← Назад
Решение #105213 Уголовные
Жаримани жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| одиров ЖК | 168 | — | law | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| таш тартиби ва ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 542 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | 6 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини бошқа
жазосига алмаштириш ҳақида)
2024 йил ноябрь ойининг 25 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья
Ф.Эргашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида,
Чилонзор тумани прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, маҳкум А.Қодиров ва
унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юльчиева, Чилонзор тумани ИИО ФМБ
Пробация бўлими инспектори Д.Усенов иштирокида
Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта,
ишламайди,
судланган,
Тошкент
шаҳар,
Чилонзор тумани, Алгоритм мавзеси, 28-уй, 47хонадонда доимий рўйхатда туриб яшовчи
Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмаган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини
бошқа турдаги жазо турига алмаштириш ҳақидаги тақдимномасини кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тақдимномада жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2023
йил 11 августдаги ҳукмига кўра, А.Қодиров ЖК 168-моддаси 3-қисмининг
“а” банди ва 228-моддасини 2-қисмининг “а, б” бандлари билан айбдор деб
топилиб, ЖКнинг 59,62-моддаси тартибида, иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 1 йил 6 ой 9 кун ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинланганини, суднинг ҳукми ижро учун 2023
йил 23 сентябрь куни Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимига келиб
тушганини, маҳкумга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ тартиби ва ЖК
46-моддаси талаблари тушунтирилгани, тегишли тартибда маҳкумдан
тушунтириш хати ва огоҳлантириш хатлари олинганини, маҳкум 2023 йил
23 октябрь куни “Fair Techno” МЧЖга ишга жойлашганини, 2024 йил 1
августга қадар мазкур жамиятда ишлаб келгани, аммо 1 август куни
жамиятдан ишдан ўшатилганини, Пробация хизмати томонидан маҳрум
билан суҳбат ўтказилиб, 3 кун ичида ишга жойлашиши учун муҳлат
берилганини, шу куннинг ўзида маҳкумга “Ободорлаштириш бошқармаси”
ва “Сирдарё қурилиш монтаж” МЧЖга ишга кириши учун йўлланма
расмийлаштирилиб берилганини, аммо маҳкум иш берувчига бориб
учрашмасдан, ишга кирмасдан жазони ўташдан бўйин товлаб келганини,
ҳозирга келиб маҳкумга нисбатан тайинланган умумий жазо муддатининг
ўн бан бир қисмидан ортиқ муддат давомида жазо ўталмай келинатганини
1
инобатга олиб, ЖК 46-моддаси тартибида унга нисбатан тайинланган ахлоқ
тузатиш ишлари жазосини бошқа жазо турига шини қўллашни сўраган.
Маҳкум А.Қодиров суд мажлисида, у ишга киришга ҳаракат қилишини,
аммо йўлланма берилган иш жойларидаги ойлик иш ҳақи уни
қаноатлантирмаслигини, мазкур иш жойларида ишлаган тақдирида ўзини
боқишга қийналишини, кўчада бошқа ишлар билан шуғулланиб юрганини,
жумладан киракашлик қилиб юрганини, унга нисбатан тайинланган ахлоқ
тузатиш ишлари жазосини озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб
беришни сўраб кўрсатув бериб ўтган.
Прокурор ёрдамчиси тақдимномани қувватлаб, маҳкум тегишли
хулоса чиқармай, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, ишга
жойлашмасдан, жазо муддатини ўтамаётганини инобатга олиб, унинг
ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини озодликни чеклаш жазосига
алмаштиришни сўради.
Ҳимоячи ўзининг нуқида маҳкумга яна бир бор имкон беришни ва
унга нисбатан тайинланган жазо туриши озодликни чеклаш жазосига
алмаштириб беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасининг 4-қисмига асосан
“агар шахс суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари
муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин
товласа, суд аҳлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу
муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги
жазо билан алмаштиради” деб кўрсатилган.
Суд, тарафларни фикрини тинглаб, тақдим қилинган ҳужжатларни
таҳлил қилиб, прокурор ёрдамчисининг тақдимномани қаноатлантириш,
маҳкум А.Қодиров ва ҳимоячини жазони озодликни чеклаш жазосига
ўзгартириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб, тақдимномани
қаноатлантириб, ўталмай қолган жазо муддатини озодликни чеклаш
жазосига алмаштиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
46-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 542-моддасини
қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Тақдимнома қаноатлантирилсин.
Қодиров Ахмаджон Асқар ўғлига суд томонидан тайинланган ўталмай
қолган 8 ой 2 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликни
чеклаш жазосига алмаштирилсин.
Ушбу жазо ижросини назорат қилиш маҳкумнинг яшаш жойи бўйича
Тошкент шаҳар, Чилонзор туман ИИО ФМБнинг зиммасига юклатилсин.
Маҳкум А.Қодировга жазони ўташ даврида қуйидаги чекловлар
белгилансин:
-назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ва иш
жойини ўзгартирмаслик;
-яшаш жойи Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Алгоритм мавзеси, 28уй, 47-хонадонни соат 2200 дан соат 0700 гача ташлаб кетмаслик;
2
-алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик;
Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-қисми талабларига
кўра, маҳкум А.Қодиров озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган
мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд унга нисбатан жазонинг
ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши
мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
Жазони ўташ муддати маҳкум Тошкент шаҳар, Чилонзор туман ИИО
ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ажрим ижросини таъминлаш Чилонзор тумани ИИО ФМБ зиммасига
юклатилсин.
Ажримдан норози томон туман суди орқали Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
3
Ф.Эргашев