← Назад
Решение #108482 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
22
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 125 | — | law | |
| исми ва | 131 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 131 | — | law | |
| исми ва | 125 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 125 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| улар ЖПК | 11 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 408 | — | law | |
| Кодекс | 455 | — | code_article | |
| Кодекс | 463 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 228 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| судлар Конституция | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| амда ЖК | 8 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил ноябрь ойининг 12 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар суди, очиқ сайёр суд мажлиси Самарқанд шаҳри Раҳматобод м.ф.й.
биносида бўлиб, раислик қилувчи судья М.Рузиев, судья ёрдамчиси
Д.Давроновнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд шаҳар прокурори
Б.Облакулов ва ёрдамчиси А.Мустафакулов, судланувчи А.Мугалов ва
ҳимоячиси адвокат Э.Авазовлар иштирокида, судланувчи Мугалов Алишер
Джунайдуллаевичга нисбатан 1-1401-2404/1080-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Мугалов Алишер Джунайдуллаевич (Mugalov
Alisher Djunaydullayevich), 26.11.1986 йил Жиззах
вилояти Пахтакор туманида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан
шуғулланади, оилали, 3 нафар фарзанди бор,
муқаддам судланмаган, Самарқанд шаҳри Меҳнат
м.ф.й., Жайҳун кўчаси 107-уйда истиқомат
қилувчи, эҳтиёт чораси сифатида муносиб ҳулқатворда бўлиш ҳақида тилхат қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини 08.11.2024 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва
228-моддаси 3-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг
музокара нутқларини, судланувчининг ҳимоя ва охирги сўзларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи А.Мугалов, 2019 йил ноябрь ойида ишлаш мақсадида
Россия Федерациясининг Москва шаҳрига бориб, ушбу шаҳарда 2022 йил
4 февраль кунига қадар турли соҳаларда ишлаб, яшаб келиб, ўзига тегишли
бўлган ҳайдовчилик гувоҳномасини сохта нусхасини тайёрлаш мақсадида,
дастлабки терговда қисми ажратилган шахс билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан
жиноий тил бириктириб, 2021 йил февраль ойида “Телеграмм” ижтимоий
тармоғи орқали номаълум шахс томонидан 5.000 рубль эвазига ясаб берилган
Самарқанд вилояти ИИБ ЖҲХ ЙҲХБ РИБ томонидан 09.08.2019 йилда
расмийлаштирилиб берилган АF 0964813-серия рақамли “В” тоифадаги
ҳайдовчилик гувоҳномасининг сохта нусхасини қўлга киритиб, сохта
ҳайдовчилик гувоҳномасидан кейинчалик фойдаланиш мақсадида ўзи билан
бирга Ўзбекистон Республикасига олиб келиб фойдаланган.
Шунингдек, судланувчи А.Мугалов, жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг 2024 йил 14 июнь кунги қарори билан Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисми ва 131-моддаси 1-қисмида
кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб
топилиб, унга нисбатан 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситаларини
бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
25 баравари миқдорида, 8.500.000 сўм жарима жазоси тайинланиб,
ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча сақлаш учун Самарқанд вилоят ИИБ
ЙҲХБга топширилганлиги сабабли транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи
бўлмасада, ўзининг жиноий ҳаракати фош бўлмаганидан фойдаланиб,
2024 йил 4 сентябрь куни Самарқанд шаҳри ҳудудида Ш.Хамрақуловнинг
номида бўлган 30 U 959 XA давлат рақам белгили “Нексия-2” русумли
транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юрганлиги ҳолати
бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома расмийлаштириш
давомида Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларига сохта ҳайдовчилик
гувоҳномасини тақдим қилган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ Эксперт-криминалистика бўлими
томонидан 2024 йил 24 сентябрь куни 121-сонли судга оид техниккриминалистик экспертизаси хулосасига кўра, А.Мугалов томонидан тақдим
этилган 09.08.2019 йилги АF № 0964813-серия рақамли ҳайдовчилик
гувоҳномаси махсус технологиялардан фойдаланиб тайёрланганлиги, давлат
стандарти талаблари асосида тайёрланмаганлиги кўрсатиб ўтилган.
Судланувчи А.Мугалов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини 2009 йилда олганлиги, 24.05.2024 йил
бошқарувида бўлган “Нексмия-2” русумли 30 U 959 ХА давлат рақам
белгили автомашинани маст ҳолатда бошқариб юрганлиги сабабли вилоят
ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
131-моддаси 1-қисми ва 125-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома
расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг
14.06.2024 йилги қарори билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари
миқдорида жарима ва 1 йил 6 ой муддатга транспортни бошқарув ҳуқуқидан
маҳрум қилинганлиги, сўнг 04.09.2024 йил соат 08:00ларда Самарқанд шаҳри
Қорасув массиви ҳудудида Ш.Хамрақуловга тегишли сариқ рангли,
“Нексия 2” русумли 30 U 959 ХА давлат рақам белгили автомашинани
тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувоҳномасиз ва автотранспорт
воситасини маст ҳолатда бошқариб юрганида Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ
ходими томонидан тўхтатилиб, ундан автомашина ҳужжатлари ва
ҳайдовчилик гувоҳномасини сўраганида, ЙҲХБ ходимига Россия
Федерацияси Москва шаҳрида ясаттирган сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини
тақдим қилганлиги, сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси бўйича қуйидагиларни
маълум қилишлиги, яъни 2019 йил ноябрь ойида ишлаш мақсадида Россия
давлатининг Москва шаҳрига борганида, 2021 йилда “Телеграм” ижтимоий
тармоғида “Москва тайянч” гуруҳида бегона шахс билан ўзаро гаплашиб,
телеграм тармоқлари орқали ўзининг AF№0964813-рақамили ҳайдовчилик
гувоҳномасини орқа олдини расмга олиб, ушбу фото суратларни нотаниш
инсоннинг телеграмига юборганлиги, орадан икки кун ўтгач нотаниш шахс
қўнғироқ қилиб ҳужжатлари таёр эканлигини айтганлиги, нотаниш ўзбек
миллатига мансуб 40-45 ёшли эркак жисига мансуб шахс гувоҳномани яшаш
уйига яқин бўлган Россия давлатининг Москва шаҳри, Вишняки тумани,
Вихина метросининг олдига бир олиб келиб берганлиги, унга ушбу ҳужжат
учун Россиянинг пулида 5.000 рубль пул берганлиги, шундан буён ушбу
ҳужжатни ўзида сақлаб юрганлиги, агарда ҳайдовчилик гувоҳномасини
йўқотган тақдирида уни тиклаш учун ўзида олиб юрганлиги, 04.09.2024 йил
ИИБ ЙҲХБ инспекторига ўзининг сохта ясаттирган ҳайдовчилик
гувоҳномасини берганида, ЙҲХБ инспектори ҳайдовчилик гувоҳномаси
сохта эканлигини билиб қолиб, гувоҳномани тегишли тартибда
ҳужжатлаштириб олганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлиги, қилмишининг оқибатларини тушуниб етганлиги
ҳақида баён қилиб, суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Гарчанд, судланувчи А,Мугалов ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдирган
бўлсада, унинг айби қуйидаги объектив далиллар билан ўз исботини топган.
Жумладан, гувоҳ Мустаев Шерзод Ахтамқулович суд мажлисида,
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ инспектори лавозимида ишлаб келишлиги,
04.09.2024 йил соат 08:22ларда Самарқанд шаҳри Мотрид кўчасида хизмат
олиб бораётганида “Нексия 2” русумли 30 U 959 XA давлат белгили
автомашина ўзини шубҳали тутганлиги сабабли, уни ҳуштак ва жезел
таёқчаси орқали тўхтатиш ишорасига қарамасдан, тўхтамасдан ҳаракатини
тезлаштииб қочганлиги, ушбу автомашинани ушлаш чораси кўрилганда,
30 U 959 XA давлат белгили автомашина ҳайдовчиси А.Мугалов ўзини
таништирганлиги, ундан тегишли тартибда ҳужжатларини тақдим қилиш
сўралганда, унга 09.08.2019 йилги АF№0964813-рақамли ҳайдовчилик
гувоҳномасини тақдим қилганлиги, ҳужжатларни ўзида бўлган планшет
аппаратида текширганида, ушбу ҳайдовчилик гувоҳномаси 14.06.2024 йил
жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан 1 йил 6 ой
муддатга автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлигини
аниқлаганлиги, ҳайдовчидан ушбу ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқий ёки
ҳақиқий эмаслигини сўраганида, А.Мугалов “бу менинг ҳайдовчилик
гувоҳномам” деб тан олмаганидан сўнг, унга планшет аппаратидан суд
қарорини кўрсатганлиги, шунда А.Мугалов бўлган ҳолатларни тан олиб,
ушбу ҳайдовчилик гувоҳномасини Россия давлатида ясатиб келганлигини
айтганлиги, А.Мугаловнинг оғзидан спирли ичимлик ҳиди келаётганлиги
сабабли уни алкотестордан ўтқазганида 0,767 мл.грамм чиққанлигини
аниқлаганлиги ва тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб,
ҳужжатларни тегишли тартибда вилоят ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт
бўлимига билдирги билан топширганлиги ҳақида баён қилди.
Гувоҳ Бозоров Рустам Бегалиевич суд мажлисида, Самарқанд вилоят
ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт бўлими инспектори лавозимида ишлаб
келишлиги, 09.09.2024 йил соат 11:00ларда ҳуқуқбузар А.Мугалов келиб
ўзининг бошқарувида бўлган “Нексия” русумли 30 U 959 XA рақамли
автомашинасида 04.09.2024 йил Самарқанд шаҳри “Мотрид” кўчасида маст
ҳолда бошқарганлиги сабабли унга нисбатан ЙҲХБ инспектори Ш.Мустаев
томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси тартибида
Уз-2285-005416-рақамли маъмурий баённома тузилганлигини маълум
қилганлиги, Ш.Мустаев томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларни
ўрганганида, баённомага ҳайдовчи А.Мугаловнинг 09.08.2019 йилда олинган
АF №0964813-рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси илова қилинганлиги,
А.Мугаловнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тарихини текширганида муқаддам
жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 14.06.2024 йилги қарори
билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисми ва
131-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир
қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 6 ой муддатга
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда базавий
ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида, 8.500.000 сўм жарима
жазоси қўлланилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча сақлаш учун
Самарқанд шаҳар бўйича ЙҲХБга топширилганлигини аниқлаганлиги,
шундан сўнг А.Мугаловдан ҳолат бўйича тушунтириш хати олганида, ўз
тушунтириш хатида сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини нотаниш шахсга
ясаттирганлиги, суд томонидан унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб
қўйилгандан сўнг ушбу гувоҳномани 04.09.2024 йил ЙҲХБ инспекторига
тақдим қилганлиги, бу ҳаракатлари жиноят эканлигини билмаганлиги,
шундан сўнг А.Мугаловга нисбатан бўлган ҳужжатларни тегишли тартибда
расмийлаштириб, тергов органига тақдим қилганлиги ҳақида баён қилди.
Бундан ташқари, судланувчи А.Мугаловнинг айби Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22 ва 95-моддалари талабларидан келиб чиқиб
текширилган ва баҳоланган қуйидаги инкор қилиб бўлмас далиллар мажмуи,
яъни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билдиргиси, 2024 йил 9 сентябрь
кунги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш тўғрисида баённома,
тушунтириш хатлари, 2024 йил 30 август кунги Самарқанд шаҳри бўйича
ИИО ФМБ ЙҲХБнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини сақлаш учун юбориш
тўғрисидаги алоқа хатлари, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар
судининг 2024 йил 16 июнь кунги қарори нусхаси, 2024 йил 24 сентябрь
кунги судга оид техник-криминалистик экспертизасининг 121-сонли
хулосаси, сўроқ қилиш баённомалари, 2024 йил 3 октябрь кунги дискни олиш
ва кўздан кечириш ҳақида баённома, фотожадваллар ва бир дона ДВД диск
ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси
билан тўлиқ тасдиқланган деб ҳисоблайди.
Суд, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПКнинг 11-моддасида
мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал
қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган бўлиб,
уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, судланувчи
А.Мугаловнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ф.Муиновнинг бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктирган ҳолда сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс
фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан
озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни
қалбакилаштиришда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талабларига мувофиқ,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг
содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча
ҳолатларни аниқлаши шарт. Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу
Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган
маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Гумон қилинувчидан, айбланувчидан,
судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф
бўлган ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман
этилади. Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик
билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда
юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки
судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг
жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар
аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддасида, суд ишнинг барча
ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириши
ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган барча
чораларни кўриши лозимлиги кўрсатилган.
Кодекснинг 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши
шартлиги; ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун
асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши; ҳукм ишнинг
ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд
тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши; ҳукм айбдорга
нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса,
айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб
эътироф этилиши; суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган
далиллар билан асослаши; суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари
асослантирилган бўлиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Кодекснинг 463-моддаси 1-қисмида, айблов ҳукми тахминларга
асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир
этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган
тақдирдагина чиқарилиши; айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш
бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида
маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа
ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатилган.
Бироқ, суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
А.Мугаловнинг ҳаракатлари “ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб,
ундан фойдаланиш”да ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
228-моддаси 3-қисми билан ортиқча квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси
диспозициясида сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши
мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган
расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши
ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса
ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш
ёхуд сотиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Судланувчи А.Мугаловнинг 2019 йил ноябрь ойида ишлаш мақсадида
Россия Федерациясининг Москва шаҳрига бориб, ушбу шаҳарда 2022 йил
4 февраль кунига қадар турли соҳаларда ишлаб, яшаб келиб, ўзига тегишли
бўлган ҳайдовчилик гувоҳномасини сохта нусхасини тайёрлаш мақсадида,
дастлабки терговда қисми ажратилган шахс билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан
жиноий тил бириктириб, 2021 йил февраль ойида “Телеграмм” ижтимоий
тармоғи орқали номаълум шахс томонидан 5.000 рубль эвазига ясаб берилган
Самарқанд вилояти ИИБ ЖҲХ ЙҲХБ РИБ томонидан 09.08.2019 йилда
расмийлаштирилиб берилган АF 0964813-серия рақамли “В” тоифадаги
ҳайдовчилик гувоҳномасининг сохта нусхасини қўлга киритиб, сохта
ҳайдовчилик гувоҳномасидан кейинчалик фойдаланиш мақсадида ўзи билан
бирга Ўзбекистон Республикасига олиб келиб сохта гувоҳномадан
фойдаланганликда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми тегишли банди билан қамраб олинади ва ушбу
жиноий ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси
3-қисми билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
Шу боис, суд, Жиноят қонуни талабидан келиб чиқиб, муҳокама
қилинаётган айблов ҳолатлари бўйича судланувчи А,Мугаловнинг
айбловидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 3-қисмини
чиқаришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ,
давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий
таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда
назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь
кунги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 16-сонли қарорининг 6-бандига биноан, судлар Конституциянинг
20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва
қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши
кераклигини инобатга олишлари зарур.
Бунда ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан
қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши,
яъни ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.
Суд, судланувчи А.Мугаловга нисбатан жазо тайинлашда айбига тўлиқ
иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига кўра жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар
деб топиб, унинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан
жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлари мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, судланувчи А.Мугаловга жазо тури ва меъёрини
белгилашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, “Жиноят
Кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар
бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларига мувофиқ бўлиши керак”
деб кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 7-моддасидаги “жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан
тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда
етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши керак” деган инсонпарварлик принципига ҳамда ЖКнинг
8-моддасидаги “жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан
қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши,
яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак” деган одиллик приципига
амал қилиб, судланувчи А.Мугаловнинг шахсини, ёшини, оилавий шароити
оғирлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, бу ҳолатларни у содир
этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар деб баҳолаб, уни жамиятдан ажратмасдан туриб ҳам ахлоқан
тарбиялаш имконияти мавжуд эканлигини эътироф этиб, унга нисбатан
содир этган жинояти учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси
2-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазо турини
тайинлашни лозим топади.
Суд, ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, ашёвий далил деб
топилган 09.08.2019 йилги AF№0964813-серия рақамли сохта ҳайдовчилик
гувоҳномасини жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ
Қ И Л Д И:
Судланувчи Мугалов Алишер Джунайдуллаевич (Mugalov Alisher
Djunaydullayevich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми
“б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб
топилсин.
Унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б”
банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб
қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берадиган жойларда ўталсин ва жазони ўташ муддати
А.Мугалов жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш
бошлаган кундан ҳисоблансин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ижросини таъминлаш маҳкумнинг
яшаш жойидаги Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин.
Судланувчи А.Мугаловга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисидаги тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан
сўнг бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил деб эътироф этилган
09.08.2019 йилги AF№0964813-серия рақамли сохта ҳайдовчилик
гувоҳномаси жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан
ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган
кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга
киргач кассация тартибида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки прокурор
протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
Аслига тўғри: судья
(имзо)
М.Рузиев