Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/1044 Дата решения 22.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 344815 Claim ID 2650521 PDF Hash 44018307e7825d87... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
исми ва 169-моддаси исми ва 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди ва 169-моддаси банди ва 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси збекистон Республикаси ЖК 32 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
йича ЖКнинг 57-моддаси йича ЖК 57 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1044-сонли 2024 йил ноябрь ойининг 22 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режими орқали, раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ў.Ахмедов, судланувчи А.Ахмаджонов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиев, жабрланувчи М.Исмоиловларнинг иштирокида, Ахмаджонов Аброрбек Абдулманноповичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ахмаджонов Аброрбек Абдулманнопович (AXMADJONOV ABRORBEK ABDULMANNOPOVICH), 27.12.1989 йилда Наманган вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам: 1) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг 2021 йил 03 июндаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 2) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг 2021 йил 22 октябрдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 169-моддаси 3-қисми “а”банди билан ЖК 59-модда 8-қисми тартибида 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2022 йил 25 июлдаги ажрими билан ўталмай қолган 2 йил 3 ой 29 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, ўталмай қолган жазоси 11 ой 29 кунни ташкил қилади; 3) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг 2024 йил 12 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган; 4) жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил 16 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон тартибида 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 5) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2024 йил 25 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми, 60,61-моддалари тартибида 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ҳозирда жазо ўтаётган, Наманган вилояти, Уйчи тумани, “Олмурут” МФЙ, 31-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 29.10.2024 йилдаги ажрими билан “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Ахмаджонов Аброрбек Абдулманнопович хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеьмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2024 йил 03 июль куни соат 03:50да Чилонзор тумани, Ц-мавзе, “Навбахор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Тапчан” номли кафе автотураргоҳида бўла туриб, шу ерда бўлган унга нотаниш бўлган такси ҳайдовчиси Исмоилов Мансурбек Чориевичга тегишли бўлган баҳоси 2.400.000 сўмлик “RedMi Note10” русумли уяли телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олиш мақсадида олиб, шу йўл билан уни алдаб, М.Исмоиловга тегишли бўлган телефон аппаратини қайтариб бермасдан, ушбу телефон аппаратини номаълум шахсга ўзининг телефон аппарати эканлигини айтиб, сотиб юбориб, пулларни шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган. Бундан ташқари, А.Ахмаджонов хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2 2024 йил 03 июль куни соат 03:50да Чилонзор тумани, Ц-мавзе, “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Тапчан” номли кафе автотураргоҳида бўла туриб, шу ерда бўлган унга нотаниш бўлган такси ҳайдовчиси Исмоилов Мансурбек Чориевичга тегишли бўлган “RedMi Note10” русумли уяли телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олиш мақсадида олган вақтида телефон аппарати ғилофи ичида бўлган 200 АҚШ доллари (2.514.380 сўм) борлигини кўриб, ушбу пул маблағларини ҳамда М.Исмоиловнинг, давлат рақам белгиси 70L203WA бўлган “Нексия 3” русумли автомашинасида ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, автомашина салони бар қисмида бўлган 1.740.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Судланувчи А.Ахмаджонов суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб, 2024 йил 02 июль куни соат 20:00да “Қўйлиқ” бозори атрофида унга нотаниш бўлган Нексия-3 ҳайдовчиси Мансурбек Исмоилов билан танишиб қолиб, унинг автомашинасида Чилонзор туманида жойлашган “Тапчан” номли кафега бориб овқатланганлигини ва бир-икки жойга бориб келганликларини, сўнг яна ушбу “Тапчан” кафеси автотураргоҳ жойига қайтиб келганлигини ва ушбу вақтда унинг телефон аппаратининг қувватлагич батареяси йўқлиги сабабли М.Исмоиловнинг “RedMi Notе 10” русумли телефон аппаратини гаплашиб олишга олиб, шу атрофда юрганлигини, орадан бир қанча вақт ўтгач у автомашина олдига борганида, М.Исмоилов ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, М.Исмоиловнинг телефон аппаратини олиб кетганлигини, сўнг Наманган вилоятига қайтиш учун пули йўқлиги сабабли, ушбу телефон аппаратини “Янгиобод” бозорида номаълум шахсга ўзининг телефон аппарати деб, 400.000 сўм эвазига сотиб юборганлигини, у ушбу телефон аппаратини олганида, унинг ғилофи ичида ҳеч қандай пуллар йўқ эканлигини, бунга сабаб телефон аппаратини ғилофини унинг олдида олганлигини, автомашина баридан ҳам пул олмагани, унинг телефон аппаратини сотиб юборганини тан олиши, аммо ўғирлик жиноятини содир этмагани, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи А.Ахмаджонов эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи М.Исмоилов ВКА режими орқали суд мажлисида, 2024 йил 02 июль куни у бозорлик қилиш мақсадида “Қўйлиқ” бозорига борганлигини, сўнг йўлда кетаётган вақтида унга нотаниш бўлган Аброр Ахмаджонов тўхтатганлигини ва унга бир жойга бориб келайлик, пулини ўзим бераман деб айтганлигини ва у рози бўлганлигини, сўнг ўзига тегишли давлат рақам белгиси 70L203WA бўлган “Нексия-3” русумли автомашинада йўлда кетаётган вақтида А.Ахмаджонов унга телефон сотиб олиши кераклигини 3 айтганлигини ва улар соат 20:00ларда телефон аппаратини сотиб олиш мақсадида “Фарход” бозорига келганлигини, сўнг бир дўконга кириб телефон аппаратини олмоқчи бўлганлигини, лекин сотувчи билан келиша олмаганлиги сабабли, у бошқа ердан сотиб олишга қарор қилганлигини, сўнг улар соат 21:00ларда “Чорсу” бозорига келганлигини, шу вақтда А.Ахмаджонов унга Чилонзор туманида Ц-мавзесида жойлашган “Тапчан”да таниши борлигини айтганлигини ва соат 22:00ларда шу ерга келганликларини, келганларидан сўнг у танишини қидириб тушиб кетганлигини, сўнг А.Ахмаджонов, таниши ва у бошқа ерда овқатланиш мақсадида сомсахонага кирганлигини, овқатланиб бўлганларидан сўнг А.Ахмаджонов яна бир жойга бориб келайлик деб айтганлигини, у қаерга эканлигини сўраганида, унинг таниши ўзи “йўлни кўрсатаман” деб айтганлигини ва улар йўлга чиққанлигини, сўнг улар унинг танишини яшаш манзилига ташаганлигини, кейин А.Ахмаджонов унга Қўйлиқ массивига бориб келайлик деб айтганлигини, борганларидан сўнг А.Ахмаджонов дўконга қириб чиқиб, Чилонзор туманига қайтишимиз кераклигини айтганлигини, сўнг улар Чилонзор тумани, Ц-мавзесида жойлашган “Тапчан” кафесининг автотураргоҳига келганлигини ва А.Ахмаджонов унга бир дўсти келиши кераклигини айтиб, автомашинадан тушиб кетганлигини, бир оз вақт ўтганидан сўнг, қайтиб келиб, кийимини алмаштириши кераклигини айтганлигини ва у автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтганлигини ва у кийимларини алмаштириб олганлигини, бироз вақтдан сўнг қайтиб келиб, дўстига қўнғироқ қилишини айтганлигини ва у А.Ахмаджоновга ўзига тегишли бўлган баҳоси 2.400.000 сўм бўлган “RedMi Notе 10” русумли уяли телефон аппаратини қўнғироқ қилиш учун берганлигини ва телефон аппаратига қўйилган кодни кўрсатиб очиб берганлигини, сўнг у чарчаганлиги сабабли бироз автомашинада ухлаб қолганлигини, орадан тахминан 20-30 дақиқа ўтганидан сўнг уйғонганлигини, ён-атрофга қараса ҳеч ким йўқлигини ва дарҳол ўзининг +99899-737-30-58 телефон рақамига кўнғироқ қилганлигини, телефон рақами ўчиқ эканлигини, телефон аппаратининг ғилофи ичида 200 АҚШ доллари борлигини, сўнг автомашинасининг салони бар қисмида бўлган жами 1.740.000 сўм миқдоридаги пуллари ҳам йўқлигини билгани, шунда А.Ахмаджоновдан гумон қилиб дарҳол “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, ҳолат юзасидан мурожаат қилганлигини, А.Ахмаджоновни танишини, унга ўғирлик натижасида баҳоси 2.400.000 сўмлик, “RedMi Notе 10” русумли телефон аппарати ва унинг ғилофида бўлган 200 АҚШ доллари ва автомашина салони барида бўлган 1.740.000 сўм, жами унга 200 АҚШ доллари ва 4.140.000 сўм моддий зарар етказилганлигини маълум қилиб, ушбу моддий зарарни ундириб, судланувчига нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўради. 4 кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуръатлар, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Ахмаджоновнинг: - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, жабрланувчи М.Исмоиловнинг баҳоси 2.400.000 сўм бўлган “RedMi Note10” русумли уяли телефон аппаратини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист томонидан жабрланувчи М.Исмоиловнинг “RedMi Note10” русумли уяли телефон аппаратининг ғилофи ичида бўлган 200 АҚШ доллари (2.514.380 сўм)ни яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бироқ, суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Ахмаджоновнинг “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, такроран, жабрланувчи М.Исмоиловнинг автомашинада ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, автомашина салони бар қисмида бўлган 1.740.000 сўм пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси 3-қисмига мувофиқ, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмайди. А.Ахмаджоновнинг “такроран, жабрланувчи М.Исмоиловнинг автомашинада ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, автомашина салони бар қисмида бўлган 1.740.000 сўм пул маблағларини яширин равишда талонторож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати давомли жиноят деб ҳисоблаб, А.Ахмаджоновнинг ушбу ҳаракати умумий қасди билан қамраб олинган ва ягона мақсадга қаратилганини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси 5 масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси талабига кўра, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Суд, судланувчи А.Ахмаджоновга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг қасддан янги жиноят содир этганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Шу сабабли, суд судланувчи А.Ахмаджоновга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шунингдек, мазкур ҳукм бўйича содир этилган жиноятлар, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2024 йил 25 сентябрдаги ҳукмига қадар содир этилганини инобатга олиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида узилкесил жазо тайинлашни лозим топади. 6 168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни шу билан бирга А.Ахмаджонов томонидан фирибгарлик жинояти хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилмаганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми бўйича ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини тайинламасликни лозим топади. Шунингдек суд, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни судланувчи А.Ахмаджоновдан жабрланувчи М.Исмоилов фойдасига 200 АҚШ доллари ва 4.140.000 сўм моддий зарарни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Ахмаджонов Аброрбек Абдулманнопович (AXMADJONOV ABRORBEK ABDULMANNOPOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилсин. Ахмаджонов Аброрбек Абдулманноповичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ахмаджонов Аброрбек Абдулманноповичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ахмаджонов Аброрбек Абдулманноповичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 5 (беш) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ахмаджонов Аброрбек Абдулманноповичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 (олти) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазо ўташ муддати 2024 йил 06 июлдан бошлаб ҳисоблансин. А.Ахмаджонов га нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач: - судланувчи Ахмаджонов Аброрбек Абдулманноповичдан жабрланувчи Исмоилов Мансурбек Чориевич фойдасига 2.568.842 сўм 7 Қ И Л Д И: (200 АҚШ доллари) ва 4.140.000 сўм, жами 6.708.842 сўм моддий зарар ундирилсин. Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин. Жабрланувчи А.Ахмаджоновга унга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 8 А.А.Мухиддинов