Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/313 Дата решения 19.11.2024 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 343244 Claim ID 2652491 PDF Hash e88633dfe7a43f5b... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 2511 3 law
аракатларида ЖКнинг 2511-моддаси аракатларида ЖК 2511 law
исмини ЖПКнинг 83-моддаси исмини ЖПК 83 law
уни ЖКнинг 241-моддаси уни ЖК 241 law
ЖКнинг 276-моддаси ЖКнинг 276 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья Ф.Тураходжаев Биринчи инстанция судининг судьяси Ф.Эргашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Икромов АЖРИМИ 2024 йил 19 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ф.Тураходжаевнинг раислигида, ҳайъат судьялари: С.Қўчқаров ва Ш.Шерматовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси: У.Норбоевнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум М.Умаровнинг ҳимоячиси – адвокати Ф.Асадовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 июлдаги ҳукмига кўра, Умаров Мухаммадризо Хасан ўғли (Umarov Muxammadrizo Xasan o`g`li), 2002 йил 22 июлда Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети 4-курс талабаси, муқаддам судланмаган, бўйдоқ, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси, 1А-уй, 89-хонадонда рўйхатда туриб, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Қуёшли” МФЙ, Мафтункор кўчаси, 38-уйда истиқомат қилган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, 2024 йил 29 майдан буён МТҲ сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан адвокат Ф.Асадов томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида 1-1006-2403/313-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 июлдаги ҳукмига кўра, М.Умаровга Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 62-моддалари тартибида узил-кесил 10 йил 28 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 сентябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилиб, ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмига аниқлик киритилган. Мазкур ҳукм билан М.Олланазаров ҳам судланган бўлиб, у томонидан шикоят келтирилмаганлиги сабабли ҳукмнинг унга оид қисми муҳокама қилинмайди. Суд ҳукмига кўра, судланган М.Олланазаров, М.Умаров ва бошқа шахслар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, таркибида кучли таъсир қилувчи моддаларни кўп миқдорда ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаб келиб, М.Олланазаров ўзининг “iPhone 14 Pro Max” русумли телефонидан 2023 йил 17 декабрь куни Интернетнинг “Телеграм” мессенджеридаги “Радости” номли бот билан алоқа ўрнатиб, келгусида бошқа шахсларга ўтказиш учун таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган “регопен” ва таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган “мефедрон” сотиб олишга келишиб, ушбу моддаларни сотиб олиш учун бошқа шахснинг электрон ҳисоб рақамига келишилган пул миқдорини кўчирганидан сўнг ўзининг “iPhone 14 Pro Max” русумли телефон рақамига келиб тушган локация орқали бошқа шахс томонидан юборилган жами 178 дона “регопен” кучли таъсир қилувчи модда ва соф вазни 5,66 грамм бўлган “4-метилметкатинон (мефедрон)” моддасини 2023 йил 18 декабрь куни соат тахминан 14.30 да Тошкент шаҳри Чилонзор туман 8-мавзенинг турли нуқталарида қабул қилиб олиб, М.Олланазаров ўзининг ишлари билан Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимига келганида 178 дона “регапен” кучли таъсир қилувчи моддани жиноий шериги М.Умаровда қолдириб, соф вазни 5,66 грамм бўлган “4-метилметкатинон (мефедрон)” гиёҳвандлик моддасини М.Олланазаров ўзи билан олиб Пробация бўлимига кирганида, ташқарида турган М.Умаров ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ИИБ ходимларида шубҳа уйғотгани муносабати билан ушланган. Шундан сўнг М.Умаровинг кўрсатувига асосан МОлланазаров ам ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, М.Олланазаров эгнидаги шимининг чўнтагидан сигарет қутисига солинган полиэтилен пакетидан соф вазни 5,66 граммга тенг бўлган “4-метилметкатинон (мефедрон)” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2023 йил 19 декабрдаги 3338-сонли экспертиза хулосасига кўра, М.Умаровдан олинган жами 178 дона оқ-қизил рангли капсулалар ичидаги оқ кристалл ялтироқ кукунсимон моддаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра, бир дона капсуланинг таркибидаги прегабалин моддасининг миқдори 300 мг (0.3 грамм)ни, жами 178 дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг умумий оғирлиги 53,4 граммга тенглиги аниқланган. “Прегабалин” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сонли Қарорининг 1-иловасида кўрсатилган кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига рўйхатига кириши аниқланган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2023 йил 19 декабрдаги 3342-сонли эксперт хулосасига кўра, М.Олланазаровдан аниқланиб олинган модда таркибида 4-метилметкатинон (мефедрон) моддаси мавжудлиги, ушбу модданинг оғирлиги 5,66 граммга тенглиги аниқланган. “4-метилметкатинон (4ММС, мефедрон) (RS)-2-(метиламино)-1-(4метилфенил) пропан-1-он*” моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли Қарорига ўзгартириш киритиш ҳақидаги 2023 йил 19 августдаги 399-сонли Қарорининг 1-иловасида кўрсатилган Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган. Адвокат Ф.Асадов шикоятида, иш бўйича М.Умаровга нисбатан чиқарилган барча суд қарорларини бекор қилиб, М.Умаровнинг ҳаракатларида ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноят содир этилмаганлиги сабабли, жиноят ишининг унга оид қисмини ЖПКнинг 83-моддасига асосан тугатиб, уни ЖКнинг 241-моддаси билан айбдор деб топишни сўраган. Судлов ҳайъати, жиноят иши бўйича судья Ф.Тураходжаевнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосаси, адвокат Ф.Асадовнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, тарафларнинг важларини атрофлича муҳокама қилиб, иш материалларини батафсил ўрганиб чиқиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати М.Умаровнинг жиноят содир этишдаги айби, М.Олланазаровнинг берган кўрсатувлари, М.Олланазаров билан М.Умаров ўртасида суд терговида ўтказилган юзлаштириш ҳаракати, Ш.Хамедовнинг туман судида берган кўрсатувлари, судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра М.Умаровдан олинган дори воситаси таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги ҳамда судга оид наркология экспертиза хулосасига кўра, судга оид техникавий эксперти хулосасига асосан М.Олланазаровнинг “iPhone 14 Pro Max” русумли телефонини кўздан кечириш вақтида олинган суратлар, М.Умаровдан икки нафар холис иштирокида олинган сумка ичидан 178 дона “регапен” дори воситаси билан бирга, мазкур дори воситаларини майда бўлакларга бўлишда ишлатилиши мумкин бўлган полиэтилен пакетлар ва изоленталарнинг ҳам олингани, кўздан кечириш вақтида М.Умаровдан олинган сумкадан нафақат регапен дори воситаси балки, ишлатилмаган изолента ва кўп миқдордаги зип пакетлари ҳамда ишдаги бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи М.Умаровнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми, ва 25,273-моддаси 5-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Ҳимоячи Ф.Асадов томонидан келтирилган важлар билан судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра келишмайди. Апелляция инстанцияси суди жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, иш бўйича суд тергови ўтказиб, судланган М.Олланазаров ва гувоҳларни сўроқ қилиб, биринчи инстанция суди иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда асосли хулосага келганлиги тўғрисида тўғри тўхтамга келган. Хусусан, апелляция инстанция судида М.Олланазаров, у М.Умаров билан 2023 йилнинг 18 декабрь куни “Арк” меҳмонхонасида кўришганлигини, у ерда бўлиб, туман пробацияси бўлимига бориши кераклигини, пробация бўлимига яёв боришганлигини, сўнг йўл-йўлакай локация гиёҳвандлик воситаларини ва кучли таъсир қилувчи моддаларни териб олишганини, бошқа шахс билан келишилган тартиб бўйича етказиб берувчи томонидан ташлаб берилган локация асосида ўша ерга бориб нарсани олиши кераклигини ва нарсани олганидан сўнг нарсани олган жойини суратини қайта ташлаши керак бўлганлигини, у мазкур шахслар билан анчадан буён гиёҳвандлик воситалари ва бошқа моддаларни сотиб олиб келаётгани сабабли унинг ишончига кирганини ва ўша куни локация бўйича регопен чиққан жойни суратини қайта унга ташлаб бериб, у ердан дори чиқмаганини, шу сабабли яна бошқа локация ташлаб беришни талаб қилганини, шунда М.Умаров билан бирга 178 дона регопен ва 5,66 грамм мефедронни олишганини, ушбу суратларни олиш вақтида телефонида М.Умаровнинг ёнида эканини исботи, М.Умаровнинг оёқлари суратга тушиб қолганини, аммо унга фақатгина мефедрон тегишли эканини, регопен эса М.Умаровга тегишлилигини, барча териб олинган регопен М.Умаровнинг чўнтагида турганини, ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли М.Умаровнинг эгнида курткаси бўлганини, у олинган барча регопенни чўнтагига солганини, ҳар бир локацияда топилган регопен изолента билан бир неча маротаба ўралганини ва жуда катта ҳажмга айлангани сабабли ҳам М.Умаровнинг чўнтаклари шишиб кетганини, шу вақт унинг олдида ўзига тегишли сумка бўлганини, сумкада эса Сирғали туман ИИО ФМБ Пробация бўлимидан Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробацияси бўлимига кўчириш ҳақидаги хат бўлганини, у ушбу хатни Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимига олиб бориб топшириши лозим бўлганини, шу вақт улар барча дори ва гиёҳвандлик воситасини териб олиб бўлганидан сўнг, у ўзининг мефедронини ўзини ёнида бўлган тамаки қутисининг ичига солиб қўйганини, сўнг у Пробация бўлимига кириб кетаётган вақтида М.Умаровга уни у ерда кутиб туришни айтганини, аммо М.Умаров унга чўнтаги шишиб кетганини, ИИБ биноси олдида бундай турмаслигини, унга сумкасини беришни сўраганини ва у М.Умаровга ўзига тегишли бўлган сумканинг ичидан қоғозини олиб, сумкани М.Умаровга берганини, ўзи эса бино ичига кириб кетганини, орадан ярим соат вақт ўтиб ташқарига чиққанида М.Умаровнинг йўқлигини кўрганини, сўнг унинг рақамига қўнғироқ қилганини, аслида М.Умаровнинг телефонини олиб қўйилгани сабабли у ўзининг бир танишини рақамини кўтариб юрганини, у М.Умаров қўлида бўлган танишининг рақамига қўнғироқ қилганини, М.Умаровдан қаерда эканини сўраган вақтида у М.Умаров ҳозир савдо дўконига чиққанини ва олдига боришини айтганини, сал туриб уни олдига ИИБ ходимлари келишганини ва уни ушлашганини, сўнг уни автомашинага ортишганини, шу вақт автомашинанинг орқа ўриндиғига у ўтирганини, унинг ёнида М.Умаров ўтирганини, М.Умаров у ерда унга уни ИИБ ходимлари ушлаб олишганини, олдинги маротаба ҳам ушлаб олишганини ота-онаси эшитса унга ёмон бўлишини инобатга олиб ҳамма нарсани бўйнига олишини, айтиб илтимос қилганини, сўнг ИИО ходимлари автомашинага ўтирганидан кейин улар Чилонзор туман ИИО ФМБ биносига боришганини, у ерда уни ИИБ ходимлари бино ҳовлисида шахсий тинтув қилишганини, шахсий тинтув вақтида унинг олдидан мефедрон чиққанини ва ИИБ ходимлари у ерда ундан М.Умаровдан чиққан регопен ҳақида суриштиришганида, у ИИБ ходимларига ушбу Мефедронга унинг алоқаси йўқлигини айтганини ва бу айни ҳақиқат бўлганини, сўнг ИИБ ходимлари уни ва М.Умаровни хизмат хонасига олиб чиқишганини, шу ерда М.Умаров яна ундан бир неча маротаба илтимос қилганини, бундан ташқари у муқаддам худди шу ҳолатга тушиб судланганини, олдинги маротаба у ушбу ишларни бошқа қилмаслигига ўзига ўзи ваъда қилиб туриб яна ваъдасида турмасдан гиёҳванд моддалар истеъмолини бошлагани сабабли ўзига нисбатан яратгандан берилган жазо сифатида қабул қилганини ва ИИБ ходимларига ушбу гиёҳвандлик воситаси унга тегишли экани, регапен ҳам унга тегишли эканини, М.Умаровни бу ишларга алоқаси йўқлигини айтиб, кўрсатув берганини, аммо бу унинг ўйлаб топган уйдирмаси бўлганини, сўнг ИИО ходимлари М.Умаровни қўйиб юборганини, кейинчалик у қамоққа олинганидан сўнг ўзининг ҳимоячиси билан гаплашганида ҳимоячиси унга ҳар бир шахс қонун олдида ўзининг қилган қилмиши учун жавоб бериши кераклигини тушунтирганидан сўнг у М.Умаров ҳам ўзининг қилган ишлари учун жавоб беришини ва ўзига тегишли хулоса чиқаришини истаб кўрсатувларини ўзгартириб ҳақиқатни айтганлигини, М.Умаровни биринчи марта 2023 йил январь ойида кўрганлигини, кейин ноябрь ойида танишганлигини, ўша куни дориларни бирга 14 та жойдан олиб чиққанлигини, расмлари ҳам борлигини, дастлаб ўзи қилганлиги ҳақида айтишига сабаб, ЖКнинг 276-моддаси билан айб қўяди деб уйлаганлигини, бироқ ундай бўлмаганлиги сабабли бу ҳақда судда айтганлиги билдириб, кўрсатув берган. Биринчи инстанция суди, судланувчи М.Умаровга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига қисман иқрорлигини, ёшини, оилавий шароитини, у айбдор деб топилаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, унинг ёшини, муқаддам 6 судланмаганлигини инобатга олиб, санкция доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, тўғри хулосага келган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 июлдаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 сентябрдаги ажримини ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар йўқ деб ҳисоблаб, суд ажримини ўзгаришсиз, келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 июлдаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз, келтирилган тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан тарафлар тафтиш тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: Ф.Тураходжаев Ҳайъат аъзолари: С.Қўчқаров Ш.Шерматов