← Назад
Решение #108602 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
58
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исми ва | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| исми билан ЖК | 45 | — | law | |
| илиш жазосидан ЖК | 73 | — | law | |
| йил Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| лган жиноят иши ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 29 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 179 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 179 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| бандларидан | 228 | — | law | |
| бандларидан | 241 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 242 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| жиноятлар мажмуи тарзида ЖК | 168 | — | law | |
| илмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖК | 25 | — | law | |
| моддаси ва ЖК | 228 | — | law | |
| илиниши ва ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 415 | — | law | |
| бандида ЖК | 50 | — | law | |
| жазо ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 228 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 167 | — | law | |
| исми билан ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 417 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 417 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| аракатларида ЖК | 205 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 417 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| бандлари билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Жиноят кодекси | 72 | — | code_article | |
| йича ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 241 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил ноябрь ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья Д.Турсунов, халқ маслаҳатчилари
М.Қодирова ва А.Сатторовлардан иборат таркибда,
судья
ёрдамчиси
Э.Хайриддиновнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг
ёрдамчиси
Н.Ахмедов,
Н.Рустамов,
судланувчи Ф.Муллажонов ва унинг ҳимоячилари “SEMURG
JUSTICE” адвокатлик бюроси адвокати Х.Сувонкулов ҳамда
“FATH LEGAL” адвокатлик бюроси адвокати Х.Сайфуллаев,
судланувчи Ш.Муллажонова ва унинг ҳимоячиси “SEMURG
JUSTICE”
адвокатлик
бюроси
адвокати
Х.Сувонкулов,
судланувчилар Д.Ганиева ва Д.Холматова ҳамда уларнинг
ҳимоячиси
“SEVINCH”
адвокатлик
фирмаси
адвокати
А.Ахмедов, судланувчи У.Курбанов ва унинг ҳимоячиси
“SHIROZA-HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Юльчиева,
судланувчилар Ж.Ортиқов ва З.Иргашев ҳамда уларнинг
ҳимоячиси “SEMURG JUSTICE” адвокатлик бюроси адвокати
Х.Сувонкулов, жабрланувчи А.Педорин ва унинг вакили
“ASHUR TASHKENT” адвокатлик фирмаси адвокати Б.Дехконов,
фуқаровий даъвогар “GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚК вакили “LEX
DIXI” адвокатлик бюроси адвокати В.Долгова ва “ASHUR
TASHKENT”
адвокатлик фирмаси адвокати Б.Дехконов,
жабрланувчи Р.Худайкулов, фуқаровий даъвогар вакили
Б.Эшмурадов, фуқаровий даъвогар вакили Б.Джамалов
таржимон Т.Юсметовнинг иштирокида, Муллажонов Фаррух
Орипжонович,
Муллажонова
Шаҳноза
Маматкуловна,
Иргашев Зафар Ортикович, Курбанов Умид Исраилович,
Ортиқов Жавохир Зафар ўғли, Холматова Дилфуза Аскаровна,
Ганиева Дилафруз Асқар қизига нисбатан 1-1006-2407/646сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Муллажонов
Фаррух
Орипжонович
(MULLAJONOV FARRUX ORIPJONOVICH), 1986
йил 21 мартда Жиззах вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
оилали,
икки
нафар
фарзанди
бор,
маълумоти олий, “Metal Luxe Biznes” МЧЖ
норасмий раҳбари, муқаддам судланган:
жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман
судининг
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми
билан
ЖКнинг
59,62-моддалари тартибида 30.900.000 сўм
жарима жазоси тайинланган, жарима
тўланган,
Жиззах
вилояти,
Шароф
Рашидов тумани, Жиззахлик МФЙ, Хамид
Олимжон
кўчаси,
50-уйда
яшовчи,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
227-моддаси тартибида 2024 йил 30 апрель
куни ушланган,
иш бўйича“қамоққа
олиш”
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланилган,
айблов
хулосаси
нусхаларини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а,в”
бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 228-моддаси
2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 184-моддаси 3қисми,
189-моддаси
1-қисми, 242-моддаси 1-қисми, 167-моддаси 3-қисми “а,в”
бандлари,
168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми
“а,б” бандлари билан айбланган;
Муллажонова
Шаҳноза
Маматкуловна
(MULLAJONOVA SHAHNOZA MAMATKULOVNA),
1988 йил 21 майда Жиззах вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, оилали, икки нафар фарзанди
бор, маълумоти ўрта, “Metal Luxe Biznes”
МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган,
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани,
Жиззахлик МФЙ, Хамид Олимжон кўчаси,
50-уйда яшовчи, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 221-моддаси тартибида 2024 йил
09 июль куни ушланган, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, туман судининг 2024 йил
27 августдаги ажримига кўра, “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартилган,
айблов хулосаси нусхасини муддатида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а,в”
бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 228-моддаси
2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 184-моддаси 3қисми,
189-моддаси
1-қисми, 242-моддаси 1-қисми билан айбланган;
Ортиқов Жавохир Зафар ўғли (ORTIQOV
JAVOXIR ZAFAR O’G’LI), 1996 йил 01 октябрда
Жиззах вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, бир
нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта,
вақтинча ишсиз, муқаддам судланган:
жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов
туман судининг 2023 йил 10 февралдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57моддасини
қўллаб,
ЖКнинг
59-моддаси тартибида иш ҳақининг 15
фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган
ҳолда
3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, Жиззах вилояти,
Жиззах шаҳри, Халқобод МФЙ, Р.Исаев
кўчаси, 3-уй, 5-хонадонда яшовчи, иш
бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а,в”
бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 228-моддаси
2-қисми “а,б” бандлари билан айбланган;
Курбанов Умид Исраилович (KURBANOV
UMID ISRAILOVICH), 1980 йил 22 мартда
Жиззах вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, уч
нафар фарзанди бор, маълумоти олий, АТ
“Халқ банки” Жиззах вилояти Учтепа
филиали бўлим бошлиғи лавозимида
ишлаган, муқаддам судланган: жиноят
ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг
2023
йил
7 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3қисми “а” банди ва 28,209-моддаси 1қисми
билан
ЖКнинг
45-моддасини
қўллаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 1
(бир) йил давлат ташкилоти, корхоналар
ва муассасаларда моддий жавобгарлик ва
лавозимларида
ишлаш
ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг
20 (йигирма) фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил
1 (бир) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, жиноят ишлари
бўйича Жиззах шаҳар судининг 2023 йил 4
декабрдаги ажримига кўра, ўталмаган 5 ой
7 кун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш
жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан
муддатидан илгари шартли равишда озод
қилинган, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри,
“Наврўз” МФЙ, И.Турсунов кўчаси, 32уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланилган,
айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а,в”
бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан
айбланган;
Иргашев Зафар Ортикович (IRGASHEV ZAFAR
ORTIKOVICH), 1970 йил 11 апрелда Жиззах
вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, оилали, уч нафар
фарзанди бор, маълумоти олий, Шароф
Рашидов тумани“Best Development trader”
МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари лавозимида
ишлаган, муқаддам судланмаган, Жиззах
вилояти, Жиззах шаҳри, “Олмазор” МФЙ,
Мустақиллик кўчаси, 105-уйда яшовчи, иш
бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а,в”
бандлари, 179-моддаси 1-қисми, 189-моддаси 1-қисми билан
айбланган;
Холматова Дилфуза Аскаровна (XOLMATOVA
DILFUZA ASKAROVNA), 1990 йил 8 майда
Жиззах вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, икки
нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта,
вақтинча
ишсиз,
муқаддам:
жиноят
ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг
2021
йил
Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2қисми билан бўлган жиноят иши ЖКнинг
661-моддасига
тугатилган,
Жиззах
вилояти, Шароф Рашидов тумани, “Зиёкор”
МФЙ, Якка боғ кўчаси, 68-уйда яшовчи,
иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а,в”
бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан
айбланган;
Ганиева Дилафруз Асқар қизи (GANIYEVA
DILAFRUZ ASQAR QIZI), 2000 йил 16 январда
Жиззах вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, бир
нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта,
“Important
Pay”
МЧЖ
раҳбари
ва
таъсисчиси,
муқаддам
судланмаган,
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани,
“Зиёкор” МФЙ, Қоратош кўчаси, 3-уйда
яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а,в”
бандлари, 179-моддаси 1-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 228моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айбланган;
Суд, судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг
кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи
Ф.Муллажонов,
Ж.Ортиқов
ва
У.Курбановлар ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата
қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида олдиндан
тил бириктириб, судланувчи Д.Ганиеванинг номига 2022 йил
июнь ойида “Important Pay” МЧЖни ташкил этиб, АТ “Халқ
банки” Учтепа филиалига Д.Ганиеванинг имзоларини унинг
опаси
Д.Холматова
сохталаштирган
ҳолда
кредит
ажратилишини сўраб ариза билан мурожаат қилиб,
“Important Pay” МЧЖ ва АТ Халқ банки Учтепа филиали
тузилиб,
шартномадаги
Д.Ғаниеванинг
имзосини
сохталаштириб, 18 ой муддатга йиллик 22 фоиз устама тўлаш
шарти билан айланма маблағ тўлдириш учун 460 млн. сўм
кредит маблағи ажратилишига эришишган ва ушбу кредит
маблағларини
Ф.Муллажонов,
Ж.Ортиқов
ҳамда
У.Курбановлар нақдлаштириб, ўзлаштириш йўли билан
талон-торож қилишган.
Ўз навбатида, судланувчи Д.Ганиева унинг номидаги
“Important Pay” МЧЖга унинг имзолари сохталаштирилган
ҳолда жуда кўп миқдордаги 460 млн. сўм кредит маблағлари
ажратилиб,
ушбу
пул
маблағлари
нақдлаштирилиб,
ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлигини била
туриб, содир этилган оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда
хабар бермаган.
Бундан ташқари, Ф.Муллажонов, Ж.Ортиқов, У.Курбанов
ва З.Иргашевлар олдиндан тил бириктириб, З.Иргашов
номига 2022 йил октябрь ойида “Best Development trader”
МЧЖни ташкил этиб, шу куннинг ўзида АТ “Халқ банки” Уч
тепа филиали ва “Best Development trader” МЧЖ ўртасида
27.10.2022 йилда тузилган кредит шартномасига асосан 18
ой муддатга йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан
айланма маблағ тўлдириш учун 420 млн. сўм кредит
маблағлари
ажратишга
эришишиб,
ушбу
кредит
маблағларини нақдлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талонторож қилишган.
Бундан ташқари, судланувчи Ф.Муллажонов турмуш
ўртоғи Ш.Муллажанова ва бошқа шахслар ўзганинг жуда кўп
миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида уюшган гуруҳга
бирлашиб, тўғри қасд билан қамраб олинган ягона мақсадга
йўналтирилган жиноий мақсадларига эришиш ниятида унинг
аъзолари уюшган жиноий гуруҳнинг фаолияти барқарор,
давомий ва кирдикорлари фош этилмасдан олиб борилишини
таъминлаш мақсадида Ф.Муллажонов ўзига уюшган жиноий
гуруҳга раҳбарлик қилиш, гуруҳ аъзоларига вазифаларни
белгилаш, тақсимлаш ва уларнинг жиноий фаолиятларини
мувофиқлаштириш,
гуруҳ
аъзоларини
ҳамкорликда
ишлашини назорат қилиш, жиноий йўл билан топилган
пулларни аъзолари ўртасида тақсимлаш каби вазифаларни,
унинг турмуш ўртоғи Ш.Муллажонова ва жиноят ишининг
қисми ажратилган шахслар “METAL LUXE BIZNES” МЧЖга
раҳбарлик қилиш, сохта ҳужжатларни имзолаш, турли
корхона ва ташкилотлар билан гуруҳ манфаатларида
шартномалар тузиш ва имзолаш каби вазифаларни, жиноят
аъзолари раҳнамолигидаги жамиятга кредит олиш учун
гаровга қўйилиши лозим бўлган кўчмас мулк объектини
топиш, ушбу объектга гуруҳ раҳбари томонидан кўрсатилган
моддий манфаатдорлик эвазига сохта ҳужжатларни гаров
сифатида нотариал идораларида расмийлаштириш, уюшган
жиноий гуруҳ содир этиладиган жиноятларни содир
этилишида зарур шарт-шароитларни яратиш ва бошқа
вазифаларни тақсимлаб олишган.
Ушбу
мақсадларни
амалга
ошириш
мақсадида
Ф.Муллажонов турмуш ўртоғи Ш.Муллажоновани “METAL
LUXE
BIZNES”
МЧЖга
раҳбар
этиб
тайинлаб,
режалаштирилган кредитнинг гаров таъминотига “GOOD
LANDLORD” МЧЖ ҚКнинг кўчмас мулкини хуфёна йўллар
билан тақдим этишни кўзлашиб, С.Солтановни “GOOD
LANDLORD” МЧЖ ҚКга гўёки раҳбар этиб тайинлаш
тўғрисидаги 12.04.2023 йилда жамият таъсисчиларининг
сохта қарори ва 4-сонли буйруғини, жамиятнинг 16.12.2021
йилда
тайёрланган
низомига
шу
ҳақида
қалбаки
маълумотларни киритишиб ҳамда таъсисчиларнинг гўёки
жамият мулкини гаровга тақдим этилишига розилиги баён
қилинган 10.07.2023 йилдаги 6-сонли сохта қарорини
тайёрлашиб, ушбу сохта ҳужжатларни 14.07.2023 йилда
Юнусобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус
Н.Мирасиловага
тақдим
этишиб,
“GOOD
LANDLORD” МЧЖ ҚКга тегишли бўлган Чилонзор тумани,
Бунёдкор кўчаси, 52-уйда жойлашган 7.171 м2 майдонга тенг
бўлган бино иншоотни кредит гарови сифатида таъқиққа
олинганлиги ҳақидаги таъқиқ карточкасини қўлга киритишга
эришишиб, жамиятнинг молиявий ва хўжалик фаолиятини
норасмий
тарзда
бошқариб,
тақиқ
карточкасини
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент шаҳар минтақавий
банк хизматлари офисига гаров сифатида тақдим этишиб,
мазкур сохта ҳужжатлар асосида мазкур банк билан “METAL
LUXE BIZNES” МЧЖ ўртасида 12.07.2023 йилда №54-сонли
кредит шартномаси тузилишига ҳамда “METAL LUXE
BIZNES” МЧЖга 8.000.000.000 сўм миқдоридаги кредит
маблағи ажратилишига эришишиб, ушбу пул маблағларини
ўз эхтиёжларига сарфлаб, банк олдида 9.707.397.988 сўм
қарздорликни, шундан 4.242.759.897 сўм миқдорида муддат
ўтган қарздорлигини юзага келтиришган.
