Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1012-2302/100 Дата решения 13.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 342387 Claim ID 2666489 PDF Hash 9c87142f14de045f... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
йилган масала ЖИК 164-моддаси йилган масала ЖИК 164 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида) 2024 йил ноябрь ойининг 13 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: судья Ф.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоев котиблигида, Чилонзор туман прокурор ёрдамчиси Н.Рустамов, адвокат Ш.Юльчиеванинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳукми билан судланган Хасанов Бойбури Мамараджабович 1987 йил 6 июнь куни Сурхондарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, ишламайди, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, 10мавзе, 8-уй, 58-хонадонда истиқомат қилувчига нисбатан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги Б.Хасановнинг аризасини тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризада, жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳукмига кўра, ЖК 117-моддасининг 2-қисми ва 266моддасининг 2-қисми билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45,57,59моддасини қўллаб, 3 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига қаратиш шарти билан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини жазоси тайинланганини, суднинг ҳукми, 2023 йил 25 апрель куни Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимида ҳисобга олингани, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 4 июлдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан, ўталмай қолган 1 йил 11 ой 23 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан олдин озод этилганини, ҳозирга келиб, тайинланган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосининг 1 йил 6 ой 10 кун ўтаганини, ўталмай қолган жазо муддати 1 йил 5 ой 20 кун бўлганини инобатга олиб, қўшимча жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни сўраган. Суд мажлисида Б.Хасанов содир этган жиноятидан пушаймон бўлиб, ўзига тегишли хулоса чиқарганини, келгусида ҳалол меҳнат қилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилишини билдириб, қўшимча жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасида “озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин. Шахс ижро этилмаган қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши мумкин” деб кўрсатилган. Шунингдек, шу модданинг 3-қисми “а” бандига кўра “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин”-деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 28сонли қарорининг 9-бандида “Қўшимча жазо тайинланган маҳкумни асосий жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида, судлар маҳкумни ўталмаган қўшимча жазодан озод қилиш тўғрисидаги масалани ҳам муҳокама қилишлари лозим. Қўшимча жазо қисман ўталганда, суд шахсни қўшимча жазонинг қолган қисмидан тўлиқ ёки қисман озод қилишга оид масалани ҳал этишга ҳақли. Суднинг мазкур масалага оид қарори ажримнинг қарор қисмида баён этилиши лозим. Агар маҳкум асосий жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, қўшимча жазодан озод қилиш тўла ёки қисман рад этилган бўлса, қўшимча жазодан озод қилиш тўғрисида такроран қўйилган масала ЖИК 164-моддаси бешинчи қисмида белгиланган муддатларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқилиши мумкин”-деб кўрсатилган. Суд аризани муҳокам қилиб, прокурорнинг фикрини тинглаб, Б.Хасанов тайинланган жазонинг иккидан бир қисмидан кўпроқ муддатини ўтаганини, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бузмаганини ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ижобий тавсифланганини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 423, 541, 536, 542-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Хасанов Бойбури Мамараджабовичнинг аризаси қаноатлантирилсин. Хасанов Бойбури Мамараджабовични Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси 3-қисмининг “а” бандига асосан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқдан маҳрум қилиш қўшимча жазосининг ўталмай қолган 1 йил 5 ой 20 кунни ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинсин. Ажрим ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасига юклатилсин. Ажримдан норози томон ушбу суд орқали юқори судга шикоят ёки протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Ажрим нусхаси аслига тўғри, судья: (имзо) Ф.Эргашев