Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2408/1002 Дата решения 08.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Алимов Акмал Улуғбекович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 345685 Claim ID 2638098 PDF Hash 0d7fba32617cc7b4... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 25
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ти Сурхондарё тумани Бойсун тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси ти Сурхондарё тумани Бойсун тумани ИИБ томонидан ЖК 168 law
йилда ЖКнинг 168-моддаси йилда ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
улар ЖПКнинг 11-моддаси улар ЖПК 11 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 408 law
Кодекснинг 455-моддаси Кодекс 455 code_article
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 462-моддаси ЖПКнинг 462 law
ЖПКнинг 23-моддаси ЖПКнинг 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
июнь кунги ажрими билан ЖКнинг 62-моддаси июнь кунги ажрими билан ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
унга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси унга нисбатан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил ноябрь ойининг 08 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб, раислик қилувчи, судья А.Алимов, судья ёрдамчиси Ҳ.Абдубоқиевнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг ёрдамчиси А.Мустафақулов, судланувчи У.Эгамназаров ва унинг ҳимоячиси адвокат У.Мамасолиев, жабрланувчи С.Суннатиллоев, Ж.Хомидов, Ф.Туракулов ҳамда жабрланувчи А.Фахриевнинг вакили З.Шоазизоваларнинг иштирокида, Эгамназаров Уктам Шорофовичга нисбатан 1-1401-2408/1002-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Эгамназаров Уктам Шорофович (Egamnazarov Uktam Shorofovich), 1979 йил 17 декабрь куни Пайариқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, оилали, 3 нафар фарзандли, муқаддам 1) жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 22.07.2022 йилги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари, яъни 17.224.000 сўм жарима жазоси тайинланган, жарима тўлиқ ундирилган, 2) жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 11.03.2024 йилги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тайинланган 6 йил муддатга озодлиқдан маҳрум қилиш жазоси, Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 07 июнь кунги ажримига кўра, 5 йил 8 саккиз ой 18 кунга келтирилган, Пайариқ тумани, “Бешқўрғон” м.ф.й.да истиқомат қилган, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 28.09.2024 йилги RZ 147196342UZ рақамли квитанция орқали олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланган. Суд судланувчи, жабрланувчилар ва жабрланувчининг вакилини кўрсатувлари, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 1 Судланувчи Эгамназаров Уктам Шорофович, хавфли рецидивист бўла туриб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиб, осон бойлик орттириш ва моддий манфаат кўриш мақсадида 2022 йил ноябрь ойида ўзига олдиндан таниш бўлмаган Фахриев Азамат Аламовични алдаб, унга Швециянинг Туркиядаги элчихонасидан 2 йиллик виза рухсатномасини олиб бериб, у ерда мўмай ойлик маоши тўланадиган ишга жойлаштиришини ваъда бериб, шу йўл билан унинг ишончига кириб сўнгра, уни Швеция давлатига меҳнат мигранти сифатида юбориш баҳонасида ундан 3.500 АҚШ доллари миқдорида пул сўраб, 2022 йил ноябрь – декабрь ойлари давомида сўралган сумманинг 2000 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини Самарқанд шаҳри ҳудудида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган, ўзганинг мулки ҳисобланган пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Бундан ташқари, Эгамназаров Уктам Шорофович, хавфли рецидивист бўла туриб, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиб, осон бойлик орттириш ва моддий манфаат кўриш мақсадида, такроран 2022 йил ноябрь ойида ўзига олдиндан таниш бўлмаган Туракулов Фирдавс Иркиновични алдаб, унга Швециянинг Туркиядаги элчихонасидан 2 йиллик виза рухсатномасини олиб бериб, у ерда мўмай ойлик маоши тўланадиган ишга жойлаштиришини ваъда бериб, шу йўл билан унинг ишончига кириб сўнгра, уни Швеция давлатига меҳнат мигранти сифатида юбориш баҳонасида ундан 3.500 АҚШ доллари миқдорида пул сўраб, 2022 йил ноябрь ойида сўралган сумманинг 1500 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини, 2023 йил 09 февраль куни 500 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини, жами бўлиб 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни Самарқанд шаҳри ҳудудида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган, ўзганинг мулки ҳисобланган пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Бундан ташқари, Эгамназаров Уктам Шорофович хавфли рецидивист бўла туриб, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиб, осон бойлик орттириш ва моддий манфаат кўриш мақсадида, такроран 2022 йил ноябрь ойида ўзига олдиндан таниш бўлмаган Суннатиллоев Суннатилло Суннатиллоевични алдаб, унга Швециянинг Туркиядаги элчихонасидан 2 йиллик виза рухсатномасини олиб бериб, у ерда мўмай ойлик маоши тўланадиган ишга жойлаштиришини ваъда бериб, шу йўл билан унинг ишончига кириб сўнгра, уни Швеция давлатига меҳнат мигранти сифатида юбориш баҳонасида ундан 3.500 АҚШ доллари миқдорида пул сўраб, 2022 йил ноябрь ойида сўралган сумманинг 1500 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини, 2022 йил декабрь ойида 500 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини, 2022 йил 13 декабрь куни 3.300.000 сўм қисмини ўзининг пластик карта рақами ҳисобига ўтказишга эришиш орқали, жами бўлиб, 2000 АҚШ доллари ва 3.300.000 сўм миқдордаги пулларни Самарқанд 2 шаҳри ҳудудида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган, ўзганинг мулки ҳисобланган пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Бундан ташқари, Эгамназаров Уктам Шорофович, хавфли рецидивист бўла туриб, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиб, осон бойлик орттириш ва моддий манфаат кўриш мақсадида, такроран 2023 йил март ойида ўзига олдиндан таниш бўлмаган Хомидов Жамол Фурқатовични алдаб, унга Швециянинг Туркиядаги элчихонасидан 2 йиллик виза рухсатномасини олиб бериб, у ерда мўмай ойлик маоши тўланадиган ишга жойлаштиришини ваъда бериб, шу йўл билан унинг ишончига кириб сўнгра, уни Швеция давлатига меҳнат мигранти сифатида юбориш баҳонасида ундан 3.500 АҚШ доллари миқдорида пул сўраб, 2023 йил март ойида сўралган сумманинг жами 2000 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини Самарқанд шаҳри ҳудудида ўзининг пластик карта рақами ҳисобига ўтказишга эришиш орқали фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган, ўзганинг мулки ҳисобланган пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Судланувчи Эгамназаров Уктам Шорофович суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, 2011 йилда ишлаш мақсадида Европанинг Швеция давлатига кетганлиги, у ердан 2022 йил декабрь ойида қайтиб келганлиги, ушбу давр оралиғида Ўзбекистонга келиб-кетиб турганлиги, Швецияда турли фирмаларда қурувчи уста бўлиб ёлланиб ишлаганлиги, шундан сўнг 2020 йил сентябрь ойида Швециянинг Стокгольм шаҳрида “Nordik kontraktor” номли қурилиш фирмасини ташкил қилганлиги, фирманинг таъсисчиси ҳам, директори ҳам ўзи ҳисобланиши, у ерда 20 га яқин ишчилар ишлаганлиги, улар Польша, Латвия, Швеция давлатининг фуқаролари бўлганлиги, уларни тегишли буйруқ ва шартнома асосида ишга қабул қилганлиги, аммо ҳозирда жазо ўтатётганлиги сабабли бирон бир ҳужжатни тақдим этаолмаслиги, уларни барчаси Швеция давлатида қолиб кетганлиги, ушбу фирмага янги ишчи кучлари керак бўлганлиги сабабли Самарқанд ва Сурхондарё вилоятидаги айрим фуқароларни Швецияга юборишини айтиб, уларнинг