← Назад
Решение #105861 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| июнда ЖПК | 224 | — | law | |
| сентябрь куни ЖПК | 227 | — | law | |
| ЖКнинг | 276 | — | law | |
| ра унга нисбатан ЖК | 273 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 273 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| аракатларини ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| Таджибаевга нисбатан ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2024 йил ноябрь ойининг 21 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда:
раислик қилувчи судья Ф.Эргашев;
судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи М.Таджибаев ва унинг ҳимоячиси адвокат С.Бурханов
иштирокида, ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан айбланган
Таджибаев Мехродж Ражаббаевич (Tadjibayev
Mexrodj Rajabbayevich), 1980 йил 18 ноябрда
Самарқанд
вилоятида
туғилган,
ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, оилали, 2 нафар фарзанди
бор, маълумоти ўрта, ишламайди, судланмаган,
Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, Жой-сой
МФЙ, 34-уйда доимий рўйхатда туриб, истиқомат
қилади, иш бўйича 2024 йил 26 июнда ЖПКнинг
224-моддаси тартибида ушланган, шу куни
ушлаб туриш жойларидан озод этилган, 2024 йил
25 сентябрь куни ЖПКнинг 227-моддаси
тартибида ушланган ва жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 25
сентябрдаги ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт
чорасини қўлланилган, айблов хулоса нусхасини
2024 йил 21 октябрда олган
нисбатан 1-1006-2403/1096-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб,
судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи М.Таджибаев гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш
мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаб келиб, 2024 йил 25
июнь куни соат тахминан 22:30да Чилонзор тумани Бешқўрғон МФЙда
жойлашган “Эркин” ЙПХ масканидан У.Сатторов бошқарувидаги“Gelly Gelly
Collray Base” русумли 30314YBA давлат белгили автомашинада ўтиш
вақтида ИИБ ходимлари томонидан автомашина тўхтатилиб, ҳужжатлар
текшириш жараёнида ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда
шубҳа уйғотганлиги сабабли, унинг ёни ва автомашина холислар
иштирокида кўздан кечирилганда М.Таджибаевнинг эгнидаги шими ўнг
чўнтагидан гугурт қутиси ичида оқ-қизил рангли бир дона таркибида
прегабалин моддаси бўлган капсула ҳамда М.Таджибаев ўтирган орқа
ўриндиқнинг остки қисмидан ичида жигар рангли мумсимон ўткир ҳидли
1
апрелдаги №2537-сонли хулосасига кўра, М.Таджибаевга тегишли бўлган
жигар рангли мумсимон ўткир ҳидли модда таркибида фаол гиёванд
алкалоид-морфин мавжуд бўлиб, бу модда опий деб аталади. опийнинг соф
вазни 0,45 граммга тенг. Шунингдек, М.Таджибаевнинг эгнидаги дженси
шимининг ўнг чўнтагидан олинган гугурт қутиси ичидаги оқ-қизил рангли
1 дона капсуланинг таркибида прегабалин моддаси борлиги аниқланган.
Судланувчи М.Таджибаев унга эълон қилинган айбловга қисман
иқрорлигини билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини
тасдиқлаб, судда у 2024 йил 25 июнь куни соат тахминан 16:00да
Словакия давлатига кетиш учун Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича
такси автомашинасида йўлга чиққанини, Тошкент шаҳрига киришдаги
"Эркин" ЙПХ масканида ИИБ ходимлари у бораётган автомашинани
тўхтатишганини,
ҳужжатларни
текширишганини,
шу
вақт
у
автомашинадан тушганини, ИИБ ходимлари уни эгнидаги кийимларини
ҳам кўздан кечириш истагини билдиришганини, бунинг учун икки нафар
холисни ҳам чақиришганини, шу вақт у қўрқиб кетгани сабабли эгнида
бўлган шимининг чап чўнтагида бўлган опий гиёҳвандлик моддасини
автомашинанинг ўзи ўтирган ўриндиқнинг пастки қисмига ташлаб
юборганини, сўнг йўловчилар автомашинадан тушиб чўнтакларидаги
ҳамма нарсани ташқарига олиб чиқиб қўйишганини, шунда у эгнида
бўлган шимининг чап чўнтагидан гугурт қутисининг ичида бўлган 1 дона
пребагабалин дори воситасини кўрсатганини, ундан ИИБ ходимлари
унинг нима эканини сўрашганида у бош оғриқ дори эканини ва уни боши
оғриганида истеъмол қилиш учун олганини айтганини, сўнг ИИБ
ходимлари автомашинани кўздан кечира бошлашган вақтида у ўтирган
ўриндиқ остидан гиёҳвандлик воситасини топиб олишганини, ИИБ
ходимлари ушбу модда кимга тегишли эканини сўрашганида, у
қолганларга зиёни етмаслиги мақсадида ушбу модда ҳам унга тегишли
эканини айтганини, у анча йиллардан буён опий моддасини истеъмол
қилиб келаётганини, ўзи гиёҳвандлик касаллигига чалинганини, ушбу
моддани оз миқдорда ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганини, ИИБ
ходимлари аниқлаб олишганида у шу сабабдан ҳам ҳаммасини бўйнига
олганини, сўнг уни ИИБ ходимлари ИИБ биносига олиб кетишганини, у
бўлган ҳолатни тушунтирганини, ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши
қўзғатишиб унга айблов эълон қилинганини, у аслида ҳам гиёҳвандлик
воситасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келгани ва бирор бир кишига
уни ўтказиш ёки сотиш мақсади бўлмаганини, шу сабабли ҳам айбига
иқрор бўлмаганини, аммо тергов органи тергов якунига кўра унга
нисбатан ЖКнинг 273-моддаси билан айблов эълон қилганини ва у ушбу
айбловга қаршилик билдирганини, сабаби ишда у гиёҳвандлик
воситасини бирор бир кишига сотиш мақсади бўлганини исботловчи
далиллар мавжуд бўлмаганини айтиб тушунтирганини, аммо уни ҳеч ким
эшитмаганини, у қилган ишидан пушаймонда эканини, унга нисбатан
бўлган жиноят ишини адолатли кўришни, у мазкур ҳолатда гиёвандлик
воситаси бирор бир кишига сотиш ёки ўтказиш мақсади бўлмаганини ва
фақатгина ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганини айтиб кўрсатув
бериб ўтган.
2
Гарчанд судланувчи М.Таджибаев ўзига эълон қилинган айбловга
қисман иқрор бўлса-да, суд унинг айблари қуйида келтирилган далиллар
билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди:
Жумладан судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳ
Ш.Хикматов, Ф.Саидахмедов, К.Уралов, С.Комилов, С.Сафаровнинг
дастлабки терговда берган кўрсатувлари билан;
Бундан ташқари, судланувчи М.Таджибаевнинг айби бирламчи иш
ҳужжатлари, тушунтириш хатлари, ариза, судга оид кимёвий экспертиза
хулосаси, юзлаштириш баённомаси, автомашинани кўздан кесириш
баённомаси, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор, судга
оид наркология экспертиза хулосаси ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган
бошқа далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи М.Таджибаевнинг гиёҳвандлик воситасини ўзининг
истеъмоли учун олиб юрганини, уни бирор бир кишига сотиш ёки ўтказиш
мақсади бўлмаганини, ёнида гиёҳвандлик воситаси борлигини бирор бир
кишига айтмаганини, ушбу гиёҳвандлик воситасини учинчи шахсга
ўтказиш ҳақида бирор бир кишига ўтказиш ҳақида гаплашмаганини айтиб
келтирган важларини муҳокама қилар экан унинг важларига қуйида
келтирилган асосларга кўра қўшилади.
Суд, судланувчи М.Таджибаевнинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан
унинг ҳаракатлари ЖК 273-моддасининг 2-қисми - “гиёҳвандлик
воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида сақлаш”да
ифодаланган жиноий ҳаракатларни билан қуйидаги асосларга кўра
нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Жумладан,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
28моддасининг 2-қисмида “Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни
бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг,
айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал
қилиниши керак”- деб кўрсатилган.
Шунингдек, мазкур модданинг 5-қисмида “Агар шахснинг ўз айбини
тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки
жазога тортилиши мумкин эмас” – деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасида иш бўйича
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки
судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг
жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган
ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
23-моддасида
шахснинг
айбдорлигига оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчининг
фойдасига
ҳал
қилиниши
лозимлиги,
қонун
қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг,
айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги
3
бўлиши мумкин эмаслиги, фақат судланувчининг жиноят содир этишда
айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина
чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича
барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум
бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва
қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28
апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят
ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 6бандида, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай
восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан
шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари
(ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши
лозимлиги, бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
сақлаганлиги аҳамият касб этмаслиги ҳақида тушунча бериб ўтилган.
Мазкур қарорнинг 20-бандида, дастлабки тергов органлари ва
судлар ҳар бир иш бўйича гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,
психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллашдан кўзланган
мақсадни аниқлашлари зарурлиги, бундай восита ёки моддаларни
эгаллаш уларни келгусида ўтказиш (сотиш) учун содир этилганлиги
аниқланган тақдирда, айбдорнинг ҳаракатлари қайд этилган жиноятларга
тайёргарлик кўриш ёки суиқасд сифатида қўшимча равишда ЖК 25,273моддаси билан квалификация қилиниши кераклиги ҳақида тушунча бериб
ўтилган.
Шунингдек,
қарорнинг
25-бандида
айбдорда
гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф
равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи
қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар
бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб
қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозимлиги,
бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини
истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар
муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда
махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбобускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги
тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киришини, иш бўйича аниқланган
ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг
тегишли қисми билан квалификация қилиниши кераклиги ҳақида
4
Бундан ташқари, қарорнинг 32-бандида гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда
муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларга оид ишлар бўйича айбдор
гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан-йўлиқмаганлигини аниқлаш
ва уни мажбурий даволанишга юбориш масаласини ҳал этиш учун зарур
ҳолларда наркологик экспертиза ўтказилиши лозимлиги, ЖК 96моддасига мувофиқ гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан мажбурий даволаш
нафақат озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан, балки
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган
ҳолларда ҳам тайинланиши мумкинлиги ҳақида тушунча бериб ўтилган.
Шунингдек, қарорнинг 34-бандида шу билан бирга, судлар
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни
ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаган, олган,
сақлаган шахсларга нисбатан, шунингдек, уларни етиштирган аёлларга, 60
ёшдан ошган эркакларга, вояга етмаганларга ва жамиятдан ажратмаган
ҳолда қайта тарбиялаш мумкин бўлган бошқа шахсларга нисбатан
озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш
масаласини муҳокама қилишлари шартлиги ҳақида тушунча берилган.
Суд процессида текширилган ва баҳоланган далиллар мажмуига
кўра, судланувчи М.Таджибаевдан ҳужжатлаштириб олинган гиёҳвандлик
воситасининг миқдори кўп бўлмаган миқдорда экани, унинг битта
бўлакдан иборат экани, судга оид наркологик экспертиза хулосасига кўра
М.Таджибаев гиёҳвандлик касаллигига чалингани ва мазкур касалликдан
мажбурий тартибда даволаниши лозимлигини, шунингдек, иш
ҳужжатларида судланувчи гиёҳвандлик воситасини бошқа шахсга ўтказиш
мақсади борлигини исботловчи бирор бир далилларнинг мавжуд
бўлмагани сабабли унинг ҳаракатларини гиёҳвандлик воситасини
ўтказиш мақсадини кўзламасдан қонунга хилоф равишда сақлаб келиш
билан таснифлаш лозим бўлади.
Юқоридаги асосларга кўра суд, судланувчи О.Маннаповнинг
ҳаракатларини ЖК 276-моддасининг 1-қисми - “гиёҳвандлик воситаларини
ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш” билан
таснифлаш лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга
қаратишлари лозим”лиги, 3-бандида “Жиноят кодексининг
8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Қарорнинг 15-бандида судларга
жарима тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий хавфи катта
5
бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир
этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун
санкциясида назарда тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилганини,
16-бандида, судлар шуни назарда тутишлари керакки, жарима
тариқасидаги жазо тайинланганда ҳукмнинг қарор қисмида жарима
миқдори билан бир қаторда унинг жиноят содир этилган вақтдаги
базавий ҳисоблаш миқдори миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган, пул
бирлигида ифодаланган жами суммаси ҳам кўрсатилиши лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб,
судланувчи М.Таджибаевга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига
қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймондалигини, судланмаганини,
оилавий шароитини, айбдор деб топилаётган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта
тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони
ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган
жарима жазоси тайинлашни лозим деб топади.
Суд судланувчи М.Таджибаевга нисбатан жарима жазосини
тайинлаш вақтида, юқорида келтирилган Пленум қарорларидаги
талаблардан келиб чиқиб, жарима миқдорини Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги ПФ-196-сонли фармонига кўра,
2023 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида базавий
ҳисоблаш миқдори ойига 340.000 сўм этиб белгиланганини инобатга
олиши лозим бўлади.
Суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далиллар масаласини муҳокама
қилиб, суднинг ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб
эътироф этилган таркибида перегабалин моддаси мавжуд бўлган 1 дона
капсула судга оид кимёвий экспертиза тадқиқоти жараёнида тўлиқ
сарфланганини эътиборга олишни, судга оид кимёвий экспертиза
тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МСБда 2024 йил 21 ноябрдаги 09507-сонли квитанция билан
сақланаётган 0,43 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси белгиланган
тартибда йўқ қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471,
474-473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Таджибаев Мехродж Ражаббаевич (Tadjibayev Mexrodj Rajabbayevich)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин.
М.Таджибаевга нисбатан ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари яъни 17.000.000 сўм жарима
жазоси тайинлансин.
6
туришнинг, қамоққа олишнинг ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш
миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни
М.Таджибаевнинг ушлаб туришда ва қамоқда 2024 йил 26 июнь куни, 2024
йил 25 сентябрдан 2024 йил 21 ноябрь жами 59 кун бўлганини инобатга
олиб, ўташ учун узил-кесил 6.970.000 сўм жарима жазоси қолдирилсин.
Жарима давлат даромади ҳисобига ундирилсин.
М.Таджибаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси
бекор қилиб, ҳукм қонуний кучга киргунига қадар “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва суд залидан
қамоқдан озод этилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси ДХХ
МСБда 2024 йил 21 ноябрдаги 09507-сонли квитанция билан сақланаётган
0,43 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ
қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ,
апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган
кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи
томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида
берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали
юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо/
Ҳукм нусхаси аслига тўғри:
7
Ф.Эргашев