Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-442/617-16 Дата решения 13.11.2024 Инстанция Надзор Тип документа Назорат инстанцияси ажрими Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Ҳайдаров Ўткур Муҳаммадиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 342249 Claim ID 2641787 PDF Hash 4ec5e0d88a4836d5... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси збекистон Республикаси ЖК 165 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
ЖКнинг 206-моддаси ЖКнинг 206 law
исми билан ЖКнинг 45-моддаси исми билан ЖК 45 law
ат ЖПК 81-моддаси ат ЖПК 81 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
моддаси ва 206-моддасининг 1-қисми моддаси ва 206 1 law
айд этилган далилларни ЖПКнинг 95-моддаси айд этилган далилларни ЖПК 95 law
улар ЖПКнинг 11-моддаси улар ЖПК 11 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 27-моддаси збекистон Республикаси ЖК 27 law
ЖПК 463-моддаси ЖПК 463 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
ЖПКнинг 104-моддаси ЖПКнинг 104 law
унга нисбатан ЖК 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
ЖПКнинг 5214-моддаси ЖПКнинг 5214 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: А.Холбоев Биринчи инстанция судининг судьяси: М.Эргашев Кассация инстанциясида маърузачи бўлган судья: Т.Алмаматов АЖРИМИ 1-442/617-16 2024 йил ноябрь ойининг 13 куни Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи вилоят судининг судьяси А.Холбоев, ҳайъат судьялари А.Акрамов ва З.Тураевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Утаевнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд вилоят прокуратураси бўлим прокурори Б.Султонов, судланган Ф.Кудусов ва унинг ҳимоячиси– адвокат О.Джўраевнинг иштирокида, судланган Ф.Кудусовга оид жиноят ишини унинг шикоятига асосан тафтиш инстанциясида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2016 йил 25 апрелдаги ҳукмига кўра: 1982 йил 25 июнда Самарқанд шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, 2 нафар фарзанди бор, маълумоти олий, Ўзбекистон фуқароси, “Мароқанд” фермер хўжалиги раҳбари вазифасида ишлайди, ишга аҳамиятли даврда Самарқанд шаҳар ИИБ 5-сонли ИИБ ҲООГ МТП ВЕ ва ЁОҲОО инспектори лавозимида ишлаган, муқаддам судланмаган, Самарқанд шаҳри, “Қўшховуз” 1-берк кўчаси 7-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Кудусов Фарход Алишерович (Кudusov Farxod Аlisherovich)га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан 5 йил, 135-моддаси 3-қисми “г” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб 5 йил, 2411-моддаси билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 2 йил муддатга ички ишлар идоралари тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, 2 йил муддатга ички ишлар идоралари тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва Ўзбекистон Республикаси 1 1-442/617-16 Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги, 2013 йил 12 декабрдаги ҳамда 2014 йил 14 ноябрдаги “амнистия тўғрисида”ги қарорлари тадбиқ этилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазо муддати учдан бир қисмига қисқартирилган. Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 18 сентябрдаги ажрими билан суднинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг мазкур ҳукми билан А.Мусаев ҳам судланган бўлиб ишнинг унга оид қисми юзасидан шикоят ёки протест келтирилмаганлиги боис, муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, Ф.