ҳар биридан 3500-4000 АҚШ долларидан пулларни олганлиги, ушбу фуқароларни қонуний тартибда, элчихона орқали виза рухсатномасини расмийлаштирган ҳолда Швецияга юборишини ваъда берганлиги, аммо Европа давлатлари, шулар қатори Швеция давлати ҳам Россия Федерациясига иқтисодий санкция қўллаганлиги учун фуқароларни Швециянинг Туркиядаги элчихонаси орқали Швецияга ишга юбормоқчи бўлганлиги, шу мақсадда Фахриев Азамат ва унинг танишлари Туракулов Фирдавс, Суннатиллоев Суннатилло, Хомидов Жамоллар билан гаплашиб, уларни ҳам Туркия давлати элчихонаси орқали Швеция давлатига ишга юборишини айтиб, эвазига уларга ҳаражатлар 3.500 АҚШ доллари бўлишини 3 айтиб, уларнинг ҳар биридан тахминан 2000 АҚШ доллари пулларни 2022 йил тахминан октябрь ойидан 2023 йил тахминан февраль ойларида олганлиги, Швецияга ишга юбориши масаласида дастлаб Фахриев Азамат билан гаплашганлиги, Фахриев Азамат билан 2022 йил октябрь ойларида Самарқанд шаҳри “Қорасув” массиви 81-сонли умумтаълим мактаби олдида, кўчада кўришиб, гаплашганлиги, у билан Туракулов Фирдавс ҳам бирга келганлиги, уларга Швецияга 2 йиллик виза рухсатномасини олиб бериб, ишга юборишини айтганлиги, орадан 2-3 кун ўтиб Азамат Суннатилло исмли танишини ҳам Швецияга юборишини илтимос қилганлиги, 2022 йил октябрь ойида Фирдавс ва Азамат учинчи маротаба Самарқанд шаҳри “Қорасув” массиви 81-сонли умумтаълим мактаби олдига келиб, ўзлари учун 2000 АҚШ долларидан жами 4000 АҚШ доллари пулларни бериб кетишганлиги, Суннатилло ҳам кейинчалик 2022 йил декабрь ойида Туркияда бўлган вақти виза картасига 2000 АҚШ доллари пулларни ўтказиб берганлиги, Хомидов Жамол ҳам Азамат орқали мурожаат қилганлиги, Жамол билан Туркияда туриб телефон орқали гаплашганлиги, Жамол ҳам 2023 йил тахминан март ойларида 2000 АҚШ доллари пулларни банк орқали виза картасига ташлаб берганлиги, келишувга кўра сўраган 3500 АҚШ доллари пуллар ичига Фахриев Азаматни, Туракулов Фирдавсни, Суннатиллоев Суннатиллони ва Хомидов Жамолларни Швецияга қадар юбориш ҳаражатлари, яъни: самолёт чипталари, ётоқ жойлари ва еб-ичиш ҳаражатлари кириши, Фахриев Азамат, Туракулов Фирдавс, Суннатиллоев Суннатилло ва Хомидов Жамолларни Швецияга юбориш учун 2023 йил тахминан март ойларида Туркия давлатига чақирганлиги, улар ўзларини ҳисобидан билет олиб келишганлиги, аммо у ерга келгач билет пулларини уларни ҳар бирини қўлига 300 АҚШ долларидан берганлиги, уларни Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган квартирага жойлаштирганлиги, улар Туркияда тахминан бир ойга яқин яшашганлиги, аммо уларни ҳеч бири Швецияга бораолмай Ўзбекистонга қайтиб келишганлиги,бунга сабаб ушбу фуқароларни Туркия давлатидан Швецияга боришлари учун уларни Туркияда вақтинча яшашлари учун рухсат берувчи “Кимлик” ҳужжатини расмийлаштираолмаганлиги сабаб бўлганлиги, “Кимлик” ҳужжатисиз Швецияга юбориш учун Туркиянинг Анталия шаҳридаги “RE Global” фирманинг раҳбари Рахит Юсупов билан 2023 йил январь ойида унинг Анталиядаги офисида учрашганлиги, ўша вақти Рахит Юсупов Швециянинг Туркиядаги элчихонасида танишлари борлигини, Швецияга кетадиган фуқароларни “Кимлик” ҳужжати бўлмаса-да, уларга виза рухсатномасини олиб беришини айтганлиги, шу учун унга 2023 йил январь ойида унинг юқоридаги манзилида 99000 АҚШ доллари пулларни тахминан 20 га яқин фуқаролар учун берганлиги, аммо ушбу фуқаро алдаб ушбу пулларини қўлга киритганлиги, шу сабабли Фахриев Азамат, Туракулов Фирдавс, Суннатиллоев Суннатилло ва Хомидов Жамолларга пулларини бераолмаганлиги, Рахит Юсуповни қидириб Озарбайжонга борган вақти Сурхондарё тумани Бойсун тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3қисми “б” банди билан қидирув эълон қилинганлиги сабабли у ерда қидирувдан ушлаб олиб келишганлиги, унинг иши ЖИБ Шеробод туман суди 4 томонидан кўриб чиқилиб, 11.03.2024 йилда ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги, апелляция судлов ҳайъатининг ажрими билан ушбу жазо 5 йил 8 ой 18 кунга келтирилганлиги, ҳозирда жазо муддатини ўтаб келаётганлиги ҳақида баён қилиб, айбига иқрорлигини, қилган қилмишидан пушаймонлигинии инобатга олиб, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўради. Гарчанд, судланувчи У.Эгамназаров ўз айбига қисман иқрорлик билдирган бўлсада, унинг айби қуйидаги объектив далиллар билан ўз исботини топган. Жумладан, жабрланувчи Туракулов Фирдавс Иркинович суд мажлисида, Эгамназаров Уктам ҳақида қўшниси Фахриев Азаматдан эшитганлиги, Эгамназаров Уктам билан дастлаб 2022 йил 07 ноябрь куни соат тахминан 17:00 ларда Самарқанд шаҳар “Қорасув” массивидаги 91-уйнинг олдида учрашганлиги, у ерга Азамат ва жияни Суннатиллолар бирга боришганлиги, Эгамназаров Уктам фуқароларни Швецияга юбораётганлигини, нархи 3500 АҚШ доллари эканлигини айтганлиги, Швецияга қонуний, ҳужжатлар расмийлаштирган ҳолда, виза билан юборишини, у ерга боргач қурувчи уста сифатида ишлашни, 5000 АҚШ доллари ойлик маош олишларини, буни эвазига унга олдиндан 1500 АҚШ доллари бериш кераклигини, қолган 2000 АҚШ долларини Швецияга бориб ишлаб беришларини айтиб қизиқтирганлиги, Эгамназаров Уктамга уччаласи 1500 АҚШ долларидан жами 4500 АҚШ доллари пулларни беришганлиги, Уктам уларни 2022 йил декабрь ойи охирига қадар Швецияга юборишини, янги йилни ўша ерда кутишларини айтганлиги, шу орада Уктам Туркия давлатига кетиб, у ердан туриб, Азаматга телеграмм мессенжери орқали қўнғироқ қилиб, Туркияда вазият яхши эмаслигини, у ерда ҳужжатлаштириш ишлари учун пул зарур бўлаётганлигини шу сабабли ҳар бирлари яна 500 АҚШ долларидан юборишларини айтганлиги сабабли 2022 йил декабрь ойи бошларида Азамат ва С.Суннатовларни иккиси 500 АҚШ долларидан жами 1000 АҚШ долларини “Азиз” исмли такси ҳайдовчисидан бериб юборишганлиги, шу орада Уктам яна 500 АҚШ долларидан пул сўраган бўлиб, фақат С.Суннатов ўзида бор бўлган 3.300.000 сўм пулларни банк орқали 13.12.2022 йилда Уктамни пластик картасига ўтказиб берганлиги, ўзи 2023 йил тахминан январь ойида 500 АҚШ долларини банк орқали Уктамни виза картасига ўтказиб берганлиги, чунки Уктам ушбу пулларни уни номига Швециядан келадиган таклифнома учун сарфлашини, ушбу пулни бермаган тақдирда таклифнома келмаслигини айтганлиги, Хомидов Жамол юқоридаги ҳолатдан 2023 йил март ойида хабар топганлиги, шу сабабли у ҳам 2023 йил 16 март куни 1500 АҚШ долларини, 2023 йил 24 март куни 500 АҚШ долларини Уктамни картасига ташлаб берганлиги, шундан сўнг Уктам уларга 2023 йил февраль ойи охирларида Туркия давлатига учиб боришлари учун самолёт билетини олганлигини айтиб, билетни телефонларига ташлаб берганлиги, ушбу билетни суриштирган вақтларида 01.03.2023 йил санасига уларни номига номига умуман билет олинмаганлигини аниқлашганликлари, 5 бу ҳақида Уктамга айтган вақтларида у турли баҳоналар қилганлиги, 2023 йил апрель ойи бошларида ўзларини ҳисобидан билет олиб Туркияга боришларини кейинчалик билет пулларини унинг ўзи беришини айтганлиги, шу сабабли ўзларининг ҳисобидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига билет сотиб олиб боришганликлари, Туркияга ўзидан 300 АҚШ доллари ҳаражат қилиб билет сотиб олганлиги, у ерда Уктам уларни бир квартирага олиб борганлиги, у ерда яна 10 нафар атрофидаги Ўзбекистонлик фуқаролар борлигини кўрганлиги, уларнинг барчаси Швецияга кетишмоқчи эканликлари, уларнинг кўпчилиги Сурхондарё вилоятидан бўлиб, уларни танимаслиги, у ерда тахминан икки ҳафта қолиб, Ўзбекистонга қайтиб келишганлиги, Азамат ва Жамол эса 2023 йил 26 апрель кунига қадар ўша ерда қолишганлиги, Туркияда икки ҳафта яшаган бўлсада, еб-ичиш ҳаражатларини ўзларини хисобидан тўлаганликлари, Туркияга борган вақтларида Уктам уларга таклифнома юборилганлиги тўғрисидаги видеофайлни ташлаб берганлиги, уни таржима қилиