Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1002-1803/166 Дата решения 20.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 344141 Claim ID 2670780 PDF Hash 20e6bdcb0c2b578e... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исмининг «а» банди ва 229-моддаси исмининг «а» банди ва 229 law
олган жазо муддати ЖКнинг 74-моддаси олган жазо муддати ЖК 74 law
амда ЖК 46-моддаси амда ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
исмида ёки ЖК 74-моддаси исмида ёки ЖК 74 law
асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖК 60-моддаси асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖК 60 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида) 2024 йил ноябрь ойининг 20 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: судья Ф.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоев котиблигида, Чилонзор туман прокурор ёрдамчиси Н.Рустамов, адвокат Ш.Юльчиеванинг ва инспектор А.Лукмановнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг 2018 йил 24 октябрдаги ҳукми билан судланган фуқароси, маълумоти олий, бўйдоқ, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 9мавзе, 42-уй, 25-хонадонда истиқомат қилувчига нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тақдимномада, жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг 2018 йил 24 октябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 28,168-моддаси 4-қисмининг «а» банди, 28,211-моддаси 3-қисмининг «а» банди, 168-моддаси 4қисмининг «а» банди ва 229-моддаси билан айбдор деб топилиб, ЖК 59,60,61-моддалари тартибида 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 89.865.000 сўм жарима жазоси тайинланганини, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2019 йил 24 майдаги ажримига кўра, биринчи инстанция ҳукми ўзгартирилиб, ЖКнинг 57моддасини қўллаган ҳолда, узил-кесил 8 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 89.865.000 сўм жарима жазоси тайинланганини, жиноят ишлари бўйича Пскент туман судининг 2021 йил 15 ноябрдаги ажримига кўра, ўталмай қолган жазо муддати ЖКнинг 74-моддасига асосан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 3 йил 11 ой 28 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилганини, суд ажрими 2021 йил 29 декабрь куни Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан ҳисобга олингани, маҳкумга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, жазо ўташ тартиб ва қоидалари ҳамда ЖК 46-моддасининг талаблари тушунтирилганини, 2022 йил 17 февраль куни маҳкум “Фаровон Замона қурувчи” МЧЖга ишга жойлашиб, 2023 йил 1 майга қадар у ерда ишлаб келган ва 2023 йил 1 майдан бошлаб, “Лиимро Оптимал” МЧЖга ишга жойлашиб, намунали жазо ўтаб келаётганини, бузмаганини, жазоланмаганини, намунали жазо ўтаб келаётганини, тайинланган жазо муддатининг умумий 2 йил 8 ой 10 кунни намунали ўтаганини, ва ўталмаган жазо муддати 1 йил 3 ой 18 кунни ташкил этишини, умумий жазонинг учдан икки қисмини ўтаб бўлганини инобатга олиб унга нисбатан тайинланган жазони ЖК (эски таҳрирдаги) 73моддаси 3-қисмининг “в” банди тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни сўраган. Суд мажлисида А.Турсунов содир этган жиноятидан пушаймон бўлиб, ўзига тегишли хулоса чиқарганини, келгусида ҳалол меҳнат қилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилишини билдириб, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасида “жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартибқоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади” деб кўрсатилган. Шунингдек, шу модданинг (эски таҳририда) 3-қисми “в” бандига кўра “ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин”-деб кўрсатиб ўтилган. Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 28-сонли қарорининг 19-бандида “жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимнома (илтимоснома) қаноатлантирилганда, судья маҳкумга, тегишлича, ЖК 73-моддасининг бешинчи қисмида ёки ЖК 74-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган қоидаларни тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳақда ажримнинг қарор қисми ва суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши лозим” деб кўртасилган. Суд тақдимномани муҳокама қилиб, прокурорнинг фикрини тинглаб, А.Турсунов тайинланган жазонинг учдан икки қисмидан кўпроғини ўтаганини, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бузмаганини ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ижобий тавсифланганини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни лозим топади. Шунингдек, суд маҳкум А.Турсуновга ЖК (эски таҳрирдаги) 73моддасининг 5-қисмида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазони ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖК 60-моддасида назарда тутилган қоидага мувофиқ жазо тайинлаши ҳақида берилган қоидани тушунтириш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 423, 541, 536, 542, 5461-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Турсунов Арслон Турсуновични ЖК (эски таҳрирдаги) 73-моддаси 3қисмининг “в” бандига асосан озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган 1 йил 3 ой 18 кунни ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинсин. Ажрим ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасига юклатилсин. А.Турсуновга ЖК (эски таҳрирдаги) 73-моддасининг 5-қисмида кўрсатилган талаблар тушунтирилсин. Ажримдан норози томон хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Ажрим нусхаси аслига тўғри, судья: (имзо) Ф.Эргашев