Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/1054 Дата решения 25.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Турсунов Дилмурод Нормуротович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 350998 Claim ID 2655965 PDF Hash fa94252c01c4d405... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
апрелда ЖПКнинг 224-моддаси апрелда ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил ноябрь ойининг 25 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Д.Турсунов, судья ёрдамчиси Э.Хайриддиновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ш.Каримов ва унинг ҳимоячиси “MUSAFFO GARANT” адвокатлик бюроси адвокати Ю.Хасановнинг иштирокида, Каримов Шохрух Комилжон ўғлига нисбатан 1-1006-2407/1054-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Каримов Шохрух Комилжон ўғли (KARIMOV SHOXRUX KOMILJON O‘G‘LI), 1995 йил 23 июлда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, бир нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ, Чорбоғ 2-тор кўчаси, 14-уйда яшайди, 2024 йил 29 апрелда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, 2024 йил 30 апрелда озод қилинган, 2024 йил 5 майда ЖПКнинг 227моддаси тартибида ушланиб, 2024 йил 6 майда озод қилинган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ш.Каримов гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда эгаллаш мақсадида, 2024 йил 28 апрель куни соат тахминан 22:00да ўзига тегишли бўлган телефон аппарати орқали ижтимоий тармоқнинг “Телеграм” месенжеридаги “Tony оri” номли каналга кириб, ушбу канал томонидан ташлаб берилган жойлашув (локация) бўйича Шайхонтоҳур тумани “Камолон” миқдоридаги пуллар эвазига харид қилиб олган 13 дона оқ-кўк рангли капсула ва целлофан пакетга ўралган ўткир ҳидли жигар рангли мумсимон моддани олиб, таниши Б.Ғуломовнинг бошқарувида бўлган оқ рангли давлат рақам белгиси 01 B 736 HC бўлган “Matiz” русумли автомашинасида Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган “Новза” метро бекати ёнидан ҳаракатланиб кетишаётган вақтда ИИБ ЙПХ ходимлари томонидан Б.Ғуломовнинг бошқарувида бўлган автомашина тўхтатилиб, тегишли тартибда кўздан кечирилганда автомашинанинг олди йўловчи ўриндиғи пастки томонидаги полик (резина)нинг остки қисмидан Ш.Каримовга тегишли “Parlament” ёзувли сигарет қутиси ичида целлофанга ўралган жигар рангли, ўткир ҳидли, мумсимон модда ва 13 дона оқ-кўк рангли капсула кўринишидаги дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистик марказининг 2024 йил 2 май кунидаги 1860-сонли хулосасига кўра, аниқланган модда таркибида фаол гиёҳванд тетрагидроканнабинол моддаси мавжуд бўлиб, бу модда “Гашиш" деб аталиши ва унинг умумий оғирлиги 0,49 граммга тенглиги кўрсатилган. Судланувчи Ш.Каримов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 28 апрель куни соат тахминан 21:00ларда ўртоғи Ғуломов Бобир билан Сирғали тумани Чорбоғ маҳалласи ҳудудида кўришганлиги, Бобурга “ТONY ори” номли телеграм гуруҳдан 13 дона прегабалин номли кучли таъсир қилувчи моддасини 1.000.000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига харид қилиб олганлигини, ушбу моддани унга ташлаб берилган жойлашув локация бўйича бориб олиб келишларини ва бирга истеъмол қилишларини айтганлиги, Бобир рози бўлганлиги, кейин Б.Ғуломовга тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашинасида йўлга чиқишганлиги, йўлдан Шухратов Бехзод исмли маҳалладошларини ҳам автомашинага миндириб олишганлиги, учаласи локация бўйича Шайхонтоҳур тумани “Камолон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Камолон” масжиди яқинидаги ер майдонига бориб, изолентага ўралган ҳолатда турган моддаларни олиб автомашинага ўтирганлиги, Шухратов Бехзод ушбу моддалар нималигини сўраганида у модда кучли таъсир қилувчи психотроп модда эканлигини, жигар рангли мумсимон модда эса наша эканлигини айтганлиги, сўнг Чилонзор тумани “Новза” метро бекати ҳудудида ҳаракатланиб кетишаётганида ИИБ ҳодимлари уларни тўхтатиб, Б.Ғуломовга тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашинани икки нафар холислар иштирокида яшириб қўйган 13 дона капсулаларни ва жигар рангли мумсимон моддани топиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олишганлиги, ИИБ ходимлари моддани қаердан олганлигини сўрашганида улар телеграм гуруҳидан харид қилиб олганликларини, ўзининг истеъмол учун эканлигини айтани, шундан сўнг ИИО ходимлари ушбу ҳолат бўйича улардан тушунтириш хати олишганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Гувоҳ А.