Кудусов 2010 йил март ойининг ўрталарида Г.Мухитдинова ўзининг таниши А.Хакимовга дугонаси К.Наврузовани Самарқанд банк коллежи сиртқи бўлимига ўқишга киритишга ёрдам беришини илтимос қилган. Жабрланувчи А.Хакимов эса Г.Мухитдиновага дугонаси К.Наврузова билан ихтиёрий равишда жинсий алоқада бўлса, уни ўқишга киритишга ваъда бергач, Г.Мухитдинова дугонаси К.Наврузова билан бу ҳақда 2010 йил 8 май куни соат 10 ларда Самарқанд шаҳар ИИБ 5-сонли ИИБга келиб, мазкур бўлимнинг ҲООГ МТП BE ва ЁОҲОО инспектори Ф.Кудусов ҳамда шу иш бўйича судланган ЖҚ ва УЖҚК бўлинмаси тезкор вакиллари Б.Шаропов, Д.Исматов ва З.Зиядиллаевга оғзаки равишда мурожаат қилишган. Шундан сўнг, Самарқанд шаҳар ИИБ 5-сонли ИИБга, бўлимнинг ҲООГ МТП BE ва ЁОҲОО инспектори Ф.Кудусов ҳамда шу иш бўйича судланган ЖҚ ва УЖҚК бўлинмаси тезкор вакиллари Б.Шаропов, Д.Исматов ва З.Зиядиллаев жабрланувчи А.Хакимовни чақириб жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитиб, ундан мулкий манфаатлар кўришни Г.Мухитдинова ва К.Наврузовадан яширган ҳолда жиноий тил бириктирган. Самарқанд шаҳар ИИБ 5-сонли ИИБ ходимлари Ф.Кудусов ҳамда шу иш бўйича судланган ЖҚ ва УЖҚК бўлинмаси тезкор вакиллари Б.Шаропов, Д.Исматов ва З.Зиядиллаев эгаллаб турган лавозимларига кўра, мансабдор шахс бўла туриб, жиноий тил бириктириб, гуруҳ бўлиб, Г.Мухитдинова ва К.Наврузованинг ушбу жиноят ҳақидаги аризасини яшириб, ўзларига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқиб, Г.Мухитдинова ва К.Наврузовага жиноий режаларини ошкор қилмасдан, гўёки “А.Хакимов фуқаро К.Наврузованинг номусига мажбурлаб тегмоқчи бўлаётганлиги” сценарийси асосида қонунга зид равишда тадбир ўтказиб, А.Хакимовдан товламачилик йўли билан мулкий манфаат кўришни режалаштирган. Шу мақсадда, судланувчи Ф.Кудусов ўзининг жиноий шериклари шу иш бўйича судланган ЖҚ ва УЖҚК бўлинмаси тезкор вакиллари Б.Шаропов ва Д.Исматов билан биргаликда К.Наврузова ва Г.Мухитдиновага ҳеч ким яшамайдиган В.Халатовага тегишли бўлган Самарқанд шаҳар “Ипак йўли” кўчаси 37-уй 9-хонани кўрсатиб, А.Хакимовни жинсий алоқа қилиш учун шу ерга таклиф қилишларини тайинлаган. 2010 йил 8 май куни соат 14 ларда А.Хакимов фуқаро К.Наврузова ва Г.Мухитдинованинг таклифига асосан ушбу уйга келиб, улар билан овқатланиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, К.Наврузова билан жинсий алоқа 2 1-442/617-16 қилмоқчи бўлган вақтида, олдиндан келишилган жиноий режага асосан шу хонага ИИБ ходимлари, яъни Ф.Кудусов ва шу иш бўйича судланган ЖҚ ва УЖҚК бўлинмаси тезкор вакиллари Б.Шаропов, Д.Исматов кириб келиб, хонада А.Хакимов, К.Наврузова ва Г.Мухитдинова ялонғоч ҳолатда эканлигини кўриб, товламачилик қилишда фойдаланиш мақсадида, уларни шу ҳолатларида уяли телефонларига фотосуратларга олиб, гўёки суриштирув ҳаракатлари ўтказилаётгандек, А.Хакимов, К.Наврузова ва Г.Мухитдиновани Самарқанд шаҳар ИИБ 5-сонли ИИБдаги хизмат хоналарига олиб бориб, воқеа тафсилотлари юзасидан улардан тушунтириш хатлари олишган. Шундан кейин, судланувчи Ф.Кудусов ва шу иш бўйича судланган ЖҚ ва УЖҚК бўлинмаси тезкор вакиллари Б.Шаропов, Д.Исматов келишилган жиноий режага асосан А.Хакимов учун сир сақланиши лозим бўлган мазкур маълумотларни у яшаётган маҳалла раиси ва бошқаларга ошкор қилиш орқали шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 1.000.000 сўм миқдорида пул беришини талаб қилишган, А.