← Назад
Решение #108518 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
23
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ат ЖПК | 81 | — | law | |
| ЖПК | 26 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 81 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 9 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 233 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 55 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 56 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1008-2408/409-сонли
2024 йил ноябрь ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан:
давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи Б.Турсунов ва унинг ҳимоячиси адвокат
Х.Расулов, судланувчи Б.Курбаналиев ва унинг ҳимоячиси адвокат
А.Мавляновларнинг
иштирокида,
фуқаровий
даъвогар
Р.Худойбердиев, жабрланувчи Б.Курбаналиев, З.Курбановларнинг
иштирокида, Турсунов Бобир Носиржанович ва Курбаналиев Баходир
Нариман ўғлиларга оид жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Турсунов Бобир Носиржанович (TURSUNOV BOBIR
NOSIRJANOVICH), 1984 йил 16 июнь куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
оилали, икки нафар фарзанди бор, ишсиз,
муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман
судининг 07.05.2018 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми “б” банди билан энг кам ойлик иш
ҳақининг 100 баравари миқдорида 17.977.500 сўм
жарима жазоси тайинланган, жарима 17.05.2018
йилда тўланган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Олмазор туман судининг 2024 йил 13 февралдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми “а” банди билан 9 йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган;
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Гулобод”
МФЙ, “Гулобод” мавзеси, 15-уй, 37-хонадонда
яшайди, иш бўйича “қамоққа олиш" тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди
ва 28,233-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир
этганликда айбланган;
Курбаналиев
Баходир
Нариман
ўғли
(KURBANALIУEV BAXODIR NARIMAN O‘G‘LI),
1993 йил 01 январда Тошкент шаҳрида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, оилали, бир нафар фарзанди бор, ишсиз,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Бектемир
тумани, Сувсоз даҳаси, “Иқбол” МФЙ, 32А-уй,
39-хонадонда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат" эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”
банди ва 28,233-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни
содир этганликда айбланган.
Суд, судланувчилар, фуқаровий даъвогар, жабрланувчилар ва
гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Турсунов Бобир Носиржанович 2023 йил апрель
ойининг бошларида такроран ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани,
Сувсоз даҳаси, “Иқбол” МФЙ ҳудудида фуқаро Курбаналиев Баходир
Нариман ўғлининг ишончига кириб, унга аслида “Давр банк”
томонидан автокредит шартномасига кўра олинган “JENTRA” русумли,
давлат рақам белгиси 01P246AС бўлган автомашина гўёки ўзига
тегишли эканлигини ва уни пулини бўлиб бериш шарти билан
сотишини айтиб, автомашина учун бошланғич тўлов сифатида
2.000 АҚШ долларини бериб, қолган пулларни 3 йил давомида ҳар
ойда 5.100.000 сўмдан бериб боришини айтиб, Б.Курбаналиевдан
автомашина учун дастлабки тўлов сифатида 2.000 АҚШ долларини
(22.359.600 сўм) олиб, автомашинани ишончнома асосида бошқариш
учун унга бериб, Б.Курбаналиевга берган ваъдасини бажармасдан
ундан олган пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, Б.Турсунов 2023 йил апрель ойининг охирида
такроран ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиш мақсадида, жиноят ишининг унга нисбатан
қисми тугатилган шахс билан ўзаро олдиндан жиноий тил
2
транспорт воситасини олишни режалаштириб, Б.Курбаналиевни
ишончига кирган ҳолда келгусида унинг номига олинаётган
автомашина учун кредит тўловларини ўзлари тўлашни ваъда қилиб,
2023 йил 26 апрель куни Б.Курбаналиевнинг номига “DAVR BANK”
ХАТБ Олмазор филиали Бисёр БХМ билан 171/2023-сонли кредит
шартномаси тузиб, шартномага асосан иккиламчи бозордан “MALIBU2” русумли, давлат рақам белгиси 01G582ZB бўлган транспорт
воситасини харид қилиш учун 478.780.000 сўм кредит ажратилишига
эришиб, ушбу автомашинани қўлга киритиб, “DAVR BANK” ХАТБ
Олмазор филиалига автомашина учун ойлик кредит тўловларини
тўламасдан ва кейинчалик Б.Курбаналиевга билдирмаган ҳолда
автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, “DAVR BANK” ХАТБ
Олмазор филиали манфаатларига 478.780.000 сўм миқдорида моддий
зарар етказган.
Бундан ташқари, Б.Турсунов 2023 йил май ойининг бошларида
такроран ўзганинг кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан
қўлга киритиш мақсадида Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фарғона
йўли кўчасида фуқаро Курбанов Зиёдулла Шовкат ўғлининг ишончига
кириб, унга тегишли “MALIBU 1” русумли, давлат рақам белгиси
01G666ZB бўлган автомашинани 15.500 АҚШ доллари эвазига сотиб
олишга келишиб, автомашина учун З.Қурбановга 5.500 АҚШ
долларини бериб, 10.000 АҚШ долларини кейинроқ беришни ваъда
қилиб, ушбу автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб ва бошқа
шахснинг номига расмийлаштиришга эришиб, З.Қурбановга берган
ваъдасини бажармасдан унинг 15.500 АҚШ долларлик (176.790.520
сўм) мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Судланувчи Б.Турсунов суд мажлисида эълон қилинган
айбловларга иқрор бўлмасдан, 2023 йил апрель ойининг бошларида
таниши Содиқ Обиджонов орқали унинг маҳалладоши Баходир
Қурбаналиев билан танишганлиги, ўша вақтда С.Обиджонов унга
маҳалладоши Б.Курбаналиев пулини бўлиб тўлаш шарти билан
“JENTRA” русумли автомашина олиш ниятида юрганлиги, уни
автомашинани бошланғич тўловини тўлаш учун 2.000 АҚШ доллари
борлигини айтиб, Б.Курбаналиевга автомашина олиб беришни
сўраганлиги, шундан сўнг Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Сувсоз
даҳаси, “Иқбол” МФЙ ҳудудида Б.Курбаналиев билан кўришиб, “Давр
банк” томонидан автокредит шартномаси асосида олинган “JENTRA”
русумли, давлат рақам белгиси 01P246AС бўлган автомашинани
пулини бўлиб бериш шарти билан сотишини айтиб, автомашина учун
бошланғич тўлов сифатида ундан 2.000 АҚШ долларини олиб, қолган
пулларни 4 йил давомида ҳар ойда 400 АҚШ долларидан бериб
3
асосида бошқариш учун бериб, ундан олган 2.000 АҚШ долларини
ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборгани, 2023 йил апрель
ойининг охирида таниши Содиқ Обиджоновга мурожаат қилиб, агарда
ишончли танишлари бўлса унинг номига банк орқали кредит эвазига
“MALIBU 2” русумли автомашина олишни, банк ҳисобига кредит ойлик
тўловларини ва бошланғич тўловларни ўзи тўлашини айтганлиги,
С.Обиджонов бу таклиф ҳақида таниши Б.Курбаналиевга айтганида,
Б.Курбаналиев ушбу таклифга рози бўлганлиги, шундан сўнг ўзи
иккиламчи бозордан “MALIBU 2” русумли автомашинани банк орқали
Б.Курбаналиевнинг номига расмийлаштириб, бошланғич тўлов
сифатида банк ҳисобига 45.425.000 сўмни тўлаб, “MALIBU-2” русумли,
давлат рақам белгиси 01 G 582 ZB бўлган автомашинани олганлиги,
Б.Курбаналиевга автомашина учун кредит тўловларини ўзи тўлашни
ваъда қилганлиги, ўша вақтда фуқаро Зиёдулла Курбановдан унга
тегишли “MALIBU 1” русумли, давлат рақам белгиси 01G666ZB бўлган
автомашинани қарз эвазига пулини бўлиб бериш шарти билан олиб,
ушбу автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлиги, З.Курбановга
автомашина учун 8.000 АҚШ доллари бериши лозим бўлганлиги, ўша
вақтда Б.Курбаналиевнинг номига олинган “MALIBU 2” русумли,
давлат рақам белгиси 01 G 582 ZB бўлган автомашинани З.Курбановга
вақтинча бошқариш учун берганлиги, 2023 йил май ойида Қозоғистон
Республикасида яшовчи “Нодир” исмли танишидан 6.700 АҚШ
долларини қарз сифатида олиб, унга З.Курбанов бошқариб юрган ва
банк ҳисобида гаровда турган Б.Курбаналиевнинг номига олинган
“MALIBU 2” русумли, давлат рақам белгиси 01G582ZB бўлган
автомашинани гаров сифатида берганлиги, у бу ҳақда Б.Курбаналиев
ва банк ходимларини хабардор қилмаганлиги, ушбу ҳолат бўйича
Б.Курбаналиев моддий манфаатдор бўлмаганлиги, гаровда турган
“MALIBU 2” русумли автомашинани йўқ бўлиб кетишига
Б.Курбаналиевнинг даҳли йўқлиги, 2023 йил июль ойида бошқа
жиноят иши юзасидан қамалиб қолиб, “Нодир” исмли танишига
қарзини беролмаганлиги ва “MALIBU 2” русумли автомашина унда
қолиб кетганлиги, мазкур ҳолат бўйича З.Курбановга нисбатан
жиноят иши қўзғатишни, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари
мавжуд эмаслигини баён қилиб, суддан унга нисбатан оқлов ҳукми
чиқаришни сўради.
Судланувчи Б.Курбаналиев суд мажлисида эълон қилинган
айбловга иқрор бўлмасдан, 2023 йил апрель ойининг бошларида
маҳалласида яшовчи автомашина савдоси билан шуғилланувчи
С.Обиджоновга мурожаат қилиб, ўзига пулини бўлиб тўлаш шарти
билан “JENTRA” русумли автомашина олиш ниятида юрганини
4
тўловни тўлашга пул топишини айтганлиги, бир неча кундан сўнг
С.Обиджоновга қўнғироқ қилиб, автомашинани бошланғич тўлови
учун 2.000 АҚШ доллари тўплаганини айтиб, ундан автомашина топиб
беришни сўраганлиги, шу куни С.Обиджонов ва таниши Б.Турсуновлар
унинг маҳалласига “JENTRA” русумли, давлат рақам белгиси 01P246AС
бўлган автомашинани бошқариб келишганлиги, ўзаро суҳбат
давомида Б.Турсунов унга ушбу автомашина ўзига тегишли бўлиб,
“Алишер” исмли шахснинг номига расмийлаштирилганини айтиб,
автомашина учун бошланғич тўлов сифатида 2.000 АҚШ долларини
бериб, автомашина учун қолган пулларни 3 йил давомида ҳар ойда
5.100.000 сўмдан берса, автомашинани унга беришини айтганлиги,
шунда у Б.Турсуновга ишониб, автомашина учун дастлабки тўлов
сифатида унга 2.000 АҚШ долларини берганлиги, Б.Турсунов унга
автомашинани пулини тўлиқ тўлаб бўлганидан сўнг автомашинани
унинг номига ўтказиб беришини айтганлиги ва автомашинани
бошқариш учун унга ишончнома қилиб берганлиги, тахминан
10 кундан сўнг маҳалладоши С.Обиджонов унга телефон қилиб,
Б.Турсунов ўзининг укасига “MALIBU 2” русумли автомашина олиб
бермоқчилиги, ушбу автомашинани унинг номига банк орқали
олишса, ойлик ва бошланғич тўловларини ўзи тўлашини айтганлиги,
С.Обиджонов унинг маҳалладоши бўлиб, уни яхши танигани ва унга
автомашина олишда ёрдам бергани учун унинг таклифига розилик
билдирганлиги, 2023 йил 26 апрель куни С.Обиджонов ва
Б.Турсуновларнинг таклифига асосан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани,
Алгаритим мавзесида жойлашган “Давар банк” биносига бориб,
Б.Турсунов ва С.Обиджоновлар билан кўришганлиги, Б.Турсунов унга
банкда автомашина олиб берадиган диллерлар борлиги, уларни
олдига кириб, “MALIBU 2” русумли автомашина олиш учун келганини
айтса, улар керакли ҳужжатларга имзо қўйдиришларини айтганлиги,
шунда Б.Турсуновга келгусида унга бирор-бир муаммо бўлмаслиги
ҳақида сўраганида, Б.Турсуновга унга ҳеч қандай муаммо
бўлмаслигини, банкнинг барча тўловларини ўзи вақтида тўлашини,
узоғи билан 6 ойда барча тўловларни тўлиқ ёпишини ваъда
қилганлиги, шундан сўнг ўзи банк биносига кириб, ўша ерда “MALIBU
2” русумли автомашинани олиш юзасидан тақдим қилинган
ҳужжатларга имзо қўйиб берганлиги, эртаси куни Б.Турсунов айтган
нотариусга борганлиги, уни номига олинаётган автомашина таъқиққа
қўйилганлиги, диллер унга автомашинани Б.Турсуновга беришини
айтиб, унинг номига расмийлаштирилган “MALIBU 2” русумли
автомашинани берганлиги, шунда ўзи ушбу автомашинани бошқариб,
ўзи яшайдиган маҳаллага борганлиги, маҳалладоши С.Обиджоновга
телефон орқали “MALIBU 2” русумли автомашинани маҳалласига
5
бошқариб келаётганини айтганлиги, С.Обиджонов у билан кўришиб,
“MALIBU 2” русумли, давлат рақам белгиси 01 G 582 ZB бўлган
автомашинани Б.Турсуновга бериш учун бошқариб кетганлиги,
орадан тахминан 2 ой вақт ўтиб, “Давр банк” ходимлари унга телефон
қилишиб, “MALIBU 2” русумли автомашинани ойлик тўловлари
тўланмаётганини айтишганлиги, шунда С.Обиджоновга телефон бу
ҳақда айтганида, С.Обиджонов бу масалани ҳал қилишини айтганлиги,
2023 йил июнь ойида унинг номига банкдан олинган автомашина
учун ойлик тўловини С.Обиджонов ўзи ёнидан банк ҳисобига тўлов
қилганлиги, банк ходимлари унга телефон қилишиб, автомашинани
суратга олишлари лозимлигини айтишганлиги, у бу ҳақда
С.Обиджоновга телефон орқали айтганлиги, С.Обиджонов унга
Б.Турсунов автомашинани вилоятга тўйга бориш учун бошқариб
кетганлигини, Б.Турсунов вилоятдан келганидан сўнг банк
ходимларига айтиб, автомашинани суратга олдиришини айтганлиги,
бир неча кундан сўнг яна банк ходимлари унга телефон қилишиб,
автомашинани суратга олишлари кераклигини айтишганлиги,
С.Обиджонов билан телефон орқали гаплашганида, С.Обиджонов унга
Б.Турсуновни укасини Қозоғистонда тўйи борлиги, Б.Турсунов
автомашинани ўша ерга бошқариб кетганлигини, 4-5 кунда
қайтишини айтганлиги, шунда у С.Обиджоновга банк ходимлари
билан ўзи гаплашиб кўришини айтганлиги, шундан сўнг банк
ходимлари унга бошқа телефон қилишмаганлиги, кейинчалик унинг
номига банк орқали олинган “MALIBU 2” русумли автомашина фуқаро
З.Курбановнинг номига бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома
расмийлаштириб
берилганлиги,
З.Курбанов
Б.Турсуновнинг
кўрсатмасига асосан ушбу автомашинани Қозоғистон Руспубликаси
ҳудудига олиб ўтиб, “Нодир” исмли шахсга бериб юборганини
билганлиги, шундан сўнг С.Обиджоновга унинг номига олинган
автомашина учун банк ҳисобига тўловлар тўланмаётганлиги,
автомашина ҳам йўқлигини айтганлиги, С.Обиджонов унга
Б.Турсуновнинг уйи сотилаётганлиги, агарда уй сотилса ҳамма
қарзлар тўлиқ ёпилишини айтганлиги, ўша вақтда Б.Турсунов ички
ишлар ходимлари томонидан қамоққа олинганини билганлиги,
2023 йил октябрь ойида Б.Турсуновдан пулини бўлиб тўлаш шарти
билан сотиб олган “JENTRA” русумли, давлат рақам белгиси 01P246AС
бўлган автомашина банкдан кредит эвазига олинганини билганлиги
ва ушбу автомашинани банк ходимларига топширганлиги, Б.Турсунов
унга “JENTRA” русумли, давлат рақам белгиси 01 P 246 AС бўлган
автомашинани сотаётган вақтида уни кретидга олинганни
айтмаганлиги, Б.Турсунов томонидан содир этилган фирибгарлик
жинояти оқибатида унга 2.000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар
етказилган бўлиб, ушбу зарарни ундиришдан воз кечишини,
6
С.Обиджоновлар унга ўзининг номига “Давр банк”дан “MALIBU 2”
русумли автомашина олишни илтимос қилиб, барча тўловларни
ўзлари тўлашни ваъда қилишгани учун банкда ва нотариусда
тегишли ҳужжатларни имзолаб берганлиги, тергов давомида
Б.Турсунов ушбу автомашинани бошқа шахсга қарзи эвазига бериб
юборганини билганлиги, ушбу ишларда у моддий манфаатдор
бўлмаганлиги, Б.Турсунов ушбу автомашинани қарзи эвазига
Қозоғистон Республикасида яшовчи танишига бериб келганидан
хабари бўлмаганлиги, унинг ҳаракатларида фирибгарлик ва банд
солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш жинояти
аломатлари мавжуд эмаслигини баён қилиб, суддан унга нисбатан
оқлов ҳукми чиқаришни сўради.
Судланувчи Б.Турсунов эълон қилинган айбловларга иқрор
бўлмасдан кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида
текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини
топади.
Жумладан, фуқаровий даъвогар Р.Худойбердиев суд мажлисида,
“DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиали Бисёр БХМ да ҳуқуқшунос
вазифасида ишлашлиги, 2023 йил 26 апрелда тузилган
171/2023-сонли кредит шартномасига асосан иккиламчи бозордан
автомабил харид қилиш учун “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиали
Бисер БХМ томонидан 478.780.000 сўм миқдорида кредит
ажратилганлиги, унга кўра мижозга 2022 йилда ишлаб чиқарилган
двигатель рақами №213490107, кузов рақами KL1ZA69X9NB538001,
шасси рақамсиз, “MALIBU 2” русумли, давлат рақам белгиси 01 G 582
ZB бўлган автомашина сотиб олиниб, гаров таъминоти сифатида
тақдим этилганлиги, “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиали ходимлари
томонидан Б.Курбаналиевнинг яшаш хонадонига мониторинг
ўтказиш мақсадида гаров мулкини кўздан кечириш учун бир неча
марта борилганда, Б.Курбаналиев автотранспорт воситасини
кўрсатиб беролмаганлиги, ҳозирда банк манфаатларига етказилган
478.780.000 сўм моддий зарар қопланмаганини билдириб, ушбу
зарарни айбдор шахслардан ундириш ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ З.Анорбоев суд мажлисида, “DAVR BANK” ХАТБ да
ҳуқуқшунос вазифасида ишлашлиги, 2023 йил 26 апрель куни фуқаро
Б.Курбаналиевнинг номига “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиали
Бисёр БХМ билан 171/2023-сонли кредит шартномаси тузизилиб,
шартномага асосан иккиламчи бозордан “MALIBU-2” русумли, давлат
рақам белгиси 01 G 582 ZB бўлган транспорт воситасини харид қилиш
учун банк ҳисобидан 478.780.000 сўм миқдорида кредит
ажратилганлиги, “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиалига автомашина
учун кредит тўловлари тўланмасдан автомашина бошқа шахсларга
7
етказилганлигини баён қилиб, айбдор шахслардан “DAVR BANK” ХАТБ
Олмазор филиали фойдасига моддий зарар суммасини ундириб
беришни сўради.
Жабрланувчи З.Курбанов суд мажлисида, 2023 йил апрель ойида
пулини бўлиб тўлаш шарти билан “MALIBU 1” русумли, давлат рақам
белгиси 01 Z 666 GB бўлган автомашинани сотиб олганлиги, ушбу
автомашинани ишончнома асосида 1 ой давомида бошқариб,
автомашинанинг матор қисми бузилиб қолганлиги, шундан сўнг
автомашина маторини таъмирлатиб, уни “MALIBU 2” русумли
автомашинага алмаштирмоқчи бўлганлиги, ўша вақтда таниши
С.Обиджонов орқали Бобир Турсунов билан танишганлиги, Б.Турсунов
билан Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фағона йўли кўчасида
кўришганлиги, Б.Турсунов “MALIBU 2” русумли, далат рақами
01 G 582 ZB бўлган автомашинани бошқариб келганлиги, ушбу
автомашина янги ҳолатда бўлгани учун унга ёққанлиги, Б.Турсунов
унга ушбу автомашина учун бошига 10.000 АҚШ долларини бериб,
25% дан қолган 3 йилга ҳар ойига 800 АҚШ доллардан беришини,
автомашинани пулини тўлиқ берганидан сўнг уни номига ўтказиб
беришини айтганлиги, шунда Б.Турсуновга автомашинага бошига
10.000 АҚШ доллари бериш учун ўзи бошқариб юрган “MALIBU 1”
русумли автомашинани сотиши кераклигини айтганлиги, Б.Турсунов
унга тегишли “MALIBU 1” русумли автомашинани 15.500 АҚШ
долларига баҳолаб, ушбу автомашинани унга беришни, 10.000 АҚШ
долларини “MALIBU 2” русумли автомашина учун олиб қолиб,
5.500 АҚШ долларни унга беришга келишганлиги, Б.Турсунов унга
“MALIBU 2” русумли автомашинани бошқариб кетаверишини,
С.Обиджонов автомашинани бошқариш учун ишончнома қилиб
беришини, “MALIBU 1” русумли автомашинани ўзлари олиб
кетишларини, автомашинани сотиб, сўнг унга пулни беришини
айтганлиги, С.Обиджонов унга ва отасига “MALIBU 2” русумли, давлат
рақам белгиси 01 G 582 ZB бўлган автомашина бошқариш учун онлайн
ишончнома қилиб берганлиги, орадан вақт ўтиб, Б.Турсунов унга
келишилган 5.500 АҚШ долларни берганлиги, шундан сўнг Б.Турсунов
айтган кишини номига “MALIBU 1” русумли автомашинани ўтказиб
берганлиги, 2023 йил май ойининг охирларида 800 АҚШ доллардан
автомашина учун ойлик тўловни тўлаш унга оғирлик қилгани сабабли
Б.Турсуновдан бошқа автомашина топиб беришни ёки 10.000 АҚШ
долларини қайтариб беришни сўраганлиги, орадан 2 кун вақт ўтиб,
С.Обиджонов унга қўнғироқ қилиб, “MALIBU 2” русумли
автомашинани Б.Турсуновга қайтариб бериб, уни Қозоғистон
Республикаси чегарасидан ўтказиб, Б.Турсуновнинг укасига олиб
8
бориб беришни сўраганлиги, шунда С.Обиджоновга Б.Турсунов билан
танишганига 1 ой бўлганлиги, автомашина билан чегарадан
ўтмаганлиги, унга келгусида бирон-бир муаммо бўлиш ёки
бўлмаслигини сўраганида, С.Обиджонов унга муаммо бўлмаслигини,
чегарадан ўтганидан сўнг Б.Турсуновни укаси кутиб олишини
айтганлиги, 2023 йил 25 май куни Б.Турсунов ва С.Обиджоновлар уни
Тошкент тумани “Ғишткўприк” божхона постига кузатиб
боришганлиги, Б.Турсунов унга Қозоғистон чегарасида “Нодир” исмли
укаси уни кутиб турганини айтганлиги, шундан сўнг у автомашинани
бошқариб, чегарани нариги томонига ўтиб, автомашинани “Нодир”
исмли шахсга бериб, ўзи Ўзбекистонга қайтиб ўтганлиги, Б.Турсунов
унга автомашинани пулини 15 кун ичида қайтариб беришини
айтганлиги, аммо кейинчалик Б.Турсунов Шайхантоҳур туман ИИО
ФМБ ходимлари томонидан қамоққа олинганлигини билганлиги,
Б.Турсунов томонидан унга берилган “MALIBU 2” русумли, давлат
рақам белгиси 01G582ZB бўлган автомашинани судланувчи
Б.Курбаналиев бошқарганини кўрмаганлиги, у ушбу автомашинани
Б.Турсунов ва С.Обиджоновларнинг таклифига асосан Ўзбекистон
Республикасидан Қозоғистон Республикаси ҳудудида олиб ўтиб
берганлиги, шахсан ўзи ушбу автомашина бўйича Б.Курбаналиев
билан умуман мулоқотда бўлмаганлиги, судланувчи Б.Турсунов
томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти оқибатида унга
14.500 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, ушбу
зарардан 8.700 АҚШ доллари ҳозирги кунга қадар қопланмаганлиги,
судланувчи Б.Турсуновга қонуний жазо тайинлаб, ундан ушбу зарар
суммасини ундириб беришни сўради.
