Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2401/1094 Дата решения 13.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Пардаев Ориф Мамаюнусович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 346878 Claim ID 2662230 PDF Hash fe5eea978abc75aa... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 167-моддаси ЖКнинг 167 law
исмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддаси исмида назарда тутилган жиноят ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
А Ж Р И М (Ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2024 йил ноябрь ойининг 13 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлиси, Самарқанд шаҳар “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб, раислик қилувчи судья О.Пардаев, судья ёрдамчиси О.Боймухамедовнинг котиблигида, Самарқанд шаҳар прокурори Б.Облакулов, гумон қилинувчи А.Давронов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Негматов, фуқаровий даъвогар Ф.Нарзуллаевнинг иштирокида, Гумон қилинувчи:Давронов Аброр Баходир ўғли (Davronov Abror Baxodir o`gli) 2000 йил 08 июнь куни Булунғур туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, ўрта-махсус, бўйдоқ, судланмаган, “Ferroplekt Farm Medikal” масъулияти чекланган жамиятига қарашли дорихонада сотув бўлими мудири, Булунғур тумани “Қўнғирот” маҳалласи “Манғит” қишлоғида яшайди, иш бўйича эҳтиёт чораси қўлланилмаган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи Давронов Аброр Баходир ўғлига оид 1-1401-2401/1094-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Давронов Аброр Баходир ўғли “Ferroplekt Farm Medical” МЧЖга қарашли дорихона сотув бўлими мудири вазифасида моддий жавобгар шахс бўла туриб, ўзининг моддий жавобгарлигидаги жамиятга тегишли бўлган умумий қиймати 1.158,7 млн. сўмлик дори воситаларини 2023 йил 09 декабрдан 2024 йил 25 августгача юк хати орқали қабул қилиб олиб, шундан 86,4 млн. сўмлик дори воситаларини мижозларга нақд пулга сотиб, ушбу нақд пулларни жамиятга кирим қилмасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, ўзига ишониб топширилган ўзганинг анча миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Дастлабки терговда гумон қилинувчи А.Б.Давронов ва фуқаровий даъвогар Ф.Ф.Нарзулаевлар ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган. Самарқанд шаҳар прокуратураси терговчисининг қарорига кўра, гумон қилинувчи А.Б.Давроновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167моддаси 1-қисми билан юритилган жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган. Гумон қилинувчи Давронов Аброр Баходир ўғли суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда фуқаровий даъвогари билан бирон-бир тазйиқсиз ўз ихтиёри билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Фуқаровий даъвогар Нарзулаев Фарход Файзулаевич суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, гумон қилинувчи Давронов Аброр Баходир ўғлига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги, унга биронбир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишликни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 167-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, фуқаровий даъвогар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, фуқаровий даъвогар Ф.Ф.Нарзулаев ва гумон қилинувчи А.Б.Давроновнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Самарқанд шаҳар прокурори Б.Облакулов ва ҳимоячи А.Негматовнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб, гумон қилинувчи А.Б.Давроновнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига тўлиқ иқрорлиги ва етказилган зарар тўлиқ бартараф қилинганлиги, фуқаровий даъвогар ва гумон қилинувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув гумон қилинувчи ва жабрланувчини хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ ярашувга тушишлигини инобатга олиб, гумон қилинувчи А.Б.Давроновга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Шу билан бирга, суд фуқаровий даъвогар Ф.Ф.Нарзулаевга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топади. Суд, мазкур жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш учун Самарқанд вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига А.Б.Давронов томонидан тўланган жами 86.393.044 сўм сўм пул маблағини тўлиқ "Ferroplekt Farm Medical" МЧЖ ҳисобига ўтказишликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586-моддаларини қўллаб, суд,А Ж Р И М Қ И Л Д И: Гумон қилинувчи Давронов Аброр Баходир ўғли (Davronov Abror Baxodir o`gli)ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 1-қисми билан айблашга оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Фуқаровий даъвогари Ф.Ф.Нарзулаевга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш учун Самарқанд вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига тўланган жами 86.393.044 (саксон олти миллион уч юз тўқсон уч минг қирқ тўрт) сўм пул маблағи "Ferroplekt Farm Medical" МЧЖ ҳисобига ўтказилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ажрим қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида хусусий шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. О.Пардаев