← Назад
Решение #107562 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ноябрда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 499 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш
тўғрисида)
2024 йил ноябрь ойининг 14 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья Д.Турсунов,
суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Б.Эгамназаров,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг
ёрдамчиси
Н.Рустамов,
судланувчи
Ш.Рахматуллаева ва унинг ҳимоячиси “INSON HIMOYASI”
адвокатлик
фирмасининг
адвокати
А.Тиловов
ҳамда
жабрланувчи Г.Абдукаримованинг иштирокида,
Рахматуллаева
Шаҳноза
Авазовна
(RAXMATULLAYEVA SHAHNOZA AVAZOVNA), 1991
йил 7 майда Сурхондарё вилоятида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси,
маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оиласидан
ажрашган, бир нафар фарзанди бор, муқаддам
судланмаган, Сурхондарё вилояти, Шўрчи
тумани, Ибн Сино МФЙ, Муқумий кўчаси, 3уйда рўйхатда туради, иш бўйича дастлаб
“муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, туман
судининг 2024 йил 8 октябрдаги ажримига
кўра, унга нисбатан қидирув эълон қилиниб,
“муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чораси “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, 2024
йил
4
ноябрда
ЖПКнинг
227-моддаси тартибида ушланган, айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми
билан айбланганга оид 1-1006-2401/843-сонли жиноят ишини
кўриб чиқиб суд, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ш.Рахматуллаева
ўзганинг
мол-мулкини
яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 06 июль
куни
соат
тахминан
19:30да
Чилонзор
тумани
“Навбаҳор”
маҳалласида
жойлашган “Манзу” номли аёллар кийим дўконида бўла
туриб, шу ерда бўлган Абдукаримова Гулжахонбону
Дилшодбек қизига тегишли баҳоси 260.000 сўмлик “Fendi”
бўлган 500.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини, баҳоси
400.000 сўмлик телефон аппаратини қувватловчи қурилма
ҳамда жами 300.000 сўмлик аёллар парфюмераси бўлган
сумкани, ушбу дўконнниг олдида жойлашган қутида
(ячейка)да
қаровсиз
қолдирилганлигидан
фойдаланиб
яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан
яширинганликда айбланган.
Суд мажлисида судланувчи Ш.Рахматуллаева айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2024 йил февраль ойининг
охирларида соғлиги ёмонлашиб қолгани сабабли соғлигини
текширтириш учун Сурхондарё вилоятидаги касалхонага
боргани, у ерда шифокорлар уни тиббий кўрикдан ўтказиб,
жигар церрози касаллигига чалингани ва даволаниш учун
Тошкент шаҳрига бориши кераклигини айтишгани, шундан
сўнг даволаниш учун Тошкент шаҳрига келгани, бу ерда ҳам
шифокорлар уни тиббий кўрикдан ўтказиб, уни жаррахлик
операция қилиш кераклиги, ушбу операция 25.000.000 сўм
эвазига қилинишини айтишгани, шундан сўнг жаррохлик
оперциясини ўтказиш учун ишлаб пул топиши керак бўлгани,
у Учтепа тумани Ўрикзор маҳалласида жойлашган тикув
цехига ишга кириб, шу ерда ишлай бошлагани, 2024 йил 06
июль куни соат тахминан 19:00 ларда ишдан чиқиб, Чилонзор
туманида жойлашган “Манзу” номли аёллар кийим дўконига
киргани, у ерга кирган вақтида эшикнинг олдида жойлашган
ячейкада қаровсиз қолдирилган аёллар сумкасини кўриб
қолгани, шу вақтда унда ушбу сумкани ўғирлаб кетиш фикри
пайдо бўлгани, лекин атрофда одамлар кўплиги сабабли у
дўконнинг ичига кириб, бироз айланиб чиққани, дўкондан
чиқаётган вақтида ячейкадаги сумка ҳали ҳам қаровсиз
холатда турганлигини кўргани, шундан сўнг у сумка турган
ячейкани олдига бориб қараганида, ячейка қулфланмасдан
қолдирилган бўлгани, шунда у атрофдаги одамларга
сездирмасдан ушбу сумкани олиб, дўкондан чиқиб кетиб,
вақтинча яшаш манзилим бўлган Учтепа тумани Ватан
махалласи 23-уй, 27-хонадонига боргани, уйга борганидан
кейин сумкани очиб қараганида сумкани ичида телефон
аппаратининг қувватлагичи, қуоқчин, аёллар атири ва тиш
пасталар
борлигини
кўргани,
ушбу
сумкани
ичида
қимматбаҳо бюмларни топа олмаганидан кейин ушбу
сумкани уйига қўйиб қўйган бўлгани, орадан тахминан бир
ҳафта вақт ўтганидан кейин унга ИИБ ходимлари қўнғироқ
қилиб, уни ИИБ идорасига чақиришгани, ИИБ идорасига
борган вақтида уни нима сабабдан чақиришганлинини
билгани, шундан сўнг ушбу холат бўйича батафсил
тушунтириш хати ёзиб бергани, ҳозирда жабрланувчи
Г.Абдукаримовага етказилган моддий ва маънавий зарар
ўрнини тўлиқ қоплагани, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймондалиги, жабрланувчидан кечирим сўраганлиги ва у
билан
ўзаро
ярашиб
олганлиги,
бошқа
бу
ҳолат
такрорланмаслигини билдириб, жиноят ишини тугатишни
сўраб кўрсатув берди ва судга ярашув ҳақидаги аризасини
тақдим қилди.
Суд мажлисида жабрланувчи Г.Абдукаримова суд
мажлисида, ҳолатни тасдиқлаб, 2024 йил 06 июль куни соат
тахминан 19:00да ишдан чиқиб, Чилонзор туманида
жойлашган “integro” савдо марказининг ҳудудида жойлашган
“Манзу” номли кийим дўконига киргани, кийим дўконига
кираётган вақтида дўконнинг қоровуллари уни дўконнинг
ичига қўлидаги сумкани эшикнинг олдидаги ячейкага
жойлаштириб,
ундан
сўнг
дўконинг
ичига
кириши
мумкинлигини айтишгани, у уларга қаршилик кўрсатмасдан
қўлидаги сумкани ячейкага жойлаштириб, ўзи дўконнинг
ичига кириб кетгани, орадан тахминан бир ярим соат
ўтганидан кейин мен дўкондан қайтиб чиқиб, сумкамни олиш
учун ячейкани олдига борган вақтида сумкаси у қўйган
жойида йўқлигини кўргани, шу вақт у ушбу дўконнинг
ходимларини олдига бориб, уни сумкасини ўғирлаб
кетишганлинини айтгани, шу вақт дўкон қоровуллари
дўконнинг ичида жойлашган кузатув камерасига ёзиб
олинган видеоёзувни кўздан кечиришган вақтида унга
тегишли бўлган сумкани ёши тахминан 35-40 атрофидаги
қизил рангли кўйлак кийган аёл киши ўғирлаб кетганлигини
кўргани, шундан сўнг у 102 рақамига қўнғироқ қилиб, бўлган
ҳодиса юзасидан ҳабар бергани, шундан сўнг орадан
тахминан бир ҳафта вақт ўтганидан кейин ИИБ ходимлари
унга қўнғироқ қилиб, уни ИИБ идорасига чақиртиришгани, у
ИИБ идорасига борган вақтида уни сумкамни ўғирлаб кетган
аёлни яъни Ш.Рахматуллаева топиб, олиб келишганлигини
кўргани, у аёлнинг қўлида унга тегишли бўлган қора рангли
“Fendi” бредли сумкамни кўргани, ушбу сумкани ичини очиб
қараганида унга тегишли бўлган “My way” брендли атири ва
“Air pods-2” русумли қулоқчини ҳам борлигини кўргани,
ҳозирда унга етказилган зарар ўрни тўлиқ қоплангани,
Ш.Рахматуллаева билан ярашиб олишгани, унга нисбатан ҳеч
қандай
моддий
ва
маънавий
даъвоси
йўқлиги,
Ш.Рахматуллаева ундан кечирим сўрагани, унга ҳеч қандай
тазйиқ бўлмагани, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги
сабабли Ш.Рахматуллаевага нисбатан ҳеч қандай даъвоси
қилди ва жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи
Г.Абдукаримовага
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
583-моддаси
тартибида,
суд
ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини
йўқотиши тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасида ЖК 169моддасининг
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган
зарарни
бартараф
этган
бўлса,
жиноий
жавобгарликдан озод этилиши белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи
Ш.Рахматуллаеванинг айбига тўлиқ иқрорлигини, шунингдек
жабрланувчи Г.Абдукаримованинг унга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини, тарафлар ярашув ҳақида ариза билан
судга мурожаат қилганлигини, ярашув ихтиёрийлигини
инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 1моддаси
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
84моддасининг 4-қисмига асосан жиноят иши юзасидан
судланувчи билан жабрланувчи ярашганлиги муносабати
билан жиноят ишини тугатишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Суд, иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Fendi”
номли аёллар сумкаси жабрланувчи Г.Абдукаримовага
тилхат орқали қайтарилганлигини инобатга олишни;
иш бўйича ашёвий далил деб топилган кузатув
камераларидаги видеотасвирлар ёзилган бир дона дискни
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддаси ва ЖПК 84моддаси
4-қисми, 423, 583, 585-586-моддаларига риоя қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми
билан
айбланган
Рахматуллаева
Шаҳноза
Авазовна
(RAXMATULLAYEVA SHAHNOZA AVAZOVNA)га нисбатан жиноят
иши
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
84-моддасининг 4-қисмига асосан тарафлар ярашганлиги
муносабати билан тугатилсин
Ш.Рахматуллаевага нисбатан қўлланилган “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва суд
мажлиси залининг ўзида дарҳол қамоқдан озод қилинсин.
Жабрланувчи Г.Абдукаримованинг мазкур иш бўйича иш
юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш
ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Fendi” номли
аёллар сумкаси жабрланувчи Г.Абдукаримовага тилхат
орқали қайтарилганлиги инобатга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган кузатув
камераларидаги видеотасвирлар ёзилган бир дона диск
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун
қолдирилсин.
Суднинг ажримига судланувчи, жабрланувчи, уларнинг
қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят
берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест
келтирилиши мумкинлиги, биринчи инстанция судининг
қонуний
кучга
кирган
ажрими
устидан
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар
томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий
протест) берилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
Д.Турсунов
(имзо)
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович