← Назад
Решение #106093 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| бандида ЖПК | 483 | — | law | |
| ЖПК | 483 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| ЖКнинг | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 495 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи судья Ш.Шерматов Биринчи инстанция судининг
судьяси Ф.Эргашев
Кассация инстанциясида
маърузачи О.Қличев
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
2024 йил 21 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Тураходжаев, ҳайъат судьялари С.Қўчқаров
ва Ш.Шерматовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ю.Мусаеванинг котибалигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланган ХХХнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Ж.Хаджиев иштирокида, ХХХга оид
1-1006-2403/417-сонли жиноят ишини адвокат Ж.Хаджиев томонидан келтирилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
23 июлдаги ҳукмига кўра,
Шарипов Нодиржон Шоир ўғли (Sharipov Nodirjon Shoir o`g`li) 1991 йил 15 июль куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, 2 нафар фарзандлари бор, “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ юк сақлаш омборхонаси бўлим бригадири, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Х.Нумон кўчаси,
4-уйда истиқомат қилган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил
20 апрелдан қамоқда сақланаётган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси; ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан
3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазо манзил колонияларда ўташ белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 5 сентябрдаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 23 июлдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, ХХХ фирибгарлик яъни алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ юк сақлаш омборхонаси бўлим бригадири лавозимида ишлаб келиб, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Саидов Хусан Мусурмоновичга фаолият олиб бораётган омборхонани электр тармоғидан узмаслик, ёпиб қўймаслик, ҳамда шартномани бекор қилмасликни ваъда қилиб, бунинг эвазига “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ бозор раҳбариятига ҳар ойда 1.400 АҚШ долларидан моддий манфаатдор қилиб туришини айтиб, жабрланувчини пора беришга далолат қилиб, 2024 йил
20 апрель куни соат тахминан 14:35 да, “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ Барака савдо мажмуасининг 36-ҳудудида жойлашган омборхонасида жабрланувчидан 1.000 АҚШ долларни олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноий мақсадларини охирига етказа олмасдан фирибгарлик жиноятига суиқасд қилиш ва пора беришга далолат қилиш жиноятларини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йил 20 апрелдаги маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 12.697 сўмга тенг, яъни 1.000 АҚШ доллари 12.697.000 сўм.
Судга оид кимёвий экспертизанинг 2024 йил 2 майдаги 6593-сонли хулосасига кўра, ХХХнинг қўлларидан суртиб олинган бинт бўлаклари, экспертизага тақдим этилган бир дона 50 АҚШ долларлик купюрасида аниқланган кукун моддалари махсус кимёвий модда ҳисобланиб, таққослаш учун келтирилган кукун намунага кимёвий таркиби бир хил ва турдошлиги, тақдим этилган 1 дона 50 АҚШ долларлик купюрасидаги “ПОРА” ёзуви, таққослаш учун тақдим этилган махсус қалам билан ўзаро турдошлиги аниқланган.
Адвокат Ж.Хаджиев тафтиш шикоятида, судланган ХХХнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Судлов ҳайъати судья Ш.Шерматовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат Ж.Хаджиевнинг тафтиш шикоятини қувватлаб берган фикрларини тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгартиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил
25 июндаги “Судлар томонидан жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 18-сонли қарори 15-бандида ЖПКнинг 483-моддасига мувофиқ, суд жиноят ишини тафтиш тартибида кўришда шикоят, протест важлари билан чегараланмасдан, суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини барча маҳкумларга, оқланган шахсларга, шу жумладан, шикоят бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят, протест берилмаган маҳкумларга, оқланган шахсларга нисбатан ҳам тўлиқ ҳажмда текшириши, агар қуйи инстанция суди томонидан суд терговининг тўлиқ эмаслигига ёки бир ёқламалигига ёхуд процессуал бузилишларга йўл қўйилган бўлса, тафтиш инстанцияси суди тўлиқ ёки қисман суд терговини ўтказиш йўли билан бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш, процессуал бузилишларни бартараф этиш чораларини кўриши, шу мақсадда тафтиш инстанцияси суди иш ҳолатлари тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқилишини таъминлаш учун зарур бўлган,
ЖПК 483-моддаси учинчи қисмининг 1-7-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни бажаришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95, 951-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Тафтиш инстанция суди, судланган ХХХнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, гувоҳ Х.Саидов, М.Юсупходжаев, У.Кучкаровларнинг кўрсатувлари, Х.Саидовнинг аризаси, тезкор тадбир ўтказиш тўғрисидаги қарор, овоз ёзиш мосламаси ва пул тақдим этиш баённомаси, гумон қилинувчини ушлаш, пул ва овоз ёзиш мосламасини олиш баённомаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси, судга оид кимёвий экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарор ва хулоса, овозли ёзувни эшитиб кўриш ва унинг стенограмма баённомаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа далиллар билан ҳам тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди томонидан ХХХнинг жиноий ҳаракатлари муҳокама қилиниб, унинг “фирибгарлик, яъни алдаш йўли билан хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг мулкини қўлга киритишга суиқасд қилиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда “пора бериш, яъни давлат органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб воситачи орқали моддий қимматликлар беришга далолат қилиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, биринчи инстанция суди судланган ХХХга нисбатан жазо тури ва меъёрини тайинлашда, уни шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий ва моддий аҳволини, айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жиноят оқибатида моддий зарар етказилмаганини инобатга олмасдан бир мунча оғир жазо тайинлаган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаслиги, жиноят содир этган шахсга нисбатан
у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги, жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкинлиги; ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо одилона бўлиши, жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши; 42-моддасида, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 1-бандида судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик
ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратишлари лозимлиги, 3-бандида Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 495-моддаси 1-қисми 1-бандида, тафтиш инстанцияси суди суднинг айблов ҳукмини ўзгартириш чоғида жазони енгиллаштиришга ёки маҳкумга нисбатан енгилроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллашга ҳақли эканлиги белгиланган.
Тафтиш инстанцияси суди юқоридаги Пленум қарори ва Қонун нормаларидан келиб чиқиб, судланган ХХХга нисбатан жазо тури
ва меъёрини тайинлашда содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив
ва мақсадини, айб шакли ва даражасини инобатга олиш билан бирга, уни шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, иш бўйича моддий ва маънавий зарар мавжуд эмаслигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларни эътироф этиб, адолат, инсонпарварлик, қонунийлик тамойилларига риоя қилиб, ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган минимал озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, ЖКнинг 25,168-моддаси
3-қисми “в” банди билан тайинланган жазони аслича қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 478, 482, 483, 495, 5214,
5216-моддаларига риоя қилиб, тафтиш инстанцияси
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
23 июлдаги Шарипов Нодиржон Шоир ўғли (Sharipov Nodirjon Shoir o`g`li)га нисбатан чиқарилган ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 5 сентябрдаги ажрими ўзгартирилсин.
ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси
1-қисми билан тайинланган 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
1 (бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига келтирилсин.
ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси
3-қисми “в” банди тайинланган жазо аслича қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Шарипов Нодиржон Шоир ўғлига узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тафтиш тартибидаги шикоят қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи: имзо Ф.Тураходжаев
Ҳайъат аъзолари: имзо С.Қўчқаров
имзо Ш.Шерматов