← Назад
Решение #106918 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| ЖК | 276 | 1 | law | |
| Камоловни ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2024 йил ноябрь ойининг 18 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, 3-Чарх Комолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
қуйидаги таркибда:
судья Ф.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Э.Камолов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юльчиеванинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбланган
Камолов Эркинбек Омонжонович (Kamolov
Erkinbek Omonjonovich), 2006 йил 6 апрель
куни Тошкент вилоятида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта,
бўйдоқ, судланмаган, ишламайди, Тошкент
вилояти, Тошкент тумани, Уч сада МФЙ,
Бирдамлик кўчаси, 16-уйда доимий рўйхатда
туриб, яшовчи, иш бўйича 2024 йил 28 июнь
куни
“муносиб
хулқ
атворда
бўлиш
тўғрисидаги
тилхат”
эҳтиёт
чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олганга нисбатан
1-1006-2403/1094-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи
кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Э.Камолов 2024 йил 17 июнь куни соат тахминан 01:40да
Чилонзор тумани 10-мавзеда хизмат олиб бораётган ИИО ФМБ ППХ
ҳодимлари томонидан шу ҳудудда жойлашган “Nomdor” овқатланиш
шохобчаси ёнида ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа
уйғотганлиги сабабли, текшириш учун тўхтатилиб унинг ёни холислар
иштирокида кўздан кечирилган вақтда, Э.Камоловнинг тўқ яшил рангли
барсеткасининг ичида бўлган сигарет қутисидан қора полиэтилен пакетга
солинган жигар рангли мумсимон соф вазни 0,30 грамм гашиш
гиёвандлик моддасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан қонунга хилоф
равишда сақлаб келган.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 18 июндаги
№2463-сонли хулосасига кўра, Э.Камоловдан олинган мумсимон модда
таркибида фаол гиёванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу
модда гашиш деб аталади. Гашишнинг оғирлиги 0.30 граммга тенг.
Гашиш-Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
1
“Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари, прекурсорларни
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш, транзит
тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиш
юзасидан назоратини такомиллаштириш тўғрисида” 2015 йил 12
ноябрдаги 330-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақидаги 2018 йил 27
октябрдаги 878-сон қарорининг 1-рўйхати 28-рақам билан тақиқланган.
Судланувчи Э.Камолов айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб,
дастлабки терговда берган кўрсатувини тўлиқ тасдиқлаб, судда у
Шайхонтоҳур тумани Солих Умаров кўчаси, 45-уйда жойлашган Носир ота
шашлик кафесида, мариновкачи бўлиб ишлаб келаётганини, 2024 йил 15
июнь куни балиқ тутиш мақсадида Тошкент вилояти, Келес даҳасида
жойлашган зоғариқ каналига борганини, у ерда ёввойи наша ўсимлиги
ўсиб турганлигини кўриб қолганини, сўнг мазкур ўсимликнинг устидаги
бош қисмини сиққанида қўли шира бўлганини, қўлини ишқалаганида
мазкур шира йиғилганини, кейин у мазкур йиғиндини кейинчалик
истеъмол қилиш учун қора рангли полиэтилен пакетга солиб
сигаретининг қутисига жойлаштирганини, сўнг эса уни мавжудлигини
эсидан чиқарганини, 2024 йил 17 июнь куни соат тахминан 01:00да ишдан
чиққанини, соат тахминан 01:40да овқатланиш учун Чилонзор тумани 10мавзеда жойлашган Номдор кафесига борганини, шу вақт унинг олдига
ИИБ ходимлари келиб уни шахсини суриштириб, ёнини икки нафар холис
иштирокида кўздан кечириш истагида эканини айтишганини, кўздан
кечириш давомида, уни ёнидан ўзига тегишли бўлган тўқ яшил рангли
барсеткасининг ичида бўлган сигарет қутисидан қора полиэтилен пакетга
солинган тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли моддани аниқланиб икки нафар
холислар иштирокида расмийлаштириб олишганини, у мазкур гиёвандлик
моддасини бирор бир кишига ўтказиш мақсади бўлмаганини, шунчаки ўзи
истеъмол қилмоқчи бўлганини айтиб кўрсатув бериб ўтган.
Гарчанд судланувчи Э.Камолов айбига тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг
айби қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган.
Хусусан, судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳ
Р.Хожиназаров, Ф.Содиқовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари
билан;
Бундан ташқари, судланувчи Э.Камоловнинг айби юқорида
келтирилган кўрсатувлардан ташқари ашёвий далилни олиш тўғрисидаги
баённома, судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, судга оид наркология
экспертиза хулосаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш
тўғрисидаги қарор, бирламчи тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида
мавжуд бўлган бошқа далиллар билан исботланган.
Суд судланувчи Э.Камоловнинг жиноий хатти-ҳаракатлари юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан
унинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг
1-қисми билан – “гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай,
қонунга хилоф равишда сақлаш”да ифодаланган жиноят аломатлари билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил
2
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”
деб кўрсатилган.
Қарорнинг 15-бандида судларга жарима тариқасидаги жазо турини
нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган
жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган
шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда
тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилганини, 16-бандида, судлар
шуни назарда тутишлари керакки, жарима тариқасидаги жазо
тайинланганда ҳукмнинг қарор қисмида жарима миқдори билан бир
қаторда унинг жиноят содир этилган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдори
миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган, пул бирлигида ифодаланган жами
суммаси ҳам кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб,
судланувчи Э.Камоловга жазо тури ва меъёрини белгилашда, уни айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймондалигини, жиноят
ғаразли ниятда содир этилганини, ижтимоий хавфи катта бўлмаган
жиноят содир этганини, айб шаклини, унинг шахсини, оилавий
шароитини,
тайинланадиган
жазонинг
судланувчини
қайта
тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини, жазони ҳам
енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
судланувчига нисбатан айбланаётган моддасининг санкцияси доирасида
жарима жазоси тайинлашни мақсадга мувофиқ деб топади.
Суд, судланувчи Э.Камолов суд наркологик экспертизасининг
10.09.2024 йилда берган №2083-сонли далолатномасига кўра, Э.Камолов
гиёвандлик касаллигига чалинмаганлиги ва даволанишга муҳтож
эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 96-моддаси тартибида мажбурий даволаш чораларини
қўлламасликни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ашёвий далил масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси ДХХ МСБда 08848-сонли квитанция асосида топширилиб
сақланаётган, ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза тадқиқот
жараёнида сарфланганидан ортган, умумий оғирлиги 0,28 грамм бўлган
таркибида гашиш бўлган моддани ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг
йўқ қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462-463, 465-468, 471473- моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ
Қ И Л А Д И:
Камолов Эркинбек Омонжонович (Kamolov Erkinbek Omonjonovich)
3
ЖК 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда айбдор деб топилсин.
Э.Камоловни ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 баравари, яъни 3.400.000 сўм жарима жазоси
тайинлансин.
Жарима давлат фойдасига ундирилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, Э.Камоловга нисбатан
қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт
чораси бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, ашёвий далил сифатида
олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда 08848-сонли квитанция
асосида топширилиб сақланаётган, ўтказилган судга оид кимёвий
экспертиза тадқиқот жараёнида сарфланганидан ортган, умумий оғирлиги
0,28 грамм бўлган таркибида гашиш бўлган модда йўқ қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ,
апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган
кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи
томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида
берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали
юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо/
Ҳукм нусхаси аслига тўғри:
4
Ф.Эргашев