← Назад
Решение #107906 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил ноябрь ойининг 13 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда:
Раислик қилувчи судья Ф.Эргашев;
судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котибалигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи Б.Холмуродов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев,
судланувчи А.Хабибуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашева,
судланувчи О.Мамаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Нурматов иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 3-қисми
билан айбланган
Холмуродов Бекзод Кенжаевич (Xolmurodov Bekzod
Kenjayevich) 1985 йил 15 сентябрда Самарқанд
вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, ишламайди, оилали, 1 нафар
фарзанди бор, судланмаган, Самарқанд вилояти,
Оқдарё тумани, Зарафшон МФЙ, Бешкал кўчаси,
рақамсиз уйда доимий рўйхатда туриб, яшаган, иш
бўйича 2024 йил 4 июлда “қамоққа олиш” эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024
йил 15 сентябрь куни олганга
ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 3-қисми билан айбланган
Хабибуллаев Акмал Бахриддинович (Xabibullayev
Akmal Baxriddinovich) 1982 йил 18 ноябрда Самарқанд
вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, ишламайди, оилали, 4 нафар
фарзанди бор, судланмаган, Тошкент шаҳри, Учтепа
тумани, 11 мавзе, 9 уй, 22-хонадонда туриб, яшаган, иш
бўйича 2024 йил 4 июлда ушланган ва 2024 йил 5 июль
куни ушлаб туриш жойидан озод этилган, 2024 йил 5
июль куни “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини 2024 йил 26 сентябрь куни
олганга
ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 3-қисми билан айбланган
Мамаев Олимжон Ғаниевич (Mamayev Olimjon
G`aniyevich) 1990 йил 15 февралда Самарқанд
вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, ишламайди, оилали, 2 нафар
фарзанди бор, судланмаган, Тошкент шаҳри, Чилонзор
тумани, 19-мавзе, 52-уй, 62-хонадонда доимий
1
рўйхатда туриб, яшаган, иш бўйича 2024 йил 4 июлда
“қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини 2024 йил 17 сентябрь куни
олганга
судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Б.Холмуродов ўзининг жиноий шериклари А.Хабибуллаев
ва О.Мамаев билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, кўп
миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларини қонунга хилоф равишда
ўтказиш мақсадида ҳаракатланиб келиб, 2024 йил 22 июнь куни ўтказилган
тезкор тадбирда, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Хирмонтепа МФЙ
ҳудудида жойлашган 50/50 автомашина ювиш шохобчаси олдида шартли
харидор “СБК”га 5.000.000 сўм эвазига 84 дона “Regapen 300mg” номли
кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб беришга рози бўлиб,
Б.Холмуродов шартли харидордан “СБК” дан 5.000.000 сўмни олиб, олинган
пулларни А.Хабибуллаевга бериб, А.Хабибуллаев эса ўз навбатда ушбу пул
маблағини О.Мамаевга бериб ундан 102 дона “Regapen 300mg” дори
воситасини олиб, ундан 9 донасини ўзига 9 донасини Б.Холмуродовга
истеъмоли учун олиб қолиб, 84 дона дори воситасини шартли харидор
“СБК”га бериб, кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситасини
ўтказиш жиноятини содир этишган.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 24
июндаги 339-сонли хулосасига кўра, Б.Холмуродов ва А.Хабибуллаевлар
ёнидан расмийлаштириб олинган жами 102 дона “Regapen 300mg” дори
воситаларининг таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги, унинг соф
вазни 30,6 граммни ташкил қилиши аниқланган.
Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Б.Холмуродов
унга эълон қилинган айбловларга қисман иқрор эканлигини билдириб,
дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у ўзи
Самарқанд вилоятидан бўлса-да, Тошкент шаҳрида "Матиз" русумли
автомашинада киракашлик қилишини, шу йўл билан даромад қилишини, у
“Бекзод” исмли шахс билан танишганини, яъни “Бекзод” унинг
автомашинасига йўловчи сифатида ўтирганини, ўзини кучли таъсир
қилувчи дори воситаларини истеъмол қилишини айтганини, бу даврда у
ҳам кучли таъсир қилувчи дори воситаларини истеъмол қилиб юрганини,
аммо кўчада ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситаларини топиш ҳам
қийинлашганини, бундан ташқари нархи ҳам қимматлашиб кетганини, бу
ҳақида “Бекзод” ҳам гапириб унга кучли таъсир қилувчи дори воситасини
топишда ёрдам беришини айтиб, “Бекзод” ўзида 5.000.000 сўм пули
борлигини шу пулни ҳаммасига дори олиш истаги борлигини
билдирганини, сўнг у таниши А.Хабибуллаевга алоқага чиқиб “Бекзод”нинг
2
таклифини айтганини, орадан вақт ўтиб А.Хабибуллаев унга бир таниши
борлигини унда дори борлигини ва дорини у 5.000.000 сўмга сотишга рози
эканлигини айтганини, шунда у А.Хабибуллаевдан дори нархи ва миқдори
ҳақида сўраганида, А.Хабибуллаев таниши О.Мамаевда 102 дона “Регопен”
дориси борлигини, унинг ҳаммасини 5.000.000 сўмга сотишга рози
бўлганини, аммо улар 102 дона дорини фақат 84 донасини “Бекзод”га бериб
қолган 18 донасини ўзаро тенг тақсимлаб олишларини айтганини, у ҳам
унинг таклифига рози бўлиб, А.Хабибуллаевнинг дори топгани ҳақидаги
хабарни “Бекзод”га айтганини, орадан вақт ўтиб, “Бекзод” 5.000.000 сўм
билан унинг олдига келганини ва пулни унга бериб, дорини фақат ундан
қабул қилиб олишини айтганини, сўнг у ўзининг Матиз русумли
автомашинасида “Бекзод” билан бирга А.Хабибуллаевнинг олдига
борганини, А.Хабибуллаевни автомашинасига бир ўзи бориб ўтириб
5.000.000 сўмни унга берганини, А.Хабибуллаев пулларни олиб, у О.Мамаев
олдига бир ўзи боришини у кетидан келмаслигини, ёки келса-да кўринмай
туришини, О.Мамаев бегона одамни кўрса дорини сотмаслигини айтганини,
сўнг у рози бўлиб, ўзининг автомашинасига ўтирганини, сўнг
А.Хабибуллаевнинг автомашинаси ортидан масофа сақлаб, “Бекзод” билан
бирга ўзининг автомашинасидан кузатиб борганини, А.Хабибуллаев
О.Мамаевга пулларни бериб дорини олганидан сўнг уни чақирганини, у
А.Хабибуллаевнинг автомашинасига бориб, ундан дориларни қабул қилиб
олган вақтида, А.Хабибуллаев унга 84 дона дорини берганини, шунингдек,
ўзини 9 донасини алоҳида олганини ва у ҳам ўзининг 9 донасини алоҳида
олишни айтганини, у рози бўлиб автомашинаси томон бораётганини,
сабаби автомашинада уни “Бекзод” кутиб турганини, шу вақт унинг олдига
ходимлар келиб тезкор тадбир бўлаётганини ва уни ушлаб олишганини
айтишганини, сўнг у ходимларга қаршилик кўрсатмасдан бўлган ҳолатни
уларга тўлиқ айтиб берганини, қилган ишидан пушаймонда эканини, уни
оилавий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо
тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтган.
Суд
мажлисида
судланувчи
тариқасида
сўроқ
қилинган
А.Хабибуллаев унга эълон қилинган айбловларга қисман иқрор эканлигини
билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у
таниши Б.Холмуродов “Regapen 300 mg” номли инсон руҳиятига кучли
таъсир қилувчи дори воситалари сотиб олиш бўйича мурожаат қилганини,
у танишларидан суриштириб кўришини айтганини, сўнг О.Мамаевга
қўнғироқ қилиб дори бор ёки йўқлигини сўраганини, О.Мамаев унга олдин
ўзи истеъмолидан ортган дориси борлигини ҳозирда истеъмол
қилаётганини, кўчада қарзи борлигини шу сабабли сотишга мажбур
бўлаётганини гапириб қолганини, у О.Мамаевга қанча дори борлигини
сўраганини, О.Мамаев унга тахминан 100 донадан ортиқ дориси борлигини
айтганини, аммо у аниқ миқдорини билмаслигини, унга 5.000.000 сўм пул
кераклигини айтганини, у ҳам 5.000.000 сўм беришга рози бўлганини ва
Б.Холмуродовга дори борлигини, уни 5.000.000 сўмга сотилишини
тахминан 100 донадан ортиқ дори борлигини, 84 донасини пулни экасига
бериб қолганини ўзаро тақсимлаб олишларини Б.Холмуродовга айтганини,
3
Б.Холмуродов рози бўлганини, сўнг у Б.Холмуродов билан учрашганини ва
ундан пулларни олиб, О.Мамевга этиб берганини, О.Мамаев унга пакетда
дори берганини у ичида нечта дор деб сўраганида 102 дона эканини
айтгани сабабли 9 донасини ўзининг истеъмоли учун олиб қолиб,
қолганини Б.Холмуродовга бериб, унга ҳам 9 донасини ўзига олишини
шунда 84 дона дори қолишини уни танишига беришини айтганини,
Б.Холмуродов ундан дорини олиб кетган вақтида ИИБ ходимлари уни
олдига бориб тадбир эълон қилишгани сабабли у автомашинасида ўтириб
ўзини ёнида бўлган 9 дона дорини ерга улоқтирганини, кейинчалик ИИБ
ходимлари уни ушлаб олиб, барча дориларни бирлаштириб умумий
миқдордан келиб чиқишаётганини, унинг соғлиғи ёмонлигини,
озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтай олмаслигини, унга
нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазо
тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтган.
Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган О.Мамаев унга
эълон қилинган айбловларга тўлиқ иқрор эканлигини билдириб,
дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у олдин кучли
таъсир қилувчи дори воситаларини истеъмол қилганини ва ўзининг
истеъмоли учун кўпроқ сотиб олганини, сотиб олинган дориларни ўзида
сақлаб келганини, уни бирор бир кишига сотиш мақсади бўлмаганини,
аммо кейинчалик дори истеъмол қилишни тўхтатганини аммо катта
миқдордаги пулга сотиб олинган дори воситасини ташлаб юборишга кўзи
қиймаганини, шу орада пулга муҳтож бўлиб қолганини, яъни қурилиш
жойида бетон қориш мосламаси бузилганини ва ушбу мосламани
таъмирлаш учун унга пул керак бўлганини, шунда қариндоши
О.Мамашариповдан 200 АҚШ доллари қарзга олганини, сўнг ишларини
давом эттирганини, бу орада таниши А.Хабибуллаев унда дори борлигини
билиб уни сотишни таклиф қилганини, аммо у рад жавобини берганига
қарамасдан А.Хабибуллаев уни сотиш таклифи билан уни холи жонига
қўймаганини, аммо қарзини бериш муддати келгани сабабли дори
воситаларини сотишга рози бўлганини, А.Хабибуллаевга дорини 5.000.000
сўмга сотишини айтганини, шунда улар ўзаро учрашишганини, шу куни у
А.Хабибуллаевдан пу олиб дори воситаларини бериб юборгани сабабли
О.Мамашариповга ҳам қарзини тўлашини айтганини, аммо А.Хабибуллаев
уни дорини олиб бўлганидан сўнг яна қайтиб келишини талаб қилгани
сабабли у ортга қайтганини, қайтиб келган вақтида уни ходимлар ушлаб
олишганини, шунда О.Мамашарипов ўзини қарзини қайтиб олиш учун унга
қайта қайта қўнғироқ қилгани сабабли ҳам ходимлар ундан шубха қилиб
уни ҳам чақириб олишганини, аслида О.Мамашариповни бу ишларга
умуман алоқаси йўқлигини, қилган ишидан пушаймонда эканини, унга яна
бир имкон беришни, оилавий шароитини инобатга олиб озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазо тайинлашни сўраб
кўрсатув бериб ўтган.
Гарчанд судланувчи Б.Холмуродов, А.Хабибуллаев ўзига эълон
қилинган айбловга қисман иқрор, судланувчи О.Мамаев ўзига эълон
қилинган айбловга тўлиқ иқрорлигини айтиб ўтган бўлса-да, суд уларнинг
4
айби қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган деб
ҳисоблайди.
