Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1004-2304/622 Дата решения 12.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 342414 Claim ID 2663230 PDF Hash 11774d56379e8dc0... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
ЖКнинг 276-моддаси ЖКнинг 276 law
унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан суд ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5461 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил ноябрь ойининг 12 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи суд раисининг ўринбосари А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, О.Маҳмудов таржимонлигида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори У.Р.Исматов ва маҳкум К.Глазунованинг иштирокида, Глазунова Карина Руслановна (GLAZUNOVA KARINA RUSLANOVNA), 2000 йил 21 июль куни Хоразм вилоятида туғилган, миллати рус, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 1 (бир) нафар фарзанди бор, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 19-мавзе, 40-уй, 26-хонадонда доимий рўйхатда туриб яшовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2023 йил 13 сентябрдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланиб, 3 (уч) йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. Унга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ва йиғма жилди Миробод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 19.10.2023 йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Яшаш жойи ўзганганлиги сабабли унга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ва йиғма жилди Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 05.12.2023 йилда рўйхатда олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум К.Глазуновага жазо ўташ тартиби қоидалари тушунтирилиб, ёзма равишда тилхат олинган ва жазосини ўтаб келган. К.Глазунова тайинланган озодликни чеклаш жазосининг 1 (бир) йил 19 (ўн тўққиз) кунини ўтаган ва ўталмаган жазо муддати 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 11 (ўн бир) кунни ташкил этади. Тақдимномада Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан маҳкум К.Глазуновани ўталмаган озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш сўралган. Маҳкум К.Глазунова суд мажлисида, у жазо муддатини ўтаб келаётганлиги, ўрнатилган тартиб қоида талабларини бажариб келаётганлигини билдириб, уни муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод этишни сўради. бўлими инспектори У.Р.Исматовнинг тақдимномани қувватлаб берган фикрини, прокурор ёрдамчисининг тақдимномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини тинглаб, қуйидагиларга кўра тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун суд томонидан тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, тарафларнинг фикрларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, маҳкумани ўзига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажариб, суд томонидан тайинланган жазони ўтаб келаётганлигини, жазо муддатининг учдан бир қисмини ўталгани, ўтган вақт мобайнида ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлигини, жазони ўташ даврида жиноий жавобгарликка тортилмаганлигини эътиборга олиб, ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан уни ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ва ЖПК 536, 541 ва 542-моддаларини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Глазунова Карина Руслановна (GLAZUNOVA KARINA RUSLANOVNA) жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2023 йилнинг 13 сентябрь кунидаги ажримига кўра тайинланган ва ўталмай қолган 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 11 (ўн бир) кун озодликни чеклаш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин. К.Глазуновага жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи (имзо) А.А.Мухиддинов