Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/118 Дата решения 19.11.2024 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 343431 Claim ID 2657547 PDF Hash 591d385db60f5754... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
ЖКнинг 90-моддаси ЖКнинг 90 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья О.Қличев Биринчи инстанция судида раислик қилган судья: А.Мухиддинов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья: С.Махаметов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2024 йил 19 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья Х.Шамшиев, ҳайъат судьялари: К.Мирсафаев ва О.Қличевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси К.Ўринбоевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори К.Ғофуров, судланган С.Бнинг ҳимоячиси адвокат Д.Долиевларнинг иштирокида, С.Бга оид №1–1006–2405/118-сонли жиноят ишини, ҳукмга нисбатан судланган С.Б томонидан келтирилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 23 февраль кунидаги ҳукмига кўра, Бекпулатов Санжар Эгамберди ўғли (BEKPULATOV SANJAR EGAMBERDI O’G’LI), 2005 йил 25 январь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, ишсиз, муқаддам судланган: 1). Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг 2022 йил 16 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 57,841,62-моддалари тартибида 1 йил 7 ой 20 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган, ўталмаган жазо муддати 1 йил 4 ой 6 кунни ташкил қилади; 2). Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг 2023 йил 6 январдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 85,59-моддалари тартибида 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 3). Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 2023 йил 28 мартдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 57, 85, 59-модда 8-қисми тартибида 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг 2023 йил 25 октябрдаги ажрими билан, ЖКнинг 90-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 6 ой 10 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, ўталмаган жазо муддати 2 йил 6 ой 2 кунни ташкил қилади, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, “Аэродром” МФЙ, “Амир Темур” кўчаси, 16-уйда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2023 йил 3 декабрдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, С.Б Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида илгарги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узилкесил ўташ учун 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Жазони ўташ муддати 2023 йил 03 декабрдан бошлаб ҳисобланган. Судланувчи С.Б томонидан содир этилган ўғирлик жинояти натижасида жабрланувчи Ф.Самойловга етказилган моддий зарар қоплангани инобатга олинган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 28 март кунидаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, С.Б хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2023 йил 09 ноябрь куни соат 01:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Дилобод” МФЙ, 24-уй олдида турган Самойлов Филипп Александровичга тегишли “Cobalt” русумли, давлат рақам белгиси 01D596FS бўлган автомашина қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, олд ва ён ойналарини шу ерда турган тош билан синдириб, салон қисмида бўлган 1.450.000 сўм пулларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Маҳкум С.Б шикоятида, унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланган бўлиб, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини ҳамда ёшлигини, жазони ўташ жойидан ижобий тавсифланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья О.Қличевнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори К.Ғофуровнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган С.Бнинг ҳимоячиси адвокат Д.Долиевнинг, тафтиш тартибида билдирилган шикоятни қаноатлантиришни сўраб берган фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланган С.Бнинг юқорида қайд этилган жиноятни содир этганликдаги айби, жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси, билдирги, тушунтириш хатлари, воқеа жойи чизмаси, нарсани олиш, кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади. Биринчи инстанция суди томонидан С.Бнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди, С.Бга жазо тайинлашда, унинг шахсини, оилавий шароитини, айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган зарар қопланганлигини, шу билан бир қаторда, содир қилган жинояти оғир жиноятлар туркимига киришлигини инобатга олиб, унга нисбатан қонун санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, уни муқаддам судланиб, жиноятни жазони ўташ даврида содир этганлигини инобатга олиб олиб, унга нисбатан ЖКнинг 60,61моддалари тартибида жазо тайинлаб, асосли хулосага келган. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўғри аниқлаб, судланган С.Бнинг важларига тўлиқ баҳо бериб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, асосли хулосага келган. Жиноят иши ҳужжатларида, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213, 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: 4 Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 23 февраль кунидаги Бекпулатов Санжар Эгамберди ўғли (BEKPULATOV SANJAR EGAMBERDI O’G’LI)га оид ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 28 март кунидаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Тафтиш тартибида билдирилган шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи: Ҳайъати судьялари: имзо имзо имзо Х.Шамшиев К.Мирсафаев О.Қличев