Жумладан, гувоҳ О.Мамашарипов дастлабки терговда берган
кўрсатувларини тасдиқлаб судда у О.Мамаев ундан 200 АҚШ доллари қарз
сўраганини, у нимага пул кераклигини суриштирганида О.Мамаев қурилиш
объектида бетон қориш мосламаси бузилиб қолганини, ушбу мосламани
тузатиш учун унга пул кераклигини айтганини сўнг у рози бўлиб қайтариш
шарти билан 200 АҚШ долларини берганини, аммо у О.Мамаевнинг кучли
таъсир қилувчи дори воситаларини савдоси билан шуғулланишини
билмаслигини ва бу ишлардан умуман хабардор бўлмаганини, сўнг
О.Мамаев орадан вақт ўтиб қарзини қайтариш масаласида суриштирганида
тез орада қайтаришини айтганини, сўнг 2024 йил тахминан 22 июнь куни
унга қўнғироқ қилиб қарзини қайтаришини айтганини, сўнг улар ўзаро
учрашиб олишни келишганидан сўнг О.Мамаев учрашувга ҳам келмаганини
ва телефон рақамларини ҳам кўтармаганини, сўнг анча вақт ўтиб
учрашувга келганини ва у автомашинасига ўтирган вақтида у ерда бошқа
бегона одамлар ҳам бўлганини, шунда у О.Мамаев кучли таъмир қилувчи
дори воситаларини сотиб тезкор тадбирда ушланганини билганини, аммо
унинг ушбу ишларга умуман алоқаси бўлмаганини айтиб берган
кўрсатувлари билан;
Гувоҳ А.Исламов ўзининг судда берган кўрсатувида, 2024 йил 22 июнь
куни у таниши билан кафеда ўтирганини, унинг олдига бир неча шахслар
келиб ўзларини ДХХ ва прокуратура ходимлари сифатида таништириб,
ҳозирда тезкор тадбир бўлаётганини ва ушбу тадбирда у холис сифатида
иштирок этишини айтишганини, у рози бўлганини, аммо тадбир
иштирокчиларининг бир қисми унга шу кафе олдида кутишни
айтишганини, орадан озгина вақт ўтиб улар бир неча бошқа ходимлар
билан бир Матиз русумли автомашина ортидан боришганини, шу ерда
Матиз русумли автомашинадан Б.Холмуродов тушиб бориб А.Хабибуллаев
бошқарувидаги автомашинага бориб ўтирганини, у ердан тушиб келганини
тезкор ходимлари Б.Холмуродовни ушлаш вақтида у қочиб кетишга
ҳаракат қилганини, шу вақтнинг ўзида А.Хабибуллаев ўзи ўтирган
автомашинадан дори сотилган пакетни ташлаб юборганини, улар
А.Хабибуллаевни ҳам ушлаб олишганини, А.Хабибуллаевнинг ёнидан
бошқа нарса чиқмаганини, аммо у автомашина деразасидан дорини ташлаб
юборганини аниқ кўрганини, Б.Холмуродов эгнидаги кийимдан дори
аниқланганини, аммо ушбу дорини миқдорини ҳозирда аниқ эслай
олмаслигини, дорини миқдори ва доналари саноқдан ўтказилганини аммо
орадан жуда узоқ вақт ўтгани сабабли аниқ миқдорларини эслай
олмаслигини, сўнг А.Хабибуллаев О.Мамаевни ҳам чақиртирганини,
О.Мамаевдан пуллар ҳужжатлаштириб олинганини, сўнг барча тадбир
иштирокчилари прокуратура биносига боришганини, шу ерда барча
тегишли ҳужжатларга имзо чекиб берганини, тергов орагина уни
чақиришмагани сабабли ҳам у бормаганини, судланувчиларни бирор
бирини танимаслигини, улар билан орасида олдиндан адоват бўлмаганини,
бу каби тадбирларда олдин иштирок этмаганини, аммо А.Хабибуллаев,
5
Б.Холмуродов ва О.Мамаевни қилган иши нотўғри эканини, уларни бу
қилган иши учун албатта жазолаш лозимлигини, мазкур тезкор тадбирда
ариза ёзган шахсни кўрганини, аммо уни ҳам танимаслигини, уни тадбирга
қадар бирор бир бино ёки бошқа жойга таклиф қилиб, аризачига тадбирда
ишлатиш учун пул бериш баённомасида у иштирок этмаганини, аммо
прокуратурада боришганида бир қанча ҳужжатларга имзо чекиб берганини
айтиб берган кўрсатувлари билан;
Гувоҳ Ж.Райимов ўзининг судда берган кўрсатувида, 2024 йил 22
июнь куни у ўзига тегишли автомашинани ювиш мақсадида
автомашиналар ювиладиган шохобчага борганини, шу ерда ўтирган
вақтида унинг олдига бир неча фуқаролик кийимидаги ходимлар келиб
ўзларини таништиришиб, ҳозирда тезкор тадбир бўлаётганини, ушбу
тезкор тадбирда у холис бўлишини айтиб холисликка уни таклиф
қилишганини, унинг вақти бўлгани сабабли рози бўлганини, ходимлар уни
автомашинасига таклиф қилганини, автомашина салонида ходимлар
томонидан бир фуқаро аризачи деб таништирилганини, ушбу фуқарони
олдин кўрмаганини ва танимаслигини, ходимлар ушбу фуқарога кучли
таъсир қилувчи дори воситасини сотиб олиш учун пул беришганини ва
бунга шуни маълум қилишганини, шу вақтда тезкор ходимлардан бири
йўлни нариги бетида сигарета чекиб турган А.Исламовга кўрсатиб иккинчи
холис у эканини айтганини, сўнг улар автомашиналарда, бир неча
автомашиналарда кетишганини, кейинчалик уларни автомашинасидаги
аризачи Б.Холмуродовнинг автомашинасига бориб ўтирганини, ўзи билан
ходимлар томонидан берилган пулларни ҳам олиб кетганини, сўнг уларни
барчаси Б.Холмуродов автомашинаси ортидан боришганини, улар
А.Хабибуллаевни бошқарувидаги автомашина олдига бориб тўхташганини,
сўнг
Б.Холмуродов
автомашинасидан
тушиб
А.Хабибуллаевни
автомашинасига бориб ўтирганини, сўнг қайтиб келиб ўзининг
автомашинасига ўтирганини, сўнг А.Хабибуллаев ўзининг автомашинасида
олдиндан унинг ортидан Б.Холмуродов ўзининг автомашинасида ва тезкор
тадбир иштирокчилари уларнинг ортидан бир неча автомашинада кузатиб
боришганини, А.Хабибуллаев ким дир билан учрашганини, сўнг
Б.Холмуродов олдига келиб автомашинасида тўхтаганини, сўнг
Б.Холмуродов
автомашинасидан
тушиб
А.Хабибуллаевнинг
автомашинасига бориб ўтирганини, сўнг А.Хабибуллаев автомашинасидан
Б.Холмуродов тушиб келиб ўзининг автомашинаси томонга борган вақтида
ходимлар Б.Холмуродовни ушлаб олишмоқчи бўлганини, Б.Холмуродов
қочишга ҳаракат қилганини, аммо уни ушлаб олишганини, шу вақтда
А.Хабибуллаев ўзининг автомашинасини деразасидан қандайдир пакетни
ерга отиб юборганини, кейинчалик барча дорилар ходимлар томонидан
олинганини, аммо ҳозирда орадан узоқ вақт ўтгани сабабли айнан кимдан
қанча дори олинганини эслай олмаслигини, билгани дориларни жами
миқдори 100 донадан кўп бўлганини, шундан сўнг А.Хабибуллаев пулни
О.Мамаевга бериб юборганини айтганини, сўнг шу ерда О.Мамаев
чақирилганини, у ҳам ўзининг автомашинасида келганида ходимлар уни
ҳам ушлаб олишганини ва ундан 5.000.000 сўмни тегишли тартибда
6
О.Мамаевга тинмай қўнғироқ қилгани сабабли ушлаб олинганини, сўнг
барча тадбир иштирокчилари прокуратура биносига боришганини, шу ерда
барча берилган ҳужжатларни имзолаб берганини айтиб берган
кўрсатувлари билан;
Судланувчилар Б.Холмуродов, А.Хабибуллаев ва О.Мамаевнинг
юқорида баён қилинган жиноятни содир этганликдаги айби, махсус
харидор аризаси, билдирги, пулларни назоратли харид тариқасида тақдим
этиш тўғрисидаги баённома, ашёвий далилни олиб қўйиш ва кўздан
кечириш баённомаси, тушунтириш хати, судга оид кимёвий экспертиза
хулосаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор,
судга оид наркология экспертиза хулосаси, юзлаштириш баённомаси ҳамда
жиноят ишларида тўпланган ва суд мажлисида текширилган барча бошқа
далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Суд судланувчи А.Хабибуллаевнинг аслида у кўп миқдордаги кучли
таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш жиноятини содир этмаганини,
ушбу дори воситаларини фақатгина 9 донаси унга тегишли эканини бошқа
дори воситаларига унинг алоқаси йўқлигини айтиб келтирган важларини
муҳокама қилиб, унинг келтирган важлари асоссиз, ўзини ўзи оқлаш ва
муқаррар жавобгарликдан қутулиб қолиш учун қилинган уриниш сифатида
баҳолаб, жиноят иши юзасидан сўроқ қилинган гувоҳлар Ж.Райимов ва
А.Исламовнинг суд мажлисида берган кўрсатувлари жумладан, тезкор
тадбир вақтида автомашина салонида ўтирган А.Хабибуллаев ўтирган
жойидан пакетга солинган дори воситаларини ташлаб юборгани ва
кейинчалик
уларнинг
иштирокида
ушбу
дори
воситалари
ҳужжатлаштириб олинган, О.Мамаевдан 5.000.000 сўм расмийлаштириб
олинганида О.Мамаев ушбу 5.000.000 сўмни А.Хабибуллаевдан 102 дона
кучли таъсир қилувчи дори воситаси эвазига олгани ҳақида берган
кўрсатувлари билан унинг айби исботланган деб ҳисоблаб, келтирилган
важларни тўлиқ рад қилиш лозим деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Холмуродовнинг ҳаракатлари дастлабки тергов
органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 2511моддасининг 3-қисми – “гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни
олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, кўп миқдорда, қонунга хилоф
равишда ўтказиш”да ифодаланган жиноят аломати билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи А.Хабибуллаевнинг ҳаракатлари дастлабки тергов
органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 2511моддасининг 3-қисми – “гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни
олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, кўп миқдорда, қонунга хилоф
равишда ўтказиш”да ифодаланган жиноят аломати билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи О.Мамаевнинг ҳаракатлари дастлабки тергов органи
томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 25117
моддасининг 3-қисми – “гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни
олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, кўп миқдорда, қонунга хилоф
равишда ўтказиш”да ифодаланган жиноят аломати билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2021 йил 27
ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф
равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 33-сонли Қарорининг 10-бандида, айбдор
томонидан кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг фақат бир
қисми қонунга хилоф равишда ўтказилиб, қолган қисми кейинчалик
суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланган ҳолларда,
айбдорнинг ҳаракатлари кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг
умумий миқдоридан келиб чиқиб, қонунга хилоф равишда ўтказиш
сифатида квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида тушунча бериб
ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб,
судланувчи Б.Холмуродовга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига
қисман иқрорлигини, ёшини, оилавий шароитини, унинг муқаддам
судланмаганини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини,
тайинланадиган
жазонинг
судланувчини
қайта
тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони
ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб,
судланувчи А.Хабибуллаевга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига
қисман иқрорлигини, ёшини, оилавий шароитини, унинг муқаддам
судланмаганини, унинг соғлиғини, ҳимоячи томонидан А.Хабибуллаевнинг
соғлиғи ёмонлиги ҳақида тақдим этилган тиббий ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини,
тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва
оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам
енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади.
8
судланувчи О.Мамаевга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига тўлиқ
иқрорлигини,
ёшини,
оилавий
шароитини,
унинг
муқаддам
судланмаганини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини,
тайинланадиган
жазонинг
судланувчини
қайта
тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони
ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади.
Суд, судланувчилар Б.Холмуродов, А.Хабибуллаев ва О.Мамаевга
нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ
режимини белгилашда, ЖК 50-моддаси 7-қисмининг “б” бандида
“озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган эркакларга нисбатан
қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти учун биринчи
марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан
жазони умумий тартибли колонияларда ўташ тайинланади”-деб кўрсатиб
ўтилганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Холмуродов суд наркологик экспертизасининг
2024 йил 2 августда берган №1785-сонли далолатномасига кўра,
заҳарвандлик касаллигига чалинганини ва даволанишга муҳтожлиги
сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси
тартибида мажбурий даволаш чораларини қўллашни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи А.Хабибуллаев суд наркологик экспертизасининг
2024 йил 6 августда берган №1823-сонли далолатномасига кўра,
заҳарвандлик касаллигига чалинмаганини ва даволанишга муҳтож
эмаслиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96моддаси тартибида мажбурий даволаш чораларини қўлламасликни лозим
деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи О.Мамаев суд наркологик экспертизасининг 2024 йил
26 июлда берган №1737-сонли далолатномасига кўра, заҳарвандлик
касаллигига чалинмаганини ва даволанишга муҳтож эмаслиги сабабли,
унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси тартибида
мажбурий даволаш чораларини қўлламасликни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ашёвий далил масаласини муҳокама этиб, ҳукм қонуний кучга
кирганидан сўнг кимёвий экспертиза тадқиқотидан ортиб қолган ва
Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ ашёвий далиллар хонасига 55/24сонли квитанция билан топширилган 102 дона “Регопен 30 мг.” кучли тасир
қилувчи дори воситаси белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М
Қ И Л Д И :
9
Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 3қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб
топилсин.
Б.Холмуродовга ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 3-қисми
билан 7 (етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 4 июлдан бошлаб ҳисоблансин.
Б.Холмуродовга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Б.Холмуродовга нисбатан жазони ўташ жойларида Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 96-моддаси тартибида мажбурий даволаш чоралари
қўлланилсин.
Мамаев Олимжон Ғаниевич (Mamayev Olimjon G`aniyevich) Ўзбекистон
Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 3-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин.
О.Мамаевга ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 3-қисми билан 7
(етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 4 июлдан бошлаб ҳисоблансин.
О.Мамаевга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт
чораси аслича қолдирилсин.
Хабибуллаев
Акмал
Бахриддинович
(Xabibullayev
Akmal
Baxriddinovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 2511моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбдор деб топилсин.
А.Хабибуллаевга ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 3-қисми
билан 7 (етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб
туришнинг ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига
тенглаштириб ҳисоблаб, яъни А.Хабибуллаевнинг ушлаб туришда 2024 йил
4 июлдан 2024 йил 5 июлгача жами 2 (икки) кун бўлганини инобатга олиб,
ўташ учун узил-кесил 6 (олти) йил 11 (ўн бир) ой 28 (йигирма саккиз) кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 13 ноябрдан бошлаб ҳисоблансин.
А.Хабибуллаевга нисбатан тайинланган “гаров” эҳтиёт чораси бекор
қилиниб, дарҳол суд залидан қамоққа олинсин. А.Хабибуллаев Тошкент
шаҳар ИИББ ВСХ орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД
Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин.
Гаров тариқасида Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб рақамига 2024
йил 5 июль куни 24518-сонли квитанция билан кирим қилинган 20.000.000
сўм Рахматова Хилола Кобилжоновнага қайтарилсин.
10
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кимёвий экспертиза
тадқиқотидан ортиб қолган ва Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ
ашёвий далиллар хонасига 55/24-сонли квитанция билан топширилган 102
дона “Регопен 300 мг.” кучли тасир қилувчи дори воситаси белгиланган
тартибда йўқ қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ,
апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган
кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи
томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида
берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали
юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
/имзо/
Ҳукм нусхаси аслига тўғри
11
Ф.Эргашев