Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/1019 Дата решения 15.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 347615 Claim ID 2647851 PDF Hash 40c39ce311d18f67... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
бандидан шу Кодекс 169-моддасининг 1-қисми бандидан шу Кодекс 169 1 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддаси збекистон Республикаси ЖК 10 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддаси збекистон Республикаси ЖК 71 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил ноябрь ойининг 15 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, туман судининг судьяси Ж.Курбановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Махамадиярованинг баённома юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи С.Жўрабоев ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат А.Юлдашевларнинг иштирокида, Жўрабоев Самандар Рустам ўғлига нисбатан 1-1006-2409/115-сонли ишни кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Жўрабоев Самандар Рустам ўғли (Jo’rabоyev Samandar Rustam o’g’li), 03.03.2001 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент шаҳрида жойлашган “КИУТ” университетининг 2босқич талабаси, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Сирдарё вилояти Сардоба тумани Дўстлик МФЙ Зангиота кўчаси 2/2-уйда доимий рўйхатда турувчи, “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2024 йил 29 октябрь куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2қисмининг “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи С.Жўрабоев ўзганинг мол-мулкини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 01 август куни соат 01:45 ларда, Чилонзор тумани Кўтарма МФЙда жойлашган 29 уй 31 хонадонда бўла туриб, мазкур манзилда ижара асосида истиқомат қилиб келаётган Умаралиев Мустафо Хусниддин 1 “HONOR X 9B” русумли телефон аппаратини қувватлагичда турганлигидан фойдаланган ҳолда атрофдагиларга билдирмасдан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган ҳамда ўғрилик йўли билан қўлга киритилган мазкур телефон аппаратини Абдукахоров Рустамшер Абдуразоковичга 1.820.000 сўм эвазига сотиб юбориб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Суд мажлисида судланувчи С.Р.Жўрабоев айбига иқрор бўлиб, 2024 йил январь ойидан бошлаб Чилонзор тумани 10-мавзеда жойлашган 29-уй 32 хонадонда вақтинчалик ижара асосида яшаб келаётган эдим.Мен билан ушбу хонадонда хонадонда, хонадон эгаси Гавхар исмли аёл ва унинг Абдуллох исмли ўғли, хамда Мустафо ва унинг икки нафар дўсти билан биргаликда яшаб келганлиги, 2024 йилнинг 31 июлдан 01 август кунига ўтар кечаси соат 01:30 ларда вақтинча ижара асосида яшаб турган уйига келганида, уйдагилар ҳаммаси ухлаб ётганлигини кўриб, Мустафо ётган ўриндиқнинг бош тарафида унга тегишли бўлган “HONOR X 9B” русумли телефон аппарати зарядкага уланган холда турганлигини кўриб, ушбу телефон аппаратини унга сездирмасдан яширин равишда ўғирлаб олиб, ушбу хонадондан чиқиб кетганлиги, сўнг шу куни соат 10:00 ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика савдо мажмуасига” бориб,унга нотаниш бўлган кейинчалик билишича Р.Абдукахоровга телефон аппарати ҳужжатларини 2 кун муддатда олиб келиб беришимни айтиб, унга “HONOR X 9B” русумли телефон аппаратини 1.820.000 сўмга сотиб юборганлиги, пулларни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги, ҳозирда жабрланувчи М.Умаралиевнинг уяли телефони уни ўзига қайтариб берилганлиги, фуқаровий даъвогар Р.Абдукахоровга етказилган зарарни қоплаб берганлиги, қилган ишимдан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини инобатга олиб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Суд мажлисида фуқаровий даъвогар Р.А.Абдукахоров, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика” савдо мажмуасида 31-сонли савдо дўконида телефон аппаратларини олди-сотдиси билан шуғулланиб келиши, 2024 йил 04 август куни соат 10:00 ларда савдо дўконига олдиндан тиниш бўлмаган С.Жўрабоев келиб, унга ўзини “HONOR X 9B” русумли телефон аппаратини 2 ҳужжатлари сўраганида, С.Жўрабоев унга телефон ўзиники эканлиги, ҳужжатлари 2 кунда олиб келиб беришини айтганлиги. шундан сўнг у билан келишиб, “HONOR X 9B” русумли телефон аппаратини 1.820.000 сўмга сотиб олганлиги, сўнг орадан 1 кун ўтиб, ушбу телефон аппаратини таниши Равшан исмли шахсга сотиб юборганлиги, шундан кейин орадан тахминан 10 кун ўтгандан сўнг унга ИИБ ходимлари телефон қилиб, юқоридаги “HONOR X 9B” русумли телефон аппарати ўғирланганлигини айтишиб, уни таниши Равшандан расмийлаштириб олиб кетишганлиги, ҳозирги кунда судланувчи С.Жўрабоев томонидан унга етказилган зарарни қоплаб берганлиги сабабли унга нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига келмаган жабрланувчини кўрсатувларини ўқиб эшиттирди. Дастлабки тергов вақтида жабрланувчи М.Х.Умаралиев, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 10мавзесида жойлашган 2-уй 31 хонадонда ижара асосида яшаб келганлиги, 2024 йилнинг январь ойида у ижара асосида яшаб келаётган уйига С.Жўрабоев яшаш учун келганлиги, 2024 йил 31 июль куни соат 23:30 ларда ижара асосида яшаб келаётган уйига келганлиги ва соат 01:30 ларда ўзига тегишли бўлган баҳоси 6.800.000 сўм миқдорида бўлган “HONOR X 9B” русумли телефон аппаратини зарядкага ёнига, яъни бош тарафига қўйиб, ухлаб қолганлиги, у ухлашга ётаётган вақтда С.Жўрабоев уйда бўлмаганлиги, шундан сўнг эрталаб соат 09:00 ларда уйқудан уйғонганида унга тегишли “HONOR X 9B” русумли телефон аппарати йўқлигини кўрганлиги, шундан сўнг ижара асосида у билан бирга турган яшаётган боллардан телефон аппаратини кўрган ёки кўришмаганлигини сўраганида, улар уни телефон аппаратини кўришмаганлигини айтишганлиги, шундан сўнг у бўлиб ўтган ҳолат юзасидан ИИОга хабар берганлиги, кейинчалик билишича уни уяли телефонини С.Жўрабоев ўғирлаганлигини билганлиги ҳақида кўрсатув берган. Суд, судланувчи кўрсатувларини, давлат айбловчисининг фикрини, ҳимоячининг важларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи С.Жўрабоевнинг айби жиноят ишида тўпланган терговга қадар текширув даврида олинган тушунтириш хатлари, томонлар ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси 3 тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи С.Жўрабоевнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида” ”ги 6сонли қарорининг 2-бандида, “Айбдор томонидан содир этилаётган воқеани тушуниб етиш қобилиятига эга бўлмаган (масалан, ёши жуда кичиклар, руҳий жиҳатдан ақли норасолар, алкоголдан ёки наркотик моддалардан кучли мастлик даражасида бўлган ёки ухлаб қолган) шахсларнинг мулкини ўғирлаш ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш деб тавсифланиши керак. Жабрланувчининг эгнида бўлган кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа анжомларидан содир этилган яширин талон-торож қилиш киссавурлик деб ҳисобланади ва ЖКнинг 169моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифланади” деб кўрсатилган. Суд мажлисида аниқланишича судланувчи С.Жўрабоев жабрланувчи М.Умаралиев ухлаб ётганидан фойдаланиб, уни ёнида турган уяли телефонни ўғирлаб олиб кетган. Қонун мазмунига кўра айбдорнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “а” банди яъни ўзганинг мулкини киссавурлик билан талонторож қилган деб баҳолаш учун айбдор жабрланувчининг эгнида бўлган кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа анжомларидан содир этилган яширин талон-торожни тушуниш кераклигини назарда тутилганлиги, лекин судланувчи С.Жўрабоев жабрланувчини М.Умаралиевни эгнидан эмас балки уни ухлаб ётганидан фойдаланиб, уни ёнида турган уяли телефонини ўғирлаб кетганлиги сабабли судланувчи С.Жўрабоевни жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “а” бандидан шу Кодекс 169-моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб топади. 4 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи С.Жўрабоевга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатилган Пленум қарорларидаги раҳбарий тушунтиришлардан келиб чиқиб, С.Жўрабоевнинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, вояга етмаганлиги, муқаддам судланмаганлиги, мактаб ўқувчиси эканлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли 5 ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, С.Жўрабоевнинг шахсини, содир қилган жинояти оғир оқибатларга олиб келмаганлигини, содир этилган жинояти ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришини инобатга олади. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 2-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди. Шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозим”лиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган бўлиб, С.Жўрабоевнинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этганини эътиборга олиб, С.Жўрабоевни Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддасини қўллаб, уни жазодан озод қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шу билан бирга дастлабки тергов вақтида жабрланувчи М.Умаралиевга уяли телефон аппарати тилхат асосида қайтариб берилганлиги, ҳамда фуқаровий даъвогар Р.Абдуразоковга етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилганлигини эътиборга олиш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Судланувчи Жўрабоев Самандар Рустам ўғли (Jo’rabоyev Samandar Rustam o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб 6 қилинсин. С.Жўрабоевга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Ж.Курбанов Маъсул судья: Курбанов Жаъфар Хайруллаевич 7