← Назад
Решение #108214 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| унга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2024 йил ноябрь ойининг 12 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг
котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта
ёрдамчиси
Н.Рустамовнинг
иштирокида,
Акбаров
Саъдулла
Асатиллаевичга
нисбатан
Чилонзор
туман
ИИО
Пробация
бўлинмасининг бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
тўғрисида киритилган тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
1-3-1006-2405/73
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 18.01.2023
йилдаги ҳукмига кўра,
1977 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 3 нафар
фарзанди бор, “GOLDEN MEGA OCEAN” МЧЖ
раҳбари, муқаддам судланган, Тошкент шаҳри,
Чилонзор тумани, Байнанминал кўчаси, 56А-уй,
6-хонадонда Акбаров Саъдулла Асатиллаевич
(Akbarov Sa‘dulla Asatillayevich).
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва
бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ундирилган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган.
Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғи тақдимнома
билан мурожаат қилиб, С.Акбаров Пробация ҳисобига 2023 йил
16 июнь куни олиниб, унга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо
турини ўташ тартиб-қоидалари тушунтирилиб, уларга риоя этиши
тўғрисида тилхат олиниб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташи “ONE
QIBRAY GARDEN” МЧЖга йўлланма берилиб, 2023 йил 05 июльдаги
бошлаб ойлик иш хақидан 20 % давлат даромадига ушлаб қолиш бошлаб,
04.09.2024 йилга қадар ишлаган. 04.09.2024 йилда “SAVDA BARAKA”
МЧЖга йўлланма берилган ва ҳозирги кунга қадар ушбу иш жойида
ишлаб, жазо муддатини ўтаб келмоқда.
Шу вақт ичида маҳкум С.Акбаров содир этган жиноятидан қаттиқ
пушаймонлиги, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиб
келинаётганлиги, келгуси ҳаётида эътиборини оиласи ва фарзандлари
тарбиясига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя
қилиб, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ниятида эканлигини, жазони
1 (бир) йил 4 (тўрт) ой ўтаганини инобатга олиб, ЖКнинг 73-моддаси
3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган 8 (саккиз) ой ахлоқ тузатиш
ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни
сўраган.
Суд мажлисида С.Акбаров содир этган қилмишидан қаттиқ
пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазогага тўлиқ
риоя
этиб
келганлигини
инобатга
олиб,
тақдимномани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва С.Акбаров
тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси 3-қисмининг “б” банди
(эски таҳрири)да оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган
жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо
муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум С.Акбаров аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосини 1 (бир) йил 4 (тўрт) ойини ўтаганини, яшаш жойидан
ижобий тавсифланишини, тартиб-қоида талабларини бажарганини
инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
73-моддаси,
ЖПКнинг
536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Чилонзор тумани ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Акбаров Саъдулла Асатиллаевич (Akbarov Sa‘dulla Asatillayevich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига
асосан ўталмай қолган 1 (бир) йил 4 (тўрт) ой аҳлоқ тузатиш ишлари
жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин.
С.Акбаровга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида
назарда
тутилган
қоидаларга
мувофиқ
жазо
тайинланиши
тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга
топширилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
1
546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
1-3-1006-2405/73
А.А.Мухиддинов
1-3-1006-2405/73