Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1098 Дата решения 22.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 348794 Claim ID 2655271 PDF Hash 4acbe6e3f1679f38... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Пегайга ЖПКнинг 583-моддаси Пегайга ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2024 йил ноябрь ойининг 22 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Ш.Абдуқодиров ва унинг ҳимоячилари “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюроси адвокати А.Юлдашев ва “XAQIQAT FORMULASI” адвокатлик бюроси адвокати Ж.Тургунов, жабрланувчи И.Пегай, таржимон Б.Қосимовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Абдуқодиров Шохмирзо Бахадиржон ўғлига оид № 1-10062402/1140-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абдуқодиров Шохмирзо Бахадиржон ўғли (Abduqodirov Shoxmirzo Baxodirjon o’g’li) 2002 йил 26 сентябрь куни Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Фарғона вилояти, Яйпан шаҳри Наврўз кўчаси, 3-уйда яшайди, 19.09.2024 йилда “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақида тилҳат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов ҳулосаси нусҳасини ўз муддатида олган. Суд, судланувчи, жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ш.Абдуқодиров 2024 йил 10 август куни соат 23:00 ларда, Ш.Абдуқодиров бошқарувидаги давлат рақами 40 А 244 ХА бўлган “Ласетти” русумли автомашинасини, бошқариш ҳуқуқини берувчи барча тегишли хужжатлар билан Тошкент шахар Чилонзор туманида Муқумий кўчаси бўйлаб бошқариб бориб, мазкур кўчада жойлашган 2-уй қаршисида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди “г” қисми, 53-банди, 77-банди 1 ва 3қисмлари талабларини бузиб, яъни «Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши», «Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, маневр қилиш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаетган маневр бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларини ҳаракатланишига хавф туғдирмаслиги керак», «Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак», деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида, автомашинасига нисбатан чапдан ўнг томонга қараб йўл-қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда 28.03.1974 йилда туғилган Пегай Игор Анатолевични уриб юборган. Содир бўлган йўл-транспорт ходисаси натижасида пиёда И.А.Пегай тан жарохати олиб, олган тан жарохатлари билан шифохонага мурожаат қилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 22 август кунидаги №5751-ХЙЎЛ сонли хулосасига кўра, И.А.Пегай танасида қуйидаги жарохатлар аниқланган “Бош мияни оғир даражали лат ейиши, бош мия тўқимаси ва пардалари остига қон қуйилиши, дислокацион синдром, пневмосефалия, энса суягини калла асосига ўтган синиши, кўкрак қафаси аъзолари ёпиқ жароҳати, ўпкалар лат ейиши, ўнг томонлама пневмо-гемоторокс, чапдан курак суягини майдаланиб синиши, қовурғаларни икки томонлама кўплаб синиши” каби «ОҒИР» турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган. Судга оид автотехник экспертизасининг 2024 йил 18 сентябрь кунидаги №1665 сонли хулосасига кўра “Пиёда ҳаракатга хавф туғдириб воқеа жойигача бўлган 7.8 метр масофани 5.4 км/соат тезликда ҳаракатланиб ўтган бўлса, ҳайдовчи 60 км/соат тезликдаги “Ласетти” русумли автомашинасини ўз вақтида тўхтатиб қолиш йўли билан ҳодисани олдини олиб қолиш учун техник имкониятга эга бўлган”лиги аниқланган. Мазкур холат юзасидан 2024 йил 18 август куни Ш.Абдуқодировнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан малакаланган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи И.Пегай судга ариза билан мурожаат қилиб, судланувчи Ш.Абдуқодиров билан ярашганлиги, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, Ш.Абдуқодировни жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган. Судланувчи Ш.Абдуқодиров ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган. Суд, жабрланувчи И.Пегай ҳамда судланувчи Ш.Абдуқодировнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи И.Пегай ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Ш.Абдуқодировнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазъиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ш.Абдуқодировни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчининг И.Пегайга ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Абдуқодиров Шохмирзо Бахадиржон ўғли (Abduqodirov Shoxmirzo Baxodirjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, Ш.Абдуқодировга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ атворда бўлиш хақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчининг И.Пегайга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович