Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/950 Дата решения 19.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 344011 Claim ID 2632499 PDF Hash 6821e18638861bcc... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 20
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
укми билан ЖК 105-моддасининг 1-қисми укми билан ЖК 105 1 law
май куни ЖПКнинг 224-моддаси май куни ЖПК 224 law
Остоновга нисбатан 168-моддаси Остоновга нисбатан 168 law
аракатларини ЖК 168-моддаси аракатларини ЖК 168 law
аракатлари ЖК 168-моддаси аракатлари ЖК 168 law
збекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Конституцияси 28 2 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
ЖПК 23-моддаси ЖПК 23 law
тилган ЖПКнинг 463-моддаси тилган ЖПК 463 law
ЖПКнинг 462-моддаси ЖПКнинг 462 law
тида суд ЖПКнинг 23-моддаси тида суд ЖПК 23 law
шимча равишда ЖКнинг 211-моддаси шимча равишда ЖК 211 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
йича ЖКнинг 57-моддаси йича ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
ЖКнинг 61-моддаси ЖКнинг 61 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2024 йил ноябрь ойининг 19 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: раислик қилувчи судья Ф.Эргашев; халқ маслаҳатчилари: А.Сатторов ва М.Қодировадан иборат ҳайъатда, судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котибалигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи О.Остонов ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Закиров иштирокида, ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан айбланган Остонов Одилжон Беҳзод ўғли (Ostonov Odiljon Behzod o`g`li), 2002 йил 12 февралда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти тугалланмаган олий, Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси Халқаро алоқалар бўлими таркибидаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш маркази мутахассиси, судланган, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2024 йил 24 январдаги ҳукми билан ЖК 105-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Жазо ўталмаган. Самарқанд вилояти, Пайариқ шаҳри, Қўтирбулоқ қишлоғи рақамсиз уйда доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Шайхонтоҳур МФЙ, 13-уй 56-хонадонда вақтинча истиқомат қилади, иш бўйича 2024 йил 14 май куни ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 17 майдаги ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2024 йил 12 октябрда олган нисбатан 1-1006-2403/950-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи О.Остонов алдаш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил май ойининг 1 Нурматова Севара Юлдашовна билан телефон орқали гаплашиб, унга ўзини “Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси”да ишлашлигини айтиб, С.Нурматовани ва унинг онасини Саудия Арабистонига “Ҳаж визаси” тўғрилаб бериш орқали Ҳаж сафарига юборишини ваъда бериб, ҳар бир “Ҳаж сафарига” борувчилардан 10.000 АҚШ долларидан жами 20.000 АҚШ доллари талаб қилиб, 2024 йил 14 май куни Чилонзор тумани “Новза” МФЙ ҳудудида жойлашган “Новза” масжиди олдида О.Тўраевдан келишилган пулнинг бир қисми сифатида 10.000 АҚШ долларини олган вақтида ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолларда жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилиш жиноятига суиқасд қилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра, 2024 йил 14 май куни, 1 АҚШ доллари 12.740. сўмга тенг, яъни 20.000 АҚШ доллари 254.800.000 сўм. Судланувчи О.Остонов унга эълон қилинган айбловга умуман иқрор эмаслигини билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида матбуот хизмати ходими сифатида ишлаб келаётганини, бир вақтнинг ўзида фуқароларни “Умра” сафарига юбориш фаолиятини олиб борувчи фирмада ҳам ишлашини, асосан фуқароларга консалтинг хизмати кўрсатилишини, С.Нурматовани танимаслигини, у унга қўнғироқ қилганини ва Умра сафарига бориш истаги ҳақида гапирганини, у Умра сафари бориш тартиблари ва харажатлари ҳақида гапирганини, С.Нурматова унга Ҳаж сафари ҳақида суриштирганида Рамазон ойи давомида қилинган умра ҳажга тенг деган гап борлиги учун шу мазмунда гапирилганини, аслида Ҳаж сафари фақатгина давлат томонидан яъни яшаш жойидаги МФЙ орқали ва жойлардаги ҳокимликлар орқали амалга оширилишини тушунтирганини, аммо С.Нурматова унга ўзига нотаниш бўлган О.Тўраев орқали яна пул юбориб ушбу пулларни олишни ва уни Ҳажга юборишни айтиб қолганини, у О.Тўраевга пулни олмаслигини, Ҳаж сафарига юбориш учун ваколатида эмаслигини қайта қайта айтишига қарамасдан О.Тўраев унга пулларни берганини, шу вақт уни ходимлар ушлаб олишганини, унга эълон қилинган бирор бир айбловни тан олмаслигини айтиб кўрсатув бериб ўтган. Гарчанд судланувчи О.Остонов ўзига эълон қилинган айбловга умуман иқрор бўлмаса-да, суд унинг айблари қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди: Жумладан, жабрланувчи С.Нурматова ўзининг дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у 2024 йил май ойида ўзига тегишли бўлган телефонида мавжуд бўлган Телеграм иловасидан фойдаланаётган вақтида “Умра” зиёрати деб номланувчи гуруҳни кўриб қолганини, ушбу гуруҳга кириб, “Ҳаж зиёрати”га борган фуқароларни Саудия Арабистонида тушган турли хилдаги ва фото суратлари ва видео тасвирлари реклама сифатида қўйилганини кўрганини, ушбу телеграм гуруҳида “Ҳаж зиёрати”га бориш нархлари ҳам кўрсатилганини кўрганини, гуруҳда мурожаат қилиш учун қолдирилган рақамларга қўнғироқ 2 қилганини, дастлаб “Наврўз” исмли бола билан боғланганини, у катта ҳаж зиёратига юбориш ҳақида суриштирганини, шунда “Наврўз” унга “биз катта ҳаж зиёратига ҳам фуқароларни юборамиз, ҳаж зиёратига жўнатувчи танишим бор, танишимнинг исми Одил, у Мусулмонлар идораси марказида ишлайди, катта ҳаж зиёратига юборишининг нархи бир кишига 10.000 АҚШ доллари бўлади” деб айтганини, шундан сўнг у “Наврўз” орқали О.Остоновга боғланганини, у О.Остоновга “Катта ҳаж” масаласида мурожаат қилаётганини айтганини, О.Остонов ўзини Мусулмонлар идорасида ишлашини айтиб, ҳозирда “Катта ҳажга” бориш қийинроқ бўлаётганини, ундан кўра Саъудия Арабистонига турист сифатида борса, шундан сўнг ўша ердан хаж сафарига бориши осонроқ бўлишини, уни Саудия Арабистонига турист сифатида юборишининг нархи 7.000 АҚШ доллари бўлишини айтиб таклиф билдирганини, у О.Остоновга онаси билан бирга катта ҳаж сафарига бориш истаги борлигини, аммо турист сифатида эмас шу ердан Ўзбекистондан ҳаж сафарига бориш истаги борлигини айтганини, шунда О.Остонов катта Ҳаж зиёратига боришнинг нархи қимматроқ бўлишини, бунинг учун одам бошига 10.000 АҚШ долларидан тўлаши кераклигини айтганини, у О.Остоновнинг таклифига рози бўлганини, аммо Сурхондарё вилоятида яшовчи ва Ҳаж зиёратига бориб келган танишларидан катта ҳаж амалини бажариш яшаш жойидаги МФЙ орқали амалга оширилишини, ушбу зиёратга Мусулмонлар идорасида ишловчилар бирор бир ишни ҳал қилмаслигини тушуниб, О.Остоновнинг ҳаракатлари ноқонуний эканини англаб етганини, айни шу сабабга кўра у О.Остоновга нисбатан чора кўриш мақсадида тегишли органларга ариза билан мурожаат қилганини, О.Остонов билан олиб борилган сўзлашувларни ёзиб борганини, сабаби ҳозирда ҳар хил фирибгар инсонлар кўпайгани О.Остонов 20.000 АҚШ доллари талаб қилгани сабабли келажакда алданиб қолмаслик учун унинг сўзларини ёзиб борганини, О.Остонов унга катта ҳаж зиёратига юборишни ўзи ҳал қилишини ўзи Мусулмонлар идорасида катта лавозимда ишлашини айтганини, айнан бошқа шахсга бунинг учун пора бериш ҳақида унга гапирмаганини, олинадиган пулларни бир қисми яъни 10.000 АҚШ долларини ҳозир бериши, қолган 10.000 АҚШ долларини виза чиққанидан сўнг Тошкент шаҳрида учиб кетиш вақтида бериши кераклигини айтганини, бунинг натижасида у О.Остоновнинг ҳаракатларини ноқонунийлигини англаганини, унинг ёзган аризаси асосида тезкор тадбир олиб борилиши эълон қилинганини у ҳам тадбирда иштирок этишини маълум қилганини, аммо тадбир куни келганида унинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли тадбирда иштирок эта олмаслигини маълум қилганини, 2024 йил 14 май куни тезкор тадбир бўлганини аммо у иштирок эта олмаганини, унинг ўрнига у қариндоши О.Тўраевни юборганини, тадбир кунига қадар у О.Остоновга ўзи Тошкент шаҳрига боролмаслигини, пулларни жияни О.Тўраев билан юбораётганини айтганини, О.Остонов бунга рози бўлганини айтиб берган кўрсатувлари билан; Гувоҳ О.Тўраев ўзининг дастлабки терговда берган кўрсатувларини 3 тасдиқлаб, судда у 2024 йил 14 май куни соат тахминан 08:30да Сурхондарё вилоятида яшовчи холаси С.Нурматова қўнғироқ қилиб, ўзи ва онаси ҳаж сафарига бориш мақсадида юрганини айтиб, ушбу ишда унга ёрдам беришини яъни С.Нурматовани ва онасини Ҳаж-2024 сафарига юбориши учун О.Остонов уларга “Ҳаж визаси” тўғрилаб бериб, Саудия Арабистонига ҳаж сафарига юборишини ваъда бериб, ундан 20.000 АҚШ доллари сўраётганини айтганини, С.Нурматова О.Остоновнинг ҳаракатлари ноқонуний бўлгани сабабли унга нисбатан чора кўриш учун ариза билан мурожаат қилганини, шу сабабли у ҳам О.Остоновга нисбатан чора кўриш мақсадида ариза билан мурожаат қилганини, сўнг тезкор тадбир бошланганини, 2024 йил 14 май куни О.Остонов билан телефон орқали гаплашганини, унга С.Нурматова томонидан берилиши керак бўлган пулни яъни 10.000 АҚШ долларини олиб келганини айтганини, улар “Новза” масжиди ёнида учрашишганини, тадбирда кимёвий ишлов берилган 10.000 АҚШ долларини О.Остоновга берганини, О.Остонов пулни олганини, С.Нурматова билан телефонда гаплашганини ва пулларни санаб олганини, сўнг тезкор ходимлар О.Остоновни ушлаб олганини, О.Остонов билан Ҳажга юбориш масаласида у гаплашмаганини, С.Нурматова гаплашганини айтиб берган кўрсатувлари билан; Гувоҳ Ж.Юсупов ўзининг дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази бош мутахассиси лавозимида ишлаб келишини, Ўзбекистонда Умра зиёратини амалга ошириш давлат томонидан амалга оширилибгина қолмасдан махсус лицензияга эга бўлган хусусий тадбиркорлик субъектлари орқали ҳам амалга оширилишини, аммо Ҳаж амали фақатгина давлат томонидан амалга оширилишини яна унинг тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июндаги 364-сонли қарори билан тартибга солинганини, тадбиркорлик субъектлари ушбу Ҳаж сафарига юбориш ваколати мавжуд эмаслигини, барча зиёратчилар ўзининг яшаш жойидаги МФЙ орқали туман ва шаҳар ҳокимликларига мурожаат қилишлари улар томонидан махсус рўйхатлар юритилишини ва навбати келган фуқароларнинг рўйхати Диний идорага юборилишини шундан сўнг жойлардаги ҳокимликлар томонидан берилган рўйхат асосида визалар расмийлаштирилишини, аммо алоҳида олганда бирор бир киши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан Ҳаж сафарига хусусий тартибда бориш имкони йўқлигини айтиб берган кўрсатувлари билан; Қўшимча гувоҳ Б.Жумабаев судда у Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси лавозимида ишлаб келаётганини, О.Остоновга нисбатан 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 28,211моддаси 2-қисмининг “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш унга юклатилганини, аммо кейинчалик у ўзининг ЖПКда назарда тутилган ваколатларидан фойдаланиб, О.Остоновнинг ҳаракатларини ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан қайта малакаланганини, аммо айни ишни тугатиш вақтида О.Остоновнинг соғлиғи ёмонлашгани ва у Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД 23-сонли 4 МУИКда сақланаётгани, барча ҳужжатларни компьютерда чоп этиб адвокат билан бирга унинг олдига борганини, аммо ҳужжатларни чоп этиш вақтида 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди ёзилганини кейинчалик билганини, колонияда компьютерда қайта чоп этиш имкони бўлмаганини, сабаби ҳужжатларни электрон вариантини ўзи билан олиб чиқмаганини, хизмат хонаси эса анча узоқ масофада бўлгани сабабли тарафларга бу ҳақида айтиб кейинчалик хизмат хонасига келиб уни қайта тузатиш киритиб, 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” бандига ўзгартирганини, ўшанда ҳеч ким эътироз билдирмаганини айтиб берган кўрсатувлари билан; судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳ З.Мақсудовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари билан; Бундан ташқари, судланувчи О.Остоновнинг айби бирламчи иш ҳужжатлари, тушунтириш хатлари, ариза, пул маблағларига махсус ишлов бериш баённомаси, пул ва овоз ёзиш мосламасини тақдим этиш баённомаси, пул ва овоз ёзиш мосламасини олиш баённомаси, судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, юзлаштириш баённомаси, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи О.Остоновнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди - “фирибгарлик, яъни алдаш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш”да ва ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди – “пора бериш, яъни давлат органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб воситачи орқали жуда кўп миқдорда моддий қимматликлар беришга далолат қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатларни билан қуйида келтирилган асосларга кўра нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисмида “Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак” деб кўрсатилган. Шунингдек, мазкур модданинг 5-қисмида “Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. 5 ЖПК 23-моддасида шахснинг айбдорлигига оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги кўрсатиб ўтилган ЖПКнинг 463-моддасида айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги, фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. ЖПКнинг 462-моддасида Суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкинлиги, судланувчига нисбатан қандай турда ҳукм чиқариш масаласини ҳал қилиш вақтида суд ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи талабларига амал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилган. ЖК 25-моддасининг 2-қисмида “қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилади” – деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 7-бандида, мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилиши, қонунга кўра, шахс банкдаги пул маблағларини улар унинг банкдаги ҳисоб варақасига келиб тушган (ўтказилган) пайтдан бошлаб реал тасарруф қилиш имкониятига эга бўлганлиги туфайли, жиноят бу маблағлар уларни маблағ эгаси ҳисоб варақасидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан олган шахснинг ёки бошқа шахснинг банкдаги ҳисоб варақасига ўтказилган пайтдан тугалланган деб топиш лозимлиги ҳақида тушунча берилган. Мазкур қарорнинг 24-бандида мансабдор шахс томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли аслида амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда, фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозимлиги, агар шахс (шу жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира олмайдиган мансабдор шахс), 6 гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти бўлмасдан, уларни ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозимлиги, агар қимматликларни эгаллаш мақсадида уларнинг эгаси айбдор томонидан пора беришга далолат этилган бўлса, унинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозимлиги, қимматликлар эгасининг ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора беришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши кераклиги, агар пора бериш ташаббуси пора берувчи томонидан билдирилган бўлса, бундай ҳолда шахснинг ҳаракатлари фақат фирибгарлик жинояти сифатида квалификация қилиниб, қўшимча равишда ЖКнинг 211-моддаси билан квалификация қилишни талаб этилмаслиги ҳақида тушунча бериб ўтилган. Судда текширилган далилар мажмуига кўра судланувчи О.Остонов С.Нурматова ва унинг онасини Ҳаж сафарига юбориши ҳақидаги ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ваъдаларни бериш замирида улардан келишилган пулларни яъни 20.000 АҚШ долларини ҳаммасини эмас балки унинг фақатгина бир қисми бўлган 10.000 АҚШ долларини олганини аммо бу тезкор тадбир бўлгани ва у мазкур алдов йўли билан қўлга киритилган пул маблағини тўлиқ тасарруф этиш имконига эка бўлмагани, тезкор вакиллар томонидан ҳодиса жойида ушлангани, унинг фирибгарлик ҳаракати асосида қўлга киритилган мулкни реал тасаввур этиш имконининг чеклангани ва ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда фирибгарлик асосида қўлга киритилган мулкдан фойдалана олмасдан фирибгарлик жиноятига суиқасд қилгани кўринади. Бундан ташқари, судда текширилган далилар мажмуига кўра, судланувчи О.Остонов ўзини Мусулмонлар идорасида ишловчи мансабдор шахс сифатида таништириб, С.Нурматовани Ҳаж сафарига юбориш учун бирор бир кишига пора беришга қизиқтирмагани, олинадиган пулларни ўзига олаётганини айтиб ўтгани, С.Нурматова ҳам уни айнан шу мазмунда тушунгани, улар орасида олиб борилган телефон сўзлашувлари ёзиб борилиб, дастлабки тергов органи томонидан матни тузилган бўлиб, овозли ёзувлар матнида ҳам айни О.Остонов жабрланувчини пора беришга далолат қилганлик ҳолатларининг мавжуд бўлмагани унинг ҳаракатларига пора беришга далолат қилиш жиноятининг аломатлари мавжуд эмаслигидан далолат беради. Юқоридаги асосларга кўра суд, судланувчи О.Остоновнинг ҳаракатларида ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” бандида кўрсатилган жуда кўп миқдорда пора беришга далолат қилиш жиноят аломатлари бўлмагани сабабли айбловдан ортиқча малакаланган модда сифатида чиқариш лозим деб ҳисоблайди. Юқоридаги асосларга кўра, судланувчи О.Остоновнинг ҳаракатларини ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди “фирибгарлик яъни алдаш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритишга суиқасд қилиш” сифатида квалификация қилиш лозим бўлади. 7 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратишлари лозим”лиги, 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Қарорнинг 15-бандида судларга жарима тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилганини, 16-бандида, судлар шуни назарда тутишлари керакки, жарима тариқасидаги жазо тайинланганда ҳукмнинг қарор қисмида жарима миқдори билан бир қаторда унинг жиноят содир этилган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдори миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган, пул бирлигида ифодаланган жами суммаси ҳам кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қарорнинг 15-бандида судларга жарима тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилганини, 16-бандида, судлар шуни назарда тутишлари керакки, жарима тариқасидаги жазо тайинланганда ҳукмнинг қарор қисмида жарима миқдори билан бир қаторда унинг жиноят содир этилган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдори миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган, пул бирлигида ифодаланган жами суммаси ҳам кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 37-бандида, ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ЖК Махсус қисмининг моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Қарорнинг 39-бандида, қонун санкциясида назарда тутилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида фақат ЖКнинг тегишли моддаси (қисми, банди) бўйича ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб тайинланган узил-кесил жазо чораси кўрсатилиши лозим бўлиб, енгилроқ жазо қўллаш сабаблари ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатилиши кераклиги ҳақида тушунча бериб ўтилган. Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи О.Остоновга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига умуман иқрор эмаслигини, судланганини, оилавий шароитини, соғлиғини, 8 етказилган моддий зарар бўйича жабрланувчини даъвоси йўқлигини, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг миқдорини, айбдор деб топилаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, енгиллаштирувчи ҳолатларни қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган жарима жазосини энг кам қисмидан ҳам камроқ тайинлашни лозим деб топади. Шунингдек, суд судланувчи О.Остонов жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2024 йил 24 январдаги ҳукми билан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этганини инобатга олиб, ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида қўшиб, ЖКнинг 61-моддаси тартибида жазоларни алоҳида ўташни белгилаб узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Суд судланувчи О.Остоновга нисбатан жарима жазосини тайинлаш вақтида, юқорида келтирилган Пленум қарорларидаги талаблардан келиб чиқиб, жарима миқдорини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги ПФ-196-сонли фармонига кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида базавий ҳисоблаш миқдори ойига 340.000 сўм этиб белгиланганини инобатга олиши лозим бўлади. Суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, суднинг ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф этилган телефон сўзлашувлари стенограммаси ва бир дона дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни, О.Остоновдан олинган “Iphone 15 Pro Max” русумли телефонни унинг ўзига қайтаришни ва 636-сонли бир дона конвертни белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471, 474-473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Остонов Одилжон Беҳзод ўғли (Ostonov Odiljon Behzod o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин. О.Остоновга нисбатан ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари яъни 68.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 60,61-моддаси тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2024 йил 24 январдаги ҳукми билан тайинланган жазосини ўталмай қолган қисмини 9 тўлиқ қўшиб, ҳар бир жазони алоҳида ўташни белгилаб, узил-кесил ўташ учун иш ҳақини 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва 68.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб туришнинг, қамоққа олишнинг ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни О.Остоновнинг ушлаб туришда ва қамоқда 2024 йил 14 майдан 2024 йил 19 ноябрь жами 190 кун бўлганини инобатга олиб, ўташ учун узил-кесил 35.700.000 сўм жарима жазоси ва иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Жарима давлат даромади ҳисобига ундирилсин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан ўтаттирилсин. Жазо муддати ўташни жазони ижро этувчи орган томонидан амалга белгиланган иш ўрнига ишга кирган кунидан бошлаб ҳисоблансин. О.Остоновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси бекор қилиб, ҳукм қонуний кучга киргунига қадар “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва суд залидан қамоқдан озод этилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг: - О.Остоновдан олинган “Iphone 15 Pro Max” русумли телефон унинг ўзига қайтарилсин; - 1 дона қоғоз конвертга солинган тезкор тадбирда олинган шаёлар белгиланган тартибда йўқ қилинсин; - телефон сўзлашувлари ёзилган стенограмма матни ва 1 дона диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ, апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Ф.Эргашев Халқ маслаҳатчилари /имзо/ А.Сатторов /имзо/ М.Қодирова Ҳукм нусхаси аслига тўғри: 10