← Назад
Решение #108250 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аракатларини ЖК | 104 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья М.Мирзохидов
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
раислик қилган судья – И.Сабиров
АЖРИМИ
2024 йил ноябрь ойининг 12 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, судья М.Мирзохидовнинг раислигида, ҳайъат
судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент
шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланган Ф.И.О ва
унинг ҳимоячиси - адвокат Р.Мингбаева ва О.Журабоев, жабрланувчи
Ж.Мусаев,
Ўзбекистон
ёшлар
иттифоқи
Марказий
кенгаши
муассислигидаги
“Ёш
ҳуқуқшунослар
Кенгаши”
раиси
Г.Турсунметоваларнинг
иштирокида,
судланган
Ф.И.Ога
оид
1-1006-2401/782-сонли жиноят ишини, ҳукм устидан судланган Ф.И.О ва
унинг адвокати Р.Мингбоевалар томонидан келтирилган шикоятлар
асосида апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
3 октябрдаги ҳукмига кўра,
2003 йил 10 апрель куни Жиззах вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта, “12-Трест” АЖда электр-пайвандловчи
вазифасида ишлаган, бўйдоқ, муқаддам судланмаган,
Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Сармич ҚФЙ, Патски
Сармич қишлоғи, Жийдазор кўчаси, 11-уйда яшаган, иш
бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб,
2024 йил 30 майдан ҳибсда сақланаётган Ф.И.О
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан
10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони
умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг мазкур жиноят иши доирасида
ашёвий далил деб эътироф этилган жабрланувчи Ж.Мусаев ва судланган
Ф.И.Онинг кийимлари, қон доғлари суртмалари, арматура бўлаги, ошхона
пичоғининг сопи қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилиш
белгиланиб, CD дисклар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш
учун қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, Ф.И.О, 2024 йил 29 май куни, соат 22:00ларда,
Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 17-уй манзилида жойлашган
Республика ихтисослашган Гематология илмий-амалий тиббиёт Маркази
ҳудудидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган бинода ўзи билан бирга
ишлаб келаётган Ж.Мусаев билан ўрталарида келиб чиққан жанжал
оқибатида Ж.Мусаев унинг юз қисмига мушти билан урганидан сўнг,
ундан ўч олиш ва ўлдириш мақсадида пичоқ билан қуролланиб,
Ж.Мусаевнинг ёнига келиб, пичоқ билан унинг ҳаёти учун муҳим бўлган
чап кўкрак қафасига зарба бериб, пичоқни янада чуқурроқ ботириш
мақсадида унинг устидан босиб, бироқ Ж.Мусаевнинг фаол қаршилик
кўрсатиб, пичоқни танасидан суғуриб олгани ва атрофдагиларнинг
аралашуви билан жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан, суиқасд қилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 06 июндаги 3704-ХРаж-сонли хулосасига кўра, Ж.Мусаевнинг танасида кўкрак қафаси чап
томони кўкрак бўшлиғига тешиб кириб, чап ўпка юқори бўлагини,
париетал плеврани ва қовурғалараро мушакларни жароҳатлаган ҳамда
чап томондан гемопневмоторак билан асоратланган санчилиб кесилган
яраси, кўкрак қафаси орқа юзаси кўкрак бўшлиғига тешиб кирмаган
санчилиб кесилган яраси, чап билак соҳаси кесилган яраси каби
жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражасига кўра жароҳат етказилаётган
вақтида ҳаёт учун хавфли бўлган ва ушбу белгисига кўра оғир тан
жароҳатлари туркумига кириши аниқланган.
Судлангани Ф.И.О шикоятда, биринчи инстанция суди, унинг
ҳаракатларига нотўғри баҳо берганлиги ҳақидаги важлар келтириб,
ишни қайта адолатли кўриб чиқишни сўраган.
Адвокат Р.Мингбоева шикоятида, биринчи инстанция суди
томонидан С.Облназаровнинг ҳаракатлари ЖКнинг 25,97-моддаси билан
нотўғри квалификация қилинганлиги ҳақида важлар келтириб,
С.Облназаровнинг ҳаракатларини ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “л”
бандига қайта квалификация қилиб, озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини,
прокурор Ш.Шомирзаевнинг шикоятни рад қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳукмини ўз кучида қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган
С.Облназаров ва унинг ҳимоячиси, адвокат Р.Мингбоева ва
О.Журабоевларнинг
шикоятдаги
важларини
қувватлаб,
уни
қаноатлантиришни
сўраб
берган
фикрларини,
жабрланувчи
Ж.Мусаевнинг судланган Ф.И.Ога нисбатан даъвоси йўқлиги, Ф.И.Они
очиққа чиқариш ҳақидаги фикрини, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Марказий кенгаши муассислигидаги “Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши” раиси
Г.Турсунметованинг Ф.И.Они адашиб жиноят содир этган шахслар
тоифасига киришлигини, ҳозирда жабрланувчининг даъвоси йўқлиги
сабабли Ф.И.Ога нисбатан енгиллик бериш ҳақидаги фикрини тинглаб,
шикоятлардаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил
қилиб, апелляция шикоятларини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган
Ф.И.Онинг
жиноят
содир
этишдаги
айби,
жабрланувчининг аризаси, “айби терговга қадар текширув даврида
олинган ариза ва тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари,
судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа
объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди судланган Ф.И.Онинг воқеа куни
Ж.Мусаевни ўлдириш мақсади бўлмаганлиги, балки уни қўрқитмоқчи
бўлганлиги ҳақидаги кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК
95,112-моддалари тартибида баҳо берар экан, унинг мазкур
кўрсатувлари жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, судланувчи
Ф.И.Онинг дастлабки тергов жараёнида адвокати иштирокида
Ж.Мусаевнинг кўкрак қафасига пичоқ билан зарба бериб, сўнгра пичоқ
яхши кирмагани сабабли, уни охирига қадар тиқиш ниятида уни
босганлиги ҳақида берган кўрсатувлари, судга оид тиббиёт экспертизаси
хулосаси, жабрланувчи Ж.Мусаевга тан жароҳатларининг етказилиш
усули ва жойлашуви, яъни Ф.И.О ўч олиш мақсадида ўзи англаган ва
истаган ҳолатда Ж.Мусаевнинг кўкрак қафасига пичоқ билан тан
жароҳати етказганлиги ҳолатлари билан тўлиқ рад этилади деб
ҳисоблаб, судланувчи томонидан ушбу кўрсатувлар судни чалғитиш ва
жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида берилган деб баҳолаб, тўғри
хулосага келган деб ҳисоблайди.
Биринчи босқич суди, судланган Ф.И.Онинг жиноий ҳаракатларини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
25,97-моддаси
1-қисми билан тўғри квалификация қилган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанцияси суди, маҳкум Ф.И.Ога нисбатан жазо тури ва
муддатини
белгилашда,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорлари раҳбарий
кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, яъни муқаддам
судланмаганлигини, ёшини, оилавий шароитини, Жиззах вилояти,
Янгиобод тумани, “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан
берилган кафолат хатини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
ҳисоблаб, қасддан жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар деб баҳолаб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини, унинг оқибатларини инобатга олган бўлса-да, аммо Ф.И.Они
яшаш манзили, яъни Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, “Сармич”
маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган кафолат хатига етарли
баҳо бермай, унга нисбатан бирмунча оғир жазо тайинлаган деб
ҳисоблаб, Ф.И.Они оилавий шароитини, яъни ота-онаси меҳнатга
лаёқатсизлигини, Ф.И.Они яшаш манзили, яъни Жиззах вилояти,
Янгиобод тумани, “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан
берилган кафолат хати ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий
кенгаши муассислигидаги “Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши” ННТнинг
Ф.И.Ога нисбатан енгиллик беришлик ҳақидаги илтимосномасини содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда, у айбли деб
топилган модда санкциясида назарда тутилган жазо муддатидан ҳам
камроқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 485, 490, 495-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
3 октябрдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукми - ўзгартирилсин.
Ф.И.Ога Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси
1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 7 (етти) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ҳукмининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Судланган Ф.И.О ва унинг адвокати Р.Мингбоеванинг апелляция
шикоятлари қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида биринчи босқич суди орқали Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъати судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
А.Абдулхаев
Ажрим аслига тўғри.
Қ И Л Д И: