Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/1049 Дата решения 12.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 342461 Claim ID 2653926 PDF Hash 26b38cf2bdcfccbf... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 31
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исми ва 277-моддаси исми ва 277 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
ра ЖКнинг 481-моддаси ра ЖК 481 law
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
июль куни ЖПКнинг 224-моддаси июль куни ЖПК 224 law
сентябрь куни ЖПКнинг 227-моддаси сентябрь куни ЖПК 227 law
аракатлари ЖК 164-моддасининг 1-қисми аракатлари ЖК 164 1 law
ва ЖК 277-моддаси ва ЖК 277 law
збекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Конституцияси 28 2 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПК 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
ЖПКнинг 462-моддаси ЖПКнинг 462 law
тида суд ЖПКнинг 23-моддаси тида суд ЖПК 23 law
ЖКнинг 165-моддаси ЖКнинг 165 law
илиш Жиноят кодексининг 165-моддаси илиш Жиноят кодекси 165 code_article
ЖКнинг 229-моддаси ЖКнинг 229 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 200-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 200 law
яъни МЖтКнинг 200-моддаси яъни МЖтК 200 law
Хасановнинг айбловидан ЖК 164-моддасининг 1-қисми Хасановнинг айбловидан ЖК 164 1 law
лмагани сабабли ЖПК 83-моддаси лмагани сабабли ЖПК 83 law
аракатларини ЖК 277-моддаси аракатларини ЖК 277 law
бандидан ЖК 105-моддасининг 1-қисми бандидан ЖК 105 1 law
олган жазо муддатини ЖК 60-моддаси олган жазо муддатини ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 105 1 law
Хасановга нисбатан ЖК 105-моддасининг 1-қисми Хасановга нисбатан ЖК 105 1 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Хасановга нисбатан МЖтКнинг 200-моддаси Хасановга нисбатан МЖтК 200 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2024 йил ноябрь ойининг 12 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: раислик қилувчи судья Ф.Эргашев; судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ш.Хасанов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов иштирокида, ЖК 164-моддасининг 1-қисми ва 277-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланган Хасанов Шохрухбек Алижон ўғли (Xasanov Shoxruxbek Alijon o`g`li), 2003 йил 10 мартда Сурхондарё вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, ишламайди, судланган, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2022 йил 28 январдаги ҳукмига кўра, ЖК 166-моддаси 2-қисмининг “а, в” бандлари билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида 2 йил 8 ой 7 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг 2022 йил 22 майдаги ажримига кўра ЖКнинг 481-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 7 ой 7 кун жазо муддати озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Фориш туман судининг 2023 йил 16 январдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 11 ой 11 кун жазо муддати, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг 2024 йил 8 майдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 9 ой 11 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан олдин шартли озод этилган. Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Қубайтепа МФЙ, Садий кўчаси, 101-уйда истиқомат қилади, иш бўйича 2024 йил 5 июль куни ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган, шу куни ушлаб туриш жойларидан озод этилган, 2024 йил 11 сентябрь куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасини қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2024 йил 20 октябрь куни олган нисбатан 1-1006-2403/1049-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб 1 чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Судланувчи Ш.Хасанов 2024 йил 3 июль куни соат тахминан 21:20да, қасддан баданга тан жароҳати етказиш мақсадида, Чилонзор тумани 6мавзе, “Халқлар Дўстлиги” МФЙ ҳудудида жойлашган “Корзинка” савдо мажмуаси олдида, Жуманов Нуриддин Абдиқодир ўғли билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида у билан жанжалга киришиб, оқибатда Н.Жумановнинг юз қисмига бир неча маротаба қўли билан, ҳамда баданининг турли қисмига оёқлари билан тепиб, уни ерга йиқитиб қасддан уриб, ўртача оғир тан жароҳати етказган. Ўтказилган судга оид тиббий экспертизасининг 2024 йил 5 июлдаги №4604-Хуж-Кур-сонли хулосасига кўра, Н.Жумановнинг танасида "ўнг қўл 2кафт суяги асосидан ёпиқ синиб қониқарли туриши" каби жароҳат аниқланиб, оғирлик даражасига кўра, ўртача оғир турдаги тан жароҳатлари туркумига киришлиги маълум бўлган. Судланувчи Ш.Хасанов унга эълон қилинган айбловга қисман иқрорлигини билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини қисман тасдиқлаб, судда у 2024 йил 2 июль куни тахминан соат 17:00да таниши М.Одилова қўнғироқ қилиб, уйда бир ўзи эканини, уйда ҳеч ким йўқлигини ва тунда бир ўзи ўтиришдан қўрқишини айтиб уйга таклиф қилганини, М.Одилова ижарада яшашини, ижарадаги хонадан М.Одиловадан ташқари унинг дугонаси ва дугонасининг укаси яшашини, дугонаси Туркияга кетгани ва дугонасининг укаси танишини уйида қолишини инобатга олиб тунда бир ўзи қолишини айтиб уни уйига таклиф қилганини, у М.Одилованинг таклифи билан унинг ижарадаги хонадонига борганини, хонадон биринчи қаватда бўлганини, улар биргаликда овқатланишганини ва бирга гаплашиб ўтиришганини, унинг телефони қуввати тугагани сабабли уни хонада қувватга қўйганини, бирдан М.Одилова дугонасининг укаси келганини айтиб, ётоқхона деразасидан чиқиб кетишни, укаси билан муаммо бўлиши мумкинлигини айтгани сабабли у шошиб деразадан чиқиб кетганини, телефони эса хонадонда қолганини, сабаби у шошиб чиқиб кетганини, у деразадан оёқ кийимисиз чиқиб кетганини, “Realme 8 Про” русумли телефон хонадонда қолганини, 2024 йил 3 июль куни ўзига тегишли бўлган рақамига қўнғироқ қилганида Н.Жуманов рақамини кўтарганини, у телефонини қайтариб беришни айтганини, Н.Жуманов унга нима сабабдан унинг уйига борганини сўраганини, у Н.Жуманов билан телефонда тортишиб қолганини, улар ўзаро муносабатларини тартибга солиш мақсадида соат тахминан 21:20да Чилонзор тумани Халқлар Дўстлиги маҳалласида жойлашган “korzinka.uz” савдо мажмуасини олдида кўришганини, учрашганидан сўнг у Н.Жумановдан ўзига тегишли бўлган телефонини қайтариб беришни талаб қилганини, Н.Жуманов телефонни ИИО ходимларига беришини, ИИО ходимларидан телефонини олишини айтганини, у телефонини ИИО ходимларига бермасликни, ўзаро келишиб 2 олишни таклиф қилганини, Н.Жуманов эса эвазига 10,0 млн. сўм беришни талаб қилганини, бундан унинг жаҳли чиққанини, улар ўзаро тортишиб қолишганини, шу сабабли у Н.Жумановни юзига беш ва олти маротаба урганини, атрофдаги одамлар уларни ажратишганини, жанжал вақтида Н.Жумановнинг “Red Mi Note 12” русумли телефони чўнтагидан тушиб қолганини, у Н.Жумановнинг телефонини олганини, Н.Жумановга қачон телефонини қайтарса унинг телефонини беришини айтиб, у ердан кетганини, у Н.Жуманов телефонини ўчирмаганини ва эртаси куни унга Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари қўнғироқ қилиб, ИИО ФМБ биносига келишни айтишгани, сўнг ИИО ходимларига Н.Жумановнинг телефонини топширганини, у босқинчилик қилиш истаги бўлмаганини, у ўзининг телефонини Н.Жуманов беришдан бош тортгани сабабли ҳам унинг телефонини олиб қўйганини, Н.Жуманов ўзининг рақамига қўнғироқ қилишини кутиб турганини, агарда у қўнғироқ қилганида у телефонини қайтариш ва эвазига ўзининг телефонини олиш истагида бўлганини, улар олдиндан телефонда ҳам тортишганини ва кейинчалик учрашишганида ҳам тортишиб қолишгани сабабли уни ҳақоратларига чидаб билмай урганини, бундан ташқари М.Одиловадан ҳам ўзининг телефонини сўраганида Н.Жуманов телефонни олиб қўйганини ва ўзи унга қайтаришини айтгани сабабли ҳам у Н.Жумановга қўнғироқ қилганини, қилган ишидан пушаймонда бўлганини, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни айтиб берган кўрсатувлари билан; Гарчанд судланувчи Ш.Хасанов ўзига эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлса-да, суд унинг айблари қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди: Жумладан судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган жабрланувчи Н.Жуманов ва гувоҳ М.Одилованинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари билан; Бундан ташқари, судланувчи Ш.Хасановнинг айби бирламчи иш ҳужжатлари, ариза, тушунтириш хатлари, нарсани олиш баённомаси, судга оид тиббий экспертиза хулосаси, далилий ашёни олиш тўғрисидаги баённома, нарсани кўздан кечириш баённомаси ва илова фото сурат, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор, нарсани таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисидаги баённома, юзлаштириш баённомаси ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ш.Хасановни судда у Н.Жумановни олдиндан танимаса-да, у билан телефонда тортишиб қолганини, сабаби М.Одиловани таклифи билан унинг уйига борганида устига Н.Жуманов келиб қолгани учун деразадан қочганини ва телефони хонада қолганини, Н.Жумановдан телефонини қайтаришни талаб қилганида у учрашишни айтганини, айни шу сабаб билан учрашишганини, Н.Жуманов телефонини бермаслигини, ИИБга топширишини айтгани учун у ўзининг телефонини бермаса уникини олиб қўйишини айтиб, Н.Жумановнинг телефонини олиб, уни уриб тан жароҳати етказганини, босқинчилик қилиш истаги бўлмаганини, ўзини мулкини талаб қилиб олганини, безорилик қилиш 3 истаги бўлмаганини, Н.Жуманов билан шахсий адоват замирида уриб тан жароҳати етказганини айтиб келтирган важларини муҳокама қилиб қуйида келтирилган асосларга кўра унинг важларига қўшилади. Суд, судланувчи Ш.Хасановнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари ЖК 164-моддасининг 1-қисми - “босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш” ва ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” банди - “Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга ўртача оғир шикаст етказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатларни билан қуйидаги асосларга кўра нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисмида “Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак”- деб кўрсатилган. Шунингдек, мазкур модданинг 5-қисмида “Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас” – деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасида шахснинг айбдорлигига оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги кўрсатиб ўтилган. ЖПКнинг 463-моддасида айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги, фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. ЖПКнинг 462-моддасида Суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкинлиги, судланувчига нисбатан қандай турда ҳукм чиқариш масаласини ҳал қилиш вақтида суд ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи талабларига амал қилиши 4 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорининг 12бандида товламачилик (рэкет) нафақат фуқароларнинг, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўпол бузувчи, балки иқтисодиёт соҳасида ҳам катта зарар келтирувчи жиноят бўлиб, жиддий ижтимоий хавф туғдириши судларга кўрсатилсин. Шу билан бирга, қонунга биноан (ЖКнинг 165-моддаси) товламачилик ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни тақозо қилишини судлар эътиборга олишлари керак. Шу сабабли, қарздордан қарзни талаб қилиш Жиноят кодексининг 165-моддаси билан тавсифланиши мумкин эмас, лекин айрим ҳолларда ўзбошимчалик (ЖКнинг 229-моддаси) тариқасида баҳоланиши лозим. Қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар тўлаш бўйича олдиндан келишув бўлмаган бўлса берилган қарз учун фоиз талаб қилиш товламачилик жинояти таркибини ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорининг 13-бандида Судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари керак. Жумладан, оилада, уйда (хонадонда) қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва ЖК Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозим. Башарти, шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилинади ва шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди. Суд мажлисида текширилган далиллар мажмуига кўра, Ш.Хасанов М.Одилованинг таклифига кўра унинг ижарадаги хонадонига борганини, у ердан деразадан тушиб қочиб кетгани сабабли ҳам телефони қолиб кетганини, Н.Жуманов унга тегишли мулкни олиб унга қайтариб бермаганини, жиноят иши ҳужжатларида Н.Жуманов судланувчи Ш.Хасановнинг телефонини ИИБга ариза билан тақдим этганини исботловчи далилларнинг мавжуд эмаслигини, Ш.Хасанов Н.Жумановнинг телефонини моддий манфаат топиш мақсадида эмас, балки ўзининг мулкини қайтиб олиш мақсадида олганини, улар ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида судланувчи Н.Жумановга тан жароҳати етказишда жамоат тартибини бузишга қаратилмагани аксинча ўзаро келишмовчилик замирида жанжал келиб чиққанини, айни сабабга кўра 5 Ш.Хасановнинг ҳаракатларини безорилик эмас балки шахсга қарши қаратилган жиноят сифатида таснифлаш лозим бўлади. ЖКнинг 229-моддасида ўзбошимчалик жиноятининг диспозициясида “Ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса”-деб кўрсатилган бўлиб, зарурий белгилардан бири кўп миқдордаги зарар ёки жиддий зиён етказилиши кўрсатиб ўтилган. Жиноят иши ҳужжатларида жабрланувчи Н.Жуманов ўзига тегишли бўлган “Red Mi Note 12” русумли телефонни баҳосини 1.500.000 сўм деб кўрсатиб ўтган. ЖКнинг саккизинчи бўлимида кўп миқдор тушунчасига таъриф беришда базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор назарда тутилиши кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги ПФ-196-сонли фармонига асосан Республика ҳудудида 2023 йил 1 декабрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 340.000 сўм қилиб белгиланган. Юқоридаги асосга кўра, жабрланувчи Н.Жумановнинг мулки мулки кўп миқдорни ташкил этмаслиги кўринади. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 200-моддасида “Ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга ошириш”деб кўрсатилган. Юқоридаги асосларга кўра, судланувчи Ш.Хасанов жабрланувчи Н.Жумановнинг баҳоси 1.500.000 сўм бўлган “Red Mi Note 12” русумли телефонини олганлик ҳолатини маъмурий ҳуқуқбузарлик (ўзбошимчалик) сифатида, яъни МЖтКнинг 200-моддаси билан таснифлаш ва унга нисбатан маъмурий тартибда чора кўриш учун иш ҳужжатлари Чилонзор туман прокуратурасига юбориш лозим бўлади. Юқорида келтирилган асосларга кўра, судланувчи Ш.Хасановнинг айбловидан ЖК 164-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноят аломати бўлмагани сабабли ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан ушбу эпизод оқланиши лозим бўлади. Юқорида келтирилган асосларга кўра, суд, судланувчи Ш.Хасановнинг ҳаракатларини ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” бандидан ЖК 105-моддасининг 1-қисми – “содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган, соғлиқнинг узоқ вақтга ёмонлашувига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”га қайта малакалаш лозим бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш 6 амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратишлари лозим”лиги, 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи Ш.Хасановга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймондалигини, судланганини, оилавий шароитини, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг миқдорини, айбдор деб топилаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилиб, шартли муддат мобайнида янги жиноят содир этганини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим деб топади. Шунингдек, суд судланувчи Ш.Хасанов жиноят ишлари бўйича жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2022 йил 28 январдаги ҳукмига кўра, тайинланган ва жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг 2024 йил 8 майдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 9 ой 11 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан олдин шартли озод этилиб, жазони ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганини, Ш.Хасанов ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб янги жиноят содир этган шахс сифатида янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини ЖК 60-моддаси ва ЖК (эски таҳрирдаги) 73-моддасининг 5-қисми тартибида қисман қўшиш йўли билан жазо тайинлашни лозим топади. Суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, суднинг ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг 1 дона дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471, 474-473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Хасанов Шохрухбек Алижон ўғли (Xasanov Shoxruxbek Alijon o`g`li) ЖК 164-моддасининг 1-қисми билан айблаш ҳақидаги қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли оқлансин. 7 Хасанов Шохрухбек Алижон ўғли (Xasanov Shoxruxbek Alijon o`g`li), Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин. Ш.Хасановга нисбатан ЖК 105-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. ЖКнинг 60-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2022 йил 28 январдаги ҳукми билан тайинланган ва ўталмай қолган жазо муддатини қисман қўшиш йўли билан узил кесил ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб туришнинг, қамоққа олишнинг ҳар бир кунини ахлоқ тузатишнинг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни Ш.Хасановнинг ушлаб туришда ва қамоқда 2024 йил 5 июлда, 2024 йил 11 сентябрдан 2024 йил 12 ноябргача жами 64 кун бўлганини инобатга олиб, ўташ учун узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 1 йил 6 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Тайинланган жазо Сергели туман ИИО ФМБ Пробация хизмати томонидан ўтаттирилсин. Жазо муддати ўташни жазони ижро этувчи орган томонидан амалга белгиланган иш ўрнига ишга кирган кунидан бошлаб ҳисоблансин. Ш.Хасановга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси бекор қилиб, ҳукм қонуний кучга киргунига қадар “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва суд залидан қамоқдан озод этилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Ш.Хасановга нисбатан МЖтКнинг 200-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари билан чора кўриш учун тегишли иш ҳужжатларидан нусха Чилонзор туман прокуратурасига юборилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ, апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Ҳукм нусхаси аслига тўғри: 8 Ф.Эргашев