Хакимов пули йўқлиги сабабли, юқоридаги ҳолатларни ошкор қилмасликлари эвазига уларга яшаш уйида мавжуд бўлган цементдан 5 тоннасини беришни ваъда қилган. Шу куни соат 18 ларда ИИБ ходимлари, яъни шу иш бўйича судланган ЖҚ ва УЖҚК бўлинмаси тезкор вакиллари Б.Шаропов, Д.Исматов жабрланувчи А.Хакимовнинг Самарқанд тумани “Чарбоғ-2” маҳалласида жойлашган яшаш уйига бориб, у ердан ҳар бир қопида 50 кг.дан 100 қоп, жами 5 тонна цементни товламачилик йўли билан олиб, Самарқанд тумани “Чоршанба” қишлоғида яшовчи Х.Шараповга 800.000 сўмга сотиб, пулларини ўзаро бўлиб олишган. Шундан кейин, судланувчи Ф.Кудусов шу иш бўйича судланган ЖҚ ва УЖҚК бўлинмаси тезкор вакиллари Д.Исматов ва З.Зиядиллаев билан биргаликда жиноий мақсадларига эришганларидан сўнг, воқеа тафсилотлари юзасидан олишган тушунтириш хатларини қасддан нобуд қилган. Бундан ташқари, Самарқанд шаҳар ИИБ 5-сонли ИИБ ХООГ МТП ва ЁОХОО инспектори лавозимида ишлаган судланувчи Ф.Кудусов 2009 йил сентябрь ойида одам савдоси, яъни одамни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун ёллаш, ташиш, топшириш йўли билан сотиш мақсадида, ҳеч қаерда ишламайдиган ва фойдали меҳнат билан шуғулланмайдиган таниши А.Мусаев ҳамда шу иш бўйича судланган С.Мусаев ва қисми алоҳида иш юритувига ажратилган бошқа шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, шу мақсадда бир жиноий гуруҳга бирлашиб, уюшган жиноий гуруҳ томонидан олдиндан тузилган режага кўра, гуруҳ аъзоларининг ҳар бирининг вазифасини тақсимлаб олиб, унга кўра, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари судланувчилар Ф.Кудусов ва А.Мусаев Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрта ёшдаги аёлларни топиб, уларга чет мамлакатларга бориб, у ердан яхши даромад олиши мумкинлиги тўғрисида ёлғон ваъдаларни бериб, уларнинг ишончига кириб, уларни ёллаши ва уюшган гуруҳнинг раҳбари шу иш бўйича судланган С.Мусаевнинг пулларига Индонезиянинг Джакарта шаҳрига етиб бориши учун сотиб олиниб, юборилган электрон шаклдаги авиачипталарни расмийлаштириб олиб бериб, улардан келгусида шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш мақсадида С.Мусаевнинг ихтиёрига қисми алоҳида иш юритувига ажратилган “Чарли” 3 1-442/617-16 исмли шахс орқали юбориши, жиноий гуруҳ раҳбари шу иш бўйича судланган С.Мусаев эса судланувчилар Ф.Кудусов ва А.Мусаев томонидан юборилган аёлларни Индонезия давлати “Джакарта” шаҳрида қабул қилиб олиб, ўзи томонидан ташкил қилинган хуфиёна жойларда сақлаб, одамдан ҳақ эвазига номуайян доирадаги жинсий шериклар билан шаҳвоний муносабатларга киришишдан муттасил фойдаланиб келиши ва шу жиноий фаолият натижасида топилган ноқонуний даромадларни жиноий гуруҳ аъзолари ўзаро тенг тақсимлаб олишлари тўғрисида келишиб, тузилган жиноий режага кўра, уюшган гуруҳ аъзоси судланувчи Ф.Кудусов 2009 йил сентябрь ойининг ўрталарида таниши А.Мусаев билан унга иш топишга ёрдам бериши масаласида мурожаат қилган таниши жабрланувчи Н.Ҳамрақулованинг моддий жиҳатдан ночор аҳволда бўлганлигидан ва ўзига бирон-бир иш топмоқчи эканлигидан фойдаланиб, уни Индонезиянинг Джакарта шаҳрига юбориб, пул эвазига фоҳиша сифатида мажбурлаб ишлатиш мақсадида, А.Мусаевнинг акаси, яъни уюшган гуруҳ раҳбари шу иш бўйича судланган С.Мусаев билан уяли телефон алоқа воситалари орқали келишиб олиб, жабрланувчи Н.Хамрокуловага Индонезиянинг Джакарта шаҳрида ўзининг таниши шу иш бўйича судланган С.Мусаев орқали яхши маош оладиган иш топиб беришини ваъда қилиб, уни алдаган. Шунингдек, уюшган гуруҳ аъзоси судланувчи Ф.Кудусов 2009 йил 6 октябрь куни жабрланувчи Н.Хамрокуловани ва унинг онаси Р.Давлятовани Тошкент шаҳрига олиб бориб, у ерда жиноий уюшманинг раҳбари шу иш бўйича судланган С.Мусаев томонидан юборилган электрон шаклдаги авиачиптани расмийлаштириб олиб, шу куни Тошкент шаҳрида жойлашган меҳмонхонада тунаб, 2009 йил 7 октябрь куни “Тошкент” Халқаро Аэропортидан Малайзия давлати орқали Индонезия давлати Джакарта шаҳрига бориши учун Малайзия давлати Куала-Лумпур шаҳрига юборган ҳамда судланувчи Ф.Кудусов Индонезияда жабрланувчи Н.Хамрокуловани пул эвазига фоҳиша сифатида ишлатиш учун жиноий уюшманинг раҳбари шу иш бўйича судланган С.Мусаевдан 4.000 АҚШ доллари миқдорида пулларини олган. Тафтиш шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан иш бир ёқлама кўрилгани, иш бўйича жабрланувчи ва гувоҳлар сўроқ қилинмагани ҳамда Ф.Кудусов билан юзлаштирилмагани, жиноят ишининг товламачилик эпизоди бўйича жабрланувчи А.Хакимов ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирдан сўнг Ф.Кудусовни кўрмагани, ундан пул талаб қилинганида Ф.Кудусов бўлмагани, Ф.Кудусовнинг айби далиллар билан исботланмагани ва у тергов органи томонидан ноқонуний айблангани ҳақида важлар келтириб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят суди судьяси А.Холбоевнинг маърузасини, прокурор Б.Султоновнинг шикоятни рад қилиш, судланган Ф.Кудусов ва унинг ҳимоячиси–адвокат О.Джураевнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни жиноят иш ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. 4 1-442/617-16 Судланган Ф.Кудусовни суднинг ҳукмида баён қилинган жиноятни содир этганликдаги айби, мазкур иш бўйича судда сўроқ қилинган судланган А.Мусаев, жабрланувчи А.Хакимов, Н.Ҳамрақулова ва унинг вакили Р.Давлатовалар, гувоҳлар Г.Мухитдинова, Р.Хамраев, З.Зиядиллаев, Б.Шаропов, Д.Исматов ва К.Наврузоваларнинг кўрсатувлари, аризалар, ҳужжатлар ва нарсаларни кўздан кечириш ҳақидаги баённомалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар, хизмат текширув хулосаси, судга оид экспертиза хулосаси, тушунтириш ҳатлари, сўроқ ва юзлаштириш баённомалар каби ишдаги мавжуд бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган. Шикоятдаги биринчи инстанция суди томонидан иш бир ёқлама кўрилгани ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида, далил тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинган бўлиши, фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилган манбалардан олинган бўлиши, далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши, далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши далиллар мақбуллигининг шартлари сифатида қайд этилган бўлиб, ишни юқоридаги қоидаларга амал қилган ҳолда тўпланган далилларга баҳо берилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талабига асосан иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилган. Биринчи инстанция суди томонидан иш тафсилотлари тўғри аниқланиб, Ф.Кудусовнинг қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 165-моддаси 2-қисмининг “в” банди, 135-моддаси 3-қисмининг “г” банди, 2411-моддаси ва 206-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Шикоятдаги, Ф.Кудусовнинг айби далиллар билан исботланмагани ва у тергов органи томонидан ноқонуний айблангани ҳақидаги важлари билан ҳам келишиб бўлмайди. Бу ҳолат, жабрланувчи А.Хакимовнинг суддаги, 2010 йил 8 май куни соат 14 ларда Г.Мухитдинова ва К.