← Назад
Решение #105150 Уголовные
Озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| ЖКнинг | 46 | — | law | |
| тузатиш ишлари жазоси ЖК | 46 | — | law | |
| кумга ЖК | 481 | — | law | |
| оридагиларга асосан ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(озодликни чеклаш жазосини бошқа жазо турига алмаштириш
тўғрисида)
2024 йил ноябрь ойининг 26 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўз биносида, ИИВ ЖИЭД тасарруфидаги 23-сонли маҳкумлар
учун ихтисослаштирилган касалхона билан видео конференц алоқа
режимида, очиқ суд мажлисида, судья Ф.Эргашевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, Чилонзор туман прокурори
ёрдамчиси Н.Рустамов, адвокат Ю.Хасанов иштирокида:
Хакимов Хакимжон Авазжон ўғли (Xakimov
Xakimjon Avazjon o`g`li), 1996 йил 12 август куни
Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта махсус,
ишламайди, судланмаган, Тошкент шаҳри,
Чилонзор тумани, Астробод 1-тор кўчаси, 1-уйда
истиқомат қилади, иш бўйича 2024 йил 17
октябрь куни қидирув эълон қилиниб, сиртдан
қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024
йил 12 ноябрь куни қидирувдан ушланган.
нисбатан иш бўйича суд томонидан тайинланган озодликни чеклаш жазоси
муддатини бошқа жазосига алмаштириш тўғрисидаги Чилонзор тумани ИИО
ФМБ бошлиғининг тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Н Д И:
Маҳкум Х.Хакимов жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2023 йил 27 июлдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди
билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш ҳақининг 10
фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 1 йил 10 ой 24 кун
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганини, суд ҳукми 2023 йил 22
август куни Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимига келиб
тушлганини, маҳкумга жазо ўташ тартиб қоидалари тушунтирилиб, ЖКнинг
46-моддасидаги талаблар тушунтирилиб, тегишли тартибда тилхат олиниб,
ишга кириш учун йўлланма берилганини, аммо маҳкум ўзига тегишли хулоса
чиқармасдан ишга кирмасдан суд томонидан тайинланган умумий жазо
муддатининг ўндан бир қисми муддати давомида жазо ўташдан бўйин
товлагани муносабати билан тумун судига жазо туришини ўзгартириш
масаласида тақдимнома киритилганини, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2024 йил 19 февралдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 1
йил 9 ой 10 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ЖКнинг 46-моддасига асосан
озодликни чеклаш жазосига алмаштирилганини, суднинг ажрими 2024 йил
24 февраль куни Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимининг иш
юритувига келиб тушган бўлиб, маҳкумга ЖКнинг 481-моддаси талаблари
тушунтирилиб, тегишли тартибда тушунтириш хати ва тилхат олинганини,
2024 йил 30 сентябрь куни соат 22-20да маҳкумнинг жазо ўташ жараёнини
текшириш мақсадида унинг яшаш хонадонига борилганида уйида йўқлиги
ва белгиланган манзилда 20 кундан буён келмаётгани аниқланганини, ота
онаси билан суҳбат олиб борилганида маҳкум 20 кундан буён яшаш жойига
келмаётгани маълам бўлгани сабабли унга нисбатан тайинланган жазхо
туриини ўзгартириш ва маҳкумга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақида
тақдимнома қиритилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан киритилган
тақдимнома 2024 йил 17 октябрь куни қисман қаноатлантирилиб, маҳкумга
нисбатан қидирув эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб,
у ушлангунига қадар иш кўриш тўхтатилган.
2024 йил 12 ноябрь куни маҳкум қидирувдан ушланган ва Марказий
тернгов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Маҳкум Х.Хакимов жазонинг ўталмай қолган муддати 1 йил 2 ой 4
кунни ташкил этади.
Суд мажлисида сўроқ қилинган маҳкум Х.Хакимов, ҳақиқатдан унга
нисбатан суд томонидан тайинланган жазо ахлоқ тузатиш ишларини ўтамай
келганини бу унинг соғлиғи билан боғлиқ эканини, унга ишга жойлашиш
учун йўлланма берилган ва жазо ўташ тартиб қоидалари тушунтирилган
бўлса-да, у ишга бориб жойлашмаганини ва жазони тахминан 1 ой ўтаб сўнг
ўтамаганини, унга нисбатан жазо тури озодликни чеклаш жазосига
алмаштирилганини, аммо яшаш уйида оила аъзолари билан ўзаро
келишаолмай уйдан чиқиб кетганини, яшаш жойини бошқа вилоятга
ўзгартирганини аммо бу ҳақида Пробацияга айтиш эсидан чиққанини, унга
яна бир бор имкон беришни у келажакда ишга кириш истагида эканини,
жазони намунали ўтаб беришини айтиб кўрсатув бериб ўтган.
ЖК 481-моддасининг 6-қисмида “Маҳкум озодликни чеклаш
тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд
томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда,
суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа
турдаги жазо билан алмаштириши мумкин. Жазони ўташдан бўйин товлаш
вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди”-деб кўрсатиб ўтилган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб маҳкум Х.Хакимов томонидан
озодликни чеклаш жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаганини, Пробация
хизмати томонидан огоҳлантирилганига қарамасдан жазо ўташ
қоидаларини бузиб келаётганини инобатга олган ҳолда, ўталмаган
озодликни чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазосига алмаштиришини лозим деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Х.Хакимовга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг ўташ режимини белгилашда, ЖК 50-моддаси 7-қисмининг “б”
бандида “озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган эркакларга нисбатан
қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти учун биринчи
марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони
умумий тартибли колонияларда ўташ тайинланади”-деб кўрсатиб
ўтилганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ЖКнинг 46-моддаси ҳамда ЖПКнинг 423, 539моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг Хакимов Хакимжон Авазжон
ўғли (Xakimov Xakimjon Avazjon o`g`li)га нисбатан тайинланган озодликни
чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш
ҳақидаги тақдимномаси – қаноатлантирилсин.
Х.Хакимовга нисбатан тайинланган жазодан, ўталмай қолган 1 йил 2 ой
4 кун озодликни чеклаш жазоси, шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазосига алмаштирилсин.
Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин.
Жазо муддати 2024 йил 12 ноябрдан бошлаб ҳисоблансин.
Ажрим ижроси Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД ҳузуридаги
Марказий тергов ҳибсхонасига юклатилсин.
Ажримдан норози томон у чиқарилган кундан эътиборан хусусий
шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
/имзо/
Ф.Эргашев