← Назад
Решение #106773 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исми ва | 176 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| амда ЖК | 273 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 60 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| окамасида ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| ич суди томонидан унга нисбатан ЖК | 273 | — | law | |
| нг ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи: судья К.Мирсафаев
Биринчи инстанция судининг
судьяси: Ф.Эргашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: О.Илхомжонов
2024 йил 19 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, судья Х.Шамшиевнинг раислигида, ҳайъат судьялари:
О.Қличев ва К.Мирсафаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ш.Раджабовнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим
прокурори К.Ғофуров, маҳкум ХХХнинг ҳимоячиси – адвокат
И.Худайбердиевларнинг
иштирокида,
адвокат
И.Худайбердиев
томонидан тафтиш тартибида келтирилган шикоятини 1-1006-2303/33сонли жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 17 март
кунидаги ҳукмига кўра,
Умаров Шерзодбек Ахмадали ўғли (UMAROV
SHERZODBEK AXMADALI O`G`LI), 12.06.1993 йилда
Андижон вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 1 нафар вояга
етмаган фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг
28.08.2020 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми ва
176-моддаси 2-қисми “в” банди билан, ЖКнинг
59,61-моддалари тартибида, 5 йил 1 ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб,
ЖКнинг 72-моддаси тартибида, 2 йил синов муддати
белгиланиб, шартли ҳукм қилинган, Андижон вилояти,
Пахтаобод тумани, Ҳувайдо МФЙ, М.Эшонов кўчаси,
25-уйда яшаган, мазкур иш бўйича 2022 йил
17 августдан қамоқда сақланаётган,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
25,273-моддаси
5-қисми
(А.Позиловнинг хонадонидан олинган гиёҳвандлик воситаси эпизоди
бўйича) билан айблаш ҳақидаги қисми Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан унинг қилмишида жиноят
таркиби бўлмаганлиги сабабли оқланган;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва
25,273-модда 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбли деб топилиб, унга жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман
судининг 25.08.2020 йилдаги ҳукм билан тайинланган жазонинг
шартлилиги бекор қилинган ҳамда ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан
10 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 25,273-моддаси
5-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг
59-моддаси тартибида узил-кесил 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси, ЖКнинг 60-моддасига асосан 11 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ, жазо
ўташ муддатини 2022 йил 17 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган.
Ашёвий далил деб эътироф этилган умумий вазни 255,1 грамм “гашиш“
гиёҳвандлик воситасини йўқ қилиш кўрсатилган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 11 майдаги ажрими билан суд
ҳукмининг ХХХга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур ҳукм билан Шахакимов Отабек Улугбекович, Юсупов
Сардорбек Акрамжонович, Ахмадалиев Акбаржон Эргашбой ўғли,
Позилов Ахмадилло Адихамжон ўғли ҳам судланган бўлиб, ҳукмнинг
уларга оид қисми муҳокама қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, 2022 йил тахминан 26 июль куни ХХХ ва ХХХ
жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Тошкент шаҳри, Бектемир
туманидаги “Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи автомашиналар
автотураргоҳида олдиндан бўлган ўзаро келишувга асосан С.Юсуповга
600 АҚШ доллари эвазига 40 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини
сотиб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда
сотиш жиноятини содир этган.
Шундан сўнг, С.Юсупов ўзининг таниши О.Шахакимовга 2022 йил
тахминан 26 июль куни 600 АҚШ доллари эвазига соф вазни 40 грамм
бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиб, кўп миқдордаги
гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиш жиноятини
содир этган.
2022 йил 9 август куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳри, Чилонзор
тумани, 1-тор Қатортол кўчасида жойлашган 37-сонли оилавий
шифохона ёнида ўтказилган тезкор-тадбирда илгари гиёҳвандлик
воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат
жиноятни содир этган О.Шахакимов тўхтатилиб, уни олди холислар
иштирокида кўздан кечирилганида, унинг эгнида бўлган қора рангли
спорт трикосининг ўнг томон чўнтагида 107 дона шаффоф рангли
целофан бўлагига ўралган соф вазни 22,94 граммга тенг бўлган кўп
миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда
келгусида ўтказиш мақсадини кўзламасдан сақлаб келаётгани
аниқланган.
Шундан сўнг тезкор-тадбир давом эттирилиб, О.Шахакимовнинг
кўрсатуви асосида, Чилонзор тумани, 7-мавзесида жойлашган “Автошоп”
номли автотранспорт воситаларини эҳтиёт қисмлари дўкони ҳам
2
холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шу ерда турган “Тефаль”
идиш ичидан 17 дона бўлакчаларга ўралган соф вазни 3,93 граммга тенг
бўлган кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик моддасини келгусида
ўтказиш мақсадини кўзламасдан сақлаб келаётгани аниқланган.
Бундан ташқари, шу куни О.Шахакимовга тегишли бўлган “Nokia
1048” русумли телефон кўздан кечирилганида, камерасига қора рангли
сақичсимон модда ёпиштириб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу модда соф
вазни 0,10 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини
келгусида ўтказиш мақсадини кўзламасдан сақлаб келаётгани
аниқланган.
Суд-кимёвий экспертизанинг 10.08.2022 йилдаги 1337-сонли
хулосасига кўра, О.Шахакимовдан аниқланиб олинган 124 дона шаффоф
рангли полиэтилен пакет бўлагига ўралган жигар рангли мумсимон
модда таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд
эканлиги, бу модда “гашиш” деб аталиши ва умумий соф оғирлиги
26,87 граммга тенглиги аниқланган.
Суд-кимёвий экспертизанинг 10.08.2022 йилдаги 1338-сонли
хулосасига кўра, О.Шахакимовга тегишли бўлган уяли алоқа воситасининг
камерасидан аниқланиб, олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда
“тетрагидроканнабинол” мавжудлиги, бу модда “гашиш” деб аталиши ва
соф оғирлиги 0,10 граммга тенглиги аниқланган.
Тезкор-тадбир давом эттирилиб, 2022 йил 17 август куни С.Юсупов
ўзининг жиноий шериги ХХХнинг қонунга хилоф бўлган ҳаракатларига
чек қўйиш мақсадида берган аризаси асосида, ХХХга 200 грамм “гашиш”
гиёҳвандлик воситасини сотиб олиши ҳақида айтганидан сўнг, ХХХ
ўзининг жиноий шериги ХХХ билан бирга Тошкент шаҳри, Бектемир
туманида жойлашган “Тошкент-Андижон” йўналишида қатновчи
автомашиналар автотураргоҳида соат 11:00 ларда тезкор ходимлар
томонидан Бектемир тумани, “Тхай” кўчасида ХХХ “гашиш” гиёҳвандлик
моддасини сотишда гумон қилиниб, тўхтатилиб, кўздан кечирилганида,
унинг эгнида бўлган кул рангли спорт трикосининг ўнг чўнтагидан қора
рангли полиэтилен пакет бўлагига ўралган соф вазни 197,25 грамм
бўлган кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини борлиги
аниқланган, ХХХ ва ХХХ ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолларда ўзининг жиноий
ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, кўп миқдордаги гиёҳвандлик
воситасини қонунга хилоф равишда сотиш жиноятига суиқасд қилиш
жиноятини содир этган.
Суд-кимёвий экспертизанинг 17.08.2022 йилдаги 1393-сонли
хулосасида, ХХХдан аниқланиб олинган тўқ жигар рангли мумсимон модда
таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” моддаси
мавжудлиги, бу модда “гашиш” деб аталиши ва соф оғирлиги 197,25
граммга тенглиги аниқланган.
Адвокат И.Худайбердиев тафтиш шикоятида, ҳимоя остидаги ХХХ
айбига қисман иқрорлигини, пушаймонлигини, оиласининг ягона
3
боқувчиси эканини, жиноятни фош қилишга актив ёрдам берганини
инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, жазони енгиллаштиришни
сўраган.
Судлов ҳайъати судья К.Мирсафаевнинг маърузасини, Тошкент
шаҳар прокуратураси бўлим прокурори К.Ғофуровнинг шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум ХХХнинг
адвокати И.Худайбердиевнинг шикоятни қаноатлантириш ва енгилроқ
жазо тайинлаш ҳақидаги фикрини тинглаб, тафтиш шикоятидаги
важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига
тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш
ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида ЖПКнинг
95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Маҳкум ХХХнинг жиноят содир этишдаги айби, унинг айбига
қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари,
судланувчи С.Юсупов, ХХХ, гувоҳ Ш.Собиров, Р.Бозоров, С.Клемейнов,
Д.Тўйчиев, Б.Шахакимов, А.Косимов, А.Позилов, У.Холмурзаев, Б.Саитов,
С.Юсуповнинг кўрсатувлари, билдирги, бирламчи тушунтириш хатлари,
тезкор-қидирув тадбири ўтказиш тўғрисидаги қарор, ашёни олиш
баённомаси, суд-кимёвий экспертиза хулосалари, сўроқ ва юзлаштириш
баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисларида
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
95-моддасига мувофиқ текширилган бошқа далилларлар мажмуи билан
тасдиқланади.
Юқоридагиларга
асосан,
тафтиш
инстанцияси
биринчи
инстанцияси суди томонидан маҳкум ХХХнинг жиноий ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва 25,273-модда
5-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, биринчи босқич суди, маҳкум ХХХнинг ҳаракатларини
таснифлаш масаласини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи унга
А.Позиловнинг хонадонидан олинган гиёҳвандлик воситасини ХХХ ва
А.Позилов билан бир гуруҳ бўлиб келгусида сотишга суиқасд қилганлик
ҳолати исботланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,273-моддаси 5-қисми (А.Позиловнинг хонадонидан олинган
гиёҳвандлик воситаси эпизоди бўйича) билан айблаш ҳақидаги қисмини
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан унинг
қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли оқлаш ҳақида асосли
хулосага келган.
Тафтиш
инстанцияси,
ХХХга
тайинланган
жазонинг
адолатлилигини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо
4
амалиёти
тўғрисида»ги
1-сонли
Қароридаги
тушунтиришларга амал қилиб, унинг шахсини, содир этилган
жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини, шу жумладан унинг
айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий
шароитини, ёшини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлари йўқ деб баҳолаб, у муқаддам судланиб,
шартли ҳукм қилинганини ва мазкур жиноятни синов даврида содир
этганини инобатга олиб, биринчи босқич суди томонидан унга нисбатан
ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан санкцияси доирасида озодликдан
маҳрум қилиш жазоси, у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир
этишининг олдини олиш учун зарур ва етарли бўладиган миқдорда
қилмишига яраша белгилаб, сўнг ЖКнинг 60-моддаси тартибида жазо
тайинлаб, асосли хулосага келганлиги ҳамда ашёвий далиллар
масаласини тўғри ҳал қилганлиги сабабли суд қарорларининг унга оид
қисмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар йўқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
482-483,
5214,
5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил
17 март кунидаги ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 11 майдаги
ажримининг Умаров Шерзодбек Ахмадали ўғлига оид қисми
ўзгаришсиз, тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи
/имзо/
Х.Шамшиев
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
О.Қличев
/имзо/
К.Мирсафаев
5