Жиноят иши юзасидан тайинланган судга оид комплекс
экспертизасининг 19.12.2023 йилдаги 3313-сонли хулосасига
кўра, “GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚКнинг С.Н.Солтановни
лавозимга тайинлаш ҳақидаги 12.04.2023 йилдаги 4-сонли
йилдаги 6-сонли қароридаги, “GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚК
иштирокчиларининг 12.04.2023 йилдаги 4-сонли умумий
йиғилиш қароридаги, “GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚКнинг
16.12.2023 йилдаги 16/21-сонли баёни билан тасдиқланган
уставидаги “А.Л.Педорин” ва “Р.С.Худайкулов” номидан
бажарилган имзолар Педорин Александр Львович ва
Худайкулов Равшан Сулеймановичлар томонидан эмас,
бошқа шахслар томонидан бажарилган бўлиши мумкинлиги;
“GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚКнинг С.Н.Солтановни лавозимга
тайинлаш ҳақидаги 12.04.2023 йилдаги 4-сонли буйруғидаги,
“GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚКнинг 10.07.2023 йилдаги 6сонли
қароридаги,
“GOOD
LANDLORD”
МЧЖ
ҚК
иштирокчиларининг 12.04.2023 йилдаги 4-сонли умумий
йиғилиш қароридаги, “GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚКнинг
16.12.2023 йилдаги 16/21-сонли баёни билан тасдиқланган
уставидаги босилган мухр излари бир турдаги мухр ёрдамида,
“GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚКнинг 12.09.2023 йилдаги 13/)Ксонли буйруғидаги, “GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚКнинг
20.07.2022 йилдаги 1010/ПР-сонли буйруғидаги, “GOOD
LANDLORD” МЧЖ ҚКнинг 20.07.2022 йилдаги штатлар
жадвали, “GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚКнинг 12.09.2023
йилдаги 14/ОК сонли буйруғидаги, “GOOD LANDLORD” МЧЖ
ҚКнинг 30.12.2023 йилдаги 19/ПП-сонли буйруғидаги мухр
излари иккинчи турдаги мухр ёрдамида босилганлиги
аниқланган.
Судланувчи Ф.Муллажонов суд мажлисида айбига
қисман иқрорлигини билдириб, “METALEXCLUSIVE” фирмаси
турмуш
ўртоғини
номидалиги,
аввал
унинг
номида
бўлганлиги, Озарбайджон фуқароси Солтановни 2020
йилнинг охирларидан бери танишлиги, жойини сўраганида
“бу жойла меники” деганлиги, ҳужжатларнинг барчасини
Солтановдан олганликлари ва банкка тақдим қилганликлари,
банк улардан керакли ҳужжатларни сўраганда Солтановга
айтганликлари ва у ҳаммасини ўзи етказиб берганлиги, 8
млрд сўм кредит олмоқчи бўлишганлиги, Жиззах вилоятида
жойлашган банкка бориб, банкни ўринбосари Жахонгир
акани ёнига киришганлиги, фирмалари хакида маълумот
беришганлиги, расм ва ҳужжатларини тақдим қилишганлиги,
шу билан уларга кредит чиқаришганлиги, бино ҳақида
қандай ҳужжатларга қўл қўйиш керак бўлса хаммасига қўл
қўйишганлиги, банк баҳоловчилари келиб расм туширмоқчи
бўлганида, иккита аёл келиб нимага расм туширяпсизлар
деганида, Солтановга телефон қилиб берганлиги, улар
гаплашганлиги, 2 ойда кредит чиққанлиги, учта фирма билан
гаровга қўйилган Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасида
жойлашган бинони барча ҳужжатларини унга Солтанов
тақдим қилганлиги, Солтанов томонидан тақдим қилинган
бинога
тегишли
хужжатлар
қалбаки
эканлигини
билмаганлиги, унинг турмуш ўртоғи Муллажонова Шахноза
жамият билан боғлиқ ҳеч қандай иш бажармаганлиги,
Жахонгир ака деган одам банк ходими уни номида иккита
фирма борлиги учун биттасини бошқани номига ўтказиш
керак деб таклиф берганда фирмани турмуш ўртоғини
номига ўтказганлиги, “METALEXCLUSIVE” фирмасини оборот
учун
олганлиги,
кредит
олишдан
олдин
пулларни
ўзлаштириш мақсади бўлмаганлиги, кредит олгандан кейин
қийналиб қолганлиги, ўша учун ўзлаштирганлиги, банк
ходимларини у олиб борганлиги, Ортиқов Жавохир ҳайдовчи
бўлганлиги, банкка ҳужжатларни тўғирлашга фақат ўзи
борганлиги, банкка кадастрни нусхасини топширганлиги,
кадастрни Солтановдан олиб келганлиги, янги кадастр керак
бўлганда, Солтанов берган ишончнома орқали Жиззах
шаҳридаги ягона дарчага ариза берганлиги, 50.000 АҚШ
долларини кредит олганидан кейин Солтановга берганлиги,
банкда у билан суҳбатлашишганлиги, турмуш ўртоғи билан
суҳбатлашишмаганлиги, бу кредитни олишдан олдин бўйнида
бошқа кредит бўлганлиги, у турмуш ўртоғи бўлган
жамиятнинг раҳбари Ш.М.Муллажонова, С.Н.Солтанов,
Ж.З.Ортиқов, А.М.Сулаймонов, Х.Б.Раҳимов ҳамда терговда
аниқлаш имкони бўлмаган шахслар билан ўзаро тил
бириктирмаганлиги ва ҳеч қандай вазифаларни тақсимлаб
бермаганлиги, кредит инспектори хотинига фирма нима
билан
шуғулланишини
тушунтирмаганлиги
ва
суҳбатлашмаганлиги, фақат у билан гаплашишганлиги,
кредит ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнига Носиров
Отабек ҳам фаол аралашиб келганлиги, у кредит чиққунига
қадар бир ярим ой давомида у билан бирга банкка келиб
юрганлиги, шу даврда Б.Эшпўлатов ҳам мунтазам равишда
Ж.Омоновнинг
хизмат
хонасига
кириб,
кредитни
тезлаштиришни сўраганлиги, Ш.Муллажонова фақат бир
марта ҳужжатга қўл қўйиш учун банкка келганлиги,
шунингдек у кредит ажратилгандан сўнг 2 ҳафта ўтиб,
Ж.Омоновнинг хизмат хонасида кредит чиқарилгани эвазига
Ж.Омонов билан келишилган кредит суммасининг 2%
миқдоридаги
сумма,
яъни
15.000
АҚШ
долларини
берганлиги, бундан ташқари, Жиззахдаги эпизод бўйича
қуйидагиларни маълум қилиши, яъни, у тушунганича
ҳужжатларига қарашиб юборганлиги, Дилафруз унда
оламиз дейишганлиги учун рози бўлганлиги, одамгарчилик
сифатида майли деганлиги, тергов нотўғри бўлганлиги,
терговда уларни юзлаштиришмаганлиги, терговчига ўқийман
деганида ўқиманг деганлиги, у ўқимасдан имзо қўйганлиги, у
менга кредитни нима алоқаси бор деганида унга қўл қўйинг
деганлиги, терговчи “Жавохир айтди кредитни пулидан олган
экансиз”
деганлиги,
у
“майли
Жавохирни
чақириб
юзлаштиринг” деганлиги, лекин уни чақиришмаганлиги,
“судда сизлар оқлов бўлиб кетасизлар” деб ёлғон
айтишганлиги, у банк хужжатлари бўйича бунақа хужжат
қилайлик деб илтимос қилиб бормаганлиги ҳақида кўрсатув
бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини
тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб,
унга енгиллик беришни сўради.
Судланувчи Ш.Муллажонова суд мажлисида айбига
қисман
иқрорлигини
билдириб,
турмуш
ўртоғи
Ф.Муллажонов унга мен билан банкка борасан, ҳужжатларга
имзоинг керак, сени номинга 100 млн сўмлик кредит
олаяпман
деганлиги,
турмуш
ўртоғи
Ф.Муллажонов
нотариусга борганда ҳамма нарсага бошини қимирлатиб,
рози бўлиб тур деб айтганлиги ва у нотариусда бошини
қимирлатиб ҳа деб турганлиги, ҳужжатларни умуман
ўқимаганлиги, фақат имзо қўйганлиги, уни номига 8 млрд
сўмлик кредит олинаётганини билмаганлиги, у аслида
тикувчилик билан шуғулланиши, қўл остида 2 қиз шогирд
борлиги, бошқа фаолият билан шуғулланмаганлиги, турмуш
ўртоғи олдин уни номига кредит олмаганлиги, кредит
суммасини
департаментга
борганида
билганлиги,
ҳужжатларга дастлаб банкда, кейин нотариусда, кейин эса
уйда имзо қўйганлиги, имзо қўяётган ҳужжатларини умуман
ўқимаганлиги, гаров мулкини кўрмаганлиги, Солтановни
танимаслиги, уни фақат нотариусда кўрганлиги, у билан
суҳбатлашмаганлиги,
Сулаймонов
Алишер,
Рахимов
Хондамирни
танимаслиги,
банк
ходимлари
билан
суҳбатлашмаганлиги, Ж.Омоновни кўрмаганлиги, турмуш
ўртоғи
"METALLUXEBIZNES"
МЧЖни
нима
мақсадда
олганини билмаслиги, турмуш ўртоғи фирмани уни номига
ўтказганини билмаганлиги, ариза бериш учун банкка турмуш
ўртоғи олиб борганлиги, Джаббарова Гўзал ҳеч нимани
тушунтирмаганлиги, нотариусга боришганда у ерда русчада
гаплашишганлиги, у тушунмасдан туриб фақат имзо қўйиб
берганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган
ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан
пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни
Судланувчи Ж.Ортиқов суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини
билдириб,
Холматова
Дилфуза
билан
танишлиги, бухгалтерияда ишлашлиги, 2-3 йилдан бери
танишлиги, битта ёқилғи қуйиш шахобчаси бор, сотаман,
таниш йўқми деганлиги, у унга тўлиқ пули йўқлигини, бироз
муддат беришини сўраганлиги, кредитга нарса олиб, бошлаб
айланмадан
бераман
деганлиги,
шартномасиз
бошлашганлиги, 2 ойда бериши керак бўлганлиги, 200
миллион сўм берганлиги, отаси билан синглиси номига
кредит олишга рози бўлишганлиги, 2 та бино бўлганлиги, пул
олиш чўзилиб кетганлиги, 20 30 миллион пуллар бериб
турганлиги, жами 280 миллион сўм пул берганлиги, Хаёт
деган укаси ариза берган бўлганлиги, ИИОда ҳам муддат
сўраганлиги, кейин 50-60 миллион сўм пул берганлиги,
кредитни бера олмаганлиги, ЖКнинг 228, 168-моддаларига
иқрор эмаслиги, 200 миллион сўмдан ташқари қўлига тушган
пулни олиб бориб берганлиги, ўзига пул етмай қолганлиги,
ҳисоб китоб қилиб 2 та кредитни ҳам ўзи олиб, ўзи
ёпганлиги, нотариусга борганда синглиси қатнашиб кредит
олаётганлигини
тасдиқлаганлиги,
бундан
ташқари,
Тошкентдаги иш бўйича Фаррух ака битта жойга бориб
баҳолат деганлиги, Тошкентда баҳоловчи йўқми деса
Тошкентда
қиммат
деганлиги,
расмларни
ташлаб
беришганлиги, баҳолаш хулосасини олишга борганлиги, 300
миллион сўм пул сўрашганлиги, паспорт бер дейишганида у
Фаррухга айтганида паспортни беравер деганлиги, кредит
олаётганлигини билмаганлиги, унга ишини қилганида пул
берганлиги, иш бўйича манфаати йўқлиги, иш бўйича
Фаррухни танишлиги, Солтановни танимаслиги, Фаррух
банкирларни
олиб
борасан
деганлиги,
улар
2
та
бўлишганлиги, Дилафрўзни ўрнига опаси Дилфуза қўл
қўйганлиги, нотариусга Дилафрўз опаси борганлиги, Фаррух
кредитни
олганлигини
билганлиги,
лекин
нимага
ишлатаётганлигини билмаганлиги, кредит расмийлаштириш
жараёнида гаровга қўйишда Дилфуза опа фирма раҳбари
сифатида гаровга қўювчи бўлиб келганлиги ҳақида кўрсатув
бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини
тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб,
унга енгиллик беришни сўради.
