Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1010-2402/273 Дата решения 21.11.2024 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 344571 Claim ID 2652773 PDF Hash 6bd98b9f5f6eaea8... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
уни ЖПК 83-моддасининг 2-қисми уни ЖПК 83 2 law
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 2511 3 law
ЖКнинг 96-моддаси ЖКнинг 96 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 510 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: Т.Касимов Биринчи инстанция судининг судьяси: Ж.Курбанов Апелляция инстанция судининг маърузачи судьяси: М.Мирзохидов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2024 йил 21 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари: А.Икромов ва Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Шодмоновнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори У.Мухсимов, судланувчи Э.Фармоновнинг ҳимоячиси – адвокат Ф.Ўруновнинг иштирокида, Э.Фармоновга оид 1-1010-2402/273-сонли жиноят ишни адвокат Ф.Ўрунов томонидан берилган шикояти асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 29 июль кунидаги ҳукмига кўра, 14.12.1992 йил Бухоро вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, муқаддам судланмаган, Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, Денов ҚФЙ, Махаллибоқи кўчаси, 171-уйда доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор 3-даҳа, 71/29-хонадонда яшовчи, иш бўйича 2024 йил 26 февралдан буён қамоқда сақланаётган Фармонов Эъзоз Фозил ўғли (FARMONOV E’ZOZ FOZIL O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Э.Фармоновга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жойларида токсикомания касаллигидан мажбурий равишда даволаниш чоралари белгиланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 12 сентябрь кундаги ажрими билан суд ҳукми ўзгарришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, Фармонов Эъзоз Фозил ўғли 2024 йил январь ойининг охирида телеграм ижтимоий тармоғидаги “Adrenalin” номли гиёҳвандлик ва психотроп моддалари савдоси билан шуғулланувчи ботдан дастлабки тергов давомида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган номаълум шахсга 5.700.000 сўм эвазига жами 92 дона “Тропикамид” ва 64 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори-воситаларини буюртма қилиб, ушбу воситаларини локация бўйича Яшнобод тумани, Парвоз маҳалласи ҳудудида олиб, келгусида бошқа шахсларга ўтказиш мақсадида ўзида сақлаб келган. 2024 йил 26 февраль куни соат 16:00 ларда ҲМҚО томонидан Чилонзор тумани, Чўпонота кўчасида жойлашган “Корзинка” савдо маркази автотураргоҳида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Э.Ф.Фармоновнинг ёни ва бошқарувида бўлган давлат рақами 01 Р 448 РВ бўлган, “Ласетти” русумли автомашинаси холисларнинг иштирокида кўздан кечирилган вақтида, ҳайдовчи ўриндиғи полиг қисмидан тергов ҳаракатлари давомида шахсини аниқлаштиришнинг имкони бўлмаган шахсларга ўтказиш мақсадида сақлаб келган 5 дона қадоғи бузилмаган “Тропикамид” номли психотроп моддалари ва автомагнитола таг қисмидан 4 дона “Зардекс” номли психотроп капсулалар борлиги аниқланиб, тегишли баённома асосида олиниб, тезкор тадбир давом эттириш мақсадида, Э.Ф.Фармоновнинг вақтинча яшаш хонадони яъни Чилонзор тумани, 3-мавзе, 71-уй, 29-хонадон икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтида, ётоқхонада бўлган Э.Ф.Фармоновнинг қора рангли спорт сумкаси ичидан, тергов ҳаракатлари давомида шахсини аниқлаштиришнинг имкони бўлмаган шахсларга ўтказиш мақсадида сақлаб келган, қадоғи бузилмаган 87 дона “Тропикамид” номли психотроп моддалари ва 60 дона “Зардекс” номли психотроп капсулалар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 27.02.2024 йил кунги 820-сонли экспертиза хулосасига кўра, Э.Ф.Фармановга тегишли бўлган 87 дона этикеткаси юзасидан “Тропикамид” капли глазные 1,0% TROPICAMIDE 10 мл Действуший вешество: тропикамид 10,0 мг/мл 2306581 042023 04 2026” ёзувли оқ рангли елим флаконлар ичидаги суюқлик моддалар таркибида “Тропикамид” моддалари мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаларидир. -завод қадоғи кўра, бир дона елим фланкадаги ҳажми 10 мл рангсиз суюқликнинг таркибида 0,1 грамм тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, 87 (саксон етти) дона елим флаконлардаги ҳажми 10 мл.дан бўлган суюқлик моддалар таркибидаги тропикамид моддасининг умумий оғирлиги 8,7 граммни ташкил қилишлиги тўғрисида хулоса тақдим қилинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 06.03.2024 йил кунги 814-сонли экспертиза хулосасига кўра, Э.Ф.Фармановга тегишли 5 дона этикеткаси юзасидан “Тропикамид” капли глазные 1,0% TROPICAMIDE 10 мл Действуший вешество: тропикамид 10,0 мг/мл 2306581 042023 04 2026” ёзувли оқ рангли елим флаконлар ичидаги суюқлик моддалар таркибида “Тропикамид” моддалари мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаларидир. -завод қадоғи кўра, бир дона елим флакондаги ҳажми 10 мл рангсиз суюқликнинг таркибида 0,1 грамм тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, 5 (беш) дона елим флаконлардаги ҳажми 10 мл.дан бўлган суюқлик моддалар таркибидаги тропикамид моддасининг умумий оғирлиги 0,5 граммни ташкил қилишлиги тўғрисида хулоса тақдим қилинган. 2 экспертиза хулосасига кўра, Э.Ф.Фармановга тегишли 4 дона цилиндр шаклдаги оқ-қизил рангли 4 (тўрт) дона капсулаларининг таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фарматсевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” нинг 09.04.2024 йил кунидаги 332-сонли хулосасига асосан фуқаро Э.Ф.Фармоновдан ашёвий далил сифатида олинган 4 та капсула Зардекс таркибидаги прегабалин моддасининг соф оғирлиги 0.8692 граммни ташкил қилишлиги тўғрисидаги хулоса тақдим этган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 05.03.2024 йил кунги 812-сонли экспертиза хулосасига кўра, Э.Ф.Фармоновнинг яшаш манзилидан олинган 60 дона Зарекс ёзувли фольголанган юзасида “ЗАРДЕКС Каждая Твердая желатиновая капсула содержит: Гебапентин. 300мг Лиц. Произв: RAJ/2354 Kusum Helthcare Ltd, India 300047601/25” ёзувли, завод қадоғида бўлган 6 (олти) дона конвалюталари бўлиб, ҳар бир конвалютада 10 донадан капсулаларида оқ рангли кристалл-кукунсимон моддаларнинг прегабалин моддаси мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фарматсевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” нинг 09.04.2024 йил кунидаги 333-сонли хулосасига асосан фуқаро Э.Ф.Фармоновдан ашёвий далил сифатида олинган 60 та капсула Зардекс таркибидаги прегабалин моддасининг соф оғирлиги 18.546 граммни ташкил қилишлиги тўғрисидаги хулоса тақдим этган. Тропикамид ва прегабалин моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 2019 йил 27 сентябрь кунидаги 818-сонли қарорнинг 1-иловасини 67 ва 55 тартиб рақамда кўрсатиб ўтилган кучли таъсир қилувчи моддаларга кириши кўрсатилган. Адвокат Ф.Ўрунов тафтиш шикоятида, судлар ЖПК нормаларини нотўғри қўллаб, номақбул далилларга асосланган ҳолда адолатсиз қарорлар қабул қилганлигини билдириб, ҳимоя остидаги Э.Фармоновга нисбатан қўйилган айблов тасдиғини топмаганлиги сабабли, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини бекор қилишни ва Э.Фармоновнинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги боис, уни ЖПК 83-моддасининг 2-қисмига асосан реабилитация қилишни сўраган. Тафтиш инстанцияси суди, судья Т.Касимовнинг маърузасини, маҳкум Э.Фармоновнинг адвокати Ф.Ўруновнинг тафтиш шикоятини қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраб берган фикрини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори У.Мухсимовнинг тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, суд қарорларини қуйидагиларга асосан ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. 3 Суднинг ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Биринчи инстанция суди томонидан маҳкум Э.Фармоновнинг айби, инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан, яъни ўтказилган тезкор тадбир юзасидан тузилган баённома, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 27.02.2024 йил кунги 820-сонли хулосаси, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 06.03.2024 йил кунги 814-сонли хулосаси, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 05.03.2024 йил кунги 813-сонли хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фарматсевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” нинг, 09.04.2024 йил кунидаги 332-сонли хулосаси, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 05.03.2024 йил кунги 812-сонли хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фарматсевтика маҳсулотлари хавфсизлиги 09.04.2024 йил кунидаги 333-сонли хулосаси ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган. Судлов ҳайъати ҳимоянинг Э.Фармонов ундан олинган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш ёки ўтказиш мақсади бўлмаганлиги, балки уни ўз истеъмоли учун сақлаб юрганлиги ҳақида важига биринчи инстанция суди танқидий баҳо бериб, уни муқаррар жазодан қутилиш мақсадида берилган важ деб муносабат билдирганлигини инобатга олади. Хусусан, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги 33-сонли “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига биноан судланувчи Э.Фармоновдан олинган жами 92 дона “Тропикомед” ва 64 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари унинг истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда деб ҳисоблаб, унинг ҳаракатларини “психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаш”да ифодаланган белгиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми билан тўғри квалификация қилган. Апелляция инстанцияси суди ҳам содир этилган жиноят тафсилотларини тўғри аниқлаб, маҳкум Э.Фармоновнинг ўзини ҳимоя қилиш учун суд мажлисларида ва шикоятларда келтириб ўтилган барча важларига баҳо берилган ва судда текширилган далиллар маҳкумни ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатларни аниқлаш учун етарли деб ҳисобланиб, унинг айби тасдиқланганлиги тўғрисида асосли тўхтамга келган. Биринчи инстанция суди судланувчи Э.Фармоновга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг шахсини ҳамда ундан олинган гиёҳвандлик воситаларини тури ва миқдорини инобатга олиб, қилмишидан 4 пушаймонлигини, оилавий ва мулкий аҳволини, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, мазкур жиноятни ғаразли ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, унга айбдор деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни ҳамда Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 19.03.2024 йилдаги 688-сонли далолатномасига кўра, ЖКнинг 96-моддасига асосан Э.Фармоновга нисбатан “таксикомания” касаллигидан озодликдан маҳрум этиш жойларида мажбурий тартибда даволашни белгилашни лозим топиб, тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга асосан, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати маҳкум Э.Фармоновга нисбатан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳукмини ва апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага келади ҳамда келтирилган тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213, 5214 ва 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: Фармонов Эъзоз Фозил ўғли (FARMONOV E’ZOZ FOZIL O’G’LI)га нисбатан чиқарилган Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 29 июлдаги ҳукмини ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 25 июндаги ажрими ўзгаришсиз, тафтиш шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари: имзо имзо имзо Аслига тўғри: 5 З.Камолов А.Икромов Т.Касимов