Исраилов суд мажлисида, 2024 йил 28 апрель куни соат тахминан 22:00ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган “Новза” метро бекати яқинидан ўтиб кетаётганида ёнига нотаниш шахслар келиб, ўзларини ИИБ ходими эканлигини айтишиб, улар томонидан амалга оширилаётган ҳаракатга гувоҳ бўлиб туришни таклиф қилишганлиги, у рози бўлганлиги, шу вақтда ИИБ ходимлари нотаниш бир фуқаронинг “Матиз” русумли автомашинасини тўхтатишганлиги, автомашина ичидан 3 нафар шахс тушиб келишганлиги, ИИБ ходимлари уларга тезкор-профилактик тадбир амалга оширилаётганлигини айтиб, автомашинани кўздан кечиришларини айтишганлиги, сўнг автомашина у ва яна бир холиснинг иштирокида кўздан кечирилганлиги, шу вақтда “Матиз” русумли автомашинанинг олд йўловчи томонининг полиги тагидан “Parlament” номли сигарет қутиси ичида целлофан пакетга ўралган жигар рангли ўткир ҳидли, мумсимон модда ва 13 дона оқ-кўк рангли капсула кўринишидаги дори воситалари аниқланганлиги, ИИБ ходимлари ушбу моддаларни расмийлаштириб олишганлиги ҳақида кўрсатувлар берди. Гувоҳ Б.Шухратов суд мажлисида, 2024 йил 28 апрель куни маҳалласида ўз ишлари билан юрган вақтида маҳалладошлари Ғуломов Бобир ва Каримов Шохрухлар улар билан бир жойга ўтиб келишини айтишганлиги, сўнг Ғуломов Бобирга тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашинада Шайхонтоҳур тумани Камолон маҳалласи ҳудудига боришганлиги, у ердаги ер майдонидан Шохрух изолентага ўраб қўйилган моддани топиб олиб келганлиги, автомашинага ўтириб уни очиб кўрганида 13 дона капсула кўринишидаги модда ва бир дона жигар рангли кўринишдаги ўткир ҳидли моддалар бўлганлиги, у ундан ушбу модда нималигини сўраганида Шохрух ушбу моддалар кайф берувчи моддалар эканлигини айтиб, уни Бобир билан истеъмол қилмоқчилигини айтганлиги, шундан сўнг ушбу моддаларни олиб, Чилонзор тумани Новза метро бекати ёнидан ўтиб кетишаётганида ИИБ ходимлари автомашиналарини автомашина йўловчи олди полик тагидан Парламент номли сигарет қутиси ичига солиб қуйилган 13 дона капсула ва бир дона жигар рангли мумсимон моддаларни аниқлашиб, баённома асосида расмийлаштириб олиганлиги ҳақида кўрсатувлар берди. Суд, судланувчи Ш.Каримовнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва гувоҳларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар, жумладан, тушунтириш хатлари, судга оид кимёвий экспертизаси хулосаси, нарсани олиш баённомаси, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ш.Каримовнинг ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситаларини эгаллаш ва сақлаш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ш.Каримовга нисбатан жазо тайинлашда ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖК 62-моддасига асосан Ш.Каримовни ушлаб турилган (2024 йил 29 апрель ва 5 май) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 26 июлдаги 1739-сонли далолатномасига кўра, Ш.Каримов гиёҳвандлик касалликларига йўлиқмаганлиги ва даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинламасликни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган экспертизада сарфланганидан сўнг қолган оғирлиги 0,46 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилишни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган давлат рақам белгиси 01 В 736 НС бўлган “Матиз” русумли автомашина эгаси И.Ғуломовга тилхат орқали қайтарилганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Шохрух Комилжон ўғли (KARIMOV SHOXRUX KOMILJON O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Ш.Каримовни ушлаб турилган (2024 йил 29 апрель ва 5 май) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 24 (йигирма тўрт) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ш.Каримовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Ш.Каримовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган таркибида оғирлиги 0,46 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган давлат рақам белгиси 01 В 736 НС бўлган “Матиз” русумли автомашина эгаси И.Ғуломовга тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олинсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Д.Турсунов (имзо) Аслига тўғри: Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович