирокида, Наимов Жамшид Якубовичга нисбатан 1-10062409/1128-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Наимов Жамшид Якубович (Naimov Jamshid Yakubovich), 1987 йил 19 май куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти сиртқи бўлимининг 3-курс талабаси, партиясиз, оилали 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, “Сурхон Пармалаш” АЖда ҳайдовчи, Қумқўрғон тумани, Оқсой МФЙ, 10-уйда яшовчи, «шахсий кафиллик» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2024 йил 30 август куни олган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1қисми билан айбланган. Суд судланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жумладан, Ж.Я.Наимов, 2024 йилнинг май ойи бошларида Сурхондарё вилояти Бойсун тумани тоғ ён бағрида ёввойи ҳолда ўсиб ётган, “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлиги баргларини юлиб олиб, келгусида ўзининг истеъмол қилиши учун ўз ёнида сақлаб келган. Шундан сўнг 2024 йил 20 май куни соат 23.30 ларда Чилонзор тумани, Лутфий МФЙ, 104-уйнинг олдида ИИО ходимларига шубҳа уйғотган Ж.Наимовнинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уни эгнидаги оқ рангли спорт кийимининг чап ташқи чўнтагидан қора рангли целлофандаги оқ рангли қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган. Суд кимёвий экспертизасининг 23.05.2024 йилдаги хулосасига кўра, Ж.Наимовдан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда Тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда “марихуана” деб аталиши, марихуананинг қуруқ ҳолдаги оғирлиги 1,16 граммни ташкил этиши кўрсатилган. Суд мажлисида судланувчи Наимов Жамшид Якубович, айбига иқрор бўлиб, Ирригация университетида сиртқи таълимда ўқиб келаётганлиги, 2024 йил май ойининг бошида университетга келиш учун бир ўзи бирга ишловчи таниши И.Салимовга тегишли қора рангли "Трекер-1" русумли автомашинада Сурхондарё вилоятидан Тошкент йўлга чиққанлиги, йўлда ҳаракатланиб келаётганида Сурхондарё вилояти Бойсун тумани тоғларидан ўтаётган вақтида, ҳожатини чиқиш учун йўл четига тўхтаб, ҳожатини чиқариб, автомашинага қайтаётган вақтида, йўл четида яъни тоғ ён бағрида ёввойи шаклда ўсаётган, "Марихуана" гиёҳванд воситасига ўхшаш ўсимликни истеъмол қилиб кўриш мақсадида ўсимликнинг баргларидан қўлининг кафтига сиққанича юлиб олиб, оқ рангли қоғозга ўраб қора рангли целлофан билан ўраб, эгнида бўлган оқ рангли спорт кийимининг чап ташқи чўнтагига солиб қўйганлиги, сўнг автомашинасига ўтириб, Тошкент шаҳрига етиб келгач, спорт кийимини ечиб, уйда қолдирганлиги, 2024 йил 20 май куни соат 22:00 ларда, у курсдоши Ахмедов Мирдониёрга қўнғироқ қилиб, у бу ерда овқатланиб олишликни таклиф этганида, у унинг таклифига рози бўлиб, ишдан энди чиқиб қайтаётганлигини маълум қилганлиги, шундан сўнг, у юқорида кўрсатиб ўтилган оқ рангли спорт кийимини кийиб, кўчага чиққанида, кўчада таниши М.Ахмедов билан Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Самарқанд дарвоза"ни олдида кўришиб олишганлиги, у ерга курсдоши М.Ахмедов бошқарувидаги "Нексия-2" русумли автомашинасида етиб боришганлиги, сўнг у унга курсдоши Ж.Ғаффаровни ҳам чақиришни айтганлиги, у қарши бўлмаганлиги ва у Ж.Ғаффаровга қўнғироқ қилиб қаерда эканлигини сўраганлиги у эса Чилонзор тумани Лутфий кўчаси "Амарант" ресторани олдида турганлигини айтганлиги, улар мазкур ресторан олдига бориб, у ердан курсдоши Ж.Ғаффаровни йўлдан олишганлиги, шундан кейин курсдоши М.Ахмедов уйига кириб кийимини алмаштириб чиқишини айтганлиги, шу сабабли улар Учтепа тумани 13-мавзе 44-уй томонига қараб йўл олишганлиги, у ерда М.Ахмедов таниши А.Шермамадовни учратиб қолганлиги ва унга ҳам бирга овқатланишни таклиф қилганлиги, сўнг М.Ахмедов кийимини алмаштириб чиққанидан кейин, А.Шермамадовнинг онаси қўнғироқ қилиб уни уйга чақириб қолганлиги, шу сабабли улар А.Шермамадовни уйига ташлаб қўйиш мақсадида Чилонзор тумани Лутфий МФЙ ҳудудига етиб келиб, шу ердаги 104-уй олдида тўхташганлиги, шу пайт олдиларига шу ерда хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари келиб, ўзларини таништириб, унга таниш бўлмаган икки нафар эркак холислар иштирокида уни, А.Шермамадовни, Ж.Ғаффаровни ва М.М.Ахмедовни ёни ҳамда М.М.Ахмедовнинг бошқарувидаги автомашинасини салон қисмини кўздан кечиришганлиги, кўздан кечириш натижасида унинг эгнида бўлган спорт кийимининг чап ташқи чўнтагидан қора рангли целлофан парчасига ўралган гиёҳвандлик моддасини расмийлаштириб олишганлиги, уни танишлари ёнида гиёҳвандлик моддаси борлигини билишмаганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига келмаган гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттирди. Дастлабки тергов вақтида гувоҳ Акбаров Дилмурод Мавлон ўғли, 2024 йил 20 май куни соат 23.30 ларда ўзини шахсий ишлари билан Чилонзор тумани, Лутфий МФЙ, 104-уй олдидан ўтиб кетаётган вақтида, уни ёнига ППХ ходимлари ва тезкор вакиллар келиб, бир фуқаронинг бошқарувидаги автоуловни кўздан кечиришда ва шахсни шахсий тинтув қилишда холис сифатида иштирок этишини сўрашганлиги, у ходимларнинг илтимосига рози бўлганлиги, кейин у билан холис сифатида яна бир нафар эркак кишига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришганлиги, кейин ходимлар уларнинг иштирокида, ўзини 1987 йилда туғилган, Наимов Жамшид Якубовичнинг деб таништирган шахсни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, уни эгнидаги оқ рангли спорт кийимининг чап ташқи чўнтагидан қора рангли целлофандаги оқ рангли қоғозда ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон модда борлиги аниқланиб олинганлиги, шунда Наимов Жамшид Якубовичдан ушбу моддани нима эканлигини сўрашганда у ушбу моддани “марихуана” гиёҳванд моддаси эканлигини, уни ўзининг истеъмоли учун олганлиги, ушбу модда унга тегишли эканлиги ҳақида кўрсатув берган. Шунингдек дастлабки тергов вақтида гувоҳ М.Ахмедов, Ж.Ғаффоров, А.Шермамадовлар судланувчи Ж.Наимовнинг кўрсатувларига ўхшаш кўрсатув берган. Бундан ташқари, судланувчи Ж.Наимовнинг айби жиноят ишида мавжуд бўлган далилий ашёни олиш тўғрисидаги баённома, кимёвий экспертизасининг хулосаси, ашёвий далил деб топиш ҳақида қарор ва бошқа ҳужжатлар билан ҳам ўз исботини топган. Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ж.Наимовнинг гиёҳвандлик воситаларини ўтқазиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда эгаллаш, сақлаш, ташиш ва жўнатишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорини 3бандида ЖКнинг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд судланувчи Ж.Наимовга жазо тайинлашда, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг ҳаракатларида жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасини, талаба эканлигини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни лозим топади. Суд Тошкент шаҳар наркологик диспансерининг далолатномасига асосан судланувчи Ж.Наимов гиёҳвандликка йўлиқмаганлиги ва ундан мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эмаслиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Суд, жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХга 2024 йил 9 октябрдаги 08849-сонли квитанцияга асосан топширилган жами 1,06 грамм "гашиш" гиёҳвандлик воситасини ўрнатилган тартибда йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Судланувчи Наимов Жамшид Якубович (Naimov Jamshid Yakubovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилсин ва унга ушбу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 (қирқ) баравари миқдорида 13.600.000 (ўн уч миллион олти юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ж.Наимовга нисбатан қўлланилган шахсий кафиллик тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ашёвий далил сифатида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХга 2024 йил 9 октябрдаги 08849-сонли квитанцияга асосан топширилган жами 1,06 грамм "марихуана" гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ўрнатилган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: Ж.Курбанов Қ И Л Д И: