Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1106 Дата решения 18.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 347610 Claim ID 2659827 PDF Hash 4f9b9fd4ca223a40... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖКнинг 85-моддаси ЖКнинг 85 law
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 74-моддаси збекистон Республикаси ЖК 74 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
август куни ЖПКнинг 227-моддаси август куни ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2024 йил ноябрь ойининг 18 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Э.Нарзуллоев ва унинг ҳимоячиси “INSON HIMOYASI” адвокатлик фирмаси адвокати А.Тиловов, жабрланувчи Х.Алиевнинг иштирокида, Нарзуллоев Элёр Ахмад ўғлига оид 1-1006-2402/1106-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. атларига кўра: Нарзуллоев Элёр Ахмад ўғли, 1995 йил 20 февраль куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта махсус, оилали, 2 нафар фарзанди бор, муқаддам; 1. жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг 2011 йил 20 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 85-моддасига асосан 2 йил озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддасини қўллаб шартли хукм қилинб, 2 йил синов муддати белгиланган; 2. жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг 2013 йил 20 июндаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 60-моддасига асосан 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган, жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг 2014 йил 21 майдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 6 ой 29 кун озодликдан махрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 3. жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг 2016 йил 27 январдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 11 ой 6 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан озод қилинган, 4. жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг 2016 йил 17 мартдаги хукмига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 60-моддасига асосан 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган; 5. жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг 2017 йил 11 октябрь кунидаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган, жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг 2020 йил 25 май кунидаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 11 ой 28 кун озодликдан маҳрум қилиш 1 алмаштирилган, 6. жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг 2022 йил 1 мартдаги ҳукми кўра, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил, 60,61моддалари тартибида 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг 2023 йил 20 апрелдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 6 ой 14 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси, шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг 2024 йил 20 июндаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 6 ой 1 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан озод қилинган, судланган ҳолати тугалланмаган, Бухоро вилояти Шофиркон тумани Боғиафзал МФЙ, Боғиафзал кўчаси, 203 уйда яшаган, 2024 йил 23 август куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, 2024 йил 23 август куни “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз муддатида олганга нисбатан судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И Нарзулллоев Элёр Ахмад ўғли 2024 йил 21 август куни соат 13-00ларда, ўзининг бошқарувидаги, давлат рақами “80 Q 812 VA” бўлган, оқ рангли “Жентра” русумли автомашинада Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган Чўпонота ва Қатортол кўчалари кесишмасидан Қатортол кўчаси томонга ҳаракатланиб, Чилонзор тумани, Чилонзор-7 даҳаси, Қатортол кўчасида жойлашган, “Parus” савдо маркази тўғрисидаги йўл четига етиб келиб, шу ерда тўхтатиб турган, давлат рақами “01 С 760 QB” бўлган, оқ рангли “Кобалт” русумли автомашина ҳайдовчиси Алиев Хамдам Еркинович билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида транспорт воситалари серқатновлиги, одамлар яшайдиган кўп қаватли уйлар олдида эканлигини, шу уйларда яшовчи кўплаб аҳоли ва ҳаракатланиб келаётган транспорт воситалари ҳаракатланишини онгли равишда тушунган бўлсада, аҳолининг осойишталиги ва хавфсизлигини, жамоат тартибини тартибга солувчи қонунларни, жамиятда юриштуриш қоидаларини қасддан ва намойишкорона менсимасдан, 2 пичоғи) билан қуролланиб, у билан Х.Алиевни бош соҳасига уриб, унга нисбатан тан жароҳати етказган. Бунинг натижасида фуқаро Х.Алиев олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМга мурожаат қилган. Судга оид тиббий экспертизанинг 21.08.2024 йилдаги № 5871-Х-Хуж-сонли эксперт хулосасига кўра, Х.Алиевнинг танасида “бош ўнг тепа-чакка соҳаси кесилган (тикилган) яраси” каби тан жарохатлари борлиги, ушбу тан жарохатлари соғлиқни 6 кундан кўп, аммо 21 кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жарохатлари туркумига киришлиги аниқланган. Судга оид совуқ қуролларнинг криминалистик экспертизасининг 23.08.2024 йилдаги №1342-сонли эксперт хулосасига кўра, Э.А.Нарзуллаевдан олинган ўткир тиғли, кесувчи жисм саноат усулида тайёрланганлиги, моляр усталар томонидан гипс, панел ва гул қоғозларини кесишда фойдаланиладиган пичоқ эканлиги, у кенг кўламли хўжалик ишларида ишлатиладиган пичоқ бўлиб, совуқ қурол ҳисобланмаслиги, бироқ совуқ қурол сифатида ишлатиш мумкинлиги аниқланган. Судланувчи Э.Нарзуллоев суд мажлисида эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, у, 2024 йил 21 август куни тушлик вақтида, бошқарувида бўлган, Жентра русумли автомашинада бир ўзи шахсий ишлари билан Чилонзор тумани Чўпонота кўчасидан ҳаракатланиб келиб, Райхон миллий таомлари ёнидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтмоқчи бўлганида, у жойдан унга таниш бўлмаган ёш бола ўтаётганлиги сабабли, уни ўтказиб юбориш учун автомобилни тўхтатиб турган вақтида, орқа томонидан давлат рақами 01 С 760 QB бўлган, оқ рангли Кобалт русумли автомашинанинг унга олдиндан таниш бўлмаган ҳайдовчиси баланд сигнални чалиб туришда давом этганлиги, сўнгра, у пиёдалар йўлакчасидан ўтиб Қатортол кўчасидан ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ёнидан Кобалт русумли автомашина ҳайдовчиси уни сукиб ўтиб кетганлиги, сўнг, у уни орқасидан автомашинани бошқариб, Чилонзор тумани Чилонзор-7 даҳасида жойлашган, Қатортол кўчасидан ҳаракатланиб келиб, “Parus” савдо маркази тўғрисига етиб келиб, светофорни ёнида Кобалт русумли автомашинанинг ёнида тўхтаб, уни ҳайдовчи нима учун сукканлигини сўраш учун уни автомашинасини олд йўловчи ўриндиғи эшигини очиб, ҳайдовчидан нима учун сукканлигини сўраган вақтида, ўриндиқда ўтирган ҳолда уни бурнига қўли билан икки маротаба урганлиги, уни бу зарбасидан бурни қаттиқ оғриганлиги, бурнидан қон оқа бошлаганлиги, шунда у унинг 3 турган қизил рангли канцелария пичоғини олиб, уни боши томонга урмоқчи бўлганида, пичоқни тиғ қисми чиқиб кетиб, уни бошини кесиб кетганлиги, натижада уни бошидан қон оқа бошлаганлиги, шунда у бурнини қўллари билан ушлаб турганилиги, шу орада кобалт русумли автомашинани орқа томонида ўтирган аёл киши келиб, уларни ажратишга ҳаракат қилиб, атрофдаги шахсларни ёрдамга чақирганлиги, бироздан сўнг, ППХ ходимлари етиб келишиб, уларни ажратиб юбориб, уларга тиббий ёрдам кўрсатишиб, Кобалт русумли автомашина ҳайдовчисига тез ёрдам чақириб бериб, шифохонага юборишганлиги, уни ёнида бўлган, канцелария пичоғини икки нафар холис иштирокида ИИБ ходимларига топширганлиги, сўнг, ИИБ ходимлари билан бирга ИИБ биносига бориб, ҳолат юзасидан тушунтириш хати ёзиб берганлиги, уни Алиев Хамдам Еркинович онасидан сукиб, ҳақорат қилганлиги сабабли у билан жанжаллашган бўлганлиги, жанжал вақтида Х.Е.Алиев биринчи бўлиб уни бурнига икки маротаба уриб тан жароҳати етказган бўлганлиги, Х.Е.Алиев унга тан жароҳати етказганлик ҳолати бўйича тиббий муассасага мурожаат қилмаганлиги, ҳозирда қилган ишидан пушаймондалигини билдириб, суддан ўзига нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Жабрланувчи Х.Алиев суд мажлсида, у, 2024 йил 21 август куни тушлик вақтида, қайнисинглиси Феруза билан ўзини бошқарувидаги давлат рақами 01 С 760 QB бўлган, оқ рангли Кобалт русумли автомашинада дорихонага бориш учун Чилонзор туманида жойлашган Бунёдкор стадиони ёнидан ҳаракатланиб келиб, Райхон миллий таомлари ёнидаги пиёдалар ўтиш жойига етиб келиб, автомашиналар орқасида тўхтаганлиги, сўнг, орқасида турган унга олдиндан таниш бўлмаган, автомашина ҳайдовчи сигнал чалганлиги, шунда олдиларида тўхтаб турган, давлат рақами 80 Q 812 VA бўлган, оқ рангли Жентра русумли автомашинанинг унга олдиндан таниш бўлмаган ҳайдочиси уларга бақириб, “сигнал чалма” деб, унга автомашинани тўхтатишини, у билан гаплашиб олишлигини айтганлиги, у тўхтатмай, унга эътибор бермасдан, йўлда ҳаракатланишда давом этиб, соат тахминан 13-00ларда, Чилонзор тумани Чилонзор-7 даҳасида жойлашган, Қатортол кўчасидан ҳаракатланиб келиб, “Parus” савдо маркази тўғрисидан ўтиб кетаётган вақтида, давлат рақами 80 Q 812 VA бўлган, оқ рангли Жентра русумли автомашина ҳайдовчиси орқадан ҳаракатланиб келиб, ундан автомашинани тўхтатишини сўраб, ўзини автомашинасини йўл четига тўхтатганлиги, сўнг, у автомашинани тўхтатиб, унга у сигнал чалмаганини, орқада турган автомашина 4 чалганлигини айтганлиги, сўнг у автомашинасидан тушиб, уни бошқарувидаги автомашинани олд йўловчи эшиги олдига келиб, эшикни очиб, у томонга энгашиб, “кўрсатаман санга” деб айтиб, қўлидаги канцелария пичоғи билан ташланганида, уни бош соҳасига пичоқ тегиб, бош соҳаси кесилиб кетганлиги, кейин уни бошидан қон оқа бошлаганлиги, шунда у уни яна пичоқ билан урмаслиги учун ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қўлини мушт қилиб, уни юзига бир маротаба урганлиги, лекин у ўзини ҳаракатларини давом эттириб, қайнисинглиси уни тўхташини айтишига қарамасдан, жанжални давом эттирганлиги, у эса бошидан оқаётган қонни тўхтатиш учун автомашинадан сочиқ олиб, уни бошига қўйиб, автомашинадан тушганлиги, сўнг, қайнисинглиси шу атрофдан ўтиб кетаётган шахсларни ёрдамга чақирганлиги, сўнг шу ердан ўтиб кетаётган ППХ ходимлари келиб, уларга ёрдам беришганлиги, шу кунги жанжалдан олдин у Э.Нарзуллаевни сукиб ҳақорат қилмаганлиги, шу кунги жанжалда, айнан Нарзуллаев Элёр Ахмад ўғли қўлида бўлган канцелария пичоғи билан уни бош соҳасига уриши натижасида тан жароҳати олганлиги, шу куни Э.Нарзуллаевга ўзини ҳимоя қилиб, уни юзига бир маротаба қўли билан урганлиги, ҳозирда судланувчи Э.Нарзуллоевга нисбатан даъво эътирози йўлигини, суддан унга нисбатан енгил жазо беришни сўради. Судда гувоҳ Ф.Назарова ўзининг кўрсатувларида жабрланувчи Х.Алиевни кўрсатувларини тасдиқлаб, шунга айнан ўхшаш кўрсатувлар берди. Суд, судланувчи Э.Нарзуллоевнинг айбини муҳокама қилиб, унинг айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатуви, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатларидан ташқари, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисида қарор ва ашёвий далил, таниб олиш учун кўрсатиш, таниб олиш тергов ҳаракати баённомалари ва фотоиловалари, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тергов ҳаракати баённомаси ва фотоиловаси билан жиноят ишида тўпланган алоқодорлиги, асослилиги, аҳамиятлилиги ва мақбуллиги билан баҳоланиб, ўз исботини топган ҳамда айблаш учун етарли деб ҳисоблайди. Суд, Э.Нарзуллоевни ҳаракатларига баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни намойиш қилиб, қасддан баданга енгил шикаст етказишда ифодаланган 5 “в” банди билан тўғри малакаланган деб ҳисоблайди. Суд судланувчи Э.Нарзуллоевнинг айбига иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида эътиборга олиб, ЖКнинг 56-моддасига асосан қасдан жиноят содир қилиб, жазо ўташ даврида яна қасддан жиноят қилишини жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3-февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 26-бандида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида одатда оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан қўлланилиши тўғрисидаги раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, судланувчи Э.Нарзуллоевга жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб, у томонидан содир этилган ушбу оғир жиноятнинг ижтимой хавфлилик даражасини инобатга олиб, у озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтамасдан туриб ҳам ахлоқан тузалиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосага келиб, айбловга тўлиқ иқрорлиги ва чин кўнгилдан пушаймнолигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини у томонидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида бахолаб, унинг тирикчилик манбаи лицензия асосида таксичилик фаолияти эканлиги ва 2 нафар вояга етмаган фарзандари борлигини инобатга олиб, у айбли деб топилган модданинг санкциясида назарда тутилмаган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, шунингдек жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг 2024 йил 20 июндаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 6 ой 1 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан озод қилиш ҳақидаги ажримини бекор қилиб, ЖКнинг 60-моддасига асосан тайинланган жазога қисман қўшиб узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖКнинг 62моддасига асосан судланувчи ушлаб турилган (23.08.2024, 1 кун) ҳар бир кунни ахлоқ тузатиш ишлари жазосини уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим деб топди. Ҳукм қонуний кучга киргач ашёвий даларлар деб эътироф этилган 1 дона ошхона пичоғини йўқ қилишни топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 465-468, 471474-моддаларига амал қилиб, суд 6 Қ И Л А Д И: Нарзуллоев Элёр Ахмад ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Нарзуллоев Элёр Ахмад ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 60-моддасига асосан, Шофиркон туман судининг 2024 йил 20 июндаги ажримини бекор қилиб, тайинланган жазога муддатидан олдин шартли озод қилинган жазони қисман қўшиб узил-кесил иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 1 (бир) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан, Э.Нарзуллоев ушлаб турилган ҳар бир кунни ахлоқ тузатиш ишлари жазосини уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 27 (йигирма етти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Э.Нарзуллоевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Э.Нарзуллоевга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Жабрланувчи Х.Алиевнинг судланувчи Э.Нарзуллоевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. 7 Ҳукм қонуний кучга киргач ашёвий даларлар деб эътироф этилган 1 дона ошхона пичоғи йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлоа ҳайъатининг апелляция инстанциясига, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович 8