Судланувчи У.Курбанов суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, у Жиззах вилояти “Халқ банки”
Учтепа тумани филиали бизнес бўлими бошлиғи лавозимида
ишлаганлиги, Ф.Муллажоновни олдиндан танимаслиги,
банкда кўрганлиги, ундан олдин танимаганлиги, улар кредит
кўргандан кейин унга ҳужжат келганлиги, кейин у
ҳужжатларни тайёрлаганлиги, имзо эгаси банкка келиб имзо
қўйганлиги, кейин Жавохир кредит бўйича аризаларни
айтганлиги, ҳужжатни бермайман, суғуртага қўл қўйдириб
олиб келаман деганлиги, суғуртага кейин нотариусга
борилганлиги, 460 млн сўм, кейин яна 420 млн сўм кредит
чиққанлиги, унинг хизмат вазифаларига асосан кредит билан
шуғулланиш кирганлиги, ўша пайтда кредит 2 та босқичда
чиққанлиги, биринчи гаров кўрилиши, комиссия гаровни
кўриши, маъқулланса, кейин суғурта ва нотариусга
борилиши, бирламчи ҳужжатлар бўлгандан кейин у кредит
аризасини, кредит шартномасини ёзганлиги, кейин суғуртага
кетилиши, бу иш бўйича ҳамма ҳужжатлар тўлиқ бўлганлиги,
республика банки гаровни тасдиқлагандан кейин бир сумма
берилиши, маъқуллангандан кейин у ўша ариза шаблонини,
кредит шартномасини тайёрлаганлиги, кредит график
тайёрланганлиги,
иккинчи
босқичда
ҳужжатлар
республикага бориб келиши, у фақат кредит хулосасига имзо
қўйиши, кредит шартномасига у имзо қўймаслиги, унга
бошқарувчи имзо қўйиши, ҳаммаси республика банкидан
ўтиши, битта у билан кредит чиқиб кетмаслиги, у ҳеч қандай
моддий манфаатдор бўлмаганлиги, кредит олаётганда
синглисими ёки опасими шубҳаям бўлмаганлиги, синглисини
касал, шифохонада деганлиги, у ўша пайт ўзи ҳам бориши
керак бўлганлиги, у чиқа олмаганлиги, иш ҳажми кўп
бўлганлиги, Дилафруз унинг олдига келмаганлиги, уни олдин
кўрмаганлиги, улар унга тўғридан тўғри келмаганлиги, у иш
ҳужжатларини мониторинг бўлимидан олганлиги, Зафар ака
олдига келганлиги, ўша ерда ҳаммасини қилганлиги, лекин
етмаган ҳужжатларнинг ҳаммасини Жавохир олиб келиб
берганлиги, у иккита ҳужжатни ҳам мониторинг бўлимидан
олганлиги, Д.Ганиева унга ўзи кредит оламан деб мурожаат
қилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган
ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан
пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни
сўради.
Судланувчи З.Иргашев суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, ўғли Ж.Ортиқов олдига келиб,
Ф.Муллажоновни тадбиркор деб таништириб, цемент олибсотишни ўрганмоқчиман деганлиги, у майли деганлиги,
кейин унинг номига фирма очганлиги, у ўзи борганлиги,
кейин кредит оламиз деганлиги, ҳужжат қилиб, цементни
биржа орқали олишганлиги, кейин ўғли фирмани ёпамиз
ёпиляпти деганлиги, кейин банкдан келишиб, иш судга ўтди
тегишли зарарни қоплаганлиги, савдо қилинган жойда омбор
бўлганлиги, ўша ерга цемент туширилганлиги, кредитни
ўзлаштириш мақсади бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб,
ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб
етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга
енгиллик беришни сўради.
Судланувчи Д.Холматова суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини
билдириб,
Жавохирни
фирмаларини
ҳисоботларини ойма ой топшириб турганида танишганлиги,
Фаррух билан бирга ёқилғи қуйиш шохобчасини оламиз деб
келишганлиги, ўзлари ҳужжатларни расмийлаштиришни
бошлаб юборишганлиги, бино 2 та бўлганлиги, у синглисидан
сўрамасдан номига кредит олишга расмийлаштирганлиги,
синглиси туғруқхонада бўлганлиги учун иш ҳужжатларини
уни ишхонасига олиб келганлиги, кредитни эртаси куни ўз
номига қайта расмийлаштириши керак бўлганлиги, тезроқ
сотиш керак бўлганлиги, нотариусга синглисини олиб
борганида у билмаганлиги, Жавохирнинг шароити йўқлиги
учун пулларни бўлиб-бўлиб олганлиги, ёқилғи қуйиш
шахобчасини 500 миллион сўмга келишганликлари, 100
миллион сўмни кейин қўшиб берамиз деганлиги, дастлаб
аризасида 400 миллион сўм кўрсатганлиги, Фаррух ва
Жавохир 400 миллион сўмга тилхат ёзиб беришганлиги,
“Important Pay” МЧЖни Фаррух ва Жавохир очганлиги,
синглисига номига фирма очилиб кредит чиқаришини
айтмаганлиги,
чунки
қайта
расмийлаштирмоқчи
бўлишганлиги, ариза бўйича шартномани Муллажонов
Фаррух кўтариб келганлиги, у ўқимай қўл қўйганлиги,
синглиси имзо қўймаганлиги, у имзо қўйганлиги, синглиси
туғруқхонада бўлганлиги, кредит маблағларини ўзига олиб,
ўзини ишларини йўлга қўйиб, унга пул беришлари керак
бўлганлиги,
унга
кредитдан
пул
беришга
келишмаганликлари ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир
қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан
пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни
сўради.
Судланувчи Д.Ганиева суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, 2022 йил опасини ёнига бориб
турганлиги, Фаррух ва Жавохир ишга келиб турганлиги, улар
ишхонага келишганда кўрганлиги, нотариусга боришини
опаси айтганлиги, нима ишлар бўлганлигини терговда
билганлиги, фирма қандай уни номига ўтганини билмаслиги,
опаси қўл қўйиб бер дегани учун нотариусга бориб имзо
қўйиб берганлиги, операция бўлган пайти бўлганлиги,
қилиб очилганлигини билмаслиги, “Импортант пай” МЧЖ
ҳақида терговда хабардор бўлганлиги, олдинроқ уни номида
фирма бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир
қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан
пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни
сўради.
Жабрланувчи А.Педорин суд мажлисида, 2023 йил июль
ойида компаниясининг бухгалтери “Солиқ.уз” тизимида
солиқ
органидан
уларнинг
компаниясига
нисбатан
раҳбарнинг
ўзгариши
тўғрисида
қўшимча
маълумот
сўраганлиги тўғрисида хабарнома пайдо бўлганлигини хабар
қилганлиги, у вакили бўлган компания солиқ органига ҳеч
қандай маълумот бермаганлиги ва сўров ҳам тақдим
этмаганлиги, шу куни улар йиғилиб, компаниянинг вакили,
адвокати ва бухгалтери билан Тошкент шаҳар солиқ
бошқармасига боришганлиги ва тушунтириб беришларини
сўрашганлиги, уларга солиқ бошқармасининг адвокати ва
солиқ
хавфсизлиги
хизмати
раҳбари
томонидан
тушунтиришлар берилганлиги, шу куни улар номаълум
шахслар томонидан бош директорни алмаштириш учун
тақдим этилган асл ҳужжатларни тақдим этишганлиги, булар
08-шакл, протокол ва апрель ойида тузилган Солтановнинг
номига буйруқ бўлганлиги, улар бундай ҳужжатларни тақдим
қилмаганликларини
айтишганлиги,
солиқ
бошқармаси
рўйхатдан ўтказмаганлиги, чунки Солтанов томонидан
киритилган ЖШИР нотўғри бўлгани учун тизим томонидан
рад этилганлиги, ушбу ҳолат бўйича улар солиқ бошқармаси
манзили бўйича Шайхонтохур туман прокуратурасига ариза
ёзишганлиги, жиноий иш очилганлиги, 2023 йил ноябрь
ойида кадастр олиш учун кадастр хизматига мурожаат
қилишганида
уларнинг
биносига
нисбатан
тақиқ
қўйилганлигини
билишганлиги,
улар
тақиқ
нотариус
Мирсалова томонидан қўйилганлигини билиб олишганлиги,
улар
нотариусга
боришганлиги,
вазиятни
тушунтиришганлиги
ва
ҳужжатлар
учун
сўровни
топширишганлиги, мурожаат нусхасини Адлия вазирлигига
юборишганлиги, бир неча кундан кейин Мирсалова унга
қўнғироқ қилиб, ҳужжатлар тайёрлиги ва ҳужжатлар тақдим
этилганлигини маълум қилганлиги, унинг сўзларига кўра, у
барча ҳужжатлар тақдим этилганлиги, аммо фақат у
уларнинг компаниясига тегишли ҳужжатларни тақдим
этганлиги, бошқа ҳужжатлар уларнинг компанияси билан
боғлиқ эмас деб таъкидлаб, тақдим этилмаганлигини маълум
қилганлиги,
ҳужжатлардан
"METALLUXEBIZNES"
ва
ўртасида
кредит
шартномаси
тузилганлиги ва уларнинг биноси тузилган гаров шартномаси
юзасидан ушбу кредит шартномаси учун гаров сифатида
хизмат
қилишини
билиб
олишганлиги,
олдин гаров
шартномаси, шунингдек, нотариал ҳаракатлар ҳақида ҳеч
нарса билмаганликлари, у Солтановни билмаслиги, у ҳеч
қачон уларнинг компаниясида ишламаганлиги, уларнинг
компанияси билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги, улар
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш департаменти билан боғланишганлиги ва жиноий
иш
очилганлиги,
компаниянинг
ишончномаси
унинг
сейфидалиги,
унда
ишончнома
12
ойлик
муддатга
тузилганлиги,
нотариус
материалларида
унинг
ишончномасининг
нусхаси
йўқлиги,
нотариус
материалларида иккита ҳужжат мавжудлиги, яъни бу
“OCEANA GOLD LIMITED”компаниясининг протоколи бўлиб,
унда компания раҳбарияти Педоринга, яъни унга ишончнома
беришга қарор қилганлиги, худди шу ҳужжатга “OCEANA
GOLD LIMITED” компанияси бериладиган ишончномага
намунасини илова қилганлиги, .ушбу ишончнома иккита
варақ бўлиб, унда “OCEANA GOLD LIMITED” компаниясининг
ва унинг мансабдор шахсларнинг имзоси ва муҳри йўқлиги,
нотариусда 48 ой муддатлик имзо ва муҳрсиз ҳужжат
мавжудлиги, бу ишончноманинг оригинали ундалиги ва у 12
ойлик муддатга тузилганлиги, компаниянинг ишончномасига
қонунга мувофиқ апостил қўйилиши кераклиги ва унда
мавжуд бўлган барча ишончномалар ҳаммаси апостил билан
бўлганлиги, нотариусга берилган ишончномада апостил йўқ
бўлганлиги, 1961 йилги Гаага Конвенциясига кўра апостил
муддати 12 ойлиги, шу жумладан у ишончномани апостили
бўлган тақдирда ҳам, нотариус ушбу ишончномадан
фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас бўлганлиги, чунки апостил
муддати тугаганлиги, нотариус материалларидаги кредит
папкасида апостил қўйилган ҳужжат мавжудлиги ва бу
“OCEANA GOLD LIMITED” компаниясининг мансабдор
шахслари ҳақидаги гувоҳномаси эканлиги, ушбу ҳужжат
ишончнома билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида
кўрсатувлар берди.
Жабрланувчи Р.Худайкулов суд мажлисида, ўтган йил
июль ойида Тошкент шаҳар солиқ хизмати орқали
директорини алмаштиришга уриниш бўлганлиги, улар ушбу
факт бўйича прокуратурага мурожаат қилганликлари ва
жиноий иш очилганлиги, 2023 йил ноябрь ойида улар
бинолари гаровда эканлигини билиб олишганлиги, бу ҳақда
билиб, Департаментга мурожаат қилишганлиги, аризалари
имзолари бўйича экспертиза ўтказилганлиги, у айблов
хулосасига тўлиқ қўшилиши, у айблов хулосасида айтиб
ўтилган одамларни шахсан билмаслиги ва улар билан ҳеч
қачон
учрашмаганлиги,
Ф.Муллажоновни
танимаслиги
ҳақида кўрсатувлар берди.
