Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/1053 Дата решения 26.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 345623 Claim ID 2656139 PDF Hash 8c250158d3de7260... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 1 law
банди ва 169-моддаси банди ва 169 law
август куни ЖПКнинг 227-моддаси август куни ЖПК 227 law
аракатлари ЖК 168-моддасининг 1-қисми аракатлари ЖК 168 1 law
да ва ЖК 169-моддаси да ва ЖК 169 law
ат ЖК 72-моддаси ат ЖК 72 law
кумга ЖК 72-моддаси кумга ЖК 72 law
тиб туриши каби мажбуриятларни юклатишни ва унга ЖК 72-моддаси тиб туриши каби мажбуриятларни юклатишни ва унга ЖК 72 law
исми ва 169-моддаси исми ва 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил ноябрь ойининг 26 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: раислик қилувчи судья Ф.Эргашев; судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ф.Камолиддинов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми, 169моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 169-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбланган Камолиддинов Фарҳод Жалолиддин ўғли (Kamoliddinov Farhod Jaloliddin o`g`li) 2004 йил 17 апрель куни Тошкент вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, ишламайди, судланмаган жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 166-моддасининг 1қисми билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 70моддаси тартибида жазодан озод этилган. Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Туябўғиз ҚФЙ, Фаровон кўчаси 58-уйда рўйхатда туради, иш бўйича 2024 йил 22 июнь куни ЖПКнинг 224моддаси тартибида ушланиб, шу куни ушлаб туриш жойидан озод этилган, 2024 йил 28 август куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушлаб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 28 августдаги ажрими билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 30 октябрь куни олганга нисбатан 1-1006-2403/1053-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Ф.Камолиддинов алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 10 июнь куни соат тахминан 07:00да Чилонзор тумани, Зарқўрғон МФЙ, 16-мавзеда жойлашган Чилонзор метро бекати олдида, вояга етмаган Тожиев Санжар Шерали ўғлига тегишли бўлган “Honor X9 B 5G” русумли телефонини фойдаланиб туриш мақсадида олиб, гўёки ўзини телефон орқали танишлари билан гаплашаётгандай қилиб кўрсатиб, С.Тожиев бошқа иш билан чалғиб қолганидан 1 фойдаланиб, телефонни ўзи билан олиб кетиб, фирибгарлик жиноятини содир этган. Судланувчи Ф.Камолиддинов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 10 июнь куни соат тахминан 07:00да Чилонзор тумани, Зарқўрғон МФЙ, 16-мавзеда жойлашган Чилонзор метро бекати олдида, С.Тожиевга тегишли “Honor X9 B 5G” русумли телефонни қўлга киритганидан сўнг, телефонда ўрнатилган “Clik” мобиль иловасига бириктирилган 9860120161151812 рақамли Миллий банк пластик картасининг ҳисоб рақамини бошқариш имконига эга бўлиб, пластик картада бўлган 1.222.000 сўмни ўзига тегишли бўлган пластик картага кўчириб, қонунга хилоф равишда ахборот тизимидан фойдаланиб, ўғрилик жиноятини содир этган. Судланувчи Ф.Камолиддинов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 21 июнь куни соат тахминан 05:00да Чилонзор тумани, Зарқўрғон МФЙ, 16-мавзеда жойлашган “Оқтепа-лаваш” номли овқатланиш шохобчаси олдида, Эргашев Маъруф Зокирович “Cobalt” русумли 01W029NC давлат белгили автомашина ичида эшиклари очиқ ҳолда ухлаб қолганидан фойдаланиб, автомашина олд йўловчи ўриндиғида турган М.Эргашевга тегишли, баҳоси 2.000.000 сўм бўлган “Redmi note 11” русумли телефонни олиб, такроран ўғрилик жиноятини содир этган. Судланувчи Ф.Камолиддинов унга эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлигини билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у 2024 йил июнь ойи бошларида Чилонзор тумани Қатортол кўчаси “Париж” тунги клуби ёнида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасига оддий ишчи бўлиб ишга кирганини, автомобилларни ювиш шохобчасида 2 кун давомида ишлаганини, хизмат вазифаларига мижозлар томонидан олиб келинган автомобилларни ювиб тозалаш ва иш хонанинг тозалигини сақлаш кирганини, ҳар битта автомашинани ювиш нархи иш хона раҳбарияти томонидан белгиланганини, 2024 йил 10 июнь куни ҳар доимгидек эрталаб соат 07:00ларда ишга келаётган вақтида Чилонзор тумани, 16-мавзе, Зарқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган Чилонзор метро бекати яъни ер остига тушиш йўли зинасида вояга етмаган С.Тожиевни кўрганини, унга шу вақтда пул зарур бўлганлиги сабабли С.