← Назад
Решение #108441 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| ат ЖПК | 81 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5099 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи судья: З.Тўраев
Биринчи инстанция судининг
судьяси: Б.Эргашев
А Ж Р И М И
№ 1-62-15
1-1465-14
2024 йил ноябрь ойининг 12 куни Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи вилоят судининг судьяси О.Набиев, ҳайъат
судьялари Ҳ.Ярашов ва З.Тўраевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
С.Эсонмуродовнинг
котиблигида,
тарафлардан
Самарқанд
вилоят
прокуратураси бўлим прокурори Р.Холмуродов, судланган С.Н.К.нинг
ҳимоячиси - адвокат Т.Қодировнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг 2015 йил 26 февралдаги ҳукмига асосан судланган
С.Н.К. 1919191919 йил куни Сариосиё туманида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар фарзанди
бор, ишсиз, муқаддам судланмаган, Сариосиё тумани,
“Жўй-сон” маҳалласида яшаган, иш бўйича қамоққа
олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга,
нисбатан чиқарилган ҳукм устидан С.Н.К.нинг ҳимоячиси - адвокат
Т.Қодировнинг кассация шикоятига асосан жиноят ишини кассация тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
С.Н.К.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан
ЖК 57-моддасини қўллаб, 6 йил озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланиб,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 14 ноябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигини йигирма
икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорнинг 6бандининг “а” кичик бандига асосан тайинланган жазо учдан бирига
қисқартирилган.
Жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.
Суднинг мазкур ҳукми билан Ж.Ш., А.Х. ҳам судланган бўлиб, ишнинг
уларга оид қисми муҳокама қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, судланган С.Н.К. гиёҳвандлик воситаларини кўп
миқдорда сотиш мақсадини кўзлаб, дастлабки тергов жараёнида аниқлаш
имкони бўлмаган йўллар билан қўлга киритган, бир дона целлофан бўлагига
ўралган 10.25 грамм кўп миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситасини 2014 йил
5 сентябрь куни соат 18.00 ларда Сариосиё тумани “Жўй-Сой” маҳалласида
таниши судланувчи Ж.Ш.га 660.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган.
Шундан сўнг, 2014 йил 8 октябрь куни унинг доимий яшаш хонадонида
тинтув ўтказилганида, ўзининг яшаш хонасидан “опий” гиёҳвандлик
воситаларининг излари бўлган бир дона целлофан бўлакчаси, гиёҳвандлик
воситаларини ўлчаб сотишда ишлатиладиган бир дона “DIGITAL SCALE
200 gxO.Olg AAA*2PCS” номли электрон тарози ва гиёҳвандлик
воситаларининг излари бўлмаган бир дона қўлбола усулда ясалган икки
паллали 1,2 ва 20 граммлик ўлчовдаги тошчалари бўлган тарози топилиб,
ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Судланган Ж.Ш. гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф
равишда сотиш мақсадини кўзлаб, 2014 йил 5 сентябрь куни соат 16.30 ларда
Самарқанд шаҳар Ургут маҳалласи ҳудудида таниши судланган А.Х.га 7 грамм
кўп миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситасини топиб беришга ваъда қилиб,
жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран тадбирга харидор сифатида
жалб қилинган “Миша” исмли шахсга ҳам 5 грамм кўп миқдорда “опий”
гиёҳвандлик воситасини топиб беришга ваъда қилиб, айни шу мақсадда тадбир
иштирокчиси “Миша” исмли шахснинг машинасида таниши судланувчи
А.Х.дан 315.000 сўм ва тадбир иштирокчиси “Миша” исмли шахсдан 225.000
сўм пулларини олиб, тадбир иштирокчиси “Миша” исмли шахснинг “Жигули”
русумли автомашинасида уларни Самарқанд туман Жўйсой маҳалласига олиб
бориб, у ерда ушбу 540.000 сўм пулларга ўзининг ҳисобидан 120.000 сўм пул
қўшиб, таниши С.Н.К.дан бир дона целлофан бўлагига ўралган 10.25 грамм кўп
миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситасини 660.000 сўмга қонунга хилоф
равишда сотиб олиб, шундан сўнг судланган А.Х. ва тадбир иштирокчиси
“Миша” исмли шахсга ушбу “опий”дан ўз улушларини Самарқанд шаҳар
Ургут маҳалласида тарқатиб бериш мақсадида, тадбир иштирокчиси “Миша”
исмли шахснинг “Жигули” машинасида Самарқанд шаҳрига қайтиб
келаётганларида, Самарқанд шаҳар С.Айний кўчасида Самарқанд шаҳар ИИБ
ЖК ва УЖККБ тезкор вакиллари томонидан ушланиб, Самарқанд шаҳар
ИИБга олиб келиниб, шахсий тинтув қилинганида, ёнидан тадбирда
ишлатилган 500 сўмлик купюрадаги АК 0317304 ва XL 9013504 рақамли
пуллар ҳамда чап қўлида бўлган целлофан бўлагига жойланган 10,25 грамм кўп
миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситаси топилиб, ашёвий далил сифатида
ҳужжатлаштириб олинган.
Судланган Ж.Ш.нинг ҳимоячиси - адвокат Т.Қодировнинг шикоятида,
судланган С.Н.К.нинг айбига иқрорлиги ва пушаймонлиги, оиласида ягона
боқувчилигини инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, янада енгилроқ
жазо тайинлашни сўраган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят судининг судьяси З.Тўраевнинг
маърузасини, прокурор Р.Холмуродовнинг шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдириш ҳақидаги, судланган С.Н.К.нинг ҳимоячиси - адвокат Т.Кодировнинг
шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра суд ҳукмининг С.Н.К.га оид қисмини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
2
1-1465-14
Судланган С.Н.К.нинг суд ҳукмида баён этилган айби, унинг айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, шу иш бўйича
судланган Ж.Ш., А.Х., гувоҳ У.Турсунов, О.Зиётов, О.Кузибоевларнинг
кўрсатувлари, тезкор тадбирда ишлатиш учун пул бериш тўғрисидаги баённома
ва пулларнинг ксеронусхалари, шахсни ушлаш, шахсий тинтув ўтказиш ва
далилий ашёни олиш тўғрисидаги баённома Самарқанд вилоят ИИБ ЭКБнинг
экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари ва сўроқ баённомалари каби
бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз исботини топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
2-бандида, далил тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан
боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс
томонидан олинган бўлиши;
-фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81-моддасининг иккинчи қисмида
қайд этилган манбалардан олинган бўлиши;
-далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид
қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши;
-далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд
этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши шартлиги
хусусида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди, жиноят ишини кўришда юқоридаги қоидаларга
амал қилган ҳолда, тўпланган далилларга ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22-моддаси талабига асосан иш бўйича исботланиши лозим бўлган
барча ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона
текшириб, қонуний ва асосли тўхтамга келган.
Шу маънода биринчи инстанция суди томонидан С.Н.К.нинг жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан
тўғри квалификация қилинган.
Шикоятдаги, жазони енгиллаштириш ҳақидаги важи билан келишиб
бўлмайди.
Чунки, биринчи инстанция суди, судланган С.Н.К.га нисбатан жазо
тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандидаги, “судларнинг эътибори жиноят учун
жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратишлари лозим”лиги,
3-бандидаги “Жиноят кодекси 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли
бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги
ҳақида берилган тушунтиришларга асосланиб, унинг шахсини, муқаддам
судланмаганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан
3
1-1465-14
пушаймонлигини, оилавий аҳволини, гиёҳвандлик востини тури ва миқдорини
инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддаисни қўллаб, содир этган жинояти учун қонун
санкциясида назарда тутилган энг камидан ҳам камроқ озодликдан маҳрум
қилиш жазосини тайинлаш ҳақида асосли хулосага келган.
Шикоятдаги жазони енгиллаштириш ҳақидаги важлар биринчи инстанция
суди томонидан С.Н.К.га жазо тайинлашда инобатга олинганлиги сабабли унга
нисбатан тайинланган жазони янада енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099-моддасида, кассация
инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижаларига кўра, ҳукмни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдириш ваколатига эга эканлиги белгиланган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати протестдаги важлар суднинг ҳукмини
ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли, суднинг
ҳукмининг С.Н.К.га оид қисмини ўзгаришсиз, кассация протестини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099 ва 50910-моддаларини қўллаб,
кассация инстанция судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2015 йил 26
февралдаги ҳукмининг С.Н.К.га оид қисми ўзгаришсиз, кассация протести
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи
(имзо)
О.Набиев
Ҳайъат судьялари
(имзо)
Ҳ.Ярашов
(имзо)
З.Тўраев
“Аслига тўғри”
4
1-1465-14