← Назад
Решение #108057 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Зоиров ЖК | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 45 | — | law | |
| кунни ташкил этишини шу муносабат билан унга нисбатан тайинланган жазони ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| Зоировга ЖК | 73 | 5 | law | |
| асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law | |
| лини ЖК | 73 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида)
2024 йил ноябрь ойининг 13 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда:
судья Ф.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоев котибалигида, Чилонзор туман прокурор
ёрдамчиси Н.Рустамов, адвокат Ш.Юльчиева ҳамда маҳкум А.Зоиров
иштирокида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг 2023
йил 24 ноябрдаги ҳукми билан судланган
фуқароси, маълумоти олий, бўйдоқ, судланган,
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 6-мавзе, 28-уй,
42-хонадонда истиқомат қилувчига
нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан
муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги Чилонзор туман ИИО
ФМБ бошлиғининг илтимосномасини тўпланган ҳужжатлар билан бирга
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Илтимосномада, жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг
2023 йил 24 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 169-моддаси 2-қисмининг «б»
банди билан айбдор деб топилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланганини, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
апелляция инстанция судининг ҳукми билан маҳкум А.Зоировга ниябатан
жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2023 йил 24 ноябрдаги
ҳукми бекор қилинганини, апелляция инстанциясининг ҳукми билан
маҳкум А.Зоиров ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан айбдор
деб топилиб, ЖКнинг 45-моддаси тартибида, 1 йил моддий жавобгарлик
лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромадига ўтказиш шарти билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланганини, суд ҳукми 2024 йил 11 январь куни Чилонзор
туман ИИО ФМБ Пробация бўлимига келиб тушганини, маҳкумга жазо
ўташ тартиб қоидалари тушунтирилиб, ишга кириши учун йўлланма
берилганини, 2024 йил 1 март куни маҳкум “Қатортол сервис” МЧЖга
ишга кирганини, 2024 йил 30 июнь куни ишдан бўшатилганини, 2024 йил
1 июль куни “Адора плюс тех” МЧЖга ишга кирганини, жазони ўтаб
келаётганини, иш вақтида меҳнат қоидаларини бузмаганини, иш берувчи
томонидан қўйилган вазифаларини ўз вақтида бажариб, иш жойидан
ҳамда худуд профилактикаси нозири ва маҳалла фуқаролар йиғини
томонидан ҳеч қандай шикоят келиб тушмаганини, жазони намунали ўтаб
келаётганини, жазонинг умумий муддати 2 йил бўлганини, ўталган қисми
8 ой 3 кун, ўталмай қолган қисми эса 1 йил 3 ой 27 кунни ташкил этишини
шу муносабат билан унга нисбатан тайинланган жазони ЖК 73-моддаси 3қисмининг “а” банди тартибида муддатидан олдин шартли озод қилишни
сўраган.
Суд мажлисида А.Зоиров содир этган жиноятидан пушаймон бўлиб,
ўзига тегишли хулоса чиқарганини, келгусида ҳалол меҳнат қилиб,
Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилишини билдириб,
жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасида “жазони ўташдан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг
биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартибқоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган
маҳкумга нисбатан қўлланилади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, шу модданинг 3-қисми “а” бандига кўра “Жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум –
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун
суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда
ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин”-деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27
декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони
енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 28сонли қарорининг 19-бандида “жазони ўташдан муддатидан илгари
шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш
тўғрисидаги тақдимнома (илтимоснома) қаноатлантирилганда, судья
маҳкумга, тегишлича, ЖК 73-моддасининг бешинчи қисмида ёки ЖК 74моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган қоидаларни
тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳақда ажримнинг қарор қисми ва суд
мажлиси баённомасида кўрсатилиши лозим” деб кўртасилган.
Суд илтимосномани муҳокама қилиб, прокурорнинг фикрини
тинглаб, А.Зоиров тайинланган жазонинг учдан бир қисмидан кўпроғини
ўтаганини, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини
бузмаганини ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ижобий
тавсифланганини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган ахлоқ
тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод
қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд маҳкум А.Зоировга ЖК 73-моддасининг 5-қисмида
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб,
жазони ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган
шахсга нисбатан суд ЖК 60-моддасида назарда тутилган қоидага мувофиқ
жазо тайинлаши ҳақида берилган қоидани тушунтириш лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 423, 541,
536, 542, 5461-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Чилонзор
туман
ИИО
ФМБ
бошлиғи
тақдимномаси
қаноатлантирилсин.
Зоиров Азамат Зокир ўғлини ЖК 73-моддаси 3-қисмининг “а”
бандига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмай қолган 1 йил 3
ой 27 кунни ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинсин.
Ажрим ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО
Пробация бўлинмасига юклатилсин.
А.Зоировга ЖК 73-моддасининг 5-қисмида кўрсатилган талаблар
тушунтирилсин.
Ажримдан норози томон кассация тартибида хусусий шикоят ёки
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
(имзо)
Ф.Эргашев