Тожиевга тегишли бўлган телефонни сўраб олиб, уни қўлга киритишни мақсад қилганини, шу сабабли ундан телефонини қўнғироқ қилиш учун бериб туришини айтганини, С.Тожиев унга телефонини берганидан сўнг ўзини кимгадир қўнғироқ қилган шахсдай кўрсатиб, танишини кутиб олиши кераклигини ва уни топа олмаётганини айтиб, С.Тожиевдан сал нарига одамлар орасига кетганини, С.Тожиев эътибор бермасдан турганини кўриб, бундан фойдаланиб, кетиб қолганини, телефон аппаратида “Clik” мобил иловаси бўлганини, иловага кирган вақтида махсус рақамлар билан блокланганини кўрганини, махсус паролни бузиш мақсадида иловада мавжуд бўлган “паролни унутдингизми” номли ёзувни босганини, сўнг телефонига 5 та рақамли махсус код смс орқали келганини, махсус кодни киритганидан сўнг “Clik” 2 иловаси очилганини ва унда 1.200.000 сўм борлигини кўрганини, сўнг пулларни ўзига тегишли бўлган Турон банк пластик картасига кўчирганини, сўнг пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатганини, шу вақт С.Тожиев ўзининг рақамига қўнғироқ қилиш ва смс ёзишни бошлаганини, у телефонни қайтариши ҳақида смс ёзиб, сўнг телефон сим картасини олиб ташлаганини, сўнг Р.Рамазановга С.Тожиевдан олган “Xonor x 9b 5g” русумли телефонни сотганини, бундан ташқари, 2024 йил 21 июнь куни соат 05:00ларда Чилонзор тумани Қатортол кўчаси “Париж” тунги клуби ёнида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасидан яъни ишдан уйга қайтаётган вақтида Чилонзор тумани, Зарқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган “оқтепа-лаваш” овқатланиш шохобчаси олдида жойлашган автомобиллар турар жойида “Cobalt” русумли автомашина олд йўловчи эшиги очиқ ҳолатда турганини кўрганини, автомашинада М.Эргашев ухлаб ётганини, автомашина олд йўловчи ўриндиғи устида “Redmi Note 11” русумли телефон турганини кўрганини, вазиятдан фойдаланиб, автомашинадаги телефонни олиб кетганини, сўнг сим картасини олиб ташлаб, телефонни Қуйлик деҳқон бозори ёнида кунлик ишчилар йиғиладиган жойга бориб, шу ердаги одамга 400.000 сўмга сотиб юборганини, қилган ишидан пушаймонда эканини унга яна бир бор имкон беришини сўраб кўрсатув бериб ўтган. Гарчанд судланувчи Ф.Камолиддинов ўзига эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлса-да, суд унинг айби қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди: Жумладан, судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган жабрланувчилар С.Тожиев, М.Эргашев ва гувоҳ Р.Рамазоновнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари билан; Бундан ташқари, судланувчи Ф.Камолиддиновнинг айби бирламчи иш ҳужжатлари, жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси ва илова фото суратлар, нарсани олиш баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси, шахсни фото суратдан таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси ва илова фото сурат, нарсани таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси ва илова фото суратлар, видеони кўздан кечириш баённомаси ва илова фото суратлар, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор, юзлаштириш баённомаси, кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш баённомаси ва илова фото суратлар ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ф.Камолиддиновнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари ЖК 168-моддасининг 1-қисми “фирибгарлик, яъни алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш”, ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди “ўғрилик, яъни такроран ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш”да ва ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “б” банди “ўғрилик, яъни қонунга хилоф равишда ахборот тизимидан фойдаланиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатлар тўғри квалификация 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган. Мазкур қарорнинг 31-бандида, ЖК 72-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шартли ҳукм фақат ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар тайинланган ҳолда қўлланилиши мумкинлиги,Агар суд бир ёки бир неча жиноят содир этган шахсга нисбатан шартли ҳукм қўллаш лозимлиги ҳақида хулосага келса, бундай қарор ҳар бир жиноят учун алоҳида эмас, балки жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил жазо тайинлаш пайтида қабул қилиниши, шартли ҳукм фақат ЖК 72-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган бир ёки бир неча жазо тури тайинланган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкинлиги ҳақида тушунча бериб ўтилган. Бундан ташқари, қарорнинг 33-бандида, шартли ҳукм асослантирилган бўлиши ва маҳкумни ахлоқан тузатиш мақсадига хизмат қилиши лозимлиги, шу сабабли суд, шартли ҳукм қилинган маҳкумга ЖК 72-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришни юклаши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, қарорнинг 34-бандида шартли ҳукм қўлланилганда, бир йилдан уч йилгача бўлган синов муддати белгиланиши ва бу муддат ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланиши ҳақида тушунча берилган. Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи Ф.Камолиддиновга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига тўлиқ иқрорлигини, ёшини, оилавий шароитини, унинг муқаддам судланмаганини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади. Суд, судланувчи Ф.Камолиддиновга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ режимини белгилашда, ЖК 50-моддаси 7-қисмининг “б” бандида “озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган эркакларга нисбатан қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибли колонияларда ўташ тайинланади”-деб кўрсатиб ўтилганлигини инобатга олишни лозим 4 Суд, судланувчи Ф.Камолиддиновнинг ёшини, онаси билан отаси ажрашгани ва оилада онаси билан якка ўзи яшаётганини, унга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо реал ижрога қаратилган тақдирда нафақат судланувчининг балки унинг яқин қариндошларининг ҳам ҳаётининг кейинги қисмида жиддий таъсири борлигини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтамасдан туриб ҳам хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72моддасини қўллаб, шартли жазо тайинлашни ва синов муддатини белгилашни, синов даврида Ф.Камолиддиновнинг яшаш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда ўзи яшайдиган ИИБга хабар бериб туриши, вақти-вақти билан келиб, бу органларда рўйхатдан ўтиб туриши каби мажбуриятларни юклатишни ва унга ЖК 72-моддасининг 6 ва 8-қисмларида кўрсатилган оқибатлари тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд ашёвий далилар масаласини муҳокама қилиб, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, ашёвий далил деб эътироф этилган “Honor X9 B 5G” русумли телефон жабрланувчи С.Тожиевга қайтарилганини инобатга олиш, бир дона диск, банк маълумотномаси, ижтимоий тармоқдаги ёзишмалар суратини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Камолиддинов Фарҳод Жалолиддин ўғли (Kamoliddinov Farhod Jaloliddin o`g`li) ЖК 168-моддасининг 1-қисми ва 169-моддаси 3-қисмининг “а, б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин. Ф.Камолиддиновга: - ЖК 168-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин; - ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а, б” бандлари билан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш тартибини белгилаб, Ф.Камолиддиновга узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб туришнинг, қамоққа олишнинг ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни Ф.Камолиддиновни ушлаб туришда ва қамоқда 2024 йил 22 июнь куни, 2024 йил 28 августдан 2024 йил 26 ноябрга қадар (92 кун) бўлганини инобатга олиб, узил-кесил Ф.Камолиддиновга ўташ учун 4 (тўрт) йил 9 (тўққиз) ой 28 (йигирма 5 аккиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўташ учун қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, Ф.Камолиддиновга 2 (икки) йил синов муддати белгилансин. Ф.Камолиддиновнинг хулқи устидан назорат олиб бориш Зангиота туман ИИО ФМБ Пробация хизмати зиммасига юклатилсин. Ф.Камолиддиновга синов даврида яшаш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақида ўзи яшайдиган ИИБга хабар бериб туриш, вақти-вақти билан келиб, бу органларда рўйхатдан ўтиб туриш, кўнгил очиш ва дам олиш жойларида бўлмаслик, спиртли ичимликлар ва гиёвандлик воситаларини истеъмол қилмаслик каби мажбуриятлар юклатилсин. Ш.Дилмуродовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72- моддаси 6 ва 8-қисмларида кўрсатилган оқибатлар тушунтирилсин. Синов муддати 2024 йил 26 ноябрдан, яъни ҳукм эълон қилинган кундан, бошлаб ҳисоблансин. Ф.Камолиддиновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси бекор қилиб, ҳукм қонуний кучга киргунига қадар “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва суд залидан қамоқдан озод этилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, ашёвий далил деб эътироф этилган “Honor X9 B 5G” русумли телефон жабрланувчи С.Тожиевга қайтарилгани инобатга олинсин, 1 дона диск, банк маълумотномаси, ижтимоий тармоқдаги ёзишмалар суратини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ, апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Ҳукм нусхаси аслига тўғри: 6 Ф.Эргашев