← Назад
Решение #107621 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди билан ЖК | 85 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 42 | — | law | |
| ЖКнинг | 85 | — | law | |
| нгра ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
Биринчи инстанция суди
судьяси: И.Сабиров
АЖРИМИ
2024 йил 14 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья М.Ахмедовнинг раислигида, ҳайъат судьялари: Ф.Халилов ва
М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг
котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
У.Мухсимов, судланувчи Б.Эгамбердиев ва унинг ҳимоячиси адвокат
А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2024 йил 16 октябрь кунидаги ҳукмига кўра судланган:
Эгамбердиев
Бобирхон
Рустамжон
ўғли
(Egamberdiyev Bobirxon Rustamjon o’g’li), 2006 йил
31 август куни Наманган вилоятида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз,
бўйдоқ, муқаддам: Наманган вилояти жиноят
ишлари бўйича Уйчи туман судининг 2024 йил
4
сентябрдаги
ҳукмига
кўра
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а”
банди, 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
ЖКнинг 85, 59-моддалари тартибида 2 йил
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жазо ўтамоқда, Наманган вилояти, Уйчи тумани,
Ўнхаят МФЙ, Камолот кўчаси, 32-уйда яшаган, иш
бўйича
“қамоқда
сақлаш”
эҳтиёт
чораси
қўлланилиб, 2024 йил 24 июлдан ҳибсда
сақланаётганга
нисбатан 1-1006-2401/785-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмга
судланувчи Б.Эгамбердиев томонидан келтирилган апелляция шикоятини
жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
16 октябрь кунидаги ҳукмига кўра, Эгамбердиев Бобирхон Рустамжон
ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан ЖКнинг 85-моддасига асосан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида 2 йил 6 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли
колонияларда ўташлик белгиланган.
қопланганлиги эътиборга олинган.
Суднинг ҳукмига кўра, Б.Эгамбердиев ўзганинг мулкини такроран
яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 14 июль куни
соат 16:00ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешчинор” МФЙ,
ҳудудида жойлашган “OASIS” сув ҳавзасида бўла туриб, ушбу сув
ҳавзасида қутқарувчи бўлиб ишловчи О.Хасановнинг баҳоси 410 АҚШ
долларилик (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан
қиймати 5.180.460 сўмни ташкил қилади) “iPhone 11” русумли уяли
телефон аппарати қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, уни ўғирлаб,
воқеа жойидан яширинган.
Бундан ташқари, судланувчи Б.Эгамбердиев ўзининг жиноий
ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини такроран яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 23 июль куни соат
16:30ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешчинор” МФЙ
ҳудудида жойлашган “OASIS” сув ҳавзасида бўла туриб, ушбу сув
ҳавзасига ҳордиқ чиқариш учун келган Т.Жўраевнинг баҳоси 600 АҚШ
долларилик (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан
қиймати 7.555.800 сўмни ташкил қилади) “iPhone 13PRO” русумли уяли
телефон аппарати қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, уни ўғирлаб,
воқеа жойидан яширинган.
Судланувчи Б.Эгамбердиев томонидан келтирилган апелляция
шикоятида, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилган ишидан чин қўнгилдан
пушаймонлигини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ
қопланганлиги инобатга олиб, унга нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган
жазо тайинлашни сўралган.
Судлов ҳайъати иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини,
прокурор У.Мухсимовнинг шикоятни рад қилиб, суд ҳукмини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақидаги хулосасини, ҳимоячи А.Алимкулов ва судланувчи
Б.Эгамбердиевнинг
шикоятни
қаноатлантиришни
сўраб
берган
фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни атрофлича
муҳокама қилиб, жиноят иши ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириб, ҳукмни
ўзгартирмасликни лозим топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ
риоя қилинган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Апелляция
инстанция
судининг
фикрича,
судланувчи
Б.Эгамбердиевнинг айби унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган
кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчиларнинг иш бўйича дастлабки
тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек жабрланувчиларнинг
2
аризалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомалари, фотолавҳалар,
сўроқ баённомалари, нарсани олиш баённомаси, кузатув камералари
видеоқайдлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар
билан ҳам тўлиқ ўз исботини топган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг фикрича, биринчи
босқич суди томонидан судланувчи Б.Эгамбердиевнинг жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а”
банди билан тўғри квалификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-қисмига
мувофиқ давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва
қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши
керак.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси 2-қисмига мувофиқ
жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом
эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар
янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Биринчи инстанция суди, Б.Эгамбердиевга жазо тайинлашда, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини,
унинг
шахсини,
ёшини,
айбига
иқрорлигини,
қилмишидан
пушаймонлигини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни
қопланганлигини, муқаддам судланганлигини, жиноятни ғараз ниятларда
содир этганлигини, жиноятларни содир этган вақтида вояга етмаганлигини
ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни
инобатга олиб, ЖКнинг 85-моддаси талабларидан келиб чиқиб, у айбли
деб топилган модда санкциясида кўрсатилганидан ҳам камроқ озодликдан
маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, сўнгра ЖК 59-моддаси 8-қисми
тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб,тўғри хулосага
келган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича жабрланувчиларга етказилган зарарлар
тўлиқ қопланган бўлса-да, судланган Б.Эгамбердиев томонидан содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини,
ушбу жиноят оғир жиноятлар туркумига киришини, унинг илгари ҳам шу
каби ўғирлик жиноятларини содир этганлиги учун судланганлигини, уни
жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни
давом эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага
келиб, унга нисбатан тайинланган жазони енгиллаштиришни ёки
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни
мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати шикоятда
келтирилган важларни суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
етарли эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни, иш бўйича
келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
3
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
16 октябрь кунидаги Эгамбердиев Бобирхон Рустамжон ўғлига нисбатан
чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
/имзо/
/имзо/
/имзо/
Ажрим нусхаси аслига тўғри, судья:
4
М.Ахмедов
Ф.Халилов
М.Абидов