Фуқаровий даъвогар Б.Эшмурадов суд мажлисида, 2023
йил “Саноатқурилишбанк” ва "METALLUXEBIZNES" МЧЖ
ўртасида қурилиш материаллари олиш мақсадида 18 ой
муддатга 3 ойлик имтиёзли давр билан 54-сонли кредит
шартномаси тузилиб, "METALLUXEBIZNES" МЧЖга 8 млрд
сўм
кредит
ажратилганлиги,
мазкур
кредитнинг
таъминотчиси
сифатида
нотариал
тартибда
расмийлаштирилган 2023 йилдаги гаров шартномасига
асосан “GOOD LANDLORD” МЧЖга тегишли бўлган 7171 м2
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида
жойлашган нотурар биноси 11 млрд сўмга баҳоланиб
нотариал тартибда гаровга олинганлиги, шундан кейин
кредит чиққанлиги, лекин 3-4 ой ўтгандан кейин кредит
олганлар шартнома шартларини бузишганлиги, кредит
шартномаси шартларига кўра банк томондан кредит ўз
вақтида чиқарилганлиги, лекин жавобгар томонидан бир
неча
огоҳлантиришга
қарамай
кредит
фоизлари
тўланмаганлиги, тўланмагандан кейин огоҳлантирувчи хат
жўнатилганлиги, огоҳлантирувчи хат жўнатилгандан кейин
ҳужжатлар кредит шартномаси, гаров шартномаси барча
талабномалари билан бирга юристга ўтказилганлиги, юрист
эса муддатидан олдин ундириш учун Савдо-саноат палатаси
орқали судга мурожаат қилганлиги, 2024 йил 4 июнда қарор
банк
фойдасига
чиқиб,
даъво
ариза
тўлиқ
қаноатлантирилганлиги,
"METALLUXEBIZNES"
МЧЖ
хисобидан
“Саноатқурилиш”
банк
хисобига
жами
9.480.159.127 сўм кредит ва қарздорлик ундирилганлиги,
ундирув “GOOD LANDLORD” МЧЖга тегишли бўлган нотурар
бинога қаратилиши белгиланганлиги, "METALLUXEBIZNES"
МЧЖ хисобидан 189.603.182 сўм давлат божи ундириш
белгиланганлиги, мазкур хал қилув қарорига нисбатан
“GOOD LANDLORD” МЧЖ томонидан апелляция шикояти
берилганлиги,
бундан
ташқари,
даъво
аризаси
киритилганлиги, кредит хулосасида у қатнашмаганлиги,
бошқа
юрист
қатнашганлиги,
юрист
ҳужжатларни
ўрганмаслиги, фақат судга қачон берилганлиги, палатага
қачон берилганлиги каби масалаларни ўрганиши, банк
баҳолаш комиссияси тузилганлиги, баҳолаш комиссиясида
ким бўлишини билмаслиги, юрист қатнашмаслиги, бино
ҳамма ҳужжатларни олиб, мижозсиз ҳужжатларга хулоса бер
деб юристнинг олдига келиши ва юрист шу ҳужжатлар
бўйича хулоса бериши, ҳужжатларни қалбакилигига юрист
жавоб бермаслиги, шартнома ва юридик хулоса қонуний
тузилганлиги,
ҳужжатлар
билан
Гўзал
деган
қиз
шуғулланганлиги, ишончномада ҳар қандай ҳужжатларни
имзолаш ваколати бериляпти деб ёзилганлиги, юристга
ишончноманинг асли берилмаслиги, баҳолаш актига гаров
эгаси имзо қўйиши кераклиги, баҳолашда Солтанов имзо
қўйган бўлса, демак у иштирок этганлиги, нимага бино 11
млрд сўмга баҳоланганини у билмаслиги ҳақида кўрсатув
бериб, банкка етказилган зарарни ундириб беришингизни
сўради.
Видеоконференцалоқа
режимида
сўроқ
қилинган
фуқаровий даъвогар Б.Джамалов суд мажлисида, 2022 йил
октябрда кредит шартномаси тузилиб, 420 миллион сўм
кредит маблағлари ажратилганлиги, кейин яна 460 миллион
сўм кредит ажратилганлиги, МЧЖнинг кредит қарздорлиги
борлиги,
депозит
ҳисоб-рақамдаги
пул
ҳали
келиб
тушмаганлиги,
кредит
гаров
таъминоти
билан
таъминланганлиги,
кредит
ҳужжатлари
билан
таниш
эмаслиги, 2 та кредит бўйича иқтисодий судга даъво аризаси
берилганлиги, ҳозирда қайси босқичдалигини билмаслиги
ҳақида кўрсатув бериб, депозит ҳисоб рақамига топширилган
пулларни банкнинг фойдасига ундириб беришни сўради.
Гувоҳ
Ж.Омонов
суд
мажлисида,
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент шаҳар минтақавий
банк хизматлар офисида 2023 июль бошидан 10-15 июлгача
вақтинча бошқарувчи бўлганлиги, майнинг охирларида
“METALLUXEBIZNES”
МЧЖ
томонидан
кредит
сўраб
мурожаат қилинганлиги, Ф.Муллажоновни ёнига Бегзод
деган бола олиб келганлиги, унга кредит олиш шартларини
таништирганликлари, улар томондан берилган ҳужжатлар
кредит
инспектори
томонидан
атрофлича
ўрганиб
чиқилганлиги, банкнинг менеджерлари бориб объектни
кўриб баҳолаганлиги, жойига чиққан ҳолатда баҳолаганлиги,
улар объектни ҳақиқий эгаларини билмаганликлари, “GOOD
LANDLORD” МЧЖ раҳбари Солтанов бўлганлиги, уларга
буйруқ тақдим қилинганлиги, кредит ажратиш масаласида
Ф.Муллажонов мурожаат қилганлиги, ёнида Отабек ака
бўлганлиги,
дастлаб
келган
вақти
фирма
раҳбари
Ф.Муллажонов бўлганлиги, ундан кейин улар солиқ
базасидан йиллик балансларини кўриб, уларга ҳужжатларни
тўлиқ олиб келишлари учун ҳужжатлар рўйхатини тақдим
бермаганлиги,
кредит
ажратишда
раҳбар
кимлигига
қаралмаслиги, ҳужжатларни юрист текшириши ва уларга
хулоса бериши ҳақида кўрсатувлар берди.
Гувоҳ Г.Жабборова суд мажлисида, 2023 йил июнь ойи
охирида Ф.Муллажоновлар келишганлиги, кредит бўйича
ҳужжатларни олиб келишганлиги, ҳужжатларни кўриб
чиқишганлиги, бир ойдан кейин кредит чиққанлиги, уни
қўлида ўша пайт 5-6 иш бўлгани учун бошка болаларга
ўрганиш учун ҳужжатларнинг электрон вариантини ташлаб
беришганлиги,
Ф.Муллажонов
турмуш
ўртоғи
билан
келганлиги, Ш.Муллажонова раҳбар бўлгани ҳақида буйруқ
бўлганлиги,
бошида
Ф.Муллажоновнинг
ўзи
раҳбар
бўлганлиги,
у
рўйхат
бўйича
ҳужжатларни
олиши,
программага
киритиши,
молиявий
томон
бўйича
ҳужжатларни ўрганиб чиқиши ва хулоса бериши, Старт.уздан
нотўғри маълумот киритилганини мижоз ва раҳбарга
айтилганлиги, мижоз ўзгартириб берамиз деб қаршилик
қилганлиги, баланс 1 йиллик ёки 6 ойлиги ўрганилганми
аниқ
эслай
олмаслиги,
гаровга
мулкни
қўйиш
далолатномасини қабул қилганлиги, далолатнома ҳамма
томондан имзоланган бўлганлиги, Ф.Муллажонов банкка кўп
келганлиги, Бегзод деган бола келганлиги, Носиров
Отабекдан ҳужжатларни сўраганида нимага сўраяпсан
деганлиги, Ф.Муллажонов турмуш ўртоғи билан келиб
аризани топширганлиги, Ф.Муллажонов унга турмуш
ўртоғимга тушунтиринглар, у тушунмайди деганлиги, у
Ф.Муллажоновнинг турмуш ўртоғига ҳамма ҳужжатларни
таништириб, кейин имзо қўйдирганлиги, фирма қачон
Ш.Муллажонованинг номига ўтганини эслай олмаслиги,
фирманинг 1 йиллик обороти, кредит тарихи ўрганилганлиги,
Ф.Муллажонов уларга “OCEANA GOLD LIMITED” МЧЖнинг
устави, ишончнома, апостилларни тақдим қилганлиги,
гаровни
тақдим
этишга
розилик
ҳужжати
тақдим
қилинганлиги, унинг ваколатига ҳужжатларни юридик
тарафдан ўрганиб чиқиш кирмаслиги, Педоринни паспорти
нусхаси уларда бўлганлиги, умумий йиғилиш баённомасида
муҳр бўлмаслиги, кредит маҳсулотини тақдим этишнинг
мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосага у имзо
қўйганлиги, маълумотларни тизимга у киритганлиги, ижара
шартномасида бошқа фирманинг муҳри қўйилганлигини
кўрмай қолганлиги, ижара шартномасига банкда муҳр ва
имзо қўйиб берганлиги, Солтановни кўрмаганлиги, баҳолаш
далолатномасини у ёзганлиги, далолатномани ёзиш уни
вазифасига кириши, баҳолашга Ф.Муллажонов, Рахматов
Ильёр
борганлиги,
Муллажонова
Шахноза
бормаганлиги, қарз олувчи уларга мустақил баҳолаш
компаниясининг ҳисоботини тақдим этиши шартлиги, улар
уни ер баҳолашига юборишлари, улар жойга боришлари,
омонатни
ўрганишлари,
кейин бу
миқдор
мустақил
баҳолашга мос келиш ёки келмаслиги ҳақида ҳисобот
беришлари, унга асосланиб, улар тасдиқлаш актини
тузишлари,
мулкка
эгалик
ҳуқуқи
кадастр
асосида
аниқланганлиги, бошида уларга эски кадастрни тақдим
қилишганлиги, улар уни қабул қилишмаганлиги, ерни
ижарага бериш муддати мос бўлмаганлиги сабабли, улар узоқ
муддатлисини тақдим этишганлиги, кейин у андеррайтердан
ўтганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ Б.Эшпулатов суд мажлисида, ёз ойларида ишда
бўлганлиги, тушликка банкдан чиққанида қариндоши
Носиров Отабекни кўриб қолганлиги, нимага келганини
сўраганида кредит олгани келганлиги айтганлиги ва у уни
қариндоши бўлгани учун қабулхонага олиб кирганлиги,
Ж.Омоновни ёнига олиб кирганида Ж.Омоновга қариндоши
кредит олгани келганлигини ва агар ҳужжатлари тўғри келса
гаплашини айтганлиги,банк бошқарувчиси ўша пайти Диёр
ака
бўлганлиги,
Диёр
ака
билан
О.Носировни
таништирмаганлиги, кредит масаласи бўйича Омонов
Жахонгирга мурожаат қилмаганлиги, Носиров Отабек
турмуш ўртоғини аммасини ўғли бўлиши, Носиров Отабек
банкка
Ф.Муллажонов
билан
келганини
бир
марта
кўрганлиги, Носиров Отабек билан кейин кредит масаласи
бўйича сухбатлашмаганлиги, у жисмоний шахслар риск
менеджери департаменти бўлими бошлиғи бўлганлиги, бу
кредит
бўйича
юридик
шахслар
риск
менеджери
департаменти
хулоса
берган
ёки
бермаганлигини
билмаслиги, Муллажонов Фаррух билан гаплашмаганлиги,
кредит билан боғлиқ ҳужжатлар билан танишмаганлиги,
ёрдам бермаганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ У.Бауетдинов суд мажлисида, тахминан 2011
йилдан
2021 йилга қадар “Integro”да ҳуқуқшунос бўлиб ишлаганлиги,
Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 52-уй манзилида
жойлашган “Integro” савдо комплекси жами 5 та бинодан
иборат бўлиб, мазкур биноларнинг биттаси “GOOD LAND
LORD” МЖЧ ҚКга тегишли бўлиб, ушбу жамиятнинг асосий
фаолияти
ўзига
тегишли
бинони
ижарага
бериш
ҳисобланганлиги, “GOOD LAND LORD” МЖЧ ҚКга тегишли
бўлган Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 52-уй манзилида
жойлашган “Integro” биноси қандай тартибда ва ким
йўқлиги, буни кейин тергов бўлганидан сўнг билганлиги,
“GOODLANDLORD”
МЧЖнинг
печать
ва
ҳужжатлари
бухгалтерияда сейфда туриши, сейфни бухгалтер билан
директор очиши мумкинлиги ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ Д.Хайдаров суд мажлисида, ўша пайтда кредит
бўйича
гаров
жойига
чиқиб
текширилганлиги,
“METALLUXEBIZNES”
МЧЖга
8
млрд
сўм
кредит
ажратилиши юзасидан Чилонзор тумани ҳудудига бориб,
расмга олиб келишганлиги, у Куллибаев Элёр билан
чиққанлиги, Жавохир машинасида олиб борганлиги, Фаррух
ака билан учрашишганида у жойни кўрсатишганлиги, жойга
боришганида Фаррух йўқ бўлганлиги, кейин келганлиги,
кейин
улар
бинонинг
ҳар
битта
хонасини
расмга
олишганлиги, 2 қаватли бино бўлганлиги, 2-қаватда свет йўқ
бўлганлиги, кейин ходимлар ҳам қарши чиқишганлиги,
Фаррухга одамлар қарши чиқса расмга туширмайман
кетаман
деганлиги,
кейин
Фаррух
ким
биландир
гаплашганлиги, ундан кейин расмга тушириб кетишганлиги,
баҳолашда гаровга борган ходим ва жойни эгаси ёки кредит
олувчи шахс қатнашганлиги, кредит олувчи шахс аёл киши
бўлганлиги,
аёл
киши
Фаррухни
йўналтирганлиги,
Ш.Муллажанова баҳолашда қатнашмаганлиги, у баҳолаш
хулосасига эмас, жойига чиққанлигига имзо қўйганлиги,
Ж.Ортиқов уни машинада кутиб туриб, уни гаров жойига
олиб борганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ
Н.Мирасилова
суд
мажлисида,
Юнусобод
туманида
хусусий
нотариуслик
фаолияти
билан
шуғулланиши, 2023 йил 13 июль куни “METAL LUXE BIZNES”
МЧЖ вакиллари мурожаат қилишиб, гаров таъминоти учун
