← Назад
Решение #104729 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| ЖКнинг | 74 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди ва | 166 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 415 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/931-сонли
2024 йил ноябрь ойининг “27” куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи С.Эргашев ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиев,
жабрланувчилар Ю.Абдуганиев ва У.Мехмановларнинг иштирокида,
Эргашев Санжар Садриддиновичга оид жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Эргашев Санжар Садриддинович (ERGASHEV SANJAR
SADRIDDINOVICH), 1991 йил 01 октябрь куни
Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ишсиз,
оилали, қарамоғида бир нафар фарзанди бор,
муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти
Шўрчи
туман
судининг
2014
йил
08 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми
“в” банди билан 10 йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Шеробод
туман судининг 2017 йил 01 мартдаги
ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан
ўталмай қолган 2 йил 10 ой 20 кун озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси
иш
ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят
ишлари бўйича Шўрчи туман судининг
2017 йил 17 мартдаги ажримига кўра, ЖКнинг
73-моддасига асосан ўталмай қолган ахлоқ
тузатиш ишлари жазосидан муддатидан
илгари шартли равишда озод қилинган,
судланганлик ҳолати тугалланган;
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Эгарчи” МФЙ,
рақамсиз уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил
23 августдан қамоқда сақланаётган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди
ва 166-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланган.
Суд, судланувчилар ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд
бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
куни соат 03:00ларда ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида Чилонзор тумани, 18-мавзе, 1-уй,
1-хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро Мехманов Улуғбек
Юсуфбек ўғлининг кийимидан Абдуганиев Юлдошали Адашали ўғлига
тегишли бўлган 4.000.000 сўм ва 100 АҚШ долларини олиб, сўнг
У.Мехмановга тегишли "Redmi 11 Pro" русумли уяли телефон аппаратини
ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Судланувчи С.Эргашев суд мажлисида эълон қилинган айбловга
қисман иқрор бўлиб, 2024 йил 04 август куни 02:00ларда “Босадар”
овқатланиш шаҳобчасидан маст ҳолда чиқиб, Чилонзор туманида
жойлашган аниқ манзили ёдида бўлмаган, биринчи қаватда жойлашган
уйдан ёруғлик тушиб турганлигини ва уйнинг эшиги очиқлигини кўриб,
ушбу уйга кирганда ўнг қўлда жойлашган хонага қирганида ИИО
ходимининг кийми илиниб турганлигини ва ушбу киймни чўнтагини
чуқалаб кўрганида, чўнтагидан 100 АҚШ доллари ва 4.000.000 сўм
миқдоридаги пулларни олгани, сўнг ушбу хонани ичида, яна бир хона
борлигини, ушбу уйга кирганида уйда битта одам ухлаб ётганлигини, у
бундан фойдаланиб ерда турган телефон аппаратини қувватлагичдан
суғуриб олганлигини, сўнг уйдан чиқиб кетаётган пайтда, ичкаридан
уйдан баланд овозлар эшитилганлигини, қўрқиб кетганлиги учун
югуриб қочиб кетгани, уй эгалари уни кўрмагани, ҳудди шунингдек у ҳам
уларни кўрмагани, сўнг ушбу уйнинг яқин атрофида бўлган жойга “Redmi
11 Pro” русумли уяли телефон аппаратини ташлаб юборгани, 100 АҚШ
доллари ҳамда 4.000.000 сўмни ўзи билан олиб, йўлда такси тўхтатиб
вақтинча яшаш манзилиги кетгани, сўнг турмуш ўртоғи ҳомиладор
бўлганлиги сабабли доимий яшаш манзилигига, яъни Сурхондарё
вилояти Шўрчи туманига кетгани, 2024 йил 08 август куни “Эгарчи”
маҳаласи раиси қўнғироқ қилиб, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари уни
қидираётганини айтганлигини, сўнг у маҳалла раисидан ИИО ходимини
телефон рақамини олиб, унга қўнғироқ қилганлигини ва ҳолат бўйича
сўраганида унга Чилонзор туманида жойлашган уйнинг биринчи
қаватида жойлашган яшаш хонадонидан 100 АҚШ доллари ва 4.000.000
2
сўм пулларини олиб чиқиб кетганликда гумонланаётганини, у ушбу
пулларни олиб чиқиб кетганлигини айтиб, 2-3 кундан сўнг Тошкент
шаҳрига бориб уларга учрашишини айтганлигини, 2024 йил 20 август
куни Тошкент шаҳрига келиб, ИИО ходимига учрашиб, айбига иқрор
бўлиб, жиноятни очилишига фаол ёрдам бергани, У.Мехмоновга тегишли
бўлган уяли телефон аппарати тергов даврида соз ҳолда қайтарилгани,
суд мажлисида турмуш ўртоғи Ю.Абдуганиевга етказилган моддий
зарарни тўлиқ қоплангани, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, оилавий шароити ва моддий ахволи оғирлигини
инобатга олиб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи С.Эргашев эълон қилинган айбловга қисман иқрор
бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган
ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи У.Мехмонов суд мажлисида, ИИО ходими
экани, 2024 йил 03 август куни соат 08:00ларда Наманган вилоятидан
таниши Абдуғаниев Йўлдошали Адашали ўғли унинг Тошкент шаҳридаги
ижарага олган уйига келгани, 2024 йил 03 август куни соат 23:00ларда
ишдан чиқиб хизмат уйига келганлигини, уйга келганида таниши
Ю.Абдуғаниев билан кўришиб соат 23:00ларгача гаплашиб ўтириб, сўнг
ухлашгани, уйнинг эшиги қия эмас ёпиқ бўлгани, аммо қулфи яхши
ишламагани, сўнг у уйга кирганда кийм илгичга хизмат кийимини ечиб
илиб қўйганлигини ва ушбу формасини ичида 4.000.000 сўм ва 100 АҚШ
доллари миқдоридаги пуллар мавжуд эканлигини, ушбу пуллар таниши
Ю.Абдуғаниевга тегишли бўлиб, ундан қарзга сўраб тургани, у ўзига
тегишли бўлган “Redmi 11 Pro” русумли уяли телефонини уйга
кирагандан ўнг қўлдаги хонанинг ичида яна бир хона борлигини, ушбу
уйга телефонини қувватлагичга қўйиб кириб ухлаганлигини, сўнг соат
02:00ларда таниши Ю.Абдуғаниев олдига келиб кимдир телефонни олиб
чиқиб югуриб кетганлигини айтганлигини ва қараса узоқдан бир
инсоннинг шарпаси кўрингани, тўхта деб бақиргани, ич кийимда бўлгани
сабабли орқасидан қувмагани, киймимни кийиб ташқарига чиққанида
ҳеч ким бўлмагани, сўнг уйга қайтиб кирганида таниши
Ю.Абдуғаниевдан нима ҳолат юз берди деб сўраганида, бир шарпага
ўхшаган нарса борлигини сезганлигини, сўнг унга бақирганлигини, у эса
югуриб чиқиб кетганлигини айтганлигини, сўнг уйдаги барча
нарсаларни текширганида илгичга илиб қўйган формасини чўнтагида
таниши Ю.Абдуғаниевга тегишли бўлган 4.000.000 сўм ва 100 АҚШ
доллари пуллар ва унга тегишли бўлган “Redmi 11 Pro” русумли уяли
телефон апарати йўқолганлигини, эрталаб 08:30ларда уйдан чиқиб
ишхонасига борганида таниши Ю.Абдуғаниев унга қўнғироқ қилиб,
Тошкент шаҳар ИИББ “102” алоқа операторига қўнғироқ қилиб, бўлган
ҳолат бўйча айтиб берганини, сўнг у соат 09:00ларда хизмат уйига
борганида Ю.Абдуғаниев кўчадан унга тегишли бўлган “Redmi 11 Pro”
3
русумли уяли телефонини соз ҳолатда топиб олаганини маълум қилгани,
ҳозирда С.Эргашевга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб,
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш
ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи Ю.Абдуғаниев суд мажлисида, 2024 йил 03 август
куни эрталаб соат 08:00ларда Тошкент шаҳрига келиб, таниши
У.Мехмоновнинг хизмат уйига 2-3 кунга келгани, шаҳарда ишларини
тамомлаб, соат 22:00ларда уйга қайтиб келгани, сўнг таниши У.Мехмонов
ҳам соат 22:30ларда ишдан чиқиб келгани, у таниши билан кўришиб улар
саот 23:00гача гаплашиб ўтирганлигини ва таниши У.Мехмонов унга
ишдан чарчаб келганини ва ётиб дам олишини айтганлигини, сўнг
таниши уйга кирганда энг охиридаги хонага кийим илгичга формасини
ечиб илиб қўйганлигини ва таниши У.Мехманов уйга кирилганда чап
қўлдаги хонага кириб ётганлигини, сўнг у уйга кирагандан ўнг қўлдаги
хонанинг ичида яна бир хона бор бўлиб, ушбу уйга ётиб дам олиш учун
кириб танишига тегишли бўлган “Redmi 11 Pro” русумли уяли телефон
аппаратини қўвватлагичга қўйиб кириб ухлаганлигини, сўнг у, соат
02:00ларда қанқадир товушни сезиб уйғониб кетганлигини, аввалига
шарпа деб ўйлаганлигини ва ўрнидан туриб таниши олдига
борганлигини, унга уйда кимдир борлигини айтганлигини, сўнг таниши
кимсан деб бақирганида югуриб чиқиш эшигидан кўчага чиқиб
кетганлигини ва таниши Ю.Абдуғаниев олдига келиб кимдир телефонни
олиб чиқиб югуриб кетганлигини айтганлигини, аммо аниқ кўрмагани,
У.Мехманов ҳам орқасида тўхта деб югурмоқчи бўлгани, аммо кўчага
чиқмаганлигини, сўнг уйдаги барча нарсаларни текширганларида,
таниши У.Мехмоновга тегишли бўлган илгичга илиб қўйган формасини
чўнтагида 4.000.000 сўм ва 100 АҚШ доллари пуллар борлигини айтиб,
ҳозирда ушбу пуллар йқлигини, эрталаб 08:30ларда таниши У.Мехмонов
уйдан чиқиб ишхонасига борганидан сўнг, у “102” алоқа операторига
қўнғироқ қилиб, бўлган ҳолат бўйча айтиб бергани, шу билан
У.Мехмоновга тегишли бўлган “Redmi 11 Pro” русумли уяли телефонини
кўчадан топганлигини, ҳозирда унга нисбатан етказилган 4.000.000 сўм
ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги моддий зарар судланувчининг турмуш
ўртоғи томонидан қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси
йўқлигини маълум қилиб, енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви
билан;
бундан ташқари, судланувчи С.Эргашевнинг айби жиноят ишида
тўпланган жабрланувчи У.Мехманов ва Ю.Абдуғаниевларнинг аризаси,
тушунтириш хатлари, ашёни олиш баённомаси, айбланувчининг
кўрсатувларини ходиса жойида текшириш, фото илова ва диск, нарсани
ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ва фотожадвал ҳамда иш
материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси
билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
4
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи С.Эргашевнинг
“ўғрилик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, жабрланувчи
Ю.Абдуғаниевнинг 100 АҚШ доллари ва 4.000.000 сўм миқдоридаги пул
маблағларини яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган
жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
2-қисми “г” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
С.Эргашевнинг “талончилик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб,
жабрланувчи У.Мехмоновнинг “Redmi 11 Pro” русумли уяли телефон
аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “б”
банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар
Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид
барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз
деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз
айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар
билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла
олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида, суд жиноят юз
берганлиги, унинг содир этилишида ким айбдорлиги, шунингдек у билан
боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш бўйича исботланиши
лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва
холисона текшириб чиқилиши, ишда юзага келадиган ҳар қандай
масалани ҳал қилишда судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам
оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган,
ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши
лозимлиги;
23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни
бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига
ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган
шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши;
112-моддасида, айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу иқрор
бўлиш мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина, уни
айблаш учун асос қилиб олиниши, айбланувчининг берган кўрсатувлари
билан аниқланган ҳолатлар, айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган
тақдирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор қилган тақдирда ҳам
5
ишнинг ҳамма ҳолатлари билан боғланган ҳолда бошқа далиллар каби
текшириб чиқилиши ва баҳоланиши;
463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши
мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли
эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина
чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича
барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида
маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма
шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган
ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги белгиланган.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан юқорида қайд этилган
Конституция ва Қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда судланувчи
С.Эргашевни тасдиқланмаган, исботланмаган ва текширилмаган
далиллар асосида у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси
3-қисми “б” банди билан айбланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил
30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик
билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 1-бандига кўра, жабрланувчининг ёки
бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлса-да, уларга билдирмасдан
ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғирлик
ҳисобланади. Бордию жабрланувчи ёки бошқалар мол-мулкининг
олинаётганлигини кўрган бўлса-да, лекин айбдор билдирмасдан ҳаракат
қиляпман деб ўйлаган бўлса, бундай қилмишни ҳам ўғирлик деб
тавсифлаш лозим.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи С.Эргашев фуқаро
У.Мехмановга нисбатан талончилик жиноятини содир этиш жараёнида
жабрланувчи У.Мехмановнинг телефон апаратини очиқдан-очиқ талонтарож қилмаган, аксинча жабрланувчи бор бўлса-да, уларга
билдирмасдан мулкини ўғирлаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 415-моддасига кўра, суд айбловни
ўзгартиришга ҳақли. Бунда айбловнинг бир қисми ёки жиноятнинг
тавсифий аломатлари чиқариб ташланади.
Юқоридагиларга асосан, судланувчи С.Эргашевнинг ҳаракатини
юқоридаги эпизод бўйича содир этилган ўғирлик жинояти давомли
жиноят деб ҳисоблаб, унинг ҳаракатини “ўғрилик, яъни уй-жойга
ғайриқонуний равишда кириб, жабрланувчи Ю.Абдуғаниевнинг 100 АҚШ
доллари ва 4.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ҳамда
жабрланувчи У.Мехмоновнинг “Redmi 11 Pro” русумли уяли телефон
аппаратини яширин равишда талон-торож қилиш” жиноят аломати
бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди
билан квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди.
6
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “б” бандини
чиқаришни лозим деб ҳисблайди.
Суд, судланувчи С.Эргашевга нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, моддий
зарар мавжуд эмаслигини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси
йўқлигини, судланганлик ҳолати тугалланганини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб, жиноят ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир
этилганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан
жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, суд судланувчи С.Эргашеввга нисбатан жазо тури ва
миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
С.Эргашевни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин
деган қатъий фикрга келиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 2-қисми “г” банди санкциясида назарда тутилган аҳлоқ
тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462,
463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Эргашев
Санжар
Садриддинович
(ERGASHEV
SANJAR
SADRIDDINOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
7
ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 23 августдан 27 ноябрга
қадар қамоқда сақланган вақти (96 кун) тайинланган ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил
8 (саккиз) ой 12 (ўн икки) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
қолдирилсин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
С.Эргашевга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
С.Эргашевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт
чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.
С.Эргашевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Судланувчи С.Эргашев томонидан жабрланувчи У.Мехмановга
етказилган моддий зарар судланувчининг турмуш ўртоғи томонидан
қопланганлиги инобатга олинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
8
А.А.Мухиддинов