Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1140 Дата решения 19.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 348237 Claim ID 2672797 PDF Hash af900ea28c7824dc... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Фазиловага ЖПКнинг 583-моддаси Фазиловага ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2024 йил ноябрь ойининг 19 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи А.Афзалхўжаев ва унинг ҳимоячиси “LEGAL POSITION” адвокатлик бюроси адвокати Б.Иноғомов, жабрланувчи Д.Фазилованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи Афзалхўжаев Азаматхўжаев Азим ўғлига оид № 1-1006-2402/1140-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Афзалхўжаев Азаматхўжаев Азим ўғли (Afzalxo’jayev Azamatxo’ja Azim o’g’li), 2000 йил 01 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар, Шайҳонтоҳур, “Шофайиз” МФЙ, Мактаб Бекзод туб кўчаси, 40-хонадонда яшайди. Суд, судланувчи, жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: А.Афзалхўжаев 2024 йил 23 октябрь куни соат тахминан 13:30 да 01.05.2000 йилда туғилган Афзалхўжаев Азаматхўжа Азим ўғли, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, 8-мавзе, “Нафосат” МФЙ ҳудудида жойлашган “ARG” номли меҳмонхонанинг 213-сонли хонасида бўла туриб, шу ерда бўлган 18.07.1990 йилда туғилган Фазилова Дурдона Лутфуллаевнага тегишли бўлган баҳоси 15.000.000 сўмлик “Iphone 15 Pro Max” русумли телефон аппаратини, телефон аппарати орқа томонида бўлган 100.000 сўмли ҳимоя ғилофини ҳамда телефон аппарати ичида бўлган 100.000 сўмли сим картани ва 320.000 сўм миқдоридаги пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. Мазкур холат юзасидан 2024 йил 30 октябрь куни А.Афзалхўжаевнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан малакаланган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи Д.Фазилова судга ариза билан мурожаат қилиб, судланувчи А.Афзалхўжаев билан ярашганлиги, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, А.Афзалхўжаевни жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган. Судланувчи А.Афзалхўжаев ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган. Суд, жабрланувчи Д.Фазилова ҳамда судланувчи А.Афзалхўжаевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи Д.Фазилова ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, А.Афзалхўжаевнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазъиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 66 1моддасига мувофиқ А.Афзалхўжаевни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчининг Д.Фазиловага ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Афзалхўжаев Азаматхўжаев Азим ўғли (Afzalxo’jayev Azamatxo’ja Azim o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 169моддаси 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Молия-иқтисод бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига 09.11.2024 йилда 25227-сон квитанцияга асосан топширилган 15.520.000 (ўн беш миллион беш юз йигирма минг) сўм миқдоридаги пуллар жабрланувчи Д.Фазилова фойдасига ундирилсин. Жабрланувчининг Д.Фазиловага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев