← Назад
Решение #108221 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
27
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди билан ЖК | 85 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| атилган жиноят иши ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди ва | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| ЖКнинг | 74 | — | law | |
| бандлари билан ЖК | 59 | — | law | |
| исми ва | 61 | — | law | |
| ЖКнинг | 481 | — | law | |
| исми билан ЖК | 45 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| нгра унга ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| февралдаги ажрими билан ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | 8 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
Биринчи инстанция суди
судьяси: У.Қахаров
АЖРИМИ
2024 йил 12 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья М.Ахмедов, ҳайъат судьялари
Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ш.Сулаймоновнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим
прокурори У.Мухсимов, судланувчилар Ҳ.Зухриддинов, Ж.Жўраев ва
уларнинг ҳимоячиси адвокат Б.Файзиев, судланувчилар Р.Алимжанов,
А.Раҳимжонов, С.Холдаров ҳамда уларнинг ҳимоячиси адвокат
А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2024 йил 22 август кунидаги ҳукмига кўра судланган
Зухриддинов Ҳасан Зиёвуддин ўғли (Zuxriddinov
Hasan Ziyovuddin o’g’li), 1996 йил 16 декабрь куни
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар
фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2024 йил 27 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар,
Шайхонтоҳур тумани, Х.Расулов кўчаси, 9-уйда яшайди,
иш бўйича 2023 йил 25 декабрда қамоққа олиш
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган;
Жўраев
Жуманазар
Шерали
ўғли
(Jo’rayev
Jumanazar Sherali o’g’li), 1995 йил 3 ноябрь куни
Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ,
вақтинча ишсиз, муқаддам Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
27 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон
тумани, Асарсой МФЙ, Ж.Мангуберди кўчаси, 48-уйда
яшайди, иш бўйича 2023 йил 4 ноябрда қамоққа олиш
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган;
2
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз,
муқаддам судланмаган, бўйдоқ, Тошкент вилояти,
Янгийўл шаҳар, Ишчилар шаҳарчаси, Ёшлик кўчаси,
43-уйда яшайди, иш бўйича 2024 йил 10 июнда “муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган;
Раҳимжонов Абдумавлон Жаҳонгир ўғли (Rahimjonov
Abdumavlon Jahongir o’g’li), 2002 йил 6 август куни
Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам
судланмаган, бўйдоқ, Тошкент вилояти, Тошкент
тумани, Келес шаҳарчаси, Озодлик кўчаси, 26-уй,
12-хонадонда яшайди, иш бўйича 2024 йил 10 июнда
“муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт
чораси қўлланилган;
Холдаров Сарвар Икром ўғли (Xoldarov Sarvar Ikrom
o’g’li), 1992 йил 1 март куни Тошкент вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам
судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Паркент
туман судининг 2007 йил 10 октябрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми
“в” банди билан ЖКнинг 85-моддасига асосан 3 йил
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг
72-моддасига асосан 1 йил синов муддати белгиланган,
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Паркент туман
судининг 2008 йил 24 январдаги ажримига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
2007 йил 30 ноябрдаги “...амнистия тўғрисида”ги
Қарорнинг 1-банди “б” кичик бандига асосан жазодан
озод этилган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Паркент
туман судининг 2015 йил 5 мартдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми
“в” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти
Паркент туман судининг 2016 йил 5 апрелдаги ажримига
кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 11 ой
12 кун жазосидан муддатидан илгари шартли равишда
озод этилган;
3) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Паркент
туман судининг 2017 йил 14 февралдаги ажримига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми
билан қўзғатилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига
асосан тугатилган;
4) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти
Юқоричирчиқ туман судининг 2017 йил 14 августдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
166-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 йил озодликни
чеклаш жазоси тайинланган;
5) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Паркент
туман судининг 2018 йил 9 февралдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“б” банди ва 109-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг
59, 60, 61, 62-моддаларига асосан 3 йил 1 ой 2 кун
озодликни чеклаш жазоси тайинланган;
6) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Паркент
туман судининг 2020 йил 20 майдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми
билан ЖКнинг 60, 61-моддаларига асосан 1 йил
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. жиноят
ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туман
судининг 2020 йил 21 июлдаги ажримига кўра, ЖКнинг
74-моддасига асосан ўталмай қолган жазоси иш
ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган
ҳолда 7 ой 23 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, жазони тўлиқ ўтаган;
7) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Паркент
туман судининг 2021 йил 18 ноябрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми
билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган;
8) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ
туман судининг 2022 йил 13 январдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми
“а, г” бандлари билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва
61-моддасига асосан 4 йил 1 ой озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган, Тошкент вилояти жиноят
ишлари бўйича Паркент туман судининг 2024 йил
15 февралдаги ажримига кўра, ЖКнинг 481-моддаси
6-қисмига асосан ўталмай қолган 2 йил 16 кун жазоси
шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига
алмаштирилган;
9) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича
Юқоричирчиқ туман судининг 2024 йил 19 апрелдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини
қўллаб, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида 1 йил
муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан
маҳрум қилиб, 2 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган;
Тошкент вилояти, Паркент тумани, М.Бобоев МФЙ,
Нафис кўчаси, 24-уйда яшайди, иш бўйича 2024 йил
28 февралдан қамоқда сақланаётганга
нисбатан 1-1006-2406/666-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга
судланувчилар Ҳ.Зухриддинов Ж.Жўраев, Р.Алимжанов, А.Раҳимжонов ва
С.Холдаровлар томонидан келтирилган апелляция шикоятларини жиноят
иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
22 август кунидаги ҳукмига кўра, Зухриддинов Ҳасан Зиёвуддин ўғлига
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси,
ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида 8 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ
белгиланган;
Жўраев Жуманазар Шерали ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддаси
қўлланиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси
8-қисми тартибида 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган;
Алимжанов Рўзиодил Махмуджон ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддаси
қўлланиб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони
умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган;
Раҳимжонов
Абдумавлон
Жаҳонгир
ўғлига
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ
белгиланган;
Холдаров Сарвар Икром ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддаси
қўлланиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси
8-қисми, 61-моддаси тартибида 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ
белгиланган.