“GOOD LANDLORD” МЧЖ балансидаги молк-мулкга ипотека
шартномаси
расмийлаштирмоқчи
бўлишганлиги,
у
ҳужжатларни
ўрганиб
чиққанлиги,
шунда
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ 18 ойга 8 млрд. сўм миқдордаги
қурилиш материалларини сотиб олиш учун кредитни
маъқуллаганлигини билганлиги, гаров таъминоти сифатида
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Навбахор МФЙ, Бунёдкор
кўчаси, 52-уйда жойлашган мол-мулк қўйилганлигини
билганлиги, тақдим этилган ҳужжатларда чет эл корхонаси
томонидан берилган А.Педоринга берилган ишончнома,
директор
этиб
тайинлаш
ҳақида
буйруқ,
баённома
бўлмаганлиги, бундан ташқари, гаровни қўйиш ҳақида
баённома бўлмаганлиги, корхона директори С.Солтановнинг
ЖШШИР бўлмаганлиги, унга ушбу ҳужжатлар банкда
эканлиги, шартнома тузилаётганда тақдим этишларини
юборилганлиги ва ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслиги
аниқланганлиги, шу куни иш вақти тугашидан олдин битим
лойиҳаси тайёрланганлиги, шунда “Ўзсаноатқурилишбанк”
ҳуқуқшуноси Ж.Азимов, “METAL LUXE BIZNES” МЧЖ
директори Ш.Муллажонова, “GOOD LANDLORD” МЧЖ
директори
С.Солтанов
келганлиги,
шунда
кадастр
ҳужжатлари, таъсис ҳужжатлари, “GOOD LANDLORD” МЧЖ
директори этиб тайинлаш буйруқ ва баённомалари ҳамда
бошқа ҳужжатларнинг асли муҳр босилган ҳолда тақдим
этилганлиги, лекин, А.Педоринга нисбатан ишончнома
бўлмаганлиги, шунинг учун у расмийлаштиришни кейинги
кунга қолдирганлиги, 2023 йил 14 июль куни тушликдан сўнг
улар яна келишганлиги, шунда ишончнома билан келишган
бўлганлиги,
ишончномани
ўрганиб
чиққанлиги,
тарафларнинг шахсига аниқлик киритилганлиги, барча
ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилганлиги, тақиқлар ва
қарздорликлар аниқланмаганлиги, нотариал ҳаракатларни
рад этиш учун асослар бўлмаганлиги, битим лойиҳаси
тайёрланиб, тарафларга таништирилганлиги, давлат божлари
тўланганидан сўнг битим тарафлар томонидан шахсан
имзоланганлиги, томонларнинг бармоқ излари сканер
қилинганлиги ва мулкни тақиққа қўйиш ҳақида шартнома
нотариал
тасдиқланганлиги,
ҳужжатларнинг
қалбаки
эканлигига
ҳеч
қандай
шубҳалар
бўлмаганлиги,
у
йўриқномага кўра нотариусга мурожаат қилган шахсларнинг
шахсига аниқлик киритганлиги, бундан ташқари, уларда
юридик шахсларнинг ҳуқуқий лаёқатини текшириш бўйича
ахборот тизими ўрнатилганлиги, у шу орқали текширганлиги,
ушбу ахборот тизимига ИННни киритиш орқали юридик
шахснинг устави, юридик шахснинг ўзи ишлаётганлигини,
шунингдек таъсисчиларнинг рўйхатини текширишлари,
лекин унда ижро этувчи шахс, яъни директор кимлигини
аниқлашнинг имкони мавжуд эмаслиги, у таъсисчиларнинг
ўзи ёки бошқа одам имзо қўйганлигини текширмаслиги,
битим
тузишга
таъсисчилар
таклиф
этилмаслиги,
таъсисчиларнинг рухсати бор-йўқлигини унга тақдим этилган
ҳужжатларга
қараб
аниқлаши,
йўриқномаларда
таъсисчиларнинг
ҳақиқатда
бор-йўқлигини,
уларнинг
имзосини паспорт билан текшириш белгиланмаганлиги,
А.Педорин Россия Федерацияси фуқароси бўлганлиги учун
уни тирик ёки тирик эмаслигини базадан текширишнинг
имкони йўқлиги, у битимда иштирок этаётганларнинг
шахсини текшириши, унга тақдим этилган ҳужжатларда
корхона раҳбари бошқа шахс бўлганлиги, агар у сўраган
лекин унга у сўраган ҳужжатлар барчасини асли тақдим
этилганлиги, у асосан ҳужжатнинг шаклини эмас, мазмунмоҳиятини текшириши, яъни таъсисчиларнинг кредит олиш
учун мулкни гаровга қўйиш ҳақида розилиги бор-йўқлигини
текшириши, битим тузишда тарафларнинг ваколатини унга
тақдим этилган ҳужжатларга қараб аниқлаши, шартноманинг
орқасида тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига
нотариус жавоб бермаслигини ёзиб тасдиқлашлари, ахборот
тизими орқали корхонанинг уставини, директор ким
томонидан тайинланишини кўриниши, лекин, айнан директор
кимлиги кўринмаслиги, бу ҳолатлар текширилганлиги,
буйруқдаги
сана
нотўғрилиги
техник
хато
бўлиши
мумкинлиги, ўтказилган хизмат текширувларида ушбу иш
бўйича ҳаракатлари тўлиқ текширилганлиги, бу иш
ҳужжатларида бўлиши кераклиги, ишончнома чет элда
тузилган бўлганлиги, унда апостил бўлганлиги, рус тили,
ўзбек тилига таржима қилинган, тикилган ва рўйхатдан
ўтган ҳолатда бўлганлиги, ҳужжатлар тикилган ҳолатда ва
рўйхатдан ўтган бўлганлиги учун шубҳаси бўлмаганлиги,
таржимаси нотариал тасдиқланган бўлганлиги учун сўров
юбориб текширмаганлиги, ушбу ҳужжатларни аслини
кўрганлиги, хонасида видеокамера борлиги, лекин унда бир
ойлик
видеоёзувлар
сақланиши,
биринчи
куни
ҳужжатларнинг нусхасини, кейинги куни аслини олиб
келишганлиги, унга ҳужжатларни олиб келишдан олдин
бошқа нотариусга боришган бўлганлиги ва ҳамма ҳужжатлар
тайёр дейишганлиги, бинонинг кадастр паспорти юридик
аҳамиятга эга эмаслиги, у ҳужжат объектни фақат техник
тавсифлаб бериши, ижара шартномаси битим тузишга таъсир
қилмаслиги, яъни битим тузилавериши, кадастр паспорти
уларга керак эмаслиги, фирма бир ой олдин ташкил
этилганлиги, раҳбари ўзгарганлиги ва катта миқдорда кредит
олаётганлиги унда шубҳа уйғотмаганлиги, чунки бу масала
банкнинг вазифаси эканлиги, у фақат бино кимга
тегишлилигини тасдиқлаши ва унга тақиқ қўйиши ҳақида
кўрсатув берди.
Суд, судланувчилар Ф.Муллажонов, Ш.Муллажонова,
Ж.Ортиқов,
У.Курбанов,
З.Иргашев,
Д.Холматова
ва
Д.Ганиеваларнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзларининг
айбига
қисман
иқрор
бўлиб
берган
кўрсатувлари,
жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг берган
кўрсатувларидан ташқари, тафтиш далолатномаси, банк
сирини ташкил этувчи ҳужжатлар, кредит шартномалари,
экспертиза хулосалари, ашёвий далиллар, нарсани ашёвий
бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган
далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчилар Ф.Муллажонов, Ш.Муллажонова,
Ж.Ортиқов,
У.Курбанов,
З.Иргашев,
Д.Холматова
ва
Д.Ганиеваларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
дастлабки тергов органи томонидан уларга эълон қилинган
айбловларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосаларга келади.
Суд, Ж.Ортиқов, Ф.Муллажонов ва У.Курбановнинг
ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи
томонидан улар судланувчи Д.Ганиеванинг номига 2022 йил
июнь ойида “Important Pay” МЧЖни ташкил этиб, АТ “Халқ
банки” Учтепа филиалига Д.Ганиеванинг имзолари унинг
опаси судланувчи Д.Холматова томонидан сохталаштирилган
ҳолда кредит ажратилишини сўраб ариза билан мурожаат
қилиниб, “Important Pay” МЧЖ ва АТ Халқ банки Учтепа
филиали ўртасида 10.10.2022 йилда 455-сонли кредит
шартномаси тузилиб, шартномадаги Д.Ғаниеванинг имзоси
сохталаштирилиб, 18 ой муддатга йиллик 22 фоиз устама
тўлаш шарти билан айланма маблағ тўлдириш учун 460 млн.
сўм кредит маблағи ажратилишига эришиб, ушбу пул
маблағларини нақдлаштириш йўли билан талон-торож
қилишган деб уларга нисбатан ҳужжатлар, штамплар,
муҳрлар, бланкалар, тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш,
сотиш ёки улардан фойдаланиш жинояти аломатлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б”
бандлари билан;
Ж.Ортиқов ва Ф.Муллажонов олдиндан тил бириктириб,
Д.Холматовага унинг номида бўлган “ACCOUNTANT GROUP”
МЧЖ балансидаги Зафаробод тумани “Узун” МФЙ ҳудудида
жойлашган 13:07:04:01:01:01:1223 кадастр рақамли нотурар
жой биносини 400 млн. сўмга сотиб олишини, бино пулини
2022 йил ноябрь ойида беришини, унга қадар бинони банк
кредити учун гаровга қўйиб туришини айтиб, Д.Холматовани
ишончига кириб, уни алдаб, Д.Холматовага тегишли бўлган
нотурар жой биносини 12.10.2022 йилда хусусий амалиёт
билан
шуғулланувчи
Ш.Тожибоев
томонидан
расмийлаштирилган ипотека шартномасига кўра “Import Pay”
МЧЖ ва АТ “Халқ банк” Учтепа филиали ўртасида 10.10.2022
йилда тузилган кредит шартномасига асосан ажратилаётган
460 млн. сўм кредит таъминоти учун гаровга қўйиб юбориб,
Д.Холматовага келишилган пулларни бермасдан, унинг жуда
кўп миқдордаги мол-мулкини фирибгарлик йўли билан талонторож қилишган деб Ж.Ортиқов ва Ф.Муллажоновга
тил бириктириб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш
жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан асоссиз айблов
эълон қилинган деб ҳисоблайди.
Иш ҳолатларига кўра, Ф.Муллажонов, Ж.Ортиқов ва
У.Курбановлар ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата
қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида олдиндан
тил бириктириб, судланувчи Д.Ганиеванинг номига 2022 йил
июнь ойида “Important Pay” МЧЖни ташкил этиб, АТ “Халқ
банки” Учтепа филиалига Д.Ганиеванинг имзоларини унинг
опаси
Д.Холматова
сохталаштирган
ҳолда
кредит
ажратилишини сўраб ариза билан мурожаат қилиб,
“Important Pay” МЧЖ ва АТ Халқ банки Учтепа филиали
ўртасида 10.10.2022 йилда 455-сонли кредит шартномаси
тузилиб,
шартномадаги
Д.Ғаниеванинг
имзосини
сохталаштириб, 18 ой муддатга йиллик 22 фоиз устама тўлаш
шарти билан айланма маблағ тўлдириш учун 460 млн. сўм
кредит маблағи ажратилишига эришишган ва ушбу кредит
маблағларини
Ф.Муллажонов,
Ж.Ортиқов
ҳамда
У.Курбановлар нақдлаштириб, ўзлаштириш йўли билан
талон-торож қилишган.
Ушбу эпизод бўйича “Халқ банк” Учтепа филиалидан
жами 460 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари олинишида
Д.Холматова томонидан унинг номида бўлган “ACCOUNTANT
GROUP” МЧЖ балансидаги Зафаробод тумани “Узун” МФЙ
ҳудудида жойлашган 13:07:04:01:01:01:1223 кадастр рақамли
нотурар жой биноси кредитнинг таъминоти сифатида гаровга
қўйилган.
Мазкур ҳолатда Ж.Ортиқов ва Ф.Муллажоновлар
Д.Холматованинг номида бўлган нотурар жой биносини ёки
ушбу бинога бўлган ҳуқуқни фирибгарлик йўли билан қўлга
киритишмаганлиги, балки банкдан кредит олишда ушбу
бинони кредит гарови сифатида қўйдиришганлиги, ушбу
нотурар жой биноси гаровга қўйилиб, банкдан кредит
олинишида
ҳеч
қандай
қонунбузилиш
ҳолатлари
аниқланмаганлиги
сабабли
Ж.Ортиқов
ва
Ф.Муллажоновларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан;
Ф.Муллажонов, Ж.Ортиқов ва У.Курбановлар томонидан
олдиндан тил бириктирилган ҳолда такроран бирорта ҳужжат
қалбакилаштирилмаганлиги, Д.Холматова томонидан унинг
синглиси Д.Ганиеванинг имзоси қалбакилаштирилишида
уларнинг алоқаси борлиги аниқланмаганлиги, Д.Холматова
билан қамраб олинганлиги, Ф.Муллажонов, Ж.Ортиқов ва
У.Курбановларнинг қасди билан ҳам қамраб олинганлигини
тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини инобатга олиб,
суд, дастлабки тергов органи томонидан Ф.Муллажонов,
Ж.Ортиқов
ва
У.Курбановларга
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари
асоссиз айблов эълон қилинган деб ҳисоблайди.
Суд,
мазкур
эпизод
бўйича
Ж.Ортиқов
ва
Ф.Муллажоновларнинг
ҳаракатларида
Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 228моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноят
аломатлари мавжуд эмас деб ҳисоблаб, уларни ушбу
моддалар билан жиноят аломатлари (жиноят таркиби)
бўлмаганлиги, жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ҳамда
жиноятга дахли йўқлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 83-моддасининг 1,2,3-бандларига асосан оқлашни ва
реабилитация қилишни ҳамда жиноят ишининг уларга оид
шу қисмини тугатишни, ушбу эпизод бўйича У.Курбановнинг
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноят аломатлари
мавжуд эмас деб ҳисоблаб, уни ушбу модда билан жиноятга
дахли йўқлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83моддасининг 3-бандига асосан оқлашни ва реабилитация
қилишни ҳамда жиноят ишининг унга оид шу қисмини
тугатишни лозим топади.
Суд,
судланувчи
Ж.Ортиқов,
Ф.Муллажонов
ва
У.Курбановларнинг Д.Ганиева номидаги “Important Pay”
МЧЖ ва АТ Халқ банки Учтепа филиали ўртасида 10.10.2022
йилда 455-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномадаги
18 ой муддатга йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан
айланма маблағ тўлдириш учун ажратилган 460 млн. сўм
ҳамда З.Иргашев номидаги “Best Development trader” МЧЖ ва
АТ “Халқ банки” Уч тепа филиали ўртасида 27.10.2022 йилда
тузилган кредит шартномасига асосан 18 ой муддатга йиллик
22 фоиз устама тўлаш шарти билан айланма маблағ
тўлдириш учун ажратилган 420 млн. сўм кредит маблағлари,
З.Иргашев томонидан эса шундан 420 млн. сўм кредит
маблағларини нақдлаштирилиб, ўзлаштириш йўли билан
талон-торож қилишда ифодаланган қилмишлари айбдорга
ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг
жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата
қилиш йўли билан талон-торож қилиш жинояти аломатлари
бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган
ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этиш аломатлари
бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3қисми “в” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996
йил 20 декабрдаги “Транспорт воситаларини олиб қочиш
ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 37-сон қарорининг 5бандида уюшган гуруҳ деганида транспорт воситаларини
олиб қочиш ёки бошқа жиноятларни содир этиш мақсадида
икки ёки ундан кўп шахсларнинг барқарор бирлашмаси
тушунилиши кераклиги;
жумладан,
жиноий
фаолиятнинг
олдиндан
режалаштирилганлиги, жиноий қасдни амалга ошириш учун
зарур бўлган воситаларнинг тайёрланиши, иштирокчиларни
танлаш,
ёллаш
ва
улар
ўртасида
вазифаларнинг
тақсимланиши, жиноятни яшириш чораларини таъминлаш,
гуруҳда
ўрнатилган
интизомга
ва
ташкилотчининг
кўрсатмаларига
бўйсунишлик
жиноий
гуруҳнинг
уюшганлигидан
далолат
бериши
ҳақида
раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 29-моддасида икки ёки
ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб
бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ
деб топилиши белгиланган.
Лекин, иш ҳолатларидан кўринишича, дастлабки тергов
органи томонидан икки ёки ундан ортиқ шахснинг
биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир
гуруҳга бирлашганлиги, гуруҳнинг фаолияти барқарор
амалга оширилганлиги, гуруҳ аъзолари ўртасида жиноий
схема асосида вазифалар тақсимланиб, ушбу гуруҳ фаолияти
ягона раҳбар томонидан мувофиқлаштирилиб ва бошқариб
борилганлиги, уюшган гуруҳ аъзолари ўртасида жиноий
режалар олдиндан белгиланиб, ушбу режалар бир тизим
асосида амалга оширилганлиги аниқланмаган, шунингдек
жиноят
иши
ҳужжатларида
ҳам
ушбу
ҳолатларни
тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
Суд,
судланувчилар
Ж.Ортиқов,
Ф.Муллажонов,
У.Курбанов ва З.Иргашевлар уюшган жиноий гуруҳга
бирлашган
ҳолда
ёки унинг
манфаатларини
кўзлаб
ўзлаштириш ёхуд растрата йўли билан ўзганинг мулкини
талон-торож қилиш жиноятини содир этганликларини
тасдиқловчи бирорта далил жиноят иши ҳужжатларида
мавжуд эмаслигини инобатга олиб, уларнинг айбидан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “в”
Бундан ташқари, суд, дастлабки тергов органи
судланувчи З.Иргашевни сохта тадбиркорлик жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179моддаси 1-қисми билан ва савдо ёки хизмат кўрсатиш
қоидаларини жуда кўп миқдорда бузиш жинояти аломатлари
бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1қисми билан ортиқча айблаган деб ҳисоблайди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, З.Иргашевнинг мақсади
кредит маблағларини ўзлаштириш, растрата йўли билан
талон-торож қилишга қаратилган бўлиб, пул маблағларини
нақдлаштириб олиниши, жамият томонидан фаолият юритиш
учун нотурар бино ва ер майдони бўлмасада, 364.259.789
сўмга цемент маҳсулоти олиниб, ушбу маҳсулотлар нақд
пулга ёки пул ўтказиш йўли билан сотилишидан тушган пул
маблағлари жамият томонидан банк ҳисоб рақамига кирим
қилинмаслик ҳолати пул маблағларини ўзлаштиришнинг
усули бўлиб, савдо қоидаларини бузиш ва сохта тадбиркорлик
сифатида
баҳоланиши
мумкин
эмас.
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 8-моддасига асосан, ҳеч ким айнан
битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши
мумкин эмас. Шунга кўра, суд, дастлабки тергов органи
томонидан
судланувчи
З.Иргашевнинг
ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси 1-қисми ва
189-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинган
деб ҳисоблайди ҳамда унинг айбловидан ушбу моддаларни
чиқаришни лозим топади.
Бундан ташқари, суд, судланувчи Д.Холматова Д.Ганиева
номидаги “Important Pay” МЧЖ ва АТ Халқ банки Учтепа
филиали ўртасида 10.10.2022 йилда 455-сонли кредит
шартномаси тузилиб, шартномадаги 18 ой муддатга йиллик
22 фоиз устама тўлаш шарти билан айланма маблағ
тўлдириш учун ажратилган 460 млн. сўм ҳамда З.Иргашев
номидаги “Best Development trader” МЧЖ ва АТ “Халқ банки”
Уч тепа филиали ўртасида 27.10.2022 йилда тузилган кредит
шартномасига асосан 18 ой муддатга йиллик 22 фоиз устама
тўлаш шарти билан айланма маблағ тўлдириш учун
ажратилган 420 млн. сўм кредит маблағларини талон-торож
қилган деган айблов билан Д.Холматовага нисбатан айбдорга
ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг
жуда кўп миқдордаги мулкини уюшган гуруҳ томонидан ёки
унинг манфаатларини кўзлаб ўзлаштириш ёки растрата
қилиш йўли билан талон-торож қилиш жинояти аломатлари
бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3қисми “а,в” бандлари билан;
Халқ банки Учтепа филиали ўртасида 10.10.2022 йилда 455сонли кредит шартномасини тузиб, шартномадаги 18 ой
муддатга йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан айланма
маблағ тўлдириш учун ажратилган 460 млн. сўм кредит
маблағларини нақдлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талонторож қилган деган айблов билан Д.Ганиевага нисбатан
айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини уюшган гуруҳ
томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб ўзлаштириш ёки
растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167моддаси 3-қисми “а,в” бандлари билан, сохта тадбиркорлик
жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 179-моддаси 1-қисми билан, савдо ёки хизмат
кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда бузиш жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189моддаси 1-қисми билан, бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб, такроран ҳужжатлар, штамплар,
муҳрлар, бланкалар, тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш,
сотиш ёки улардан фойдаланиш жинояти аломатлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б”
бандлари билан асоссиз ва нотўғри айблов эълон қилинган
деб ҳисоблайди.
Иш ҳолатларига кўра, Ф.Муллажонов, Ж.Ортиқов ва
У.Курбановлар ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата
қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида олдиндан
тил бириктириб, судланувчи Д.Ганиеванинг номига 2022 йил
июнь ойида “Important Pay” МЧЖни ташкил этиб, АТ “Халқ
банки” Учтепа филиалига Д.Ганиеванинг имзоларини унинг
опаси
Д.Холматова
сохталаштирган
ҳолда
кредит
ажратилишини сўраб ариза билан мурожаат қилиб,
“Important Pay” МЧЖ ва АТ Халқ банки Учтепа филиали
ўртасида 10.10.2022 йилда 455-сонли кредит шартномаси
тузилиб,
шартномадаги
Д.Ғаниеванинг
имзосини
сохталаштириб, 18 ой муддатга йиллик 22 фоиз устама тўлаш
шарти билан айланма маблағ тўлдириш учун 460 млн. сўм
кредит маблағи ажратилишига эришишган ва ушбу кредит
маблағларини
Ф.Муллажонов,
Ж.Ортиқов
ҳамда
У.Курбановлар нақдлаштириб, ўзлаштириш йўли билан
талон-торож қилишган.
Ўз навбатида, судланувчи Д.Ганиева унинг номидаги
“Important Pay” МЧЖга унинг имзолари сохталаштирилган
ҳолда жуда кўп миқдордаги 460 млн. сўм кредит маблағлари
ажратилиб,
ушбу
пул
маблағлари
нақдлаштирилиб,
туриб, содир этилган оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда
хабар бермаган.
Ушбу ҳолатда Д.Холматова ва Д.Ганиева “Important Pay”
МЧЖга ажратилган 460 млн. сўм кредит маблағи талонторож қилинишидан моддий манфаатдор бўлганликларини,
ушбу кредит маблағлари ўзлаштириш йўли билан талонторож қилинишида иштирок этганликларини, Д.Ганиева шу
мақсадларда ёки бошқа мақсадларда сохта тадбиркорлик
билан
шуғулланганлиги,
ҳужжатларни
қалбакилаштирганлиги ёки қалбаки ҳужжатдан била туриб
фойдаланганлиги, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш
қоидаларини бузганлигини тасдиқловчи бирорта далил
жиноят иши ҳужжатларида мавжуд эмас.
Бундан ташқари, дастлабки тергов органи томонидан
Д.Холматова З.Иргашев номидаги “Best Development trader”
МЧЖга ажратилган 420 млн. сўм кредит маблағлари
ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинишига ҳеч қандай
алоқаси аниқланмаган, жиноят иши ҳужжатларида ушбу
кредит
маблағидан
Д.Холматова
моддий
манфаатдор
бўлганлиги, талон-торож қилинишида иштирок этганлигини
тасдиқловчи бирорта далил мавжуд эмас.
Д.Холматова суд мажлисида, “Important Pay” МЧЖни
Фаррух ва Жавохир очганлиги, синглисига номига фирма
очилиб кредит чиқаришини айтмаганлиги, чунки қайта
расмийлаштирмоқчи
бўлишганлиги,
ариза
бўйича
шартномани Муллажонов Фарух кўтариб келганлиги, у
ўқимай қўл қўйганлиги, синглиси имзо қўймаганлиги, у имзо
қўйганлиги, синглиси туғруқхонада бўлганлиги, кредит
маблағларини ўзига олиб, ўзини ишларини йўлга қўйиб, унга
пул беришлари керак бўлганлиги, унга кредитдан пул
беришга келишмаганликлари ҳақида кўрсатув берди.
Д.Ганиева суд мажлисида, 2022 йил опасини ёнига
бориб турганлиги, Фаррух ва Жавохир ишга келиб
турганлиги,
улар
ишхонага
келишганда
кўрганлиги,
нотариусга боришини опаси айтганлиги, нима ишлар
бўлганлигини терговда билганлиги, фирма қандай уни
номига ўтганини билмаслиги, опаси қўл қўйиб бер дегани
учун нотариусга бориб имзо қўйиб берганлиги, операция
бўлган пайти бўлганлиги, “Импортант пай” МЧЖ очилишида
у бормаганлиги. қанақа қилиб очилганлигини билмаслиги,
“Импортант пай” МЧЖ ҳақида терговда хабардор бўлганлиги,
олдинроқ уни номида фирма бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув
берди.
Суд, Д.Холматова ва Д.Ганиеванинг кўрсатувлари иш
мувофиқ
келиши,
уларнинг
ушбу
кўрсатувларини инкор қилувчи далиллар мавжуд эмаслигини
инобатга олади.
Суд, ушбу кўрсатилган асосларга кўра, Д.Холматова
синглиси Д.Ганиева имзосини сохталаштириб, “Important
Pay” МЧЖ номидан “Халқ банки” Учтепа филиалига ариза
билан мурожаат қилганлиги, “Important Pay” МЧЖ ва АТ
Халқ банки Учтепа филиали ўртасида 10.10.2022 йилда 455сонли
кредит
шартномаси
тузилиб,
шартномадаги
Д.Ғаниеванинг имзоси сохталаштирилиб, 18 ой муддатга
йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан айланма маблағ
тўлдириш учун 460 млн. сўм кредит маблағи ажратилиб,
ушбу кредит маблағлари Ф.Муллажонов ва бошқалар
томонидан талон-торож қилиниши ҳолатида Д.Холматова ва
Д.Ганиеванинг
қасди
банкдан
ажратилган
кредит
маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан
талон-торож
қилишга
қаратилганлигини
тасдиқловчи
объектив далиллар мавжуд эмаслигини инобатга олиб,
Д.Холматованинг айбидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
167-моддаси
3-қисми
“а,в”
бандларини
чиқаришни,
шунингдек,
Д.Холматованинг
ҳаракатларида
сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши
мақсадида
муайян
ҳуқуқ
берадиган
ёки
муайян
мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши
ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш жинояти
аломатлари мавжудлиги, лекин, ушбу ҳаракатларида бир
гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб,
такроран содир этиш аломатлари мавжуд эмаслигини
инобатга олиб, Д.Холматованинг ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
228-моддаси
2-қисми
“а,б”
бандларидан 228-моддаси 1-қисмига қайта квалификация
қилишни,
Д.Ганиеванинг
ҳаракатларида
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари,
179-моддаси 1-қисми ва 189-моддаси 1-қисми аломатлари
мавжуд эмаслиги, у ушбу жиноятларни содир этганлигини
ёки унинг қасди билан қамраб олинган ҳолда содир
этилганлигини тасдиқловчи объектив далиллар мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, унинг айбидан ушбу моддаларни
чиқаришни, шу билан бирга Д.Ганиеванинг ҳаракатларида
содир этилган оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар
бермаслик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, унинг
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228моддаси 2-қисми “а,б” бандларидан 241-моддаси 1-қисмига
қайта квалификация қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд, дастлабки тергов органи томонидан
Ф.Муллажонов
ва
Ш.Муллажонованинг
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент шаҳар минтақавий
банк хизматлари офиси томонидан “METAL LUXE BIZNES”
МЧЖга ажратилган 8.000.000.000 сўм миқдордаги кредит
маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритилиши
ҳолати юзасидан ҳаракатлари жиноий уюшма ташкил этиш,
яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ва
унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши
ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият
жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК
242-моддасининг 1-қисми билан нотўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 29-моддасида икки ёки
ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб
бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ
деб топилиши, икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг
жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан
бирлашиши жиноий уюшма деб топилиши белгиланган.
Дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган
айбловга кўра, Ф.Муллажонов оғир ва ўта оғир жиноятлар
туркумига кирувчи жиноий мақсадларига эришиш ниятида
унинг аъзолари турмуш ўртоғи Ш.Муллажонова ва бошқа
шахслардан иборат таркибда жиноий уюшма ташкил этиб,
унга раҳбарлик қилган.
Лекин, иш ҳолатларидан кўринишича, дастлабки тергов
органи томонидан алоҳида раҳбари ва аъзолари бўлган икки
ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳларнинг тузилганлиги, ушбу
уюшган гуруҳлар жиноий фаолият билан шуғулланиш учун
жиноий уюшмага бирлашганлиги ва уларнинг фаолияти
барқарор амалга оширилганлиги, гуруҳлар ўртасида жиноий
схема асосида вазифалар тақсимланиб, ушбу гуруҳлар
фаолияти ягона раҳбар томонидан мувофиқлаштирилиб ва
бошқариб борилганлиги, уюшган гуруҳлар ўртасида жиноий
режалар олдиндан белгиланиб, ушбу режалар бир тизим
асосида амалга оширилганлиги аниқланмаган, шунингдек
жиноят
иши
ҳужжатларида
ҳам
ушбу
ҳолатларни
тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
Суд томонидан Ф.Муллажонов ва Ш.Муллажоновалар
жиноий уюшмага бирлашган ҳолда барқарор равишда
жиноий фаолият билан шуғулланганликларини тасдиқловчи
бирорта далил аниқланмади.
Шу билан бирга, суд иш бўйича судланувчилар
Ф.Муллажонов ва Ш.Муллажоновалар уюшган жиноий гуруҳ
таркибида ва унинг манфаатларини кўзлаб жиноят содир
қилишган деб ҳисоблайди.
уюшма таркибида эмас, балки уюшган гуруҳ таркибида ва
унинг манфаатларини кўзлаб, жуда кўп миқдордаги
фирибгарлик жиноятларини содир этганликлари, дастлабки
тергов органи томонидан эса уларнинг ушбу ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 242-моддасининг 1-қисми
билан
ортиқча
квалификация
қилинганлиги
сабабли
уларнинг айбидан ушбу моддани чиқаришни лозим топади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид
ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли
қарорининг 8-бандида агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга
бўлган ҳуқуқни мазкур мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти
билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ниятида олган
ёки эгаллаган бўлса, қилмиш айбдорда ўзганинг мулкини ёки
унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд фақат
ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга киритилгунга
қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозимлиги, ўзганинг мулкини
талон-торож
қилишга
қаратилган
қасд
мавжудлиги
тўғрисида, жумладан, айбдор томонидан сохта ҳужжат ёки
кафолат хатларидан фойдаланиш, қарз мавжудлиги ёки мулк
гаров остидалиги тўғрисидаги маълумотни яшириш, битимда
тарафлардан бири сифатида иштирок этиши учун сохта
корхона (ташкилот) тузилиши, кредит маблағларидан
мақсадга зид фойдаланиш ёхуд уларни нақдлаштириш
кабилар гувоҳлик бериши мумкинлиги ҳақида раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Дастлабки тергов органи томонидан эса Олий суд
Пленуми
қароридаги
ушбу
тушунтиришлар
инобатга
олинмасдан,
Ф.Муллажонов
ва
Ш.Муллажоновалар
томонидан фирибгарлик йўли билан сохта ҳужжатларни
тайёрлашиб, ушбу сохта ҳужжатларни хусусий амалиёт
билан шуғулланувчи нотариус Н.Мирасиловага тақдим
этишиб, “GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚКга тегишли бўлган
Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 52-уйда жойлашган 7.171
м2 майдонга тенг бўлган бино иншоотни кредит гарови
сифатида тақиққа олинганлиги ҳақидаги тақиқ карточкасини
қўлга
киритииб,
ушбу
тақиқ
карточкасини
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент шаҳар минтақавий
банк хизматлари офисига гаров сифатида тақдим этишиб,
мазкур сохта ҳужжатлар асосида мазкур банк билан “METAL
LUXE BIZNES” МЧЖ ўртасида 12.07.2023 йилда №54-сонли
кредит шартномаси тузилиб, “METAL LUXE BIZNES” МЧЖга
8.000.000.000 сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилиб,
кредит
маблағларини
талон-торож
қилишда
ифодаланган қилмишлари фирибгарлик, яъни алдаш ва
ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп
миқдордаги мулкини уюшган гуруҳ томонидан ва унинг
манфаатларини кўзлаб қўлга киритиш жинояти аломатлари
бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4қисми “а,в” бандлари тўғри квалификация қилинган бўлсада,
айнан шу қилмишлари уюшган гуруҳ томонидан ва унинг
манфаатларини кўзлаб, ишониб топширилган ва унинг
ихтиёрида бўлган ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини
ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож
қилиш
жинояти
аломатлари
бўйича
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари
билан нотўғри квалификация қилинган.
Суд, Ф.Муллажонов ва Ш.Муллажонованинг ушбу
ҳаракатлари “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент шаҳар
минтақавий банк хизматлари офиси ва “METAL LUXE
BIZNES” МЧЖ ўртасида кредит шартномаси тузилишига
ҳамда “METAL LUXE BIZNES” МЧЖга 8.000.000.000 сўм
миқдоридаги кредит маблағи ажратилиб, ушбу кредит
маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга
қаратилганлиги, ушбу ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан қамраб
олинганлигини
инобатга
олиб,
Ф.Муллажонов
ва
Ш.Муллажонованинг айбидан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандларини чиқаришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 21-бандида
судларга тушунтирилсинки, қалбаки ҳужжатдан фойдаланган
ҳолда содир этилган фирибгарлик, башарти ҳужжат айбдор
томонидан тайёрланган ёки сохталаштирилган бўлса,
жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси ва 228-моддаси
биринчи ёки иккинчи қисмлари билан квалификация
қилиниши;
шахс
фирибгарлик
мақсадида
ўзи
томонидан
тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган, бироқ унга
боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўзганинг мулкини ололмай
ёки мулкка нисбатан ҳуқуққа эга бўлолмай қолган ҳолларда
қилмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 25-моддаси иккинчи
қисми, ЖК 168-моддаси ва ЖК 228-моддаси тегишли қисми
билан квалификация қилиниши лозимлиги;
бошқа шахс томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан
фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этган шахснинг
квалификация қилиниши ва ЖК 228-моддаси учинчи қисми
билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмаслиги,
чунки бундай ҳолда ҳужжат айбдор томонидан ўз мақсадига
эришиш учун алдаш воситаси сифатида фойдаланилган
бўлиши тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш
йўли билан аниқланган далилларга кўра Ф.Муллажонов ва
Ш.Муллажонова томонидан “METAL LUXE BIZNES” МЧЖга
фирибгарлик йўли билан 8.000.000.000 сўм миқдоридаги
кредит маблағи ажратилишида қалбаки ҳужжатлардан
восита сифатида фойдаланган ҳолда ўзганинг мулки
фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган.
Шу сабабли,
суд
судланувчи
Ф.Муллажонов
ва
Ш.Муллажонованинг ҳаракатлари ҳужжатнинг қалбаки
эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш жинояти
аломатлари
бўйича
Ўзбекистон
Республикаси
228моддасининг
3-қисми
билан
нотўғри
квалификация
қилинганлиги сабабли, уларнинг айбидан ушбу моддани
чиқаришни лозим топади.
Бундан ташқари, дастлабки тергов органи судланувчи
Ф.Муллажонов
ва
Ш.Муллажоновани
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси
1-қисми билан ортиқча айблаган. Аниқланган ҳолатларга
кўра, Ф.Муллажонов ва Ш.Муллажоноваларнинг мақсади
кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож
қилишга қаратилган бўлиб, пул маблағларини нақдлаштириб
олиниши, жамият балансида ёки ижарага олинган бино
иншоотлари, омборхоналари мавжуд бўлмасада, олдинги
кунлар билан яратилган хисоб варақ фактуралар орқали
7.775.238,0 минг сўмлик товар моддий бойликларининг
чиқим қилиниш ҳолати пул маблағларини фирибгарлик йўли
билан пулларни қўлга киритишнинг усули бўлиб, савдо
қоидаларини бузиш ва солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлардан бўйин товлаш сифатида баҳоланиши мумкин
эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасига асосан,
ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка
тортилиши мумкин эмас. Шунга кўра, суд, дастлабки тергов
органи
томонидан
судланувчи
Ф.Муллажонов
ва
Ш.Муллажонованинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми билан
ортиқча квалификация қилинган деб ҳисоблайди ва уларнинг
айбловидан ушбу моддаларни чиқаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддасида суд
айбловни ўзгартиришга ҳақлилиги, бунда айбловнинг бир
ташланиши белгиланган.
Суд, аниқланган ишнинг ҳақиқий ҳолатларидан келиб
чиқиб, юқорида кўрсатилган асослардан келиб чиққан ҳолда
айбловни ўзгартириб, айбловнинг бир қисми ва жиноятнинг
тавсифий аломатларини чиқариб ҳукмда баён этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006
йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 28бандида ЖК 50-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ
аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддати, шу
жумладан, жиноятлар мажмуи ва ҳукмлар мажмуи бўйича
жазо тайинланаётган ҳолларда ҳам, Жиноят кодекси Махсус
қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) санкциясида
назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси энг кўп
муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин
эмаслиги;
аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга
нисбатан Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли
моддаси (моддаси қисми) назарда тутилган озодликдан
маҳрум қилиш жазосидан ҳам камроқ ёки бошқа енгилроқ
жазо ЖК 57-моддаси қўлланилган ҳолда тайинланиши ҳақида
раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд,
Ш.Муллажоновага
нисбатан
жазо
тури
ва
миқдорини тайинлашда, жиноятни ғаразли мақсадларда
содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб
топиб, шунингдек, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан
чин кўнгилдан пушаймонлиги, аёл киши эканлигини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ушбу модда
санкциясида
кўрсатилган
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ миқдордаги
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг
228-моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг
59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман
қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум
қилиш жазосини тайинлашни, ЖК 62-моддасига асосан
Ш.Муллажоновани ушлаб турилган ва қамоқда сақланган
(2024 йил 09 июль-27 август) ҳар бир кунини озодликдан
ҳисоблаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан
чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум
қилиш жазосини тайинлашни, шу билан бирга, жиноятнинг
хусусияти,
ижтимоий
хавфлилик
даражаси,
Ш.Муллажонованинг оилавий шароити, икки нафар фарзанди
борлиги ва юқорида кўрсатилган жазони енгиллаштирувчи
ҳолатларни эътиборга олиб, Ш.Муллажоновага тайинланган
жазони ўтамасдан туриб ҳам уни хулқини назорат қилиш
орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келиб, унга
нисбатан ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланган
озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли деб ҳисоблаб,
синов муддати белгилашни лозим топади.
Суд, Ф.Муллажоновга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда,
жиноятни
ғаразли
мақсадларда
содир
этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига
асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
шунингдек, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан
пушаймонлигини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан ушбу модда
санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини,
ЖКнинг
168-моддаси
4-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликдан
маҳрум қилиш жазосини, ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми билан
ушбу модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида,
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узилкесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, Ж.Ортиқовга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда,
жиноятни
ғаразли
мақсадларда
содир
этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига
асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
шунингдек, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлиги, иш бўйича етказилган моддий
зарарнинг
ўрни
тўлиқ
қоплаганлигини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
55-моддасига
жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 167-моддаси
3-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ
тузатиш
ишлари
жазосини
тайинлашни,
ЖКнинг
59-моддаси 8-қисми тартибида, жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман судининг 2023 йил 10 февралдаги
ҳукмига кўра тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан
узил-кесил ўташ учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини
Суд, У.Курбановга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда,
жиноятни
ғаразли
мақсадларда
содир
этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига
асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
шунингдек, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлиги, иш бўйича етказилган моддий
зарарнинг
ўрни
тўлиқ
қоплаганлигини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
55-моддасига
жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 167моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, давлат
ташкилоти,
корхоналар
ва
муассасаларда
моддий
жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш
ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ушбу модда санкцияси доирасида
ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖК 59моддаси 8-қисми тартибида, жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг 2023 йил 7 апрелдаги ҳукмига
кўра тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узилкесил ўташ учун давлат ташкилоти, корхоналар ва
муассасаларда моддий жавобгарлик ва мансабдорлик
лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ахлоқ
тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, З.Иргашевга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда,
жиноятни
ғаразли
мақсадларда
содир
этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига
асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
шунингдек, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлиги, иш бўйича етказилган моддий
зарарнинг
ўрни
тўлиқ
қоплаганлигини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
55-моддасига
жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 167моддаси 3-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни тайинлашни
лозим топади.
Суд, Д.Холматовага нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига
асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмагани, ,
шунингдек, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлиги, аёл киши эканлигини Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
55-моддасига
жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 228моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
жарима жазосини тайинлашни тайинлашни лозим топади.
Суд, Д.Ганиевага нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига
шунингдек, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлиги, аёл киши эканлигини Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
55-моддасига
жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 241моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
жарима жазосини тайинлашни тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 417-моддасида, агар
суд тергови вақтида жавобгарликка тортилмаган шахс
томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар
аниқланса, суд жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги
масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова
қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиши қайд
этилган.
Суднинг 2024 йил 27 августдаги ажримига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 417-моддаси тартибида
тегишли процессуал ҳаракатларни ўтказиш иш бўйича
айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга топшириш
белгиланиб, ажрим ижро қилиш учун Чилонзор туман
прокурорига юборилган бўлсада, ажримда кўрсатилган
ҳолатлар
батафсил
текширилмасдан
Чилонзор
туман
прокуратурасининг
2024 йил 15 сентябрдаги қарори жиноят ишининг бир қисми
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига
асосан тугатилган.
Дастлабки
тергов
органи
томонидан
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ходимларининг ҳаракатларига
атрофлича ва ҳар томонлама ҳуқуқий тўғри берилмаган.
Уларнинг ҳаракатларида ЖКнинг 205-моддаси, 167-моддаси
ва бошқа моддаларида кўрсатилган жиноят аломатлари
мавжудлиги, Ф.Муллажонова ва Ш.Муллажоновага нисбатан
эълон қилинган айбловларга уларнинг алоқаси бор ёки
йўқлиги тўлиқ текширилмасдан жиноят ишининг уларга оид
қисмини тугатиш ҳақида барвақт хулосага келинган.
Бундан ташқари, айбловда кўрсатилганидек сохта
ҳужжатлар Юнусобод туманида хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус Н.Мирасиловага тақдим этилиб,
“GOOD LANDLORD” МЧЖ ҚКга тегишли бўлган Чилонзор
тумани,
Бунёдкор
кўчаси,
52-уйда
жойлашган
7.171 м2 майдонга тенг бўлган бино иншоотни кредит гарови
сифатида тақиққа олинганлиги ҳақидаги тақиқ карточкаси
олиниши
юзасидан
Н.Мирасилованинг
ҳаракатларида
жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги, агар бор бўлса, мазкур
жиноят иши билан узвий боғлиқлиги ҳолатлари батафсил
текширилмаган.
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 417-моддаси биринчи қисмига
мувофиқ,
“Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБ
ходимлари
ва
бошқаларнинг
ҳаракатларига
баҳо
бериш,
уларнинг
жиноятларга
алоқадорлигини
суриштирув
тергов
ҳаракатларини ўтказиш орқали текшириб, уларга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205, 167-моддалари ёки
бошқа моддалари билан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги
масалани ҳал қилиш учун прокурорга хабар қилишни лозим
топади.
Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарларни ундириш
масаласини муҳокама қилиб, иш бўйича етказилган моддий
зарарни
қоплаш
мақсадида
Жиззах
вилоят
прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган
жами 894.060.000 сўм миқдоридаги пулларни АТ “Халқ
банки” Жиззах вилояти Учтепа филиалининг фойдасига
ундиришни;
ҳукм чиқариш кунида 1 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати (12.822 сўм)дан келиб чиқиб, иш бўйича
етказилган
моддий
зарарни
қоплаш
мақсадида
Ф.Муллажонов томонидан тақдим этилган ва Тошкент шаҳар
прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган
4.800 АҚШ доллари (61.550.306 сўм) ҳамда 2.500.000 сўм
миқдоридаги пулларни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент
шаҳар минтақавий банк хизматлар офисининг фойдасига
ундиришни;
судланувчилар Ф.Муллажонов ва Ш.Муллажоновадан
солидар тартибда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент
шаҳар минтақавий банк хизматлар офиси фойдасига
7.935.949.694 сўм қопланмай қолган моддий зарарни
ундиришни;
иш бўйича “Good Landlord” МЧЖ ҚКга тегишли Чилонзор
тумани, Бунёдкор кўчаси, 52-уйда жойлашган 7.171 м 2
майдонга тенг бинога қўйилган хатловни бекор қилишни;
иш бўйича ашёвий ва ёзма далил деб эътироф этилган
ҳужжатларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш
учун қолдиришни;
иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган
зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга
мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463,
465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
ORIPJONOVICH) унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг
168-моддаси
4-қисми “а,в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари
(Д.Холматованинг номида бўлган “ACCOUNTANT GROUP”
МЧЖ балансидаги Зафаробод тумани “Узун” МФЙ ҳудудида
жойлашган
13:07:04:01:01:01:1223
кадастр
рақамли
нотурар жой биносини кредит таъминоти сифатида
гаровга қўйишга эришиш эпизоди)да назарда тутилган
жиноят аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги ва
жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 83-моддасининг 1,2,3-бандларига асосан
оқлансин ва реабилитация қилинсин ҳамда жиноят ишининг
унга оид шу қисми тугатилсин.
Муллажонов Фаррух Орипжонович (MULLAJONOV FARRUX
ORIPJONOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси
3-қисми
“а”
банди,
168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми
“а,б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир
этганликда айбли деб топилсин.
Муллажонов
Фаррух
Орипжоновичга
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан
иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига
ушлаб
қолган
ҳолда
2 (икки) йил 8 (саккиз) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
Муллажонов
Фаррух
Орипжоновичга
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари
билан 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Муллажонов
Фаррух
Орипжоновичга
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари
билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари
тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли
билан Ф.Муллажоновга узил-кесил ўташ учун 8 (саккиз) йил
6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 30 апрелдан бошлаб
ҳисоблансин.
Судланувчи Ф.Муллажоновга нисбатан қўлланилган
“қамоққа
олиш”
қолдирилсин.
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
аслича
Шаҳноза Маматкуловна (MULLAJONOVA
SHAHNOZA MAMATKULOVNA) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми
“а,б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир
этганликда айбли деб топилсин.
Муллажонова Шаҳноза Маматкуловнага Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари
билан
ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, 6 (олти) йил 2 (икки) ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Муллажонова Шаҳноза Маматкуловнага Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари
билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида,
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
Ш.Муллажоновага узил-кесил ўташ учун 6 (олти) йил 3 (уч)
ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан
Ш.Муллажоновани ушлаб турилган ва қамоқда сақланган
(2024
йил
09 июль-27 август) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум
қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб,
тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан чегириб
ташлансин
ва
унга
узил-кесил ўташ учун 6 (олти) йил 1 (бир) ой 10 (ўн) кун
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Судланувчи Ш.Муллажоновага нисбатан Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят кодекси 72-моддаси қўлланилиб,
тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб
ҳисобланиб, 3 (уч) йил синов муддати белгилансин.
Синов муддати 2024 йил 11 ноябрь кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
Ш.Муллажоновага ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи
бўйича туман ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб
туриш, кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш
жойини тарк этмаслик, иш бўйича етказилган моддий
зарарни синов муддати давомида қоплаш, яшаш жойи ёки иш
жойини ўзгартирган тақдирда бу ҳақда ИИО ФМБ Пробация
бўлимига хабар бериш мажбурияти юклатилсин.
Ш.Муллажоновага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72моддаси 5,6 ва 8-қисми талаблари тушунтирилсин.
Ш.Муллажонованинг хулқи устидан назорат олиб бориш
зиммасига юклатилсин...
Судланувчи Ш.Муллажоновага нисбатан қўлланилган
“муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги
эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор
қилинсин.
Ортиқов Жавохир Зафар ўғли (ORTIQOV JAVOXIR ZAFAR
O’G’LI)
унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 228-моддаси 2қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноят аломатлари
(жиноят таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий ҳодиса юз
бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК
83-моддасининг
1,2,3-бандларига
асосан
оқлансин
ва
реабилитация қилинсин ҳамда жиноят ишининг унга оид шу
қисми тугатилсин.
Ортиқов Жавохир Зафар ўғли (ORTIQOV JAVOXIR ZAFAR
O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда айбли деб топилсин ва унга ушбу модда бўйича
иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 8 (саккиз) ой
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми
тартибида, жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман
судининг 2023 йил 10 февралдаги ҳукмига кўра тайинланган
жазони қисман қўшиш йўли билан Ж.Ортиқовга узил-кесил
ўташ учун иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо
ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган
жойларда ўтаттириш белгилансин.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш
бошлаган кундан ҳисоблансин.
Ж.Ортиқовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46моддаси
4-қисми талаблари тушунтирилсин.
Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО
ФМБ зиммасига юклатилсин.
Судланувчи Ж.Ортиқовга нисбатан қўлланилган “гаров”
тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан
сўнг бекор қилинсин ва Жиззах вилояти ИИБ молия-иқтисод
бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган
9.000.000 сўм миқдоридаги гаров пули Ж.Ортиқовга
қайтарилсин.
унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноят
аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий
ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 83-моддасининг 3-бандига асосан оқлансин ва
реабилитация қилинсин ҳамда жиноят ишининг унга оид шу
қисми тугатилсин.
Курбанов Умид Исраилович (KURBANOV UMID ISRAILOVICH)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а”
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилсин ва унга ушбу модда бўйича ЖКнинг 45-моддаси
қўлланиб, 1 (бир) ой давлат ташкилоти, корхоналар ва
муассасаларда моддий жавобгарлик ва мансабдорлик
лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш
ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 8 (саккиз) ой
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми
тартибида, жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг
2023 йил 7 апрелдаги ҳукмига кўра тайинланган жазони
қисман қўшиш йўли билан У.Курбановга узил-кесил ўташ
учун 1 (бир) йил 1 (бир) ой давлат ташкилоти, корхоналар ва
муассасаларда моддий жавобгарлик ва мансабдорлик
лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш
ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси 2-қисмига
асосан тайинланган жазолар алоҳида ижрога қаратилсин.
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо
ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган
жойларда ўтаттириш белгилансин.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш
бошлаган кундан ҳисоблансин.
У.Курбановга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46моддаси
4-қисми талаблари тушунтирилсин.
Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО
ФМБ зиммасига юклатилсин.
Судланувчи
У.Курбановга
нисбатан
қўлланилган
“муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а”
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилсин ва унга ушбу модда бўйича иш ҳақининг
йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо
ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган
жойларда ўтаттириш белгилансин.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш
бошлаган кундан ҳисоблансин.
З.Иргашевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46моддаси
4-қисми талаблари тушунтирилсин.
Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО
ФМБ зиммасига юклатилсин.
Судланувчи З.Иргашевга нисбатан қўлланилган “муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин.
Холматова Дилфуза Аскаровна (XOLMATOVA DILFUZA
ASKAROVNA) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилсин ва унга ушбу модда бўйича базавий ҳисоблаш
миқдорининг
50 (эллик)
баравари
миқдорида,
яъни
15.000.000 (ўн беш миллион) сўм жарима жазоси
тайинлансин.
Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин.
Судланувчи
Д.Холматовага
нисбатан
қўлланилган
“муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги
эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор
қилинсин.
Ганиева Дилафруз Асқар қизи (GANIYEVA DILAFRUZ ASQAR
QIZI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилсин ва унга ушбу модда бўйича базавий ҳисоблаш
миқдорининг
50 (эллик)
баравари
миқдорида,
яъни
15.000.000 (ўн беш миллион) сўм жарима жазоси
тайинлансин.
Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин.
Судланувчи Д.Ганиевага нисбатан қўлланилган “муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин.
Иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш
рақамига топширилган жами 894.060.000 сўм миқдоридаги
пуллар
АТ
“Халқ
банки”
Жиззах
вилояти
Учтепа
филиалининг фойдасига ундирилсин.
Иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш
мақсадида Ф.Муллажонов томонидан тақдим этилган ва
Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига
топширилган 4.800 АҚШ доллари (61.550.306 сўм) ҳамда
2.500.000 сўм миқдоридаги пуллар “Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБ Тошкент шаҳар минтақавий банк хизматлар офисининг
фойдасига ундирилсин.
Судланувчилар Ф.Муллажонов ва Ш.Муллажоновадан
солидар тартибда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент
шаҳар минтақавий банк хизматлар офиси фойдасига
7.935.949.694 сўм моддий зарар ундирилсин.
Иш бўйича “Good Landlord” МЧЖ ҚКга тегишли
Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 52-уйда жойлашган 7.171
м2 майдонга тенг бинога қўйилган хатлов бекор қилинсин.
Иш бўйича ашёвий ва ёзма далил деб эътироф этилган
ҳужжатлар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш
учун қолдирилсин.
Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган
зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга
мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар
ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида
ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган
бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
Д.Турсунов
халқ маслаҳатчилари:
М.Қодирова
(имзо)
(имзо)
(имзо)
А.Сатторов
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович