Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/979 Дата решения 25.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Турсунов Дилмурод Нормуротович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 350497 Claim ID 2630357 PDF Hash 36eeab6cda9a147d... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
тузатиш ишлари жазосидан ЖКнинг 73-моддаси тузатиш ишлари жазосидан ЖК 73 law
июнда ЖПКнинг 224-моддаси июнда ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил ноябрь ойининг 25 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Д.Турсунов, судья ёрдамчиси Э.Хайриддиновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Тўлқинбоев ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюроси адвокати А.Юлдашевнинг иштирокида, Тўлқинбоев Бахром Баходир ўғлига нисбатан 1-1006-2407/979-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тўлқинбоев Бахром Баходир ўғли (TO’LQINBOYEV BAXROM BAXODIR O‘G‘LI), 2001 йил 18 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, бўйдоқ, маълумоти ўрта, якка тартибдаги тадбиркор, муқаддам судланган: жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг ўн беш фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 2024 йил 18 июлдаги ажримига кўра, ўталмаган 1 йил 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Кўхинур МФЙ, Кўхинур 6-тор кўчаси 4-уйда яшайди, 2024 йил 4 июнда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: тахминан 22:00ларда Чилонзор тумани “Меҳржон” маҳалласида жойлашган “Аладдин” номли тунги клубда ўзининг ҳаракатлари билан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли унинг ёни кўздан кечирилган вақтида чўнтагида бўлган “Iphone ХR” русумли телефон аппаратининг ғилофидан оқ рангли изолентага ўралган оқ рангли кукунсимон модда ва ушбу модданинг қолдиқлари аниқланиб, ушбу моддалар тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, олиб қўйилган. Суд-кимёвий экспертизасининг 04.06.2024 йилдаги №2253сонли хулосасига кўра, Б.Тўлқинбоевдан олинган кукунсимон модда таркибида (мефедрон) моддаси аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик моддасининг оғирлиги 0,07 граммга тенглиги аниқланган. Судланувчи Б.Тўлқинбоев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 03 куни соат тахминан 20:30ларда телеграмдаги канал орқали ўзининг истеъмоли учун 0,5 грамм миқдорида (мефедрон) номли гиёҳвандлик воситасини буюртма қилганлиги, орадан кўп вақт ўтмасдан унинг телеграмм тармоғига ушбу гиёҳвандлик моддаси турган жойнинг расми ва локацияси юборилганлиги, у Юнусобод туманига бориб, 0,5 миқдоридаги мефедрон номли гиёҳвандлик моддасини олиб, Чилонзор туманига келиб, гиёҳвандлик моддасидан озроқ истеъмол қилганлиги, сўнг телеграмдаги “Чпок” канали орқали бир қиз билан танишиб, у билан Чилонзор туманида жойлашган “Аладдин” номли тунги клубига борганлиги, тунги клубга кираётган вақтларида ИИБ ходимлари уни ҳаракатларидан шубҳаланиб, унинг ёнини кўздан кечиришларини айтишганлиги, у рози бўлганлиги, сўнг ИИБ ходимлари икки нафар холислар иштирокида ёнини кўздан кечиришган вақтида унга тегишли бўлган “Iphone XR” русумли телефон аппарати ғилофига яшириб қўйган мефедрон номли гиёҳвандлик моддасини аниқлашганлиги ва конвертга ўраб олишганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Тарафларнинг розилиги билан, суд мажлисида кўрсатувлари ўқиб эшиттирилиб, текширилган гувоҳ Д.Миралимов дастлабки тергов даврида, у 2024 йил 03 июнь куни соат тахминан 22:00ларда ўзининг “Санжар” исмли таниши билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 18-мавзеда жойлашган “Аладдин” номли тунги клубининг олдидан ҳаракатланиб кетаётган вақтида ИИБ ходимлари уларни тўхтатиб, бизга бир шахс кейинчалик унга маълум бўлишича ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли уни ёни кўздан кечирилаётганини айтиб, уни ёнини кўздан кечиришда холис сифатида иштирок этишини таклиф қилишганлиги, у ИИБ ходимларини таклифига рози бўлиб, улар Б.Тўлқинбоевнинг ёнини кўздан кечиришаётган вақтида холис сифатида иштирок этганлиги, ИИБ ходимлари Б.Тўлқинбоевнинг ёнини кўздан кечиришаётган вақтида унинг ёнидан ўзига тегишли бўлган “Iphone XR” русумли телефон аппаратининг ғилофида жойланган оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган кукунсимон модда мефедрон гиёҳванд моддаси борлигини аниқлашганлиги, шундан сўнг ИИБ ходимлари тегишли тартибда баённома расмийлаштириб, Б.Тўлқинбоевдан ушбу гиёҳванд моддасини олиб қўйишганлиги ҳақида кўрсатувлар берди. Тарафларнинг розилиги билан, суд мажлисида кўрсатувлари ўқиб эшиттирилиб, текширилган гувоҳ С.Рахманов дастлабки тергов даврида гувоҳ Д.Миралимовнинг кўрсатувига ўхшаш кўрсатув берган. Суд, судланувчи Б.Тўлқинбоевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар, жумладан, тушунтириш хатлари, судга оид кимёвий экспертизаси хулосаси, ашёни олиш, юзлаштириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Тўлқинбоевнинг ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситаларини эгаллаш ва сақлаш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Б.Тўлқинбоевга нисбатан жазо тайинлашда ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖКнинг 60-моддаси тартибида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖК 62-моддасига асосан Б.Тўлқинбоевни ушлаб турилган (2024 йил 04 июнь) бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 23 августдаги 1958-сонли далолатномасига кўра, Б.Тўлқинбоев гиёҳвандлик касалликларига йўлиқмаганлиги ва даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўлламасликни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган экспертизада сарфланганидан сўнг қолган таркибида оғирлиги 0,06 грамм 4метилметкатинон (мефедрон) мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Тўлқинбоев Бахром Баходир ўғли (TO’LQINBOYEV BAXROM BAXODIR O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳукми юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан Б.Тўлқинбоевга узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 2 (икки) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Б.Тўлқинбоевни ушлаб турилган (2024 йил 4 июнь) бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 1 (бир) ой 27 (йигирма етти) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Б.Тўлқинбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Б.Тўлқинбоевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган таркибида оғирлиги 0,06 грамм 4-метилметкатинон (мефедрон) мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситаси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилинсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: Д.Турсунов (имзо) Аслига тўғри: Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович