Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/939 Дата решения 26.11.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 344626 Claim ID 2665177 PDF Hash 9be83bc1ba12d4d0... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси збекистон Республикаси ЖК 270 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
исми ва 270-моддаси исми ва 270 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддаси збекистон Республикаси ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
ЖПКнинг 224-моддаси ЖПК 224 law
унга нисбатан ЖК 276-моддаси унга нисбатан ЖК 276 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
амда ЖКнинг 96-моддаси амда ЖК 96 law
овга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси овга нисбатан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 510 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: Т.Касимов Биринчи инстанция судининг судьяси: А.Мухиддинов 2024 йил ноябрь ойининг 26 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари: А.Икромов ва Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Шодмоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори У.Мухсимов, судланувчи Ф.Холиқов ва унинг ҳимоячиси - адвокат Ж.Буриевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилозор туман судининг 2024 йил 28 октябрдаги ҳукмига кўра судланган: Холиқов Фурқат Улуғбекович (XOLIQOV FURQAT ULUG’BEKOVICH), 1989 йил 14 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, санъаткор, муқаддам Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг 05.05.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 25,273-моддаси 3-қисми “в” банди билан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 06.06.2024 йилдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг 2023 йил 5 майдаги ҳукми ўзгартирилиб, Ф.Холиқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми ва 270-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 03.10.2023 йилдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмаган 1 йил 8 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 28.06.2024 йилдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмаган 1 йил 28 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, “Бўстон” МФЙ, 1-ёшлик кўчаси, 1-уйда яшаган, 2024 йилнинг 25 июлдан 26 июлга қадар 1 ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 26 июлдан буён қамоқда сақланаётганга нисбатан 1-1006-2405/939-сонли жиноят ишни адвокат Ж.Буриев томонидан берилган апелляция шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 28 октябрдаги ҳукмига кўра, Ф.Холиқов Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 4 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 62-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 4 йил 2 ой 29 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган ҳамда ЖКнинг 96-моддасига асосан каннабиноид наркоманиядан (анаша; гашиш) мажбурий тартибда даволаниш чораси қўлланилган. Суднинг ҳукмига кўра, илгари гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган Холиқов Фурқат Улуғбекович гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда озгинадан кўп миқдорда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида 2024 йил 18 июль куни соат 02:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида ҳайдовчи Кодиров Ойбек Тошпулатовичнинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли, давлат рақам белгиси 70G265XA автомашинасида бирга келаётганида ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ушбу автомашина олд ўриндиғида йўловчи сифатида келаётган Ф.Холиқовни хатти-ҳаракатлари шубҳали туйилганлиги сабабли, ИИО ходимлари томонидан унинг ёни ҳолислар иштирокида Ф.Холиқовнинг эгнидаги шимининг ўнг чўнтагидан оқ рангли қоғозга ўралган ўткир ҳидли, мумсимон модда борлиги аниқланган ҳамда автомашина кўздан кечирилганда йўловчи олд ўриндиқнинг тарпедка қисмида сигарет қутисининг ичида оқ қоғозга ўралган ўтсимон модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ички ишлар ходимлари томонидан тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 20.07.2024 йилдаги 2793-сонли хулосасига кўра, Ф.Холиқов ёнидан расмийлаштириб олинган қорамтир жигар рангли модда таркибида, фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда “гашиш” деб аталиши, вазни 0,88 грамм эканлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 20.07.2024 йилдаги 2793-сонли хулосасига кўра, Ф.Холиқов ёнидан расмийлаштириб олинган ўсимлик моддалари, таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол”, мавжуд 2 бўлиб, бу модда “марихуна” деб аталиши, вазни 9,27 грамм эканлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 20.07.2024 йилдаги 2795-сонли хулосасига кўра, О.Кодировга тегишли автомашинадан олинган ўсимлик моддалари, таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол”, мавжуд бўлиб, бу модда “марихуна” деб аталиши, вазни 0,48 грамм эканлиги аниқланган. Адвокат Ж.Буриев апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан дастлабки тергов ишни бир томонлама ва ЖПК нормаларининг талабларини бузган ҳолда фараз ва тахминларга асосланганлигини ҳамда далиллар мақбуллигига ва жазони енгиллаштирувчи ҳолатларга эътибор берилмаганлигини билдириб, суд ҳукмни бекор қилишни ва ҳимоя остидаги Ф.