Судланувчи Ҳ.Зухриддинов ва С.Холдаровдан жабрланувчи
Н.Яхёеванинг фойдасига солидар тартибда 5.356.000 сўм;
Судланувчи Ҳ.Зухриддинов, С.Эргашбоев ва Ж.Жўраевдан
жабрланувчи
Э.Мухитдиновнинг
фойдасига
солидар
тартибда
19.824.000 сўм;
Судланувчи Ҳ.Зухриддинов, С.Эргашбоев ва Ж.Жўраевдан
жабрланувчи З.Нуралиевнинг фойдасига солидар тартибда 19.680.000 сўм;
Судланувчи Ҳ.Зухриддинов, А.Раҳимжонов ва Р.Алимжановдан
жабрланувчи А.Расуловнинг фойдасига солидар тартибда 20.124.000 сўм;
Судланувчи Ҳ.Зухриддинов, А.Раҳимжонов ва Р.Алимжановдан
жабрланувчи А.Абраевнинг фойдасига солидар тартибда 20.192.000 сўм;
Судланувчи Ҳ.Зухриддинов, А.Раҳимжонов ва Р.Алимжановдан
жабрланувчи Н.Тўраеванинг фойдасига солидар тартибда 19.796.000 сўм;
Судланувчи Ҳ.Зухриддинов, А.Раҳимжонов ва Р.Алимжановдан
жабрланувчи
Ф.Мўминованинг
фойдасига
солидар
тартибда
19.796.000 сўм;
Судланувчи Ҳ.Зухриддинов, А.Раҳимжонов ва Р.Алимжановдан
жабрланувчи
А.Абраматовнинг
фойдасига
солидар
тартибда
20.192.000 сўм;
Судланувчи Ҳ.Зухриддинов, С.Эргашбоев ва Ж.Жўраевдан
жабрланувчи Б.Қурбановнинг фойдасига солидар тартибда 18.340.000 сўм;
Судланувчи Ҳ.Зухриддинов, С.Эргашбоев ва Ж.Жўраевдан
жабрланувчи
Х.Тоштемировнинг
фойдасига
солидар
тартибда
20.160.000 сўм етказилган моддий зарар ундириш белгиланган.
Тарафларга жиноят оқибатида етказилган бошқа моддий ва маънавий
зарарларни ундириш масаласида тегишли тартибда фуқаролик ишлари
бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, Ҳ.Зухриддинов алдаш ва ишончни
суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш
мақсадида, С.Холдаров билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир
гуруҳга бирлашиб, 2023 йил 15 май куни Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Чилонзор метро бекати ёнида жойлашган «Idea» савдо дўконида
бўла туришиб, шу ерда бўлган Н.Яхёеванинг ишончига киришиб, унга
номига кредитга техника жиҳозлари олиб берса, кредит тўловларини
ўзлари тўлаб боришга ваъда беришиб, мазкур дўкондан Н.Яхёеванинг
номига 17.856.000 сўмлик техника жиҳозлари олишиб, техника
жиҳозларини ўзга шахсга 550 АҚШ доллари эвазига сотиб юборишиб,
берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун
сарфлаб юборишган.
2. Бундан ташқари, Ҳ.Зухриддинов алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида,
С.Эргашбоев ва Ж.Жумаев билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир
гуруҳга бирлашиб, 2023 йил 3 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Чилонзор метро бекати ёнида жойлашган «Idea» савдо дўконида
бўла туришиб, шу ерда бўлган Э.Мухитдиновнинг ишончига киришиб,
унга банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни савдо
дўконларидан маиший техника сотиб олиш йўли билан ечиб олиш
мумкинлигини, агар уларни ечиб олишга ёрдам берса, унга хизмат ҳақи
сифатида 500.000 сўм пул беришини айтиб, унинг номига «Idea»
савдо дўконидан «LG F4V5VSOW» русумли кир ювиш машинаси,
«PREMIER PRM-211TFD/W» русумли музлаткич, «Redmi 12c 3/64GB
Graphite Gray» русумли уяли телефон апарати, «PANASONIC ER217S520»
русумли, жами 19.824.000 сўмлик маиший техникаларни кредит асосида
олишиб, берган ваъдасини бажармасдан, тўланиши лозим бўлган
кредит пулларини тўламасдан, техника жиҳозларини бошқа шахсларга
сотиб юборишиб, пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб
юборишган.
3. Бундан ташқари, Ҳ.Зухриддинов алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида,
С.Эргашбоев ва Ж.Жумаев билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир
гуруҳга бирлашиб, 2023 йил 4 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Чилонзор метро бекати ёнида жойлашган «Idea» савдо дўконида
бўла туришиб, шу ерда бўлган З.Нуралиевнинг ишончига киришиб, унга
банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни савдо
дўконларидан маиший техника сотиб олиш йўли билан ечиб олиш
мумкинлигини, агар уларни ечиб олишга ёрдам берса, унга хизмат ҳақи
сифатида 1.000.000 сўм пул беришини айтиб, унинг номига «Idea» савдо
дўконидан «LG GC-B3995MCL» русумли музлаткич, «XIAOMI Redmi 12c
3/64GB Graphite Gray» русумли уяли телефон апарати, «SAMSUNG ME88S
UG/BW» русумли микро тўлқинли печ, «SAMSUNG SC 5630 BLUE»
русумли чангюткич, жами 19.680.000 сўмлик маиший техникаларни кредит
асосида олишиб, берган ваъдасини бажармасдан, тўланиши лозим бўлган
кредит пулларини тўламасдан, техника жиҳозларини бошқа шахсларга
сотиб юборишиб, пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб
юборишган.
4. Бундан ташқари, Ҳ.Зухриддинов алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида,
А.Раҳимжонов ва Р.Алимжанов билан олдиндан жиноий тил бириктириб,
бир гуруҳга бирлашиб, 2023 йил 5 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Чилонзор метро бекати ёнида жойлашган «Idea» савдо дўконида
бўла туришиб, шу ерда бўлган А.Расуловнинг ишончига киришиб, унга
банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни савдо
дўконларидан маиший техника сотиб олиш йўли билан ечиб олиш
мумкинлигини, агар уларни ечиб олишга ёрдам берса, унга хизмат ҳақи
сифатида 300.000 сўм пул беришини айтиб, унинг номига «Idea» савдо
дўконидан «Мi 13 LITE 8/256 Blue» русумли уяли телефон апарати, «LG
GC-B459SMUM» русумли музлаткич, жами 20.124.000 сўмлик маиший
техникаларни кредит асосида олишиб, берган ваъдасини бажармасдан,
тўланиши лозим бўлган кредит пулларини тўламасдан, техника
жиҳозларини бошқа шахсларга сотиб юборишиб, пулларни ўзларининг
эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган.
5. Бундан ташқари, Ҳ.Зухриддинов алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида,
А.Раҳимжонов ва Р.Алимжанов билан олдиндан жиноий тил бириктириб,
бир гуруҳга бирлашиб, 2023 йил 6 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Чилонзор метро бекати ёнида жойлашган «Idea» савдо дўконида
бўла туришиб, шу ерда бўлган А.Абраевнинг ишончига киришиб, унга
банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни савдо
дўконларидан маиший техника сотиб олиш йўли билан ечиб олиш
мумкинлигини, агар уларни ечиб олишга ёрдам берса, унга хизмат ҳақи
сифатида 250.000 сўм пул беришини айтиб, унинг номига «Idea»
савдо дўконидан «Redmi 12c 4/128GB Ocean Blue» русумли уяли
телефон аппарати, «LG GC-F569PBAM» русумли музлаткич, жами
20.192.000 сўмлик маиший техникаларни кредит асосида олишиб, берган
ваъдасини бажармасдан, тўланиши лозим бўлган кредит пулларини
тўламасдан, техника жиҳозларини бошқа шахсларга сотиб юборишиб,
пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган.
6. Бундан ташқари, Ҳ.Зухриддинов алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида,
А.Раҳимжонов ва Р.Алимжанов билан олдиндан жиноий тил бириктириб,
бир гуруҳга бирлашиб, 2023 йил 6 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Чилонзор метро бекати ёнида жойлашган «Idea» савдо дўконида
бўла туришиб, шу ерда бўлган Н.Тўраеванинг ишончига киришиб, унга
банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни савдо
дўконларидан маиший техника сотиб олиш йўли билан ечиб олиш
мумкинлигини, агар уларни ечиб олишга ёрдам берса, унга хизмат ҳақи
сифатида 250.000 сўм пул беришини айтиб, унинг номига «Idea»
савдо дўконидан «Redmi 12c 4/128GB Ocean Blue» русумли уяли
телефон апарати, «LG GC-В569PMСМ» русумли музлаткич, жами
19.796.000 сўмлик маиший техникаларни кредит асосида олишиб, берган
ваъдасини бажармасдан, тўланиши лозим бўлган кредит пулларини
тўламасдан, техника жиҳозларини бошқа шахсларга сотиб юборишиб,
пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган.
7. Бундан ташқари, Ҳ.Зухриддинов алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида,
А.Раҳимжонов ва Р.Алимжанов билан олдиндан жиноий тил бириктириб,
бир гуруҳга бирлашиб, 2023 йил 6 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Чилонзор метро бекати ёнида жойлашган «Idea» савдо дўконида
бўла туришиб, шу ерда бўлган Ф.Мўминованинг ишончига киришиб, унга
банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни савдо
дўконларидан маиший техника сотиб олиш йўли билан ечиб олиш
мумкинлигини, агар уларни ечиб олишга ёрдам берса, унга хизмат ҳақи
сифатида 250.000 сўм пул беришини айтиб, унинг номига «Idea»
савдо дўконидан «Redmi 12c 4/128GB Ocean Blue» русумли уяли
телефон апарати, «LG GC-В569PMСМ» русумли музлаткич, жами
19.796.000 сўмлик маиший техникаларни кредит асосида олишиб, берган
ваъдасини бажармасдан, тўланиши лозим бўлган кредит пулларини
тўламасдан, техника жиҳозларини бошқа шахсларга сотиб юборишиб,
пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган.
8. Бундан ташқари, Ҳ.Зухриддинов алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида,
А.Раҳимжонов ва Р.Алимжанов билан олдиндан жиноий тил бириктириб,
бир гуруҳга бирлашиб, 2023 йил 6 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Чилонзор метро бекати ёнида жойлашган «Idea» савдо дўконида
бўла туришиб, шу ерда бўлган А.Абраматовнинг ишончига киришиб, унга
банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни савдо
дўконларидан маиший техника сотиб олиш йўли билан ечиб олиш
мумкинлигини, агар уларни ечиб олишга ёрдам берса, унга хизмат ҳақи
сифатида 250.000 сўм пул беришини айтиб, унинг номига «Idea»
савдо дўконидан «Redmi 12c 4/128GB Graphite Gray» русумли уяли
телефон апарати, «LG GC-F569PBAM» русумли музлаткич, жами
20.192.000 сўмлик маиший техникаларни кредит асосида олишиб, берган
ваъдасини бажармасдан, тўланиши лозим бўлган кредит пулларини
тўламасдан, техника жиҳозларини бошқа шахсларга сотиб юборишиб,
пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган.
9. Бундан ташқари, Ҳ.Зухриддинов алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида,
С.Эргашбоев ва Ж.Жумаев билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир
гуруҳга бирлашиб, 2023 йил 22 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Чилонзор метро бекати ёнида жойлашган «Idea» савдо дўконида
бўла туришиб, шу ерда бўлган Б.Қурбановнинг ишончига киришиб, унга
банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни савдо
дўконларидан маиший техника сотиб олиш йўли билан ечиб олиш
мумкинлигини, агар уларни ечиб олишга ёрдам берса, унга хизмат ҳақи
сифатида 800.000 сўм пул беришини айтиб, унинг номига «Idea» савдо
дўконидан жами 18.340.000 сўмлик маиший техникаларни кредит
асосида олишиб, берган ваъдасини бажармасдан, тўланиши лозим бўлган
кредит пулларини тўламасдан, техника жиҳозларини бошқа шахсларга
сотиб юборишиб, пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб
юборишган.
10. Бундан ташқари, Ҳ.Зухриддинов алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида,
С.Эргашбоев ва Ж.Жумаев билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир
гуруҳга бирлашиб, 2023 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Чилонзор метро бекати ёнида жойлашган «Idea» савдо дўконида
бўла туришиб, шу ерда бўлган Х.Тоштемировнинг ишончига киришиб,
унга банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни савдо
дўконларидан маиший техника сотиб олиш йўли билан ечиб олиш
мумкинлигини, агар уларни ечиб олишга ёрдам берса, унга хизмат ҳақи
сифатида 800.000 сўм пул беришини айтиб, унинг номига «Idea» савдо
дўконидан жами 20.160.000 сўмлик маиший техникаларни кредит асосида
олишиб, берган ваъдасини бажармасдан, тўланиши лозим бўлган кредит
пулларини тўламасдан, техника жиҳозларини бошқа шахсларга сотиб
юборишиб, пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган.
