Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/844 Дата решения 12.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 342412 Claim ID 2606974 PDF Hash 37984c3d374120d2... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 24
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 187-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 187 1 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
исми ЖК 74-моддаси исми ЖК 74 law
исмидан ЖК 73-моддаси исмидан ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖК 267-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 267 1 law
билан ЖК 57-моддаси билан ЖК 57 law
исми ЖК 46-моддаси исми ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖК 164-моддаси збекистон Республикаси ЖК 164 law
банди билан ЖК 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 105 1 law
збекистон Республикаси ЖК 171-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 171 1 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 32-моддаси збекистон Республикаси ЖК 32 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 277 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№1-1006-2401/844-сонли 2024 йил ноябрь ойининг 12 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, фуқаровий даъвогар вакили С.Саибназаров, жабрланувчилар Ф.Фазлиддинов, С.Абдурахимов ва С.Саидмахмудов, судланувчи А.Ахманов ва А.Алимкулов ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Legal position” адвокатлик бюроси адвокати Б.Иногамовларнинг иштирокида, Ахманов Азиз Хасанджанович ва Алимкулов Азизхон Мухтаровичларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ахманов Азиз Хасанджанович (Axmanov Aziz Xasandjanovich), 1980 йил 27 март куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган: 1) Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИБ ТБ терговчисининг 1995 йил 03 августдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 118-моддасининг 3-қисми билан юритилган жиноят иши тугатилиб, вояга етмаганлар комиссиясига топширилган; 2) Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 1997 йил 07 августдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 187-моддасининг 1-қисми билан 12.000 сўм жарима жазоси тайинланган; 3) Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг 1998 йил 07 майдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазодан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 01 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг олти йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Фармонига асосан жазодан озод қилинган; 4) Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 1999 йил 19 ноябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон 1 қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар судининг 2005 йил 25 октябрдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 4 йил 10 ой 3 кун қисми ЖК 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг 2009 йил 06 апрелдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 1 йил 5 ой 15 кун қисмидан ЖК 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган; 5) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг 2020 йил 06 январдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 267-моддасининг 1-қисми билан ЖК 57-моддаси қўлланилиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар судининг 2020 йил 17 июлдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 1 йил 3 ой 23 кун қисми ЖК 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2020 йил 01 декабрдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 1 йил 3 ой 23 кун қисми ЖК 46-моддасига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, жазо ўталган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 7-мавзеси, 8-уй, 48-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 11 майдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Алимкулов Азизхон Мухтарович (Alimkulov Azizxon Muxtarovich), 1984 йил 14 март куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2005 йил 17 майдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 2 бандлари, 169-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан ЖК 59-моддаси тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2006 йил 25 февралдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 1 йил 6 ой 4 кун қисми ЖК 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2007 йил 02 мартдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 7 ой 11 кун қисмидан ЖК 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган; 2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2012 йил 19 декабрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг 2012 йил 05 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан тугатилган; 3) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2016 йил 12 июлдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 171-моддасининг 1-қисми билан 1.302.400 сўм жарима жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Давлат кўчаси, 14-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 11 майдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “б,в” бандлари, 277-моддаси 3-қисмининг “а,г” бандлари, 277-моддаси 3-қисмининг “а,г” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчилар, фуқаровий даъвогарлар ва жабрланувчилар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни 3 2024 йил 10 май куни, соат 15:30ларда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўз ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганларини англаган ҳолда, Чилонзор тумани, 5-мавзеси, 29-уй манзилида жойлашган “Express mail universal” МЧЖ биноси ёнида ва ичида, атрофдаги фуқароларнинг кўз ўнгида, арзимас сабаб билан С.