← Назад
Решение #107685 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| мартда ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 511 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи: судья М.Мирзохидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси Д.Турсунов
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси, ўз биносида, очиқ
суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат
судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибида, судья
катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан –
прокурор Ш.Шомирзаев, маҳкум Ф.И.Онинг ҳимоячиси-адвокат
Б.Файзиевнинг иштирокида, Ф.И.Ога оид 1-1006-2407/485-сонли жиноят
иши бўйича Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари томонидан
келтирилган кассация протести асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
08 июлдаги ҳукми билан
1991 йил 7 мартда Тошкент вилоятида туғилган, миллати
тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
олий, муқаддам судланмаган, оилали, икки нафар
фарзанди бор, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ
1-батальон 6-сафарбар гуруҳи инспектори лавозимида
ишлаган, Тошкент вилояти, Паркент тумани, Сой МФЙ,
Гулистон кўчаси, 43-уйда яшайди, 2024 йил 13 мартда
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида, 2024 йил 14 мартда
ЖПКнинг 221,227-моддалари тартибида ушланган, иш
бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган Ф.И.О
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми ва
28,211-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45, 59, 61-моддалари тартибида,
узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар органлари тизимида
мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш
ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 1 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланиб, жазоларнинг ҳар қайсиси алоҳида ижро этилиши ва
озодликдан маҳрум қилиш жазоси манзил колонияларда ўтаттириш
белгиланган.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган тампонлар, суртмалар ва
резина қўлқоп ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилиш:
русумли телефон аппарати ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг
Ф.И.Онинг яқин қариндошларига қайтариш белгиланган.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган жами 400 АҚШ доллари
миқдоридаги пуллар ва 31 дона муляж пул маблағлари Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга
қарши курашиш Департаментининг Тошкент вилояти бошқармасига
қайтарилганлиги инобатга олинган.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган аудиоёзувлар ёзилган
CD-R диски жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун
қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, Ф.И.О Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1батальон 6-сафарбарлик гуруҳи инспектори лавозимида ишлаб келиб,
2024 йил 14 март куни соат тахминан 16:15ларда Чилонзор тумани, Катта
Қани кўчаси, 1-уй олдида М.Қодировдан ички ишлар органи пост патруль
отрядига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишга киритиб
қўйиш эвазига 3.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган
вақтида Департаментнинг вилоят бошқармаси, Қибрай туман
прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан
ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят устида ашёвий
далиллар билан ушланганлиги натижасида ўзининг жиноий
ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа
олмаган.
Кассация протестда, биринчи инстанция суди томонидан судланган
Ф.И.Онинг жиноий ҳаракатлари асоссиз равишда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” бандидан ЖКнинг
25,168-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилинганлиги ва мазкур
жиноят 2024 йил 13 март куни содир этилган бўлса-да, суд ҳукмида 2024
йил 14 март деб нотўғри кўрсатилганлиги ҳақида важлар келтириб, суд
ҳукмини бекор қилиб, Ф.И.Ога нисбатан янги айблов ҳукми чиқаришни
сўраган.
Кассация инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья
М.Мирзохидовнинг
маърузасини,
прокурор
Ш.Шомирзаевнинг
протестни қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум Ф.И.Онинг
ҳимоячиси-адвокат
Б.Файзиевнинг
прокурорнинг
протестини
қаноатлантиришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини тинглаб, протестда
келтирилган важларга қонуний баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини
тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб,
протестни қисман қаноатлантириб, суд ҳукмига аниқлик киритишни
лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланувчи Ф.И.Онинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айби,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, аудиоёзувни олиш, пул маблағларига ишлов
бериш, тезкор тадбир, телефон аппаратини кўздан кечириш
баённомалари, стенограмма, судга оид кимёвий, суд-фонография
экспертизаларининг хулосалари, ашёвий далиллар, нарсани ашёвий
далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча
тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан
тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди томонидан судланган Ф.И.Онинг жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми
ва 28,211-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган.
Кассация инстанцияси судлов ҳайъати кассация протестида
билдирилган Ф.И.Онинг жиноий ҳаракатлари асоссиз равишда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” бандидан
ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилинганлиги
ҳақидаги важларни муҳокама қилиб, протестдаги мазкур важлар
қуйидагиларга асосан рад этилиши лозим деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 23-бандида хизмат мавқеидан
фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик (ЖК 168-моддаси учинчи
қисми “в” банди) учун жавобгарлик шахс ўз хизмат мавқеидан фақат
алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш учун фойдаланиб, ўзганинг
мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш мақсадида ўз хизмат
ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни)
амалга оширган ҳоллардагина вужудга келиши ҳақида раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Иш ҳолатларига кўра, Ф.И.О Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ
1-батальон 6-сафарбарлик гуруҳи инспектори лавозимида ишлаб келган
вақтида, М.Қодиров ундан уни Ўзбекистон Республикаси Миллий
гвардия хизматига ишга жойлашишига ёрдам беришни сўраб илтимос
қилганида Ф.И.О ундан 4000 АҚШ доллари сўраган, орадан маълум
муддат ўтгач Ф.И.О унга уни Миллий гвардияга эмас, балки шу пул
эвазига ички ишлар органи пост патруль отрядига ишга жойлашишига
юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ёрдам беришини айтиб,
эвазига 3.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган.
Демак,
Ф.И.О
Тошкент
шаҳар
ИИББ
ЙҲХБ
ЙПХБ
1-батальон 6-сафарбарлик гуруҳи инспектори лавозимида ишлаб келган
вақтида, М.Қодиров ундан уни Ўзбекистон Республикаси Миллий
гвардия хизматига ишга жойлашишига ёрдам беришни сўраб илтимос
қилиб, ўзаро 4000 АҚШ долларига келишиб, мулоқотга киришиб бўлган.
Бундай ҳолатда суд, Ф.И.Онинг ҳаракатларида фирибгарлик
жиноятининг хизмат мавқеидан фойдаланиш белгиси мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, протестдаги мазкур жиноят 2024 йил 13 март куни
содир этилган бўлса-да, суд ҳукмида 2024 йил 14 март деб нотўғри
кўрсатилганлиги ҳақида важларини муҳокама қилиб, ҳақиқатдан ҳам
ҳолат бўйича тезкор-тадбир 2024 йил 13 март куни ўтказилган бўлиб,
Ф.И.О 2024 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224моддаси тартибида 2024 йил 13 март куни ушланган.
Қайд этилганларга асосан, кассация инстанцияси суд ҳукмини
ўзгаришсиз қолдирган ҳолда, суд ҳукмини тавсиф қисмига аниқлик
киритишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
5097, 5099, 50910-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов
ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
08 июлдаги Ф.И.Ога оид ҳукми ўзгаришсиз қолдириб, аниқлик
киритилсин.
Ҳукмнинг тавсиф қисмидаги жиноят содир этилган вақти, яъни
“2024 йил 14 март куни” жумласи “2024 йил 13 март куни” деб ўқилсин.
Кассация протести қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест
билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
А.Абдулхаев
Ажрим аслига тўғри