Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/908 Дата решения 12.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 341971 Claim ID 2621800 PDF Hash a19dff9b92dab092... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 21
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зССР ЖК 114-моддаси зССР ЖК 114 law
исми билан ЖК 4-моддаси исми билан ЖК 4 law
исмидан ЖК 502-моддаси исмидан ЖК 502 law
зССР ЖК 81-моддасининг 2-қисми зССР ЖК 81 2 law
билан ЖК 41-моддаси билан ЖК 41 law
сентябрдаги ажрими билан жазо ЖКнинг 46-моддаси сентябрдаги ажрими билан жазо ЖК 46 law
банди билан ЖК 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
исмидан ЖКнинг 73-моддаси исмидан ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
исми ЖКнинг 74-моддаси исми ЖК 74 law
исми ЖК 74-моддаси исми ЖК 74 law
декабрдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддаси декабрдаги ажрими билан ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15-моддаси збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15 code_article
маротаба судланганида унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси маротаба судланганида унга нисбатан ЖК 57 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 50-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 50 code_article
олда ЖК 169-моддаси олда ЖК 169 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2401/908-сонли 2024 йил ноябрь ойининг 12 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ў.Ахмедов, жабрланувчилар Б.Қудратиллаева, Н.Қаландарова, судланувчи Ш.Юнусов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Inson himoyasi” адвокатлик фирмаси адвокати А.Тилововларнинг иштирокида, Юнусов Шухрат Алимовичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Юнусов Шухрат Алимович (YUNUSOV SHUXRAT ALIMOVICH), 1955 йил 02 август куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланган: 1) Тошкент вилояти Ғалаба туман халқ судининг 1981 йил 19 ноябрдаги ҳукмига кўра ЎзССР ЖК 114-моддаси 3-қисми, 117-моддаси 3-қисми, 125-моддаси 2-қисми, 166-моддаси 1-қисми билан ЖК 4-моддаси тартибида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, Тошкент шаҳар А.Икромов (ҳозирги Учтепа) халқ судининг 1984 йил 10 январдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 4 йил 1 ой 2 кун қисмидан ЖК 502-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган; 2) Тошкент шаҳар судининг 1984 йил 30 майдаги ҳукмига кўра ЎзССР ЖК 81-моддасининг 2-қисми билан ЖК 41-моддаси тартибида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган; 3) Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 1993 йил 05 апрелдаги ҳукмига кўра ЎзССР ЖК 15,125-моддасининг 2-қисми билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган; 4) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 2004 йил 09 январдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Респбликаси ЖК 25,169-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация судлов 2003 йил 01 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Фармонига асосан жазодан озод этилган; 5) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2014 йил 19 мартдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми “а” банди билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2014 йил 29 сентябрдаги ажрими билан жазо ЖКнинг 46-моддасига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган; 6) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 2015 йил 18 мартдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,169моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖК 57-моддаси қўлланилиб, ЖК 60-моддаси тартибида 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Когон шаҳар судининг 2017 йил 20 февралдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 1 йил 2 ой қисмидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган; 7) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2018 йил 20 февралдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖК 57-моддаси қўлланилиб, ЖК 60-моддаси тартибида 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар судининг 2020 йил 05 июлдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 1 йил 6 ой 3 кун қисми ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган; 8) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2021 йил 04 августдаги 2 57-моддаси қўлланилиб, ЖК 60,61-моддалари тартибида 3 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Пскент туман судининг 2022 йил 04 ноябрдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 1 йил 6 ой 25 кун қисми ЖК 74-моддасига асосан шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг 2023 йил 20 декабрдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига аосан ўталмаган 6 ой 21 кун жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 11-мавзеси, 9-уй, 45-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 13 августдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Юнусов Шухрат Алимович хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 30 июль куни соат 07:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” бозори ичида бўла туриб, бозорни айланиб юрган Қаландарова Нодира Бахтиёровнанинг елкасига осиб олган, тўқ қизил рангли аёллар сумкаси ичидан баҳоси 3.000.000 сўмлик “Redmi 12” русумли уяли телефон аппарати, телефон аппарати ғилофи ичида бўлган Н.Қаландаровага тегишли банк пластик картасини киссавурлик йўли билан ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Бундан ташқари, судланувчи Ш.Юнусов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 30 июль куни соат 07:40ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” бозори ичида бўла туриб, 3 елкасига осиб олган, ҳаво рангли аёллар сумкасининг олд чўнтагидан 13.400.000 сўмни киссавурлик йўли билан ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Суд мажлисида судланувчи Ш.Юнусов эълон қилинган айбловга иқрорлик билдирмасдан, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 30 июль куни “Абу Сахий” бозорига ўз ишлари билан бирганлиги, аммо ўғрилик қилмаганлиги, Н.Қаландарова ва Б.Қудратиллаеваларни кўрмагани, унга тухмат уюштирилганини билдириб, иш бўйича адолатли қарор қабул қилишни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гарчанд судланувчи Ш.Юнусов айбига иқрорлик билдирмасада, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи Б.Қудратиллаева суд мажлисида, 2024 йил 30 июль куни “Абу Сахий” бозорига кийим-кечак сотиб олиш мақсадида борганлиги, шунда ёнида бўлган сумкаси олд чўнтагида, жами 13.400.000 сўм ойлик иш ҳақи бўлганлиги, бозорни айланиб, бир дўконга кирганлиги ва кўйлак харид қилмоқчи бўлганида, сумкасида бўлган пуллар жойида йўқлигини билганлиги, шундан сўнг ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, воқеа куни судланувчи Ш.Юнусовни кўрмаганлиги, бозорда одамлар кўп бўлгани сабабли, орқасида юрган одамларга эътибор қаратмаганлиги, аммо кузатув камералари видеоқайдларини кўрганида, Ш.Юнусов унинг орқасидан анча вақт кузатиб юргани ва яқинлашганини кўрганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни умуман қопланмаганлиги, судланувчи моддий зарарни қоплаган тақдирида унга енгилроқ жазо тайинлашни, акс ҳолда моддий зарарни ундириб ва унга қонуний жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Жабрланувчи Н.Қаландарова суд мажлисида, 2024 йил 30 июль куни “Абу Сахий” бозорига керакли нарсаларни харид қилиш мақсадида борганлиги, бозорни айланиб бўлиб, Қашқадарё вилоятига кетиш мақсадида такси ҳайдовчисига қўнғироқ қилмоқчи бўлганида, сумкаси ичида бўлган баҳоси 3.000.000 сўмлик “Samsung A22” русумли телефон аппаратини йўқлигини билганлиги ва ҳолат юзасидан ички ишлар идлораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, воқеа куни судланувчи Ш.Юнусовни кўрмаганлиги, бозорда одамлар кўп бўлгани сабабли, орқасида юрган одамларга эътибор қаратмаганлиги, аммо кузатув камералари видеоқайдларини кўрганида, Ш.Юнусов унинг орқасидан анча вақт кузатиб юргани ва яқинлашганини кўрганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни умуман қопланмаганлиги, судланувчи моддий зарарни қоплаган тақдирида унга енгилроқ жазо тайинлашни, акс ҳолда моддий зарарни ундириб ва унга қонуний жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. 4 ЖҚБ тезкор вакили лавозимда ишлаб келиши, 2024 йил 30 июль куни “Абу Сахий” бозори ҳудудида иккита киссавурлик ҳолати бўлгани ҳақида аризалар келиб тушганлиги, шундан сўнг кейинчалик шахсини билган Б.Қудратиллаевадан ариза ва тушунтириш хати олганлиги, Н.Қаландарова Қашқадарё вилоятига кетиб қолгани сабабли, ундан ариза ва тушунтириш хатини телеграм иловаси орқали олиб, суриштирув ишларини олиб борганлиги, бозорда бўлган кузатув камералари видеоқайдларини кўрганида, кейинчалик шахсини билган Ш.Юнусов Б.Қудратиллаева ва Н.Қаландароваларнинг ортидан муайян вақт давомида кузатиб юргани, сўнгра уларга яқинлашиб, сумкаларига текканлигини кўрганлиги, шундан сўнг Ш.Юнусовни топиб, тушунтириш олмоқчи бўлганида, у кўрсатув беришдан бош тортганлиги, шундан сўнг йиғилган ҳужжатларни тергов бўлимига топширганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ М.Шарифова суд мажлисида, судланувчи Ш.Юнусов турмуш ўртоғи эканлиги, кўрсатув беришга розилиги, Ш.Юнусов билан қонуний никохдан ўтиб турмуш қурган бўлсаларда, анча йиллардан буён бирга яшамасдан келишлари, 2024 йил 30 июль куни Ш.Юнусов унинг ижара хонадонига келганлиги, бироқ унинг ёнида кўп миқдорда пул бўлмаганлиги ва Ш.Юнусов ҳаражат қилмаганлиги, барча ҳаражатларни ўзи қилганлиги, Ш.Юнусовнинг бозорда ўғрилик қилганидан хабари бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Б.Асроров суд мажлисида, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ ТБ терговчиси лавозимда ишлаб келиши, мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб борганлиги, тергов жараёнида унга суриштирув органи томонидан тақдим қилинган видеоёзувларни кўриб чиқиб, мазкур иккита ўғрилик жиноятларини айнан Ш.Юнусов содир қилган деган хулосага келиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айб эълон қилганлиги, Ш.Юнусовга нисбатан ноқонуний ҳаттиҳаракатлар амлага оширилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчининг айби жабрланувчиларнинг иш бўйича дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек жабрланувчиларнинг аризалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомалари, фотолавҳалар, сўроқ баённомалари, нарсани олиш баённомаси, кузатув камералари видеоқайдлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ш.Юнусовнинг ўғрилик содир қилмаганлиги, “Абу Сахий” бозорига ўз ишлари билан борганлиги ҳақидаги кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95,112-моддалари 5 тартибида баҳо берар экан, унинг мазкур кўрсатувлари жиноят иши ҳужжатларига илова қилинган видеоқайдлар ва фотолавҳалар, яъни уларга кўра, Ш.Юнусов муайян вақт давомида жабрланувчи Н.Қаландарова ва Б.Қудратиллаеваларнинг ортидан кузатиб юриб, сўнгра қисқа вақтга яқинлашиб, сумкаларига текканлиги акс эттирилгани ҳолати билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, судланувчи Ш.Юнусов томонидан мазкур кўрсатувлар судни чалғитиш ва жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида берилган деб баҳолаб, суд тергови жараёнида мазкур қарама-қаршилик тўлиқ бартараф қилинди деб ҳисобайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ш.Юнусовнинг ўғрилик, яъни хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, Н.Қаландарованинг 3.000.000 сўмлик уяли телефон аппарати ва ғилофи ортида турган пластик картасини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилиш аломатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва ўғрилик, яъни хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран, Б.Қудратиллаеванинг 13.400.000 сўм пул маблағларини киссавурлик йўл билан яширин равишда талон-торож қилиш аломатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларидан келиб чиқиб, судланувчи Ш.Юнусовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан жазо тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан унинг аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 6 тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи Ш.Юнусовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг қасддан янги жиноят содир этганини жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унинг кекса, яъни 69 ёшда эканини, ногирон эканлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унинг шахсини, яъни муқаддам бир неча бор судланганини, охирги 3 маротаба судланганида унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилгани, аммо ўзига ижобий хулоса қилмаганини, инобатга олиб, мазкур жиноят иши доирасида ЖКнинг 57,72-моддаларини қўлламасдан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 50-моддаси 6-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда ЖК 169-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттиришни лозим топади. Шунингдек суд, мазкур жиноятлар оқибатида етказилган моддий зарарлар қопланмаганини эътиборга олиб, судланувчи Ш.Юнусовдан жабрланувчи Б.Қудратиллаева фойдасига 13.400.000 сўм, жабрланувчи Н.Қаландарова фойдасига 3.000.000 сўм моддий зарар ундиришни лозим топади. 7 Суд, мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф этилган бир дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Юнусов Шухрат Алимовичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ш.Юнусовга нисбатан тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 13 августдан бошлаб ҳисоблансин. Ш.Юнусовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Судланувчи Юнусов Шухрат Алимовичдан: - жабрланувчи Қаландарова Нодира Бахтиёровна фойдасига 13.400.000 сўм моддий зарар; - жабрланувчи Қудратиллаева Бону Қобил қизи фойдасига 3.000.000 сўм моддий зарар ундирилсин. Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин. Жабрланувчиларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 8 А.А.Мухиддинов