Наврузова унга қўнғироқ қилиб “Микрарайонга келинг, квартирамиз бор, учаламиз бирга ўтирамиз” деб айтгани, сўнг у рози бўлиб, бозорлик қилиб, улар айтган жойга боргани, учаласи “Микрарайонда”ги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган хонага кириб овқатланиб, озгинадан ароқ ичгани, шу уйнинг ётоқхонасига К.Наврузовани олиб кириб, у билан жинсий алоқа қилиш мақсадида кийимларини ечиб жинсий алоқа қилмоқчи бўлиб турганида 3 нафар ўзини ИИБ ходимлари деб таништирган кишилар келиб, улардан бир нафари капитан унвонидаги ИИБ ходими формасида бўлгани, улар бўлган воқеани ўзларининг телефонига видеога олишгани, шунда у улардан ўзларини таништиришини ва хизмат гувоҳномаларини кўрсатишларини сўрагани, улар гувоҳномаларини кўрсатиб, 5 1-442/617-16 унга ИИБга бориши кераклигини айтгани, улар Д.Исматов, Б.Шаропов ва Ф.Кудусов бўлгани, Ф.Кудусов ИИБ сипоҳлик кийимида бўлгани, улар Самарқанд шаҳар 5-сонли ИИБ биносига олиб келгани, ИИБ биносининг бир хонасида Д.Исматов ва Б.Шаропов ўтириб гаплашгани, у уларга К.Наврузова билан жинсий алоқада бўлмаганини айтгани, улар унга тадбир ўтказишганини ва унга “Сиз Камолани номусига тегишга суиқасд қилгансиз” деб айтгани, Д.Исматов ундан К.Наврузовани номусига тегиши билан боғлиқ бўлган ҳолатлар бўйича тушунтириш хати олгани, у ўқиб чиқиб имзо қўйгани, Д.Исматов билан Б.Шаропов унга “бу гапларни маҳаллага етказамиз” деб қўрқитгани, Д.Исматов ва Б.Шаропов унга 1.000.000 сўм берса ишни ёпиб юборишини айтгани; – гувоҳ Г.Мухитдинованинг суддаги, у 2010 йил 8 май куни соат 10 ларда К.Наврузова билан Самарқанд шаҳар 5-сонли ИИБга келиб, унга олдиндан таниш бўлган “Забибулла” (Азамат), “Бунёд”, “Фарход”, “Дилшод” исмли ИИБ ходимларига учрашиб, “Акбар” исмли шахсни ноқонуний ҳаракатлари ҳақида уларга айтиб, унга чора кўришни сўрагани, ушбу ИИБ ходимлари унга тадбир ўтказишни ва ўзлари уй топишини маълум қилгани, шу куни “Дилшод” исмли ИИБ ходими Самарқанд шаҳар “Микрарайон”дан кўп қаватли уйлардан биринчи қаватидан уй топиб, унга калитини бергани ва “Акбар” акага қўнғироқ қилиб шу уйга келишини айтишни тушунтиргани, “Камола” “Акбар” акага қўнғироқ қилиб, шу уй жойлашган кўчани бошида учрашишини айтгани, улар биргаликда айтилган жойга келгани, улар уйга кириб бирга овқатлангани, у билан “Акбар” ака спиртли ичимлик ичгани, “Акбар” ака “Камола”ни шу уйни ётоқхонасига олиб кириб кетгани, бироз вақт ўтиб “Камола”ни бақирган овозини эшитиб ётоқхонага киргани, кирса “Акбар” ака яланғоч ҳолда “Камола”ни кийимларини ечиб, устига чиқиб жинсий алоқа қилмоқчи бўлаётганини кўриб, “Акбар” акани “Камола”ни устидан турғазиб олгани, бу вақт ичида у уйни кириш эшигини очиб қўйиб, ИИБ ходимларига қўнғироқ қилиб хабар бергани, эшик очилиб, “Дилшод”, “Бунёд” ва “Фарход” исмли ИИБ ходимлари кириб келгани, улардан фақат “Фарход”нинг устида ИИБ ходимларини формаси бўлгани, “Дилшод” ва “Бунёд”лар фуқаролик кийимида бўлгани, шу вақтда “Камола” ва “Акбар” акани устида бирорта кийим бўлмагани, ИИБ ходимлари бўлган воқеани ўзларини телефонларига ёзиб олгани, ИИБ ходими “Фарход” шу ерда “Акбар” ака билан нималарнидир гаплашиб уларни ҳаммасини 5-сонли ИИБ биносига олиб келгани, “Забибулла” (Азамат) исмли ИИБ ходими қўлда тушунтириш хати ёзгани ва у ҳамда “Камола” тушунтириш хатларига имзо қўйгани, уни тушунтириш хатида “Камола”ни “Акбар” ака номусига тегмоқчи бўлгани ҳолатлари тўлиқ ёзилгани, “Акбар” ака ҳам бўлган воқеа ҳақида тушунтириш хати ёзиб бергани, уларни кеч соат 21 га қадар ушлаб тургани, “Акбар” акани соат 18 ларда “Дилшод” ва “Бунёд” иккаласи ИИБ биносидан олиб чиқиб кетгани, шу куни соат 21 ларда “Дилшод” ва “Бунёд” ИИБ биносига қайтиб келгани, лекин “Акбар” ака шу кетганича қайтиб келмагани, “Дилшод” ўзига тегишли “Тико” русумли автомашинасига ИИБ биносидан чиқиб ўтиришини айтгани, улар ИИБ биносидан чиқиб “Дилшод”ни “Тико” машинасига ўтиргани ва “Дилшод” автомашинани бошқариб тадбир ўтказилган уйга бориб учаласи бирга 6 1-442/617-16 ўтиргани, 2010 йил 9 май куни соат 09 ларда “Фарход” келиб уйни эшигини очгани, орадан бироз вақт ўтиб “Дилшод” ҳам келгани, улар тўрталаси ушбу уйда бироз суҳбатлашиб ўтириб, ҳаммаси бирга ушбу тадбир ўтказилган уйдан чиқиб кетгани, ИИБ ходимлари “Азамат”, “Бунёд”, “Дилшод” ва “Фарход” исмли ходимлар тадбир ўтказишларини ва ўзлари уй топишларини тадбир якунига етганидан сўнг у тадбирда иштирок этганлиги учун давлат томонидан бериладиган пулни беришини айтгани, улар унга бошқача йўл ҳам борлигини, давлат томонидан бериладиган пулдан ташқари, шу куни ўтказилаётган тадбир яхши бўлса яна кўпроқ пул беришини айтгани, 2010 йил 8 май куни ўтказилган тадбирдан сўнг орадан уч кун ўтса ҳам дугонаси “Камола” билан унга пул бермаганлиги сабабли, 2010 йил 12 май куни Самарқанд вилоят МХХга келиб, ИИБ ходимлари, яъни “Бунёд”, “Дилшод” ва “Фарход” ҳамда “Азамат”лар дугонаси “Камола”ни мастлигидан фойдаланиб навбатма-навбат номусига тегишгани ҳақида шикоят ариза билан мурожаат қилгани, 2010 йил 8 май куни соат 10 ларда таниши К.Наврузова билан Самарқанд шаҳар 5-сонли ИИБга борган вақтида А.Хакимовнинг ноқонуний ҳаракатлари тўғрисидаги, яъни К.Наврузованинг номусига тегмоқчи бўлганлиги ҳақидаги оғзаки аризани З.Зиядуллаев ва Б.Шароповга тўлиқ баён қилгани, шу вақтда уларнинг шериклари “Фарҳод” ва “Дилшод” ҳам келгани, шахсан З.Зиядуллаев унга ва “Камола”га “...Сизларни ушбу оғзаки аризаларингиз юзасидан тадбир ўтказамиз, тадбир ўтказиш учун “Дилшод” уй топиб беради” деб айтгани; жабрланувчининг вакили Р.Давлятованинг суддаги, 2009 йил август ойида иқтисодий етишмовчилик сабабли қизи Россияга ишлашга бормоқчи эканлиги ҳақида Ф.Кудусовга айтгани, Ф.Кудусов қизига “Алик” лақабли, кейинчалик билишича Мусаев Айдин исмли таниши борлиги, у қизини Индонезиянинг Джакарта шаҳрига олиб бориши, унинг акаси борлиги, акасининг у ерда ресторани борлиги, “...у ерга бориб, хоҳласанг официант ёки отелда ишлашинг ёки ўзинг яхши ишга жойлашишинг мумкин” деб қизиқтирганини айтгани, сўнг қизи Ф.Кудусовни таклифини унга айтгани, ўша вақтлари оиласи иқтисодий томондан ночор аҳволда бўлгани сабабли, уни таклифига рози бўлгани, 2009 йил 6 октябрь куни у қизи “Нигора”, Ф.Кудусов ва унинг “Феруз” исмли танишини автомашинасида Тошкент шаҳрига боргани, Ф.Кудусов ўртоғи “Феруз” билан авиакассага кириб, у ердан қизи Н.Хамракулованинг номига билет олиб чиққани, шу куни бир кеча меҳмонхонада қолгани, эртаси куни, яъни 2009 йил 7 октябрь куни қизи Н.Хамракулова Тошкент Халқаро аэропортидан Малайзия орқали Индонезияга учиб кетгани, орадан икки кун ўтганидан кейин қизи қўнғироқ қилиб, у ерда уни келишган ишга жойлаштирмасдан, мажбуран фоҳишалик қилишга мажбур қилаётгани, паспортини ҳам олиб қўйиб, қийнашаётганини айтгани, шундан сўнг у Ф.Кудусовга қўнғироқ қилиб, унга қизини қайтаришни айтгани, Ф.Қудусов унга “Айдинга қўнғироқ қиламан, Нигорани олиб келиш чораларини кўраман, ўзим ҳаммасини ҳал қиламан” дегани, 2009 йил 4 декабрь куни қизи қайтиб келгани, ундан нима бўлганини сўраган вақтида, у ерда уни мажбурлаб фоҳишалик билан шуғулланишга қўйишганини айтгани, қизи “Нигора” ўша вақтда ариза билан шикоят қилмоқчи бўлгани, бироқ Ф.Кудусов шикоят 7 1-442/617-16 қилишга қўймагани, Ф.Қудусов қизи “Нигора”ни Индонезияга фоҳишаликка юбораётганини айтмагани; –судда ўқиб эшиттирилган, гувоҳлар З.Зиядиллаев, Б.Шаропов, Д.Исматов, К.Наврузова ва жабрланувчи Н.Хамракулованинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари; – жабрланувчиларнинг аризаси, ҳужжатларни кўздан кечириш, нарсани кўздан кечириш, сўроқ ва юзлаштириш баённомалари, хизмат текшируви хулосаси каби жиноят ишида тўпланган объектив далиллар мажмуи билан тўлиқ инкор қилинади. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган далилларни ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳолаб, улар ЖПКнинг 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибда олинган ва текширилганлиги боис, ушбу далилларни Ф.Кудусовнинг айбини исботловчи ишончга сазовор, объектив ва мақбул далиллар деб ҳисоблайди. Шунингдек, шикоятдаги жиноят ишининг товламачилик эпизоди бўйича жабрланувчи А.Хакимов ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирдан сўнг Ф.Кудусовни кўрмагани, ундан пул талаб қилинганида Ф.Кудусов бўлмагани ҳақидаги важлари билан ҳам келишиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 27-моддасида, икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши иштирокчилик деб топилиши; 29-моддаси 2-қисмида, икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилиши мураккаб иштирокчилик деб топилиши; 30-моддаси 2-қисмида, олдиндан тил бириктирган гуруҳ, жиноий гуруҳ ва жиноий уюшманинг ташкилотчилари ҳамда аъзолари тайёргарлик кўрилиши ёки содир этилишида ўзлари қатнашган барча жиноятлар учун жавобгарликка тортилишлари белгиланган. Жабрланувчи А.Хакимовга нисбатан содир этилган товламачилик жинояти билан боғлиқ эпизодда, Ф.Кудусовнинг 2010 йил 8 май куни соат 15:30 ларда қонунга зид равишда Самарқанд шаҳар 5-сонли ИИБ ходимлари Б.Шаропов, Д.Исматов ва З.Зиядуллаев томонидан Самарқанд шаҳар Ипак йўли кўчаси 37-уй 9-хонадонда ўтказилган тадбирда иштирок этиб, “тадбирда” аниқланган ҳолатларни ошкор қилмаслик эвазига жабрланувчидан товламачилик қилиш, яъни сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиш жараёнида қатнашган. Бу ҳолат, судланган Б.Шароповнинг терговдаги, “фуқаро А.Хакимовни жинсий алоқа қилиш вақтида ушлаш ва ундан товламачилик йўли билан пул талаб қилиш ҳақида режани ўзи, Д.Исматов ва Ф.Кудусовлар билан биргаликда тузиб, амалга оширгани, фуқаро А.Хакимовдан олинган цементни Д.Исматов сотиш билан шуғуллангани, ушбу цементни 800.000 сўмга сотгани, ушбу пул ҳисобидан улар кечқурун қизлар билан бирга ўтириб, овқатлангани, кейинчалик ўзи, Д.Исматов ва Ф.Кудусов билан бирга қолган қисмини бўлиб олишгани”; 8 1-442/617-16 махсулотини олиш ҳақидаги баённома ва унга илова фотожадвал; -25.05.2012 йил кунги гувоҳ Р.Набилуиннинг кўрсатувларини ходиса содир бўлган жойда текшириш ҳақидаги баённомаси; -Самарқанд вилоят ИИБнинг Самарқанд шаҳар ИИБ 5-сонли ходимлари З.Зиядуллаев, Б.Шаропов, Д.Исматов ва мазкур бўлимнинг ИИБ ХООБ МТП ВЕ ва ЁОХОО инспектори Ф.Кудусовлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан ўтказилган 20.05.2010 йил кунги хизмат текширув хулосаси ва ишдаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ инкор этилади. Шу боис, Ф.Кудусовнинг шахсан жабрланувчидан пул талаб қилмаганлиги, уни “тадбир”дан кейин кўрган-кўрмаганлиги ёки ундан тушунтириш ёзиб олмаганлиги ҳуқуқий аҳамият касб этмайди. Шикоятдаги, иш бўйича жабрланувчи ва гувоҳлар сўроқ қилинмагани ҳамда Ф.Кудусов билан юзлаштирилмагани ҳақидаги важлар билан ҳам келишиб бўлмайди. ЖПК 463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши белгиланган. Олий суд Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 5-бандида, судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги, суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкинлиги, ЖПКнинг 104-моддасига мувофиқ, сўроқ қилинувчининг илгариги сўроқда берган кўрсатувлари фақат унинг ҳозирги сўроққа берган кўрсатувлари тинглангандан кейин, шунингдек ҳозирги ва илгариги сўроқларда берилган кўрсатувлар ўртасида жиддий қарамақаршиликлар бўлганда; сўроқ қилинувчи судда кўрсатув беришдан бош тортганда; иш сўроқ қилинувчининг иштирокисиз кўриб чиқилаётган ҳолларда ўқиб эшиттирилиши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция суди, иш суд мажлисида гувоҳлар З.Зиядиллаев, Б.Шаропов, Д.Исматов, К.Наврузова ва жабрланувчи Н.Хамракулованинг иштирокисиз кўриб чиқилаётганлиги, уларнинг дастлабки терговда берган жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги кўрсатувлари ишга алоқадорлиги ҳамда ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланганлиги боис, уларнинг кўсатувларини ўқиб эшиттириш билан чегараланиш борасида асосли хулосага келган ҳолда, иш ҳужжатларидаги далилларга, Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорининг тушунтиришларидан келиб чиққан тегишли ҳуқуқий баҳо берилган. 9 1-442/617-16 Биринчи инстанция суди, Ф.Кудусовга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандидаги, “Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақидаги тушунтиришларига, ЖК 7-моддасида белгиланган “Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак”лиги ҳақидаги инсонпарварлик принципига амал қилиб, унинг шахсини тавсифловчи объектив ва ижтимоий омилларни, жазосини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, жазосини енгиллаштирувчи ҳолатларни содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида эътироф этиб, унга нисбатан ЖК 57-моддасини қўллаб, у айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроғини тайинлаб, қонуний, асосли ва адолатли тўхтамга келган. ЖПКнинг 5214-моддасига мувофиқ, тафтиш инстанцияси ишни кўриб чиқиб, унинг натижаларига кўра биринчи инстанция ва кассация инстанция судининг ҳукмини, ажримни ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантиришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунга кўра, судлов ҳайъати шикоятдаги важлар суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли, суднинг қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214 ва 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси суди ажрим қилади: Кудусов Фарход Алишерович (Кudusov Farxod Аlisherovich)га оид чиқарилган жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2016 йил 25 апрелдаги ҳукми ҳамда Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 18 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз, келтирилган шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи (имзо) А. Холбоев Ҳайъат судьялари (имзо) А.Акрамов (имзо) З. Тўраев Аслига тўғри: 10 1-442/617-16