← Назад
Решение #107937 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 1 | law | |
| билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил ноябрь ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд
мажлисида, Чилонзор туманида жойлашган Чилонзор МФЙ
биносида,
Раислик қилувчи: судья Ж.Курбанов, судья ёрдамчиси
Х.Махмадиярованинг котиблигида, тарафлардан Тошкент
шаҳар
Чилонзор
туман
прокурорининг
ёрдамчиси
Н.Рустамов, “Advokat Mira” адвокатлик бюросининг
адвокати А.Юлдашевларнинг иштирокида, судланувчи
Илесбаева Жадыра Абдусамат қизига нисбатан 1-10062409/1052-сонли
жиноят
ишини
кўриб
чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Илесбаева
Жадыра
Абдусамат
қизи
(ILESBAYEVA JADIRA ABDUSAMAT QIZI),
04.11.2002 йилда Тошкент вилояти Оҳангарон
туманида
туғилган,
миллати
қозоқ,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси,
муқаддам судланмаган, турмушга чиқмаган,
Тошкент давлат стоматология институтининг
2-босқич
талабаси,
Тошкент
вилояти,
Оҳангарон
тумани,
Ғаллақудуқ
МФЙ,
Механизатор
кўчаси
19-1-уйда
доимий
рўйхатда туриб яшовчи, «муносиб ҳулқатворда бўлиш ҳақида тилхат» қўлланилган,
айблов хулоса нусхасини 2024 йил 14 октябрь
куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1қисми ва 28,211-моддасининг 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчининг ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишдаги
мавжуд
бўлган
далилларга
баҳо
бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ж.Илесбаева ўзганинг мулкини алдаш йўли билан
қўлга киритиш мақсадида, 06.05.2024 йилда унга олдиндан
таниш бўлмаган Музаффарова Мухаббат Яхшибаевна билан
телефон орқали танишиб, унга ўзини “Edu ExpressConsulting” МЧЖ корхонасида менеджер лавозимида
ишлашини,
гўёки
давлат
органларида
ишловчи
танишларига пора бериш орқали М.Музаффарованинг
таниши
Д.Джўраевага
Қозоғистон
Республикасида
жойлашган М.Авезов номидаги университетнинг биринчи
босқичини тамомлаганлиги ҳақидаги қалбаки ҳужжатларни
тайёрлаб
бериши
ва
Ўзбекистон
Республикасида
жойлашган “Perfect” ёки “Alfraganus” номли хусусий
университетларнинг бирига иккинчи босқичдан ўқишга
киритиб беришини айтиб, унинг ишончига кириб, хизмат
ҳақи эвазига 1.500 АҚШ доллари бўлишини маълум қилган.
Мазкур
ҳолат
юзасидан
07.05.2024
йилда
М.Музаффарованинг аризасига асосан Департаментнинг
Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Янгихаёт бўлими
ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ
ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Бунёдкор шох кўчасида жойлашган“ Бунёдкор
Миллий стадион” олдида ўтказилган тезкор тадбир
жараёнида
Ж.Илесбаева
фуқаро
М.Музаффаровадан
келишилган 1.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Суд мажлисида судланувчи Ж.Илесбаева айбига
иқрор бўлиб, Чилонзор тумани Чўпонота кўчаси 6-уйда
жойлашган “Edu Express-Consulting” МЧЖ менеджери
вазифасида ишлаб келиши, 06.05.2024 йил куни соат 12:00
ларда унга олдиндан таниш бўлмаган кейинчалик
билишича Музаффарова Мухаббат Яхшибаевна қўнғироқ
қилиб,
таниши
Джўраева
Дилфузани
Қозоғистон
Республикасида жойлашган университетларнинг иккинчи
босқичини
тамомлаганлиги
тўғрисидаги
ҳужжатни
тайёрлаб, Ўзбекистон Республикасидаги Олий таълим
муассасаларига ўқишга киритиб беришини сўраганлиги,
шунда у М.Музаффаровага танишларидан сўраб кўриб
кейин жавобини айтишини маълум қилганлиги, эртаси
куни соат 15:00 ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган
“Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида ўз ишлари билан
юрган вақтида М.Музаффарова унга қўнғироқ қилиб, унга
“транскрипт” (гўёки хорижий давлатда ўқиганлигини
тасдиқловчи ҳужжат яъни баҳолар иловаси) ҳужжатини
олиб бериш ўзининг қўлидан келмаслигини, лекин
Қозоғистон Республикасида жойлашган М.Авезов номидаги
университетнинг
иккинчи
босқичини
тамомлагани
ҳақидаги қалбаки “транскрипт” ҳужжатини тайёрлаб
бераоладиган
танишлари
борлигини,
эвазига
жами
харажатлар 1.500 АҚШ доллари миқдорида бўлишини
айтганлиги, сўнг М.Музаффарова ундан қайси ўқишга
киритиб беришини сўраганида, у М.Музаффаровага
Ўзбекистон Республикасида жойлашган “Перфект” ёки
“Алфраганус” номли хусусий университетлардан бирига
киритиб
беришини,
агар
давлат
университетларига
топшириладиган имтихондан ўта олмаса “Перфект” номли
хусусий университетга киритиб бериши мумкинлигини,
лекин давлат университетларига ўқишга киритиб қўйиш
қўлидан келмаслигини айтганлиги, шунда М.Музаффарова
уни таклифига рози бўлганлиги ва ўзининг таниши
Джўраева Дилфуза Фахриддин қизининг ҳужжатларини
ҳамда 1.500 АҚШ долларини олиб боришини айтганлиги,
сўнг М.Музаффарова билан соат 19:00 ларда Тошкент
шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Бунёдкор” футбол
стадиони атрофида кўришиб олишга келишганлиги, сўнг
соат 19:00 ларда М.Музаффарова билан келишилган жойда
кўришиб, Джўраеванинг фуқаролик паспорти нусхасини ва
1.500 АҚШ долларини олган вақтида уларни ёнига ХМҚО
ходимлари
келишиб,
М.Музаффаровадан
олган
Джўраеванинг фуқаролик паспорти нусхаси ва 1.500 АҚШ
долларини
тегишли
тартибда
расмийлаштириб
олишганлиги, қилган ишидан пушаймонда эканлиги,
айбига иқрорлик келишувини тасдиқлаб, унга енгилроқ
жазо чорасини тайинлаш ҳақида кўрсатув берди.
Суд тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига
келмаган гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттирди.
Дастлабки
тергов
вақтида
гувоҳ
Музаффарова
Мухаббат Яхшибаевна, Джўраева Дилфуза Фахриддин
қизини 2022 йил июнь ойи бошларидан буён танишлиги, у
Дилфуза билан Тошкент шаҳрида жойлашган “Қуйлиқ”
деҳқон бозорида мева сотганлиги ва шу орқали у билан
танишиб қолганлиги, Д.Джўраева унга 2024 йил 04 май
куни қўнғироқ қилиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги
хусусий институтларга ўқишга кирмоқчи эканлиги, ўқишга
кириш тартиби қандай бўлишини билмаслигини, яъни
олдиндан
тўлов
қилиш
ёки
имтиҳон
топширишни
сўраганлиги, у Дилфузага ушбу маълумотлар интернет
ижтимоий тармоғида борлигини, ижтимоий тармоғи орқали
батафсил маълумот олишини, у ҳам ушбу маълумотларни
ижтимоий тармоқлардан қидириб кўришини, агарда бирон
бир маълумотга эга бўладиган бўлса, хабар беришини
маълум қилганлиги, шундан сўнг у телеграм месенджери
орқали Ўзбекистон Республикасидаги хусусий институтлар
ҳақида маълумот излаганлиги, Телеграм месенджеридан
“Чет эл Қозоғистон таълим” деб номланган группа
чиққанлиги, ўша группадаги консалтинг марказлари
ҳақида маълумотлар билан танишиб чиққанида, у ерда
перевод қилиш “Транскрип” (хужжат) ларини тайёрлаш ва
телефон рақами 94-972-22-72 қолдирилган эълонни кўриб,
шундан сўнг у ўзига тегишли телефон рақамдан 94-972-2272 рақамга қўнғироқ қилиб боғланганлиги, шундан сўнг
ўзини “Вазира” деб таништирган аёл билан танишганлиги,
кейинчалик билса ушбу қизнинг исми 2002 йилда туғилган
Илесбаева Жадыра Абдусамат қизи эканлиги, у Жадырага
таниши Дилфуза Ўзбекистонда Республикасида мавжуд
бўлган хусусий институтларга кириш ниятида юрганлиги,
ушбу институтлар ҳақида маълумот сўраганида, Жадыра
Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган хусусий
институтларга имтиҳон орқали бошланғич тўловларини
тўлаб ўқиш ҳақида маълум қилганлиги, бундан ташқари,
ҳеч қаерда ўқимасдан туриб, Қозоғистон Республикасидаги
олий таълим ўқишларидан транскрип тайёрлаб, Ўзбекистон
Республикасидаги институтларда 1-2-3 курс босқичида
ўқишини кўчиришида ёрдам беришини, яъни у тайёрлаб
берган
ҳужжатлар
асосида
Ўзбекистонда
ўқишни
бошлашини, Жадыра гўёки таниши Дилфузани Қозоғистон
Республикасининг
“Мухтор
Авезов”
номидаги
университетда 1-курсни тамомлаганлиги тўғрисида сохта
ҳужжат тайёрлаб, кейинчалик ўқишни Ўзбекистондаги
хусусий институтларга “Алфраганус ёки Перфект”
2-босқичга кўчириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари пул
маблағлари хизмат ҳақи бўлишини айтганлиги, у Жадыра
айтган гапларни Дифузага айтган вақтида, Дилфуза ушбу
1500 АҚШ долларини берига шароити йўқлигини ва ўқишга
кирмаслигини маълум қилганлиги, шундан кейин у
Жадыранинг хатти-харакатлари қонунга хилоф яъни
ноқонуний эканлигини тушуниб етиб, ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органларига мурожаат қилганлиги, унинг аризаси
тегишли тартибда кўриб чиқилиб, ДХХ ва Департамент
ходимлари иштирокида ва 2 нафар холислар иштирокида
тезкор тадбир ўтказишни режалаштирилганлиги, шундан
сўнг
тезкор
тадбирни
ўтказишдан
олдин
унга
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасининг махсус
депозитида сақланаётган пул маблағларидан 14 дона ҳар
бир 100 АҚШ долларлик, 2 дона 20 АҚШ долларлик,
купюраладан иборат бўлган жами 1500 АҚШ доллари
миқдорида пул маблағлар ажратилганлиги, шундан сўнг
мазкур 1500 АҚШ доллари пул маблағларининг серия ва
рақамлари ёзилган ҳолда криминалист томонидан тадбир
иштирокчилари ҳузурида Департаментнинг Тошкент шаҳар
бошқармаси маъмурий биносида пулларга ишлов бериш ва
уларни унга топшириш ҳаракати ўтказилганлиги, у ДХХ ва
Департамент томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган
тезкор тадбирда фойдаланиш учун махсус кимёвий ишлов
берилган 1.500 АҚШ долларини ва овоз ёзиш мосламасини
қабул қилиб олганлиги, шундан сўнг 07 май куни соат 18:00
ларда Жадыра билан телефон орқали суҳбатлашганида у
билан
Чилонзор
тумани,
Бунёдкор
шох
кўчасида
жойлашган “Бунёдкор Миллий стадиони” атрофида
учрашиб олиши ҳақида келишиб, сўнг барча тезкор тадбир
иштирокчилари унинг ишорасига қараб соат 18:20 ларда
енгил автомашиналарда Чилонзор тумани, Бунёдкор шох
кўчасида
жойлашган
“Бунёдкор
миллий
стадиони”
атрофига бориб ўзларига қулай бўлган жойда Жадырани
кута бошлашганлиги, орадан тахминан 10-15 дақиқа
ўтганидан сўнг, ушбу жойга Жадыра келиб у билан
кўришиб, таниши Дилфузани Қозоғистон Республикасидаги
М.Авезов номидаги олий ўқув юртига 1-босқичга ўқишга
киритиб
қўйиши
ва
кейинчалик
уни
Ўзбекистон
Республикасидаги хусусий олий таълим муассасаларига
ўқишга киритиб қўйиши ҳақида гаплашганлиги, у
ҳаммасини ўзи ҳал қилишини, муаммо бўлмаслигини ва ҳеч
нимадан хавотир олмаслигини маълум қилганлиги, сўнг у
Жадырага 1500 АҚШ долларини ва таниши “Дилфуза” нинг
фуқаролик паспорти нусхасини берганлиги, шундан сўнг
Жадыра ундан кимёвий ишлов берилган пулларни олиб,
санаб кўриб тўғрилигига ишонч ҳосил қилгач, тезкор
ходимларга олдиндан келишилган ишорани берганлиги,
тезкор ходимлар уларнинг олдига етиб бориб, ўзларини
таништириб,
хизмат
гувоҳномаларини
очиқ
холда
кўрсатишиб, тезкор тадбир эълон қилинганлиги, шундан
сўнг ўзаро олди берди қилган Жадырадан ўзини
таништиришни ва ҳозирда ким билан нима мақсадда
учрашганлиги сўралганида, у ўзини Илесбаева Жадыира
Абдусамат қизи деб таништириб, 07.05.2024 йил куни
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчасида
жойлашган
“Бунёдкор
миллий
стадион”
атрофига
келганлиги ва ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пул
маблағларини олиш мақсадида келганлиги ва ашёвий
далиллар билан ушланганлигини маълум қилиб, тезкор
тадбир якунида Жадыра билан ўрталарида бўлган суҳбат
жараёни ёзиб олинган аудио сўзлашувларни Департамент
ходимларига ихтиёрий равишда тақдим қилганлиги, воқеа
жойида тезкор тадбир жараёнини расмийлаштириш
имкони бўлмаганлиги сабабли, барча тезкор тадбир
иштирокчилари Департаментнинг Янгихаёт туман бўлими
биносига таклиф қилинганлиги, бўлимда ушланган шахс
Ж.А.Илесбаевадан юқоридаги ҳолатлар юзасидан батафсил
тушунтириш хатлари олганлиги, у тезкор тадбир жараёни
бўйича расмийлаштирилган баённомалар билан танишиб
чиқиб ўз ихтиёри билан имзо қўйиб берганлиги ҳақида
кўрсатув берган.
Судланувчи
Ж.Илесбаевани
жиноят
содир
этганликдаги айби, терговга қадар
текширув давомида
тўпланган ҳужжатлар, тезкор тадбир жараёни вақтида ёзиб
олинган аудиоёзувлар стенограммаси, юзлаштириш тергов
ҳаракати баённомаси, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ
экспертининг кимёвий экспертиза хулосаси, нарсани
кўздан кечириш баённомаси ва ашёвий далил деб эътироф
этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа
ҳужжатлар билан тасдиғини топди.
Суд
судланувчи
Ж.Илесбаеванинг
жиноий
ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб
қуйидаги тўхтамга келади.
Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Ж.Илесбаеванинг фирибгарлик, яъни алдаш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритишда ифодаланган жиноий
ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
168моддасининг 1-қисми билан, пора беришга далолат
қилишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 28,211-моддасининг 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ж.Илесбаевага нисбатан жазо
тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56моддалари талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг талабларига риоя қилиб,
унинг қилмишидан пушаймонлигини, айбига иқрорлиги,
муқаддам судланмаганлиги, талаба эканлиги ЖКнинг 55моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар сифатида эътироф этиб, жиноятни ғараз
мақсадларда содир этилганлиги Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар сифатида инобатга олиб, у томондан содир этган
жиноятлар унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига
киришини, иш бўйича зарар мавжуд эмаслигини, муқаддам
судланмаганлигини инобатга олиб, айбига иқрорлик
тўғрисидаги келишуви тасдиқлаб, ЖКнинг 57, 572моддасини қўллаб, судланувчига нисбатан айбланаётган
модда қисмининг санкциясида кўрсатилган жарима
жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ қисмини
тайинлашни мақсадга мувофиқ деб топади.
Шунингдек, дастлабки тергов вақтида далилий ашё деб
топилган Ж.Илесбаеванинг ўнг ва чап қўлидан олинган
суртмалар солинган жами 7 дона конвертларни йўқ
қилишни, икки дона ДВД дискни жиноят ишида сақлаш
учун қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
454457,462,463,465-468,471,472, 473-моддаларига амал қилиб,
суд
ҲУКМ
Қ И Л А Д И:
Илесбаева Жадыра Абдусамат қизи (ILESBAYEVA
JADIRA
ABDUSAMAT
QIZI)нинг
айбига
иқрорлик
тўғрисидаги келишуви тасдиқлансин.
Судланувчи Илесбаева Жадыра Абдусамат қизи
(ILESBAYEVA JADIRA ABDUSAMAT QIZI) Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми ва 28,211-
моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни
содир этганликда айбли деб топилсин.
Илесбаева Жадыра Абдусамат қизига Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20
(йигирма) баравари миқдорида 6.800.000 (олти миллион
саккиз юз минг) сўм жарима жазоси, 28,211-моддасининг 1қисми билан 20 (йигирма) баравари миқдорида 6.800.000
(олти миллион саккиз юз минг) сўм жарима жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
59-моддасига
асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
судланувчи
Ж.Илесбаевага
нисбатан
узил-кесил
25
(йигирма беш) баравари миқдорида 8.500.000 (саккиз
миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, Ж.Илесбаевага
нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида
тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Далилий ашё Ж.Илесбаеванинг ўнг ва чап қўлидан
олинган суртмалар солинган жами 7 дона конвертлар йўқ
қилинсин, икки дона ДВД диск жиноят ишида сақлаш учун
қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан
бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган
кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг
кассация тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест
келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
Ж.Курбанов
Маъсул судья: Курбанов Жаъфар Хайруллаевич