Судланувчи Ҳ.Зухриддинов апелляция шикоятида, биринчи
инстанция суди оилавий шароитини, қилган ишидан пушаймонлигини,
етказилган зарарни қопламоқчи бўлганлигини инобатга олмасдан, ишни
бир томонлама кўрганлигини билдириб, унга нисбатан қамоқ билан боғлиқ
бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Судланувчи С.Холдаров апелляция шикоятида, Н.Яхёеванинг номига
кредит олишда иштирок этганлигини, қолган эпизодларда иштирок
этмаганлигини, Н.Яхёевага нисбатан етказилган моддий зарарни
қопламоқчи эканлигини билдириб, унга нисбатан тайинланган жазони
енгилроқ жазога ўзгартиришни сўраган.
Судланувчи Ж.Жўраев апелляция шикоятида, Э.Мухитдиновнинг
эпизодида иштирок этганлигини, қолган эпизодларда иштирок
этмаганлигини, жабрланувчиларнинг аксарият қисми уни танимаслигини,
иш бир томонлама кўриб чиқилганлигини билдириб, ишни қайтадан кўриб
чиқишни сўраган.
Судланувчи Р.Алимжанов апелляция шикоятида, жабрланувчиларга
нисбатан етказилган зарарни қомламоқчилигини билдириб, ишни қайтадан
кўриб чиқишни сўраган.
Судланувчи А.Раҳимжонов апелляция шикоятида, биринчи
инстанция судининг ҳукмидан норозилигини, жабрланувчиларга нисбатан
етказилган зарарни қопламоқчилигини билдириб, унга нисбатан
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни
сўраган.
Мазкур ҳукм билан И.Эргашбоев ҳам судланган бўлиб, шикоят ёки
протест келтирилмаганлиги сабабли, ҳукмнинг унга оид қисми муҳокама
қилинмайди.
Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини,
прокурор У.Мухсимовнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчилар
Ҳ.Зухриддинов Ж.Жўраев ва уларнинг ҳимоячиси адвокат Б.Файзиев,
судланувчилар Р.Алимжанов, А.Раҳимжонов, С.Холдаров ҳамда уларнинг
ҳимоячиси адвокат А.Алимкуловнинг апелляция шикоятларини қувватлаб
берган фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини
С.Холдаровга оид қисмини ўзгартириб, ҳукмнинг қолган қисмини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ
риоя қилинган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланувчилар
Ҳ.Зухриддинов,
Ж.Жўраев,
Р.Алимжанов,
А.Раҳимжонов, С.Холдаровларнинг суд ҳукмида баён этилган жиноятни
содир этганликдаги айби, уларнинг судда ўз айбига қисман ва тўлиқ
иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, суд мажлисида
сўроқ қилинган жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари,
жабрланувчиларнинг аризалари, тушунтириш хатлари, кредит ҳужжатлари
ҳамда жиноят ишида мавжуд бошқа асосли далиллар билан ўз исботини
тўлиқ топган.
Судлов ҳайъати судланувчи Ж.Жўраев шикоятда келтирилган
Э.Мухитдиновнинг эпизодида иштирок этганлиги, қолган эпизодларда
иштирок этмаганлиги, жабрланувчиларнинг аксарият қисми уни
танимаслиги, иш бир томонлама кўриб чиқилганлиги ҳақидаги важлари
юзасидан қуйидагиларни инобатга олади.
Хусусан, биринчи инстанция суди мажлисида жабрланувчи
Б.Қурбанов Тошкент шаҳар, Янгихаёт туманида жойлашган кунлик
ишчилар ишлаш жойига чиқиб мардикорчилик билан шуғулланишини,
2023 йил 22 июнь куни Ж.Жўраев «Malibu» русумли автомашинада келиб,
унга номида пластик карта бўлса бир иш борлигини, фирмаси борлигини,
мазкур фирмада музлатилган пуллар борлигини, ушбу пулларни ечиб
олишда ёрдам беришини, агар ёрдам берса пул беришини айтганлигини,
ўша пайтда пул зарур бўлганлиги сабабли рози бўлганлигини, Ж.Жўраев
уни «Idea» савдо дўконига олиб келганлигини, Ж.Жўраев билан бирга
савдо дўконига кирганлигини ва танлаган техникаларни ўз номига
расмийлаштириш учун савдо дўкони ходимига ҳужжатларни
берганлигини, сотувчи унинг номига жами 18.340.000 сўмлик
техникаларни расмийлаштирганлигини, сўнг ҳужжатларга имзо қўйиб
берганлигини, кўчага чиққан вақтида Ж.Жўраев рацияси орқали
«Иззат кел» деб айтганлигини, бироздан сўнг И.Эргашбоев келганлигини
ва ундан техника ҳужжатларни олиб, унга 800.000 сўм миқдоридаги пул
берганлигини, лекин улар кредит тўловларини тўламаганлигини,
Ж.Жўраевга туҳмат қилмаётганлигини, ҳақиқатдан ҳам Ж.Жўраев қора
рангли «Malibu» русумли автомашинада келганлигини, Ж.Жўраев ундан
бошқа мардикорларни ҳам гаплашиб, ўзи билан олиб кетганлигидан
хабари борлигини айтиб кўрсатув берган.
Биринчи инстанция суди мажлисида жабрланувчи Х.Тоштемиров
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида жойлашган кунлик ишчилар жойига
чиқиб, мардикорчилик билан тирикчилик қилиб келишини, 2023 йил
25 июнь куни Ж.Жўраев автомашинада келганлигини, унга номида
пластик карта бўлса бир иш борлигини, фирмаси борлигини, мазкур
фирмада музлатилган пуллар борлигини, ушбу пулларни ечиб олишда
ёрдам беришини, агар ёрдам берса пул беришини айтганлигини, ўша
пайтда пул зарур бўлганлиги сабабли рози бўлганлигини, Ж.Жўраев
уни «Idea» савдо дўконига олиб келганлигини, Ж.Жўраев билан бирга
савдо дўконига кирганлигини ва танлаган техникаларни ўз номига
расмийлаштириш учун савдо дўкони ходимига ҳужжатларни
берганлигини, сотувчи унинг номига жами 18.340.000 сўмлик
техникаларни расмийлаштирганлигини, сўнг ҳужжатларга имзо қўйиб
берганлигини, Ж.Жўраев кредитни 3-20 кун ичида тўлаб юборишини
айтганлигини, кўчага чиққан вақтида Ж.Жўраев унга 800.000 сўм
миқдоридаги пул берганлигини, лекин улар кредит тўловларини
тўламаганлигини, Ж.Жўраевга туҳмат қилмаётганлигини, Ж.Жўраев ундан
бошқа мардикорларни ҳам гаплашиб, ўзи билан олиб кетганлигидан
хабари борлигини айтиб кўрсатув берган.
Шунингдек, даслабки терговда жабрланувчи З.Нуралиев Тошкент
вилояти, Зангиота тумани, Келес шаҳрида жойлашган кунлик ишчилар
ишлаш жойига чиқиб кунлик иш олиб шу тариқа тирикчилик қилганлиги,
2023 йил 4 июнда хар доимгидек иш жойида бўлган вақти «Malibu»
русумли автомашинада кегинчалик унга маълум бўлишича Жўраев
Жуманазар Шерали ўғли келганлиги ва автомашинадан тушиб уни олдига
келиб уни номида пластик карта бўлса бир иш борлигини айтганлиги, унга
Ж.Жўраев фирма борлигини ва мазкур фирмада музлатилган пуллар
борлигини айтганлиги, ушбу пулларни ечиб олишда ёрдам беришини ва
шу сабабли унга пул беришини айтганлиги, унга ишонгани сабабли у
билан бирга автомашинада кетганлиги ва у уни Тошкент шаҳар, Чиланзор
тумани, Чиланзор метро бекати ён атрофида бўлган «IDEA» номли савдо
дўкони олдига олиб келиб, Ж.Жўраев билан бирга турган вақтида ёнига
кейинчалик унга маълум бўлишича Эргашбоев Иззатилла Суннатилла ўғли
келганлиги ва Ж.Жўраев ва И.Эргашбоев унга фирмаси борлиги ва
фирмада музлатилган пуллар борлиги ва ушбу музлатилган пулларни ечиб
олишни бир йўли техника олиб ушбу техника пулларини тўлаш учун
йўналтириш мумкинлиги ва шу тариқа ечиб олиши мумкинлигини
айтишганлиги ва унга ёрдам бериб юборишини, техника пулларини ўз
вақтида ўзлари тўлашини айтганлиги, савдо дўконидаги одамлар
И.Эргашбоев ўз одамлари эканлигини ва унга қарашли эканлигини
айтганлиги, у уларга ишонгани сабабли рози бўлганлиги ва савдо дўконига
И.Эргашбоев билан бирга кириб, И.Эргашбоев танлаган техникаларни ўз
номига расмийлаштириш учун савдо дўкони ходимига ҳужжатларни
берганлиги, шу сабабли ушбу савдо дўкони сотувчиси уни номига
жами 19.680.000 сўмлик «LG GC-B399SMCL» русумли музлаткич,
«XIAOMI Redmi 12c 3/64GB Graphite» русумли уяли телефон аппарати,
«SAMSUNG ME88SUG/BW» русумли микро тўлқинли печ ва «SAMSUNG
SC 5630 BLUE» русумли чангюткич техникаларни расмийлаштириб,
бошланғич тўлов тариқасида пул тўланмаганлиги, ҳужжатлар
расмийлаштирилганидан сўнг у барча жойларга ўз имзоларини қўйиб
расмийлаштирганлиги, техникаларни ташқарига олиб чиққанлиги ва ундан
унга нотаниш соқолли билиши бўйича Ҳ.Зухриддинов олиб қолганлиги,
у ўз номига кредитга техника олиб бергани учун Ж.Жўраев унга
1.000.000 сўм пулларни берганлиги ва шу тариқа тарқалганлиги ҳақида
кўрсатувлар берган.
Яъни,
жабрланувчи
Б.Қурбанов,
Х.Тоштемиров
ва
З.Нуралиевларнинг берган кўрсатувлари ҳақиқатга мос ҳамда иш
ҳолатларига тўғри келади.
Бундан ташқари, дастлабки терговда шахсни фотосуратдан таниб
олиш учун кўрсатиш баённомасига кўра, жабрланувчи З.Нуралиевга уч
нафар шахснинг фотосурати тақдим этилган вақтда, у 2-рақам остидаги
Ж.Жўраевни фотосуратидан таниб олган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати судланган Ж.Жўраевнинг шикоятда
келтирган важларини айбини яшириш ва жазосини енгиллаштириш
мақсадида берган деб ҳисоблаб, танқидий баҳо беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли қарорининг 3-бандида: фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки
мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб,
бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки
ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради,
ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб
қўйилишига имконият бериши, 4-бандида: фирибгарликда алдаш деганда,
айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон
маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг
бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни
яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан
содир этилган ҳаракатлар тушунилиши, фирибгарликда жабрланувчини
янглиштиришга қаратилган қасддан содир этиладиган ҳаракатлар
жумласига, масалан, битим ёки тўлов предметини сохталаштириш, қимор
ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўйнаш чоғида алдов
усулларини қўллаш ва ҳ.к. кириши, 5-бандида: фирибгарликда ишончни
суиистеъмол қилиш деганда, айбдорнинг мулкдор, мулкнинг бошқа эгаси
ёки мулкни учинчи шахсларга бериб юбориш тўғрисида қарор қабул
қилишга ваколатли бошқа шахслар билан ишончли муносабатлардан
ғаразли мақсадларда фойдаланиши тушунилиши лозимлиги, ишончга
турли ҳолатлар, масалан, айбдор шахснинг хизмат мавқеи ёки унинг
жабрланувчи билан шахсий ёки қариндош-уруғлик муносабатлари
сабаб бўлиши мумкинлиги, 7-бандида: мулкни эгаллашга қаратилган
фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний
эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф
этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилиши,
8-бандида: агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни мазкур
мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ мажбуриятларни
бажармаслик ниятида олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш айбдорда
ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан
қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга киритилгунга
қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида квалификация
қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Биринчи инстанция суди томонидан судланувчилар Ҳ.Зухриддинов,
Ж.Жўраев, Р.Алимжанов, А.Раҳимжонов, С.Холдаровларнинг жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди билан тўғри квалификация қилинган.
Биринчи инстанция суди судланувчи Ҳ.Зухриддиновга жазо
тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг
айбига қисман иқрор бўлсада, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий
аҳволини жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида, жиноятни ғаразли ва
бошқа паст ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида баҳолаб, унинг вақтинча ишсизлигини инобатга олиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда
Қонун санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлаб, сўнгра унга ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида озодликдан
маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Биринчи инстанция суди судланувчи Ж.Жўраевга жазо тайинлашда,
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг айбига қисман
иқрор бўлсада, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини жазони
енгиллаштирувчи ҳолат сифатида, жиноятни ғаразли ва бошқа паст
ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида
баҳолаб, унинг вақтинча ишсизлигини инобатга олиб, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда Қонун
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб,
сўнгра унга ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида озодликдан маҳрум
қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Биринчи инстанция суди судланувчи Р.Алимжановга жазо
тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, айбига
тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини
жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида, жиноятни ғаразли ва бошқа паст
ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида
баҳолаб, унинг вақтинча ишсизлигини инобатга олиб, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда Қонун
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри
хулосага келган.
Биринчи инстанция суди судланувчи А.Раҳимжоновга жазо

Биринчи инстанция суди судланувчи С.Холдаровга жазо
тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг
айбига қисман иқрор бўлсада, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий
аҳволини жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида, жиноятни ғаразли ва
бошқа паст ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида баҳолаб, Қонун санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлаб, сўнгра унга ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Бироқ, жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриш жараёнида
вазият ўзгариб, 23.10.2024 йилдаги тўлов паттасига кўра, 5.356.000 сўм
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини
таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимининг АТБ
«InFinBank» банкидаги депозит ҳисоб рақамига тўланиб, жабрланувчи
Н.Яхёевага нисбатан етказилган зарар тўлиқ қопланди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмида,
етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш
ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил
21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни
иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги Қарорининг 9-бандида, Жиноят кодекси Махсус
қисмининг қатор моддалари нормаларида муайян шарт мавжуд бўлиб, унга
кўра ЖК 167, 168, 180, 181, 181-1, 184, 185-2, 192-4, 192-11-моддаларида
назарда тутилган жиноятлар учун жиноят оқибатида етказилган моддий
зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни
чеклаш тариқасидаги жазонинг қўлланилиши истисно этилиши, шу
муносабат билан қонуннинг мазкур нормаларида назарда тутилган шарт
бажарилган ҳолларда тегишли инстанция суди, моддий зарар қайси судлов
босқичида қопланганлигидан қатъи назар, қамоқда сақланаётган шахсларга
нисбатан эҳтиёт чораси турини, озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни
чеклаш жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан эса, жазо турини
ўзгартириш масаласини дарҳол ҳал этиши шартлиги тушунтирилган.
Судлов ҳайъати, судланувчи С.Холдаровга нисбатан жазо тури ва
меъёрини танлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, унинг айбига
тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий
аҳволини, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, муқаддам судланган бўлиб,
жазони ўташ даврида қасддан янги жиноятни ғаразли ва паст ниятларда
содир қилганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, содир
этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини,
шахсини, ёшини, у томонидан содир этилган жиноят натижасида
жабрланувчи Н.Яхёевага етказилган моддий зарарнинг тўлиқ
қоплаганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 5-қисми талабларидан келиб чиқиб, у айбли деб топилган
модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни ва
унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси
тартибида, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман
судининг 2024 йил 19 апрелдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман
қўшиб, узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати ҳукмдан судланувчи Ҳ.Зухриддинов ва
С.Холдаровдан жабрланувчи Н.Яхёеванинг фойдасига солидар тартибда
5.356.000 сўм етказилган моддий зарарни ундириш қисмини бекор
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, биринчи инстанция судининг ҳукми билан
судланувчилар Р.Алимжанов ва А.Раҳимжоновлар суд залидан қамоққа
олинган бўлса-да, ҳукмнинг қарор қисмида уларнинг жазони ўташ муддати
2024 йил 18 август кунидан бошланиши кўрсатилиб, шунингдек,
судланувчи С.Холдаровга муқаддам Тошкент вилояти жиноят ишлари
бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2022 йил 13 январдаги ҳукмига кўра
тайинланган 4 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай
қолган 2 йил 16 куни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Паркент
туман судининг 2024 йил 15 февралдаги ажрими билан ЖКнинг
481-моддаси 6-қисмига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазосига алмаштирилган бўлса-да, ҳукмнинг қарор қисмида унинг жазони
ўташ муддати 2023 йил 18 февраль кунидан бошланиши кўрсатилиб,
хатоликка йўл қўйилганлиги сабабли, судлов ҳайъати ушбу ҳолатларга
аниқлик киритишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
22 августдаги ҳукмининг Зухриддинов Ҳасан Зиёвуддин ўғли, Жўраев
Жуманазар Шерали ўғли, Алимжанов Рўзиодил Махмуджон ўғли,
Раҳимжонов Абдумавлон Жаҳонгир ўғлига оид қисми ўзгаришсиз
қолдирилиб, Холдаров Сарвар Икром ўғлига оид қисми ўзгартирилсин.
Холдаров Сарвар Икром ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “б” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
Холдаров Сарвар Икром ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК
59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида, тайинланган жазога
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг
2024 йил 19 апрелдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман қўшиш
йўли билан узил-кесил ўташ учун 1 йил муддатга транспорт воситаларини
бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини
таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимининг АТБ
“InFinBank” банкидаги депозит ҳисоб рақамига 23.10.2024 йилдаги тўлов
паттасига асосан тўланган 5.356.000 сўм пуллар жабрланувчи
Н.Яхёеванинг фойдасига ўтказилсин.
Жабрланувчи Н.Яхёевага нисбатан етказилган моддий зарар тўлиқ
қопланганлиги инобатга олинсин.
Ҳукмдан судланувчи Ҳ.Зухриддинов ва С.Холдаровдан жабрланувчи
Н.Яхёеванинг фойдасига солидар тартибда 5.356.000 сўм етказилган
моддий зарарни ундириш қисми бекор қилинсин.
Ҳукмнинг қарор қисмига аниқлик киритилиб, судланувчилар
Р.Алимжанов ва А.Раҳимжоновларнинг жазони ўташ муддати 2024 йил
22 август кунидан, судланувчи С.Холдаровнинг жазони ўташ муддати
2024 йил 15 февраль кунидан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Судланувчилар
Ҳ.Зухриддинов,
Ж.Жўраев,
Р.Алимжанов,
А.Раҳимжоновлар томонидан келтирилган апелляция шикоятлари
қаноатлантирилмасдан қолдирилиб, судланувчи С.Холдаров томонидан
келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
Ҳайъат судьялари:
Аслига тўғри, судья:
/имзо/
/имзо/
/имзо/
М.Ахмедов
Ф.Халилов
М.Абидов