Гувоҳ С.Обиджонов суд мажлисида, 2023 йил апрель ойининг
бошларида маҳалладоши Б.Қурбаналиев унга мурожаат қилиб, ўзида
2.000 АҚШ доллари борлиги, пулини бўлиб тўлаш шарти билан
“JENTRA” русумли автомашина сотиб олмоқчи эканлигини айтиб, унга
автомашина олиб беришни сўраганлиги, шунда бу ҳақда таниши
Б.Турсуновга айтганлиги, бир неча кундан сўнг Тошкент шаҳар,
Бектемир тумани, Сувсоз даҳаси, “Иқбол” МФЙ ҳудудида
Б.Курбаналиевни Б.Турсунов билан учраштирганлиги, Б.Турсунов
Б.Курбаналиевга “JENTRA” русумли, давлат рақам белгиси 01 P 246 AС
бўлган автомашинани пулини бўлиб бериш шарти билан сотишини
айтиб, автомашина учун бошланғич тўлов сифатида ундан 2.000 АҚШ
долларини олиб, қолган пулларни 4 йил давомида ҳар ойда 400 АҚШ
долларидан
бериб
боришини
айтганлиги,
Б.Курбаналиев
Б.Турсуновнинг таклифига рози бўлиб, Б.Турсуновга 2.000 АҚШ
долларини берганлиги, Б.Турсунов Б.Курбаналиевга автомашинани
ишончнома асосида бошқариш учун бериб, ундан олган 2.000 АҚШ
долларини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборгани, 2023 йил апрель ойининг
9
охирида Б.Турсуновнинг илтимосига кўра, Б.Курбаналиевга мурожаат
қилиб, унга ўзининг номига банк орқали кредит эвазига “MALIBU 2”
русумли автомашинани Б.Турсуновга олиб берса, банк ҳисобига
кредит ойлик тўловларини ва бошланғич тўловларни Б.Турсуновни
ўзи тўлашини айтганлиги, Б.Курбаналиев ушбу таклифга рози
бўлганлиги, шундан сўнг Б.Турсунов иккиламчи бозордан “MALIBU 2”
русумли автомашинани банк орқали Б.Курбаналиевнинг номига
расмийлаштириб, бошланғич тўлов сифатида банк ҳисобига
45.425.000 сўмни ўзи тўлаб, автомашинани олганлиги, Б.Турсунов
Б.Курбаналиевга автомашина учун кредит тўловларини ўзи вақтида
тўлашни ваъда қилганлиги, ўша вақтда Б.Турсунов таниши
З.Курбановдан унга тегишли “MALIBU 1” русумли, давлат рақам
белгиси 01 G 666 ZB бўлган автомашинани қарзга олиб, ушбу
автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлиги, ўша вақтда
Б.Турсунов Б.Курбаналиевнинг номига олинган “MALIBU 2” русумли,
давлат рақам белгиси 01 G 582 ZB бўлган автомашинани З.Курбановга
вақтинча бошқариш учун берганлиги, 2023 йил май ойида Б.Турсунов
Қозоғистон Республикасида яшовчи “Нодир” исмли танишидан қарз
бўлиб, унга З.Курбанов бошқариб юрган ва банк ҳисобида гаровда
турган Б.Курбаналиевнинг номига олинган “MALIBU 2” русумли,
давлат рақам белгиси 01 G 582 ZB бўлган автомашинани гаров
сифатида берганини билганлиги, 2023 йил июль ойида Б.Турсунов
бошқа жиноят иши бўйича қамалиб қолганлигини, Б.Курбанлиев
ўзининг номига банк орқали кредит эвазига Б.Турсуновга “MALIBU 2”
русумли, давлат рақам белгиси 01 G 582 ZB бўлган автомашинани
олиб беришдан бирон-бир моддий манфаатдор бўлмаганлиги,
Б.Турсунов Б.Курбаналиевга ушбу автомашина учун кредит
тўловларини ўзи тўлаб боришни ваъда қилганлиги учун
Б.Курбаналиев банкда автомашина учун номига кредит олишга
розилик билдирганлиги, Б.Курбаналиев “MALIBU 2” русумли
автомашинани бошқаРмаганлиги ва ундан фойдаланмаганлиги,
Б.Турсунов ушбу автомашинани қарзи эвазига бошқа шахсга бериб
юборганидан Б.Курбаналиевни хабари бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув
берди.
Бундан ташқари, судланувчи Б.Турсуновнинг айби жиноят
ишида тўпланган жабрланувчиларнинг унга нисбатан қонуний чора
кўришни сўраб ёзган аризалари, нарсани олиш, кўздан кечириш,
юзлаштириш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори
ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси
билан тўлиқ исботини топган.
Суд, судланувчи Б.Турсуновнинг суд жараёнида айбсизлиги,
фирибгарлик жиноятларини содир қилмаганлиги
ҳақидаги
кўрсатувларига
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
10
бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб
чиқиб, судланувчи Б.Турсуновнинг айбсизлиги ҳақида келтирган
важларига танқидий баҳо бериб, унинг ушбу важларини тўла ишончга
сазовор эмас деб, муқаррар жазодан қутилиш мақсадида келтирилган
деб ҳисоблаб, судланувчи Б.Турсуновнинг мазкур важлари шу иш
бўйича сўроқ қилинган судланувчи Б.Курбаналиев, фуқаровий
даъвогар
Р.Худойбердиев,
жабрланувчи
З.Курбанов,
гувоҳ
С.Обиджоновларнинг кўрсатувлари, нарсани олиш, кўздан кечириш,
юзлаштириш баённомалари ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган
бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўла инкор этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
нормаларини
тўғридан-тўғри
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг
8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ
айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони
йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга
олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби
судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина
айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида, суд жиноят юз
берганлиги, унинг содир этилишида ким айбдорлиги, шунингдек у
билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш бўйича
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда судланувчини ҳам фош
қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам
енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва
ҳисобга олиниши лозимлиги;
23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни
бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг
фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб
чиқадиган шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши;
112-моддасида, айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу
иқрор бўлиш мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган
тақдирдагина, уни айблаш учун асос қилиб олиниши, айбланувчининг
берган кўрсатувлари билан аниқланган ҳолатлар, айбланувчи ўз
11
айбига иқрор бўлган тақдирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор
қилган тақдирда ҳам ишнинг ҳамма ҳолатлари билан боғланган ҳолда
бошқа далиллар каби текшириб чиқилиши ва баҳоланиши;
463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши
мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда
айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган
тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир
этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини
текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги;
467-моддасида, ҳукмда суднинг ҳар бир судланувчига нисбатан
хулосаларига асос бўлган далиллар ва суднинг бошқа далилларни рад
этиш сабаблари ёзилиши лозимлиги белгиланган.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан юқорида қайд этилган
Конституция ва Қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда
судланувчи Б.Курбаналиевни тасдиқланмаган, исботланмаган ва
текширилмаган далиллар асосида бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб, унинг номига 2023 йил 26 апрелда “DAVR
BANK” ХАТБ Олмазор филиали Бисёр БХМ билан 171/2023-сонли
кредит шартномаси тузиб, шартномага асосан иккиламчи бозордан
“MALIBU 2” русумли транспорт воситаси харид қилиш учун
478.780.000 сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу автомашинани
қўлга киритиб, ойлик тўловларни тўламай, мазкур транспорт
воситаси 2023 йил 28 апрелдаги гаров шартномасига асосан кредит
таъминоти сифатида банк гаровга қабул қилган ва нотариал идора
томонидан тақиққа қўйилганлигини билган ҳолда ҳамда бошқа
шахсларга сотиш, яшириш, нобуд қилиш мумкин бўлмасада, ушбу
автомашинани 2024 йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси чегара
постидан олиб ўтиб, Қозоғистон Республикасига олиб чиқиб кетиб
номаълум шахсга сотиб юборганганликда Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,233-моддаси 1-қисми
билан асоссиз равишда жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишга
жалб қилинган деб ҳисоблайди.
Жумладан, суд мажлисида судланувчи сифатида сўроқ қилинган
Б.Турсунов, 2023 йил апрель ойининг охирларида таниши
С.Обиджоновга агарда ишончли танишлари бўлса унинг номига банк
орқали кредит эвазига “MALIBU 2” русумли автомашина олишни, банк
ҳисобига кредит ойлик тўловларини ва бошланғич тўловларни ўзи
тўлашини айтганлиги, С.Обиджонов бу таклиф ҳақида таниши
Б.Курбаналиевга айтганида, Б.Курбаналиев ушбу таклифга келгусида
атомашинани сотиб юбормаслик ва кредит тўловларини ўз вақтида
12
иккиламчи бозордан “MALIBU 2” русумли автомашинани банк орқали
Б.Курбаналиевнинг номига расмийлаштириб, бошланғич тўлов
сифатида банк ҳисобига 45.425.000 сўмни тўлаб, “MALIBU-2” русумли,
давлат рақам белгиси 01G582ZB бўлган автомашинани олганлиги,
Б.Курбаналиевга автомашина учун кредит тўловларини ўзи тўлашни
ваъда қилганлиги, ушбу автомашина олинганидан сўнг уни
З.Курбановга вақтинча бошқариш учун берганлиги, 2023 йил май
ойида Қозоғистон Республикасида яшовчи “Нодир” исмли танишидан
6.700 АҚШ долларини қарз сифатида олиб, унга З.Курбанов бошқариб
юрган ва банк ҳисобида гаровда турган Б.Курбаналиевнинг номига
олинган “MALIBU 2” русумли автомашинани гаров сифатида
берганлиги, у бу ҳақда Б.Курбаналиев ва банк ходимларини хабардор
қилмаганлиги,
ушбу
ҳолат
бўйича
Б.Курбаналиев
тил
бириктирмаганлиги, Б.Курбаналиев ушбу ишлардан моддий
манфаатдор бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида жабрланувчи сифатида сўроқ қилинган
З.Курбанов ва гувоҳ сифатида сўроқ қилинган С.Обиджоновлар
судланувчи Б.Турсуновнинг кўрсатувига ўхшаш кўрсатув бердилар.
Дастлабки тергов даврида иш бўйича сўроқ қилинган шахслардан
бирортаси юқоридаги эпизод фирибгарлик ва банд солинган мулкни
қонунга хилоф равишда тасарруф этиш жиноятини содир этишда
Б.Курбаналиевни иштирок этганлиги, Б.Турсунов ва бошқа шахслар
билан олдиндан тил бириктирганлиги ва бу ишдан моддий
манфаатдор бўлганлиги ҳақида кўрсатув беришмаган. Б.Курбаналиев
ушбу таклифга келгусида атомашинани сотиб юбормаслик ва кредит
тўловларини ўз вақтида тўлаб юриш шарти билан рози бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал
қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
24-сонли қарори 2-бандига мувофиқ, далиллар мақбуллигининг
шартлари қуйидагилар, яъни фактга оид маълумотлар фақат ЖПК
81-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилган манбалардан олинган
бўлиши, далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни
ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган
бўлиши, далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва
натижаларининг қайд этилишига доир қонуннинг барча талабларига
амал қилинган бўлиши шарт. Судларга далиллар мақбуллигига
тааллуқли юқорида санаб ўтилган шартлардан бирортасига амал
этилмаслиги далилнинг номақбул деб топилишига асос бўлади.
Ушбу Пленум қарорини 5-қисмида белгиланган, номаълум
манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин
бўлмаган манбадан;
13
айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги
судда
далиллар мажмуи билан
ўз тасдиғини топмаган
кўрсатувларидан олинган бўлса, мақбул эмас деб топилади.
Ушбу Пленум қарорини 11-бандида белгиланишича, ЖПК
26-моддасига мувофиқ, жиноят ишини биринчи инстанцияда
мазмунан кўриб чиқаётган суд далилларни бевосита текшириши:
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва
гувоҳларни сўроқ қилиши, фақат суд мажлисида текширилган
далилларга асосланиб ҳукм чиқариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 81-моддасига кўра,
ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу
қилмишни содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри
ҳал
қилиш
учун
аҳамиятга
молик
бошқа
ҳолатларни
суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган
тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий
маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади. Бу
маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг,
айбланувчининг,
судланувчининг
кўрсатувлари,
экспертнинг
хулосаси, ашёвий далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар,
кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд
ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан
аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддасининг 1-қисмига кўра,
айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат
судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд
муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади,
айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин
бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб
қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва
қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгина асос қилиб олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига мувофиқ,
айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган
шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 9-моддасида, шахс қонунда
белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли
қилмишлари учунгина жавобгар бўлиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил
24 сентябрдаги 24-сонли “Далиллар мақбуллигига оид жиноятпроцессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
14
мувофиқ, ҳар бир жиноят иши бўйича иш юритиш жиноят-процессуал
қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда амалга
оширилиши шартлиги, суриштирув органлари, дастлабки тергов ва
суднинг далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдаги фаолиятида
ҳам қонунийлик принципининг риоя этилиши мажбурийлиги,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонунни аниқ
бажаришдан ва унга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай
сабабга кўра юз берганлигидан қатъий назар, шу йўл билан олинган
далилларнинг номақбул (яроқсиз) деб топилишига олиб келиши,
номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан ЖПКнинг
82-84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун
фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмаслиги,
3-банди 3-қисмининг “в” кичик бандида, кўрсатувларнинг, шу
жумладан, айбига иқрорлик тўғрисидаги кўрсатувларнинг қийноққа
солиш, зўрлик ишлатиш ҳамда инсонга нисбатан бошқа шафқатсиз
ёки унинг шаъни, қадр-қимматини камситувчи муносабатда бўлиш,
шунингдек, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар орқали олиниши
номақбул деб топилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 81-моддасида, ижтимоий
хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир
этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга
молик
бошқа
ҳолатларни
суриштирувчининг,
терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига
асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича
далил ҳисобланиши, бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг,
гумон
қилинувчининг,
айбланувчининг,
судланувчининг
кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий далиллар, овозли
ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат
материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа
ҳужжатлар билан аниқланиши кўрсатилган.
Бироқ, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Б.Курбаналиевнинг бир гуруҳ шахс томонидан олдиндан тил
бириктириб, унинг номига 2023 йил 26 апрелда “DAVR BANK” ХАТБ
Олмазор филиали Бисёр БХМ билан 171/2023-сонли кредит
шартномаси тузиб, шартномага асосан иккиламчи бозордан “MALIBU
2” русумли, давлат рақам белгиси 01 G 582 ZB бўлган транспорт
воситаси харид қилиш учун 478.780.000 сўм кредит ажратилишига
эришиб, ушбу автомашинани қўлга киритиб, ойлик тўловларни
тўламай, мазкур транспорт воситасини 2023 йил 28 апрелдаги гаров
шартномасига асосан кредит таъминоти сифатида банк гаровга қабул
қилган ва нотариал идора томонидан тақиққа қўйилганлигини
15
билган ҳолда ҳамда бошқа шахсларга сотиш, яшириш, нобуд қилиш
мумкин бўлмасада, ушбу автомашинани 2024 йил 23 май куни
Ўзбекистон Республикаси чегара постидан олиб ўтиб, Қозоғистон
Республикасига олиб чиқиб кетиб номаълум шахсга сотиб
юборганганлигини рад этиб бўлмайдиган объектив далиллар мажмуи
тўпланган ҳолда исботланмаган, биринчи инстация судида ҳам мазкур
ҳолатларни тасдиқлайдиган далилларни тўплашни имкони бўлмади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 233-моддаси диспозициясига кўра,
банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш
деганда, банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулкни ишониб
топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда
ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилиш ёки унга шикаст
етказиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлиши назарда
тутилган. Яъни мазкур жиноятнинг субеъкти, банд солинган ёхуд
гаровга қўйилган мулк ишониб топшириб қўйилган шахс
ҳисобланади.
Ушбу жиноятнинг объекти суднинг одил судловни амалга
ошириш, суд қарорларини ижро этиш бўйича нормал фаолиятини, суд
ҳокимиятининг нуфузини таъминловчи ижтимоий муносабатлар
ҳисобланади;
Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади,
айбдор мол-мулкни ўзлаштириш, сарф қилиш, яшириш, нобуд қилиш
ёки унга шикаст етказиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг
ноқонунийлигини англайди ва уларни амалга оширишни хоҳлайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддасида, гумон
қилинувчи, айбланувчи, судланувчи иш қўзғатилган ва тергов
ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий
ҳодиса юз бермаган бўлса; унинг қилмишида жиноят таркиби
бўлмаса; унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса айбсиз деб
топилиши ва реабилитация этилиши лозимлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 8-бандида,
агар ижтимоий хавфли қилмиш факти ва оқибатининг келиб
чиққанлиги аниқланган бўлиб, бироқ суд муҳокамасида тақдим
қилинган ва текширилган далиллар билан унинг судланувчи
томонидан содир этилганлиги инкор этилса ёки ўз тасдиғини
топмаса, суд шахснинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги
сабабли (ЖПК 83-моддаси 2,3-бандлари) оқлов ҳукми чиқарилиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, суд судланувчи Б.Курбаналиевнинг
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва
28,233-моддаси 1-қисмида содир этилган жиноятларга даҳли йўқлиги
ҳамда жиноят таркиби бўлмагани сабабли Ўзбекистон Республикаси
16
ЖПК 83-моддасининг 2,3-бандларига асосан айбсиз деб топиб, уни
реабилитация қилишни ва жиноят ишини шу қисмини тугатишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Турсуновнинг жиноий ҳаракатларига ҳуқуқий
баҳо берар экан, тергов органи томонидан унинг фирибгарлик, яъни
жабрланувчи Б.Курбаналиевни такроран алдаш ҳамда ишончини
суиистеъмол қилиш йўли билан унинг 2.000 АҚШ долларини
(22.359.600 сўм) қўлга киритишда ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди,
фирибгарлик, яъни такроран ўзганинг алдаш ҳамда ишончини
суиистеъмол қилиш йўли билан банк муассасининг жуда кўп
миқдорда бўлган 478.780.000 сўмлик пул маблағларини қўлга
киритишда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, судланувчи Б.Турсуновнинг жиноий ҳаракати
дастлабки тергов органи томонидан жабрланувчи З.Курбанов эпизоди
бўйича такроран унинг 15.500 АҚШ долларлик (176.790.520 сўм)
мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан тўғри
квалификация қилинган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 12 августдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва
нафақалар миқдорини ошириш тўғирсида”ги Фармонига кўра,
2024 йил 1 ноябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўм этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-бўлимида кўп миқдор деб
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача
бўлган миқдор белгиланган.
Айблов хулосаси тасдиқланган вақтда базавий ҳисоблаш миқдори
340.000 сўм бўлиб, ўша вақтда 176.790.520 сўм жуда кўп миқдорни
ташкил қилган.
Ҳозирги кунда Б.Турсунов томонидан жабрланувчи З.Курбановга
тегишли фирибгарлик йўли билан талон-торож қилинган мулкнинг
миқдори, яъни 176.790.520 сўм жуда кўп миқдорни эмас, балки кўп
миқдорни ташкил қилади.
Амалдаги қонун талабига кўра, жуда кўп миқдордаги зарар
375.000 х 500 = 187.500.000 сўмни ташкил қилади.
Суд,
судланувчи
Б.Турсунов
томонидан
жабрланувчи
З.Курбановга етказилган зарар суммаси жуда кўп миқдорни ташкил
қилмаслиги, аксинча ушбу зарар суммаси кўп миқдорни ташкил
қилишини инобатга олиб, ушбу эпизод бўйича унинг ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисми “а” бандидан ЖК
17
168-моддаси 3-қисми “а,б” бандларига қайта квалификация қилишни
лозим топади.
Бундан ташқари, суд дастлабки тергов органи томонидан
Б.Турсуновнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК
28,233-моддасининг 1-қисми, банд солинган мулкни қонунга хилоф
равишда тасарруф этишга далолат қилиш аломати билан нотўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 233-моддаси диспозициясига
кўра, банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш
деганда, банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулкни ишониб
топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда
ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилиш ёки унга шикаст
етказиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлиши назарда
тутилган. Яъни мазкур жиноятнинг субеъкти, банд солинган ёхуд
гаровга қўйилган мулк ишониб топшириб қўйилган шахс
ҳисобланади.
Ишда аниқланган ҳолатларга кўра, “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор
филиали Бисёр БХМ томонидан ажратилган кредит эвазига олинган
“MALIBU 2” русумли, давлат рақам белгиси 01G582ZB бўлган
автомашина Б.Курбаналиевнинг номига расмийлаштирилган бўлиб,
ушбу автомашина Б.Турсуновга ишониб топширилмаган.
Бундай ҳолатда, Б.Турсуновнинг ҳаракатларини банд солинган
мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этишда айблаб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
23-моддасида
айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддасида, айблов ҳукми
тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат
судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд
муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши
қайд қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
2018
йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал
қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
24-сон қарорининг 13-банди, 2-қисмида, агар қўшимча далиллар
тўплаш имконияти бўлмаса, суд процессуал қонун талабларига риоя
этилган ҳолда тўпланган далиллар мажмуига асосланиб иш бўйича
қатъий қарор қабул қилиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 6-бандида, ишда
тўпланган далилларнинг етарли эмаслиги, қўйилган айбловда
18
судланувчининг тўлиқ айбдорлиги тўғрисидаги шубҳани бартараф
қилишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги суднинг асослантирилган
хулосаси оқлов ҳукми чиқариш учун асос бўлиши кўрсатиб ўтилган.
Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг
2-бандига асосан Б.Турсуновнинг ҳаракатларида жиноят таркиби
бўлмаганлиги сабабли уни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
28,233-моддаси 1-қисми билан оқлашни мақсадга мувофиқ деб
топади.
Суд, судланувчи Б.Турсуновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 33-моддасига асосан жиноятлар мажмуи бўйича жазо
тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Турсуновга жазо тури ва миқдорини
белгилашда унинг оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида
икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Унинг ғараз ва
бошқа паст мақсадларда жиноят содир этилганлигини Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди.
Шу сабабли, суд судланувчи Б.Турсуновга нисбатан жазо тури ва
миқдорини
белгилашда
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан
келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини,
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи
ҳолатларни, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар
қопланмаганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди санкциясида назарда
тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим
топади.
Шунингдек, суд судланувчи Б.Турсунов мазкур жиноятларни
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг
2024 йил 13 февралдаги ҳукмига қадар содир этганлигини инобатга
олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси
8-қисми тартибида жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Бундан ташқари, суд судланувчи Б.Турсунов томонидан содир
этилган фирибгарлик жиноятлари натижасида етказилган моддий
зарарлар масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчи Б.Курбаналиев
судланувчи Б.Турсуновдан моддий зарар суммасини ундиришдан воз
кечганини инобатга олишни, “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиали
19
Бисёр БХМга етказилган 478.780.000 моддий зарарни ва жабрланувчи
З.Курбановга тўланмай қолган 8.700 АҚШ доллари моддий зарар
суммаларини судланувчи Б.Турсуновдан уларнинг фойдасига
ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
NOSIRJANOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,233-моддаси
1-қисми билан эълон қилинган айб эпизоди бўйича унинг қилмишида
жиноят таркиби бўлмагани сабабли Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация қилинсин ва
жиноят ишининг ушбу қисми тугатилсин.
Турсунов
Бобир
Носиржанович
(TURSUNOV
BOBIR
NOSIRJANOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан 8 (саккиз) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Турсунов Бобир Носиржановичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида илгариги ҳукм билан
тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун
9 (тўққиз) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Турсунов Бобир Носиржановичга нисбатан тайинланган жазо
умумий тартибли колонияларда ўташи белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2023 йил 13 июлдан бошлаб ҳисоблансин.
Курбаналиев Баходир Нариман ўғли (KURBANALIУEV BAXODIR
NARIMAN O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми “а” банди ва 28,233-моддаси 1-қисми билан унинг қилмишида
жиноят таркиби бўлмагани ҳамда содир этилган жиноятга даҳли
йўқлиги сабабли айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинсин ва
жиноят ишининг ушбу қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
83-моддаси 2,3-бандларига асосан тугатилсин.
Б.Курбаналиевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат" эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач
бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг:
- судланувчи Турсунов Бобир Носиржановичдан фуқаровий
даъвогар “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиали фойдасига 478.780.000
сўм моддий зарар ундирилсин;
20
Қурбанов Зиёдулла Шавкат ўғли фойдасига 111.559.926 сўм моддий
зарар ундирилсин.
Манфаатдор томонга етказилган бошқа моддий ва маънавий
зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат
қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс,
жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси
топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
21
А.А.Мухиддинов