Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/741 Дата решения 21.11.2024 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 344464 Claim ID 2655818 PDF Hash b5855fe9a7b13021... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
илмиш тегишли равишда ЖК 251-1-моддаси илмиш тегишли равишда ЖК 251-1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 951-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 951 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддаси збекистон Республикаси ЖК 10 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья Н.Касимова Биринчи инстанция судида раислик қилган судья: А.Дусмуродов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья: С.Махаметов АЖРИМИ 2024 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари: А.Абдуллаев ва Н.Касимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг котибалигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланган И.ининг ҳимоячиси адвокат А.Адиловнинг иштирокида, жиноят ишини, адвокат А.Адилов томонидан келтирилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2023 йил 29 майдаги ҳукмига кўра, Исхаков Искандер Сагдуллаевич (Isxakov Iskander Sagdullayevich) 1987 йил 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оиласидан ажрашган, муқаддам судланмаган, олий маълумотли, ишсиз, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, “Астробод” М.Ф.Й, Моний кўчаси, 36-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2023 йил 7 февралдан буён қамоқда сақланаётган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3 қисми билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 20 июлдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Мирзо Улуғбек туман бўлими, Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда “Махсус харидор Х.С.”нинг аризасида кўрсатилган важларни текшириш мақсадида, 2023 йил 6 февраль куни соат 21:00 ларда Сирғали тумани, Қўйлиқ-5 мавзеси, Янги Қўйлиқ кўчасида жойлашган “Оқтепа лаваш” кафеси олдида ўтказилган тезкор тадбирда Исхаков Искандер Сагдуллаевич кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш мақсадида 182 дона “Регапен 300 mg” номли кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ҳар бир донасини “Махсус харидор Х.С.”га 25.000 сўмдан ҳисоблаб, жами 100 АҚШ доллари ва 2.950.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган. Бундан ташқари, тезкор-тадбир давом эттирилиб, И.ининг яшаш манзили, яъни Сирғали тумани, “Астробод” МФЙ, Моний кўчаси, 36-уйда тинтув ўтказилганда И.ининг яшаш манзилидаги ётоқхонасидан жами 364 дона “Регапен” номли кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш, сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 07.02.2023 йилдаги 107-сонли хулосасига кўра, “Regopen 300 mg” бир дона капсуланинг таркибидаги прегабалин моддасининг миқдори 300мг (0,3 грамм) мавжуд бўлиб, 26 дона бутун конвалюталардаги жами 364 дона оқ-қизил рангли капсулалар таркибидаги ((S)3-(аминометил)-5-метилгексан кислотаси) прегабалин моддасининг умумий соф оғирлиги 109,2 граммни ташкил қилиши кўрсатилган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 07.02.2023 йилдаги 108-сонли хулосасига кўра, “Regopen 300 mg” бир дона капсуланинг таркибидаги прегабалин моддасининг миқдори 300мг (0,3 грамм) бўлиб, жами 13 дона бутун конвалютадалардаги жами 182 дона оқ-қизил рангли капсулалар таркибидаги ((S)3-(аминометил)-5-метилгексан кислотаси) прегабалин моддасининг умумий соф оғирлиги 54,6 граммни ташкил қилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сонли қарорига кўра, “Regapen” номли дори воситалари таркибида “прегабалин” моддаси мавжуд бўлиб, ушбу моддалар кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган, мазкур қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатининг 55-тартиб рақамида “Прегабалин”нинг жиноий ҳаракатни таснифлашдаги кўп миқдор кўрсаткичи 10 граммдан юқорини ташкил этиши белгиланган. Адвокат А.Адилов тафтиш шикоятида, дастлабки терговда тезкор тадбир ўтказиш, автомашинани кўздан кечириш, тинтув ўтказиш тергов ҳаракатларида холислар иштироки юзасидан процессуал бузилишлар бўлганлиги ҳолатларига баҳо берилмаганлиги, шунингдек, А.Адиловга оғир жазо тайинланганлигини билдириб, И.ига нисбатан ЖКнинг 57моддасини қўллаб тайинланган жазони енгиллаштиришни сўраган. Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья Н.Касимованинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган И.ининг адвокати А.Адиловнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция инстанциясининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. И.ининг жиноятни содир этганликдаги айби, судида сўроқ қилинган гувоҳлар А.Николаев, Р.Тураев, А.Мадаминов ва А.Маъмурхўжаевлар ҳамда дастлабки тергов даврида сўроқ қилинган гувоҳ “Махсус харидор Х.С.”нинг ҳолат юзасидан батафсил берган кўрсатувлари, шунингдек, конвертга солинган махсус харидор “Х.С.”нинг қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси, тадбир учун пул маблағларини тақдим қилиш, харидор сифатида жалб қилиш баённомалари, автомашинани кўздан кечириш, пул маблағларини қайтариб олиш, тинтув баённомалари ҳамда уларга илова қилинган фотожадвал, гувоҳларнинг кўрсатувлари, тезкор тадбир жараёни ёзиб олинган бир дона ДВД дискдаги видеотасвир, унга кўра 2023 йил 6 февраль куни ИЖҚКД Мирзо Улуғбек тумани бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир бўлиб ўтган ҳолат видеотасвирга ёзиб олинганлиги, мазкур ДВД дискларни ашёвий далил деб топиш ҳақида қарор, тинтув баённомаларига илова қилинган ашёвий далиллар фотосуратлари, тезкор-тадбир давомида махсус харидор ва гумонланувчи Исхаков Искандер ўртасида бўлиб ўтган “audio_2023-0216_13-13-08.ogg” номли сухбат стенограммаси ва аудиоёзуви ёзилган 1 дона ДВД диск, тезкор-тадбир давомида махсус харидор ва гумонланувчи Исхаков Искандер Сагдуллаевичлар ўртасида бўлиб ўтган “audio_202302-16_13-13-08.ogg” номли сухбат аудиоёзуви ёзилган 1 дона ДВД диск ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”даги 33-сонли Қарорининг 6-бандида “ Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиш билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий жой ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қанча вақт давомида қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди” деб кўрсатилган. Мазкур қарорнинг 14-бандида, “Айбдорда кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай моддалар муайян дозада қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбобускуналар мавжудлиги ва ҳ.к. киради” деб кўрсатилган бўлса қарорнинг 15-бандида “Агар мазкур ҳаракатлар айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда кўп миқдорда содир этилган бўлса, қилмиш тегишли равишда ЖК 251-1-моддасининг учинчи қисми бўйича квалификация қилиниши лозимлиги назарда тутилган. Тафтиш инстанцияси, адвокат А.Адиловнинг дастлабки терговда тезкор тадбир ўтказиш, автомашинани кўздан кечириш, тинтув ўтказиш тергов ҳаракатларида холислар иштироки юзасидан процессуал бузилишлар бўлганлиги ҳолатларига баҳо берилмаганлиги ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, биринчи босқич суди томонидан дастлабки терговда тезкор тадбир ўтказиш, автомашинани кўздан кечириш, тинтув ўтказиш тергов ҳаракатларида холислар иштироки юзасидан процессуал бузилишларга йўл қўйилганлик ҳолати бўйича туман суди томонидан 2023 йил 29 май куни суриштирув, тергов органига нисбатан хусусий ажрим чиқарилган. Тафтиш инстанцияси, тафтиш шикоятдаги, дастлабки терговда тезкор тадбир ўтказиш, автомашинани кўздан кечириш, тинтув ўтказиш тергов ҳаракатларида холислар иштироки юзасидан процессуал бузилишлар бўлганлиги ҳолатларига баҳо бериб, ҳақиқатдан ҳам тезкор тадбирда иштирок этган холислардан бир нафари 18 ёшга тўлмаган бўлгани, шунингдек И.ининг яшаш манзилидан тинтув жараёнида холислардан бир нафари, А.Николаев иштирок этмаганлиги аниқланланган бўлсада, (мазкур ҳолатлар бўйича хусусий ажрим чиқарилган) бироқ, ҳақиқий ҳолатда ўтказилган тезкор тадбирда судланувчи И.и 182 дона “Регапен 300 mg” номли кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни 100 АҚШ доллари ва 2.950.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланганлиги, бундан ташқари И.ининг яшаш манзилидаги ётоқхонасидан 364 дона “Регапен” номли кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш, сотиш мақсадида сақлаб келганлиги факти мавжуд. Ушбу ҳолатни рад этувчи ва инкор қилувчи ишончга сазовор далил ёки асос мавжуд эмас. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2012 йилдаги “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-344-сон Қонунга мувофиқ текшириш учун харид қилиш ва бошқа тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш тартибида риоя қилиш тезкор ходимлар учун мажбурий бўлган қўлланма бўлиб, унга риоя қилиш-қилмаслик ҳолати хизмат текшируви ўтказиш йўли билан аниқланиб, қонунбузилишга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 951-моддасига мувофиқ тўпланган далилларни мақбул эмас деб топиш учун асос ҳисобланмайди, чунки судланувчи ва гувоҳлар томонидан тўпланган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғрилиги инкор қилинмаган. Суриштирув органининг холис бўлиб иштирок этганлиги кўрсатилган баённомалари қуйидагилар билан, яъни иш ҳужжатларидаги ўтказилган тезкор тадбир жараёни ёзиб олинган ва қарор билан ашёвий далил деб топилган тезкор тадбир жараёни ёзиб олинган бир дона ДВД дискдаги видеотасвир, унга кўра 2023 йил 6 февраль куни ИЖҚКД Мирзо Улуғбек тумани бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир бўлган ҳолат видеотасмага ёзиб олинганлиги, мазкур ДВД дискларни ашёвий далил деб топиш ҳақида қарор чиқарилганлиги, шунингдек тинтув баённомаларига илова қилинган ашёвий далиллар фотосуратлари, тезкор-тадбир давомида махсус харидор ва гумонланувчи Исхаков Искандер ўртасида бўлиб ўтган “audio_2023-02-16_13-13-08.ogg” номли сухбат стенограммаси ва аудиоёзуви ёзилган 1 дона ДВД диск билан, тезкор-тадбир давомида махсус харидор ва гумонланувчи Исхаков Искандер Сагдуллаевичлар ўртасида бўлиб ўтган “audio_2023-02-16_13-13-08.ogg” номли сухбат аудиоёзуви ёзилган 1 дона ДВД диск билан ўз исботини топганлиги сабабли ҳақиқий ҳолат акс эттирилган мақбул далил сифатида баҳоланади. Тафтиш инстанциясида барча аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар шикоятда келтирилган важлар синчковлик билан тўлиқ текширилиб, таҳлил қилинди. Юқорида кўрсатиб ўтилган барча далиллар судланган И.ининг айбини рад қилиб бўлмайдиган ва бир-бирини тасдиқловчи узвий боғлиқликда бўлиб, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо берилганда юқорида аниқланган фактларни рад этувчи ва инкор қилувчи далил ёки асос мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддасида жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи мавжуд бўлиб, бунда қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шартлигига қатъий амал қилиниши лозимлиги белгиланган. Суд томонидан И.ининг ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3 қисми билан тўғри квалификация қилинган. И.ига жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг тушунтиришларига риоя қилиб, жиноят иши бўйича барча енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, адолатли жазо тайинлаган. Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўғри аниқлаб, судланган И.ининг важларига тўлиқ баҳо бериб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. 6 Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213, 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: Исхаков Искандер Сагдуллаевичга нисбатан чиқарилган 2023 йил 29 майдаги ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 20 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, келтирилган шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида хусусий шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: Ажрим нусхаси аслига тўғри: (имзо) (имзо) (имзо) М.Мирзохидов А.Абдуллаев Н.Касимова