Холиқовга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати иш бўйича судья Т.Касимовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори У.Мухсимовнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, суднинг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Ф.Холиқов ва адвокати Ж.Буриевнинг апелляция шикоятини қаноатлантириб, суд ҳукмини ўзгартириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, суд ҳукмини қуйидагиларга асосан ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати Ф.Холиқов нинг жиноятни содир этишдаги айби ўзининг иқрорлик кўрсатувларидан ташқари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, юзлаштириш баённомалари, суд кимёвий экспертизаси ва суд наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топган ҳамда, келтирилган далиллар, уларни тўплаш билан боғлиқ процессуал қоида ва тартибларга риоя қилинган ҳолда олинганлиги учун мақбул далиллар деб эътироф этиб, улар ҳақиқатга мувофиқ бўлганлиги сабабли ишончли ҳамда судланувчиларнинг жиноий ҳаракатларини баҳолашда етарли деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи Ф.Холиқовнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “б” бандидан “илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан, озгинадан кўп миқдорда “гашиш” ва “марихуана” гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф 3 равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш”да ифодаланган белгиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “б” бандига тўғри қайта квалификация қилинган. Судов ҳайъати ҳимоянинг 18.07.2024 йилдаги “Ашёвий далилни олиш тўғрисида”ги баённомани мақбул эмас далил деб топиш лозимлиги ҳақида важини муҳокама қилиб, ушбу важни қуйидаги асосларга кўра асоссиз деб топади. Хусусан, гувох О.Қодировнинг “...Тошкент шаҳрига киришда жойлашган “Эркин” ЙПХ масканига келганларида, ИИБ ходимлари автомашинани тўхтатиб, холислар иштирокида уларни текшира бошлаганлиги” ҳақида; гувох Ш.Турсуновнинг “...унга Фурқат Холиқовнинг ёнини кўздан кечиришларини айтишгани, ҳуқуқлари тушунтирилгани, у рози бўлганлигини, ўша ерда “Эркин” ЙПХ постида "Кобальт" русумли автомашина олд ўриндиғида келаётган ўзини ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган Ф.Холиқовнинг ёни кўздан кечирилганда, унинг эгнида бўлган шимининг чап чўнтагидан шаффоф полиэтилен пакетида яшил рангли ўтсимон моддалар ва гугурт қутисига солинган яшил рангли ўтсимон моддалар борлиги, бундан ташқари унинг шимининг олд томонидаги кичик коғозга ўралган жигарранг ўткир хидли мумсимон модда борлиги аниқлангани...” ҳақида биринчи инстанция суди мажлисида берган кўрсатувлари ҳимоянинг важларини тўлиқ инкор қилади. Шу боис, Тошкент шаҳар ИИББ кинология хизмати инспектори Н.Норшаев томонидан 18.07.2024 йилда расмийлаштирилган “Ашёвий далилни олиш тўғрисида”ги баённома ЖПК талабларига амал қилинган ҳолда расмийлаштирилган деб топилиб, уни мақбул эмас далил деб топиш учун асос мавжуд эмас деб топилади. Биринчи инстанция суди, судланувчи Ф.Холиқовга жазо тури ва миқдорини танлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори талабларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари келиб чиқиб, унинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, бироқ жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг шахсини, ундан олинган гиёҳвандлик воситасини тури ва миқдорини инобатга олган ҳолда Ф.Холиқовни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони йўқ деган қатъий хулосага келиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддаси 2-қисми санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш тайинлашни, жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг 2023 йил 5 майдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо мавжудлигини инобатга олиб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил жазо тайинлашни ҳамда Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 14.08.2024 йилдаги 1890-сонли 4 далолатномасига асосан Ф.Холиқов каннабиноид наркомания (анаша; гашиш)дан даволанишга муҳтож эканлиги боис, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, унга жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан мажбурий равишда даволаниш чоралари белгилашни лозим топиб, тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг қарори билан келишади. Судлов ҳайъати, судланган Ф.Холиқовга нисбатан тайинланган жазонинг адолатлилигини муҳокама қилиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазо қилмишига яраша, яъни жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг шахси, олинган гиёҳвандлик воситаларнинг тури ва миқдори инобатга олган ҳолда тайинлаганлиги сабабли, жазони енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан апелляция судлов ҳайъати Ф.Холиқовга нисбатан қабул қилинган суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага келади ҳамда берилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 49718, 49726, 49731моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 28 октябрь кунидаги Холиқов Фурқат Улуғбекович (XOLIQOV FURQAT ULUG’BEKOVICH)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, берилган апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддасига мувофиқ Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари: имзо имзо имзо З.Камолов А.Икромов Т.Касимов Аслига тўғри: 5