Абдурахимовни қўл ва оёқлари ҳамда кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган темир жисм таъсирида уриб-дўппослаб, мазкур безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чораларини кўрган фуқаролар Ф.Фазлиддинов ва С.Саидмахмудовларга фаол қаршилик кўрсатиб, қўл ва оёқлари билан уриб, тан жароҳати етказганлар. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 15 майдаги 3140-ХХуж-сонли хулосасига кўра, С.Абдурахимовнинг танасида пешона соҳаси ва юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражасига кўра соғликнинг ёмонлашувига олиб келмаган енгил шикаст туркумига кириши аниқланган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 15 майдаги 3124-ХХуж-сонли хулосасига кўра, Ф.Фазлиддиновнинг танасида ўнг қўл елка соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, чап елка соҳаси шилинмалари каби жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражасига кўра соғликнинг ёмонлашувига олиб келмаган енгил шикаст туркумига кириши аниқланган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 15 майдаги 3123-ХХуж-сонли хулосасига кўра, С.Саидмахмудовнинг танасида иккала билак соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ва шилинмалари каби жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражасига кўра соғликнинг ёмонлашувига олиб келмаган енгил шикаст туркумига кириши аниқланган. Судланувчи А.Ахманов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 10 май куни таниши А.Алимкулов билан Чилонзор тумани, 7-мавзесида учрашиб, 5-мавзеда жойлашган спиртли ичимликлар дўконида спиртли ичимликлар истеъмол қилишганлиги, шу куни кўп миқдорда спиртли ичимликлар истеъмол қилгани сабабли, кейинги воқеаларни эслай олмаслигини, фақатгина ўзининг ўғли Давлат ва А.Алимкуловнинг ўғли Айюбхонлар келишган пайтини эслай олишини ва шундан сўнг воқеа жойига ички ишлар ходимлари келишиб, уларни Чилонзор туман ИИО ФМБ биносига олиб кетишганлиги, кейинчалик воқеа куни С.Абдурахимов билан жанжаллашиб қолиб, Ф.Фазлиддинов, С.Саидмахмудовларга тан жароҳати етказишганини, почта хизматидаги ашёларни синдиришганини билганлиги, аммо ушбу ҳолатларни умуман эслай олмаслиги, жабрланувчилардан кечирим сўраганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб 4 етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи А.Алимкулов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 10 май куни таниши А.Ахманов билан Чилонзор тумани, 7-мавзесида учрашиб, 5-мавзеда жойлашган спиртли ичимликлар дўконида спиртли ичимликлар истеъмол қилишганлиги, шу куни кўп миқдорда спиртли ичимликлар истеъмол қилгани сабабли, кейинги воқеаларни эслай олмаслигини, фақатгина ўзининг ўғли Айюбхон ва А.Ахмановнинг ўғли Давлатлар келишган пайтини эслай олишини ва шундан сўнг воқеа жойига ички ишлар ходимлари келишиб, уларни Чилонзор туман ИИО ФМБ биносига олиб кетишганлиги, кейинчалик воқеа куни С.Абдурахимов билан жанжаллашиб қолиб, Ф.Фазлиддинов, С.Саидмахмудовларга тан жароҳати етказишганини, почта хизматидаги ашёларни синдиришганини билганлиги, аммо ушбу ҳолатларни умуман эслай олмаслиги, жабрланувчилардан кечирим сўраганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчилар А.Ахманов ва А.Алимкуловлар айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, уларнинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Фуқаровий даъвогар вакили С.Саибназаров суд мажлисида, “Express mail universal” МЧЖда менежер вазифасида ишлаб келиши, С.Саидмахмудов, Ф.Фазлиддинов ва Д.Шохидоятовалар ҳам жамиятда ишлаб келишганлиги, 2024 йил 10 май куни ишхонасида бўлган вақтида, А.Ахманов ва А.Алимкуловлар кўчада С.Абдурахимовни уриб, у жамият офисига қочиб кирган вақтида, унинг ортидан қувиб кириб, уни уриб-дўппослашда давом этишганлиги, шунда уларни ажратиш чораларини кўрган Ф.Фазлиддинов ва С.Саидмахмудовларни ҳам уриб тан жароҳати етказиб, офисда бўлган жами 600.000 сўмлик ашёларни синдиришганлиги, шунда ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига хабар берганлиги, бир оздан сўнг ички ишлар ходимлари келишиб, жанжални тўхтатишиб, уларни Чилонзор туман ИИО ФМБ биносига олиб кетишганлиги, воқеа куни жанжал тўхтамаганлиги, балки давом этиб келганлиги, ҳозирда судланувчиларнинг қариндошлари томонидан жамиятга етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги ва уларга даъвоси йўқлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Жабрланувчи Ф.Фазлиддинов суд мажлисида, 2024 йил 10 май куни иш жойи, яъни “Express mail universal” МЧЖ офисида бўлган вақтида, офисга кириб келиш хонасида шовқин овозини эшитиб, вазиятни билиш учун чиққанида, кейинчалик шахсини билган А.Ахманов ва А.Алимкуловлар С.Абдурахимовни уришаётганини кўрганлиги ва уларни ажратиш мақсадида С.Саидмахмудов билан ёнига боришганида, А.Ахманов ва А.Алмикуловлар уларни ҳам уриб 5 кетишганлиги, А.Алимкулов уни қўлидан ушлаб турганида, А.Ахманов унинг қорнига тепганлиги, сўнгра А.Алимкулов ва А.Ахмановлар офисда бўлган нарсаларни улоқтириб синдиришганлиги, шу пайт офисга ички ишлар ходимлари келишганлиги ва барчаларини Чилонзор туман ИИО ФМБ биносига олиб кетишганлиги, у ерда ҳолат юзасидан ариза ва тушунтириш хати ёзиб берганлиги, воқеа куни А.Ахманов ва А.Алимкуловлар билан жанжаллашмаганлиги, улар уни нима сабабдан уришганини ҳам тушунмаганлиги, шунчаки жанжалнинг олдини олиш ва уларни ажратиб қўйиш мақсадида уларнинг ёнига борганлиги, воқеа куни жанжал бирдан бошланиб ва бир вақтнинг ўзида тугаганлиги, лезвия ёрдамидан унга тан жароҳати етказилмагани, ҳозирда судланувчи А.Ахманов ва А.Алимкуловларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, уларга қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Жабрланувчи С.Абдурахимов суд мажлисида, 2024 йил 10 май куни товарларни жўнатиб юбориш мақсадида “Express mail universal” МЧЖ офисига келиб, автомашинасини йўл четида қолдириб, навбат кутиб турганида, унинг автомашинасига кейинчалик шахсини билган А.Ахманов, А.Алимкулов ва яна бир шахсларнинг суяниб туришганини кўрганлиги ва уларга автомашинага суянмасликни айтганида, А.Алимкулов унинг ёнига келиб, А.Ахманов унинг акаси эканини ва мазаси йўқлигини айтганлиги, бу вақтда А.Ахманов сўкиниб, унинг ёнига тез-тез юриб кела бошлаганлиги, А.Ахманов уни қўлидан ушлаб, почта хизмати офисига етаклай бошлаганлиги, офисга кириш эшиги олдида А.Алимкулов уни қўли билан урганлиги, бироқ А.Алимкулов маст ҳолатда бўлгани сабабли, зарба кучли бўлмаганлиги, шунда жанжал бошланмаслиги учун ичкарига кириб, офис эшигини ёпиб олганлиги, А.Ахманов ва А.Алимкуловлар офис эшигини уриб, очмоқчи бўлишганлиги, шунда офисда безовталик бўлиб, ҳамма ташқарига чиқишни бошлаганидан фойдаланиб, ичкари хонага кириб олганлиги, орадан бир оз вақт ўтгач, офис эшигидан ташқарига қараганида А.Ахманов ва А.Алимкуловлар анча нарида туришганини кўриб, қочишни бошлаганлиги, шунда А.Алимкулов унинг ортидан қувишни бошлаганлиги, бироқ ета олмаганлиги, шундан сўнг ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига хабар берганлиги, воқеа куни А.Ахманов ва А.Алимкуловлар офисда бўлган ашёларни ерга ташлаб, синдиришганлиги, тартибсиз ҳолатга келтиришганлиги, лезвия ёрдамидан унга тан жароҳати етказилмагани, ҳозирда судланувчи А.Ахманов ва А.Алимкуловларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, уларга қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Жабрланувчи С.Саидмахмудов видеоконференцалоқа режимида суд мажлисида, 2024 йил 10 май куни иш жойи, яъни “Express mail universal” МЧЖ офисида бўлган вақтида, мижоз С.Абдурахимов ойнадан ташқарига қараб, кўчага чиқиб кетганлиги, бир оздан сўнг югуриб 6 офисга кириб келганлиги, уларнинг ортидан судланувчи А.Ахманов ва А.Алимкуловлар югуриб кириб келишганлиги ва С.Абдурахимовни ура бошлашганлиги, уларни ажратмоқчи бўлганида, А.Ахманов ва А.Алимкуловлар тўхтамасдан, темир жисм билан уришганлиги, шундан сўнг офисдан ташқарига чиқиб кетганлиги, орадан бир оз вақт ўтиб, ички ишлар ходимлари келишганлиги ва уларнинг барчаларини Чилонзор туман ИИО ФМБ биносига олиб кетишганлиги, у ерда ҳолат юзасидан ариза ва тушунтириш хати ёзиб берганлиги, воқеа куни А.Ахманов ва А.Алимкуловлар билан жанжаллашмаганлиги, улар уни нима сабабдан уришганини ҳам тушунмаганлиги, шунчаки жанжалнинг олдини олиш ва уларни ажратиб қўйиш мақсадида уларнинг ёнига борганлиги, воқеа куни жанжал бирдан бошланиб ва бир вақтнинг ўзида тугаганлиги, лезвия ёрдамидан унга тан жароҳати етказилмагани, ҳозирда судланувчи А.Ахманов ва А.Алимкуловларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, уларга қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Д.Шохидоятова видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисида, жабрланувчилар Ф.Фазлиддинов ва С.Саидмахмудовларнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Гувоҳ Д.Хасанжонов суд мажлисида, судланувчи А.Алимкулов отаси эканлиги, кўрсатув беришга розилиги, 2024 йил 10 май куни ўртоғи, судланувчи А.Алимкуловнинг ўғли А.Азизхонов билан Чилонзор 7-мавзесига боришганида, рўпарадаги “Express mail universal” МЧЖ офиси ёнида жанжал бўлаётганини кўриб, ўша ерга ўтишганлиги ва А.Ахманов, А.Алимкуловлар маст ҳолатда жанжал қилишганини ва воқеа жойига ички ишлар ходимлари келишганини кўрганлиги, воқеа куни жанжал нимадан келиб чиққанини билмаслиги, уни шахсан ўзи кўрмаганлиги, воқеа жойига келган вақтида, ички ишлар ходимлари келишган ва жанжал тугаган бўлганлиги, ушбу жанжалга умуман аралашмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, А.Ахмановнинг содир этган жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосалари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчилар А.Ахманов, А.Алимуловларга Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 7 2-қисмининг “б,в” бандлари, 277-модадси 3-қисмининг “а,г” бандлари, 277-моддаси 3-қисмининг “а,г” бандлари билан эълон қилинган айбловларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги, ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-морддаси 3-қисмининг “а” банди диспозициясида, безорилик, яъни такроран жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш, баданга шикаст етказиш, мулкни нобуд қилишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 32-моддасида, ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилиши, тамом бўлган жиноят ҳам, жазога сазовор бўлган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳам, шунингдек иштирокчиликда жиноят содир этиш ҳам такроран жиноят содир этиш деб топилиши, агар шахс илгари содир этган қилмиши учун жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган бўлса, жиноят такроран содир этилган деб топилмаслиги, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмаслиги белгиланган. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, 2024 йил 10 май куни А.Ахманов ва А.Алимкуловлар арзимас сабаб билан С.Абдурахимовни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказаётганларида, С.Абдурахимов “Express mail universal” МЧЖ офисига қочиб кирганида, А.Ахманов ва А.Алимкуловлар ўзларининг умумий қасд билан қамраб олинган ва 8 ягона мақсадга йўналтирилган ҳаракатларини давом эттириб, офисга кириб келиб, С.Абдурахимовни уришда давом этишаётганида, Ф.Фазлиддинов ва С.Саидмахмудовлар жанжалнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширишганида, А.Ахманов ва А.Алимкуловлар фаол қаршилик кўрсатиб, уларни ҳам уриб-дўппослаб тан жароҳати етказганлар. Воқеа куни жанжал тугаб ва яна қайтадан бошланмаган, муттасил равишда давом этиб келган, давомийлик характерига эга бўлган. Бундай ҳолатларда суд, судланувчилар А.Ахманов ва А.Алимкуловларнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “б,в” бандлари, 277-моддаси 3-қисмининг “а,г” бандлари, 277-моддаси 3-қисмининг “а,г” бандларидан, безорилик, яъни бир гуруҳ ҳолда, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсалардан фойдаланган ҳолда, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чораларини кўрган шахсга фаол қаршилик кўрсатиб, баданга қасддан шикаст етказиш, мулкларни нобуд қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “г” бандига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони 9 Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи А.Ахмановга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, ёшини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг қасддан янги жиноят содир этганини оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унинг шахсини, яъни муқаддам судланган бўлиб, судланганлик ҳолати тугалланмаганини инобатга олиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, судланувчи А.Алимкуловга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, ёшини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолаб, судланганлик ҳолати тугалланганини, ўғли А.Азизхоновга нисбатан ҳам суд томонидан 07.11.2024 йилда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганини, бир оиладан икки нафар шахс жавобгарликка тортилаётганини инобатга олиб, унинг ҳулқини жамиятдан ажратмаган ҳолда тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари, суд мазкур жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлигини эътиборга олишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-474-моддаларига риоя қилиб, суд 10 Ҳ У К М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 11 майдан бошлаб ҳисоблансин. А.Ахмановга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Алимкулов Азихон Мухтарович (ALIMKULOV AZIZXON MUXTAROVICH) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан яшаш жойини сутканинг соат 21:00 дан соат 06:00 га қадар тарк этишини чеклаш орқали 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. А.Алимкуловга қуйидаги чеклашлар юклатилсин: - Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан А.Алимкуловга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Давлат кўчаси, 14-уйдан чиқиш чеклансин; - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик, Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; - алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик. А.Алимкуловга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Жазони ижро қилиш Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. А.Алимкуловга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. А.Алимкуловга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. 11 Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин. Жиноят оқибатида еткзилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги ва фуқаровий даъвогар ҳамда жабрланувчилар шу мазмунда ариза билан мурожаат қилишгани эътиьборга олинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 12 А.А.Мухиддинов