Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/730 Дата решения 26.11.2024 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 345725 Claim ID 2664395 PDF Hash c8db4db6a65954f1... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 46-моддаси ЖКнинг 46 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди ва 169-моддаси банди ва 169 law
судланувчига нисбатан ЖКнинг 57-моддаси судланувчига нисбатан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида маърузачи: судья М.Мирзохидов Биринчи инстанция судининг судьяси Ф.Эргашев ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибида, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан – прокурор Ш.Шомирзаев, маҳкум Р.Зияевнинг ҳимоячиси-адвокат Б.Файзиевнинг иштирокида, Р.Зияевга оид 1-1006-2303/730-сонли жиноят иши бўйича маҳкум Р.Зияев томонидан келтирилган кассация шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 сентябрдаги ҳукми билан судланган 1999 йил 8 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, ишламайди, судланган 1) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2022 йил 24 мартдаги ҳукмига кўра, ЖК 25,166моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ажримига кўра, ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил жазо муддати озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. 2) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 3 июлдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3қисмининг “б” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 60,61,62-моддалари тартибида, 9 ой 6 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ўталмай қолган жазо муддати 1 ой 4 кунни ташкил этади. Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Хуррият 2-берк кўчаси 5-уйда рўйхатда туради, иш бўйича 2024 йил 20 апрель куни “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.И.О Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 3-қисми “б” банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди, ЖКнинг 59-60, 61-моддаларига асосан узил-кесил ўташ учун 5 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, судланувчи Ф.И.Одан жабрланувчи Б.Тошмуродов фойдасига 2.200.000 сўм, жабрланувчи Ш.Ёқубов фойдасига 14.200.000 сўм ундириш, жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган “Tecno Spark” русумли телефон Х.Алибоевга қайтариш белгиланган. Суд ҳукмига кўра, Ф.И.О алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2023 йил 5 октябрь куни соат тахминан 17:00да, Олмазор тумани, Гуричариқ МФЙ, КХАЙ кўчаси ҳудудида жойлашган аксессуар дўкони ичида, Жўраев Шохнур Баҳтиёр ўғлидан гўёки таниши билан гаплашиб олишини айтиб алдаб, Ш.Жўраевга тегишли бўлган баҳоси 1.300.000 сўмлик “Redmi Note 9” русумли телефонини олиб, жабрланувчи чалғиганидан фойдаланиб, телефонни олиб кетиб қолиб, хавфли рецидив фирибгарлик жиноятини содир этган. 2-эпизод: судланувчи Ф.И.О 2023 йил 8 октябрь куни соат тахминан 12:20да ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 77А-уйда жойлашган “Imba Club” номли компьютер ўйинлари хонасида, Назарханов Сардор Ботир ўғли ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, компьютер хонада Ш.Ёқубовга тегишли бўлган баҳоси 14.200.000 сўмлик компьютер процессорини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғрилик жиноятини содир этган. 3-эпизод: судланувчи Ф.И.О 2023 йил 29 октябрь куни соат тахминан 13:30да, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 18-мавзе ҳудудида жойлашган “Трафик” номли интернет клуб олдида, Тошмуродов Бобур Обид ўғлига тегишли баҳоси 2.200.000 сўмлик “Redmi not 9” русумли телефонини гаплашиб олиш учун сўраб олиб, Б.Тошмуродов чалғиганлигидан фойдаланиб, телефонни олиб кетиб қолиб, хавфли рецидив фирибгарлик жиноятини содир этган. 4-эпизод: судланувчи Ф.И.О 2023 йил 30 октябрь куни ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани, Гулбозор МФЙ ҳудудида жойлашган “Чорсу” деҳқон бозори ҳудудида жойлашган сомсахонада, ўзи билан бирга ишловчи таниши Тухтамишов Илёс Сайдулло ўғлининг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “Redmi A2 Plus” русумли телефон аппаратини ва 150.000 сўмни жабрланувчи ёстиғининг тагидан яширин равишда олиб, такроран ўғрилик жиноятини содир этган. 5-эпизод: судланувчи Ф.И.О 2023 йил 31 октябрь куни соат тахминан 13:10да ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ, 57-уйда жойлашган “Файз Плаза” номли меҳмонхонасининг 120-хонасида, Алибоев Хусниддин ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, жабрланувчига тегишли баҳоси 900.000 сўм бўлган “Tecno Spark” русумли телефонини 2 яширин равишда қўлга киритиб, такроран ўғрилик жиноятини содир этган. Маҳкум Ф.И.О шикоятда, қилмишидан пушаймондалигини, оилавий шароити оғирлигини, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплашга ваъда беришини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган жазони озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазога алмаштиришни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат Б.Файзиевнинг шикоят важларини қисман қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраб берган фикрини тинглаб, шикоят важларини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Маҳкум Ф.И.Онинг юқорида қайд этилган жиноятларни содир этганликдаги айби унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, иш бўйича сўроқ қилинган жабрланувчиларнинг ҳолат юзасидан батафсил берган кўрсатувлари, тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топган. Биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Онинг жиноий ҳаракатлари жиноятлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак - деб кўрсатилган. Биринчи инстанция суди, ҳукм чиқариш вақтида маҳкум Ф.И.Ога жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймондалигини, оилавий шароитини, етказилган 3 қопланмаганини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси борлигини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, судланувчига нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо турини қўлламасдан, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш билан бир қаторда, Ф.И.О мазкур жиноятни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 5 июлдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўташ давомида жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида жазо тайинлаб тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга кўра, кассация инстанция суди Ф.И.Ога нисбатан тайинланган жазони енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 5099, 50910-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 сентябрдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукми – ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантиришсиз қолдирилсин. Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ М.Мирзохидов Ҳайъати судьялари: /имзо/ Н.Касимова /имзо/ А.Абдулхаев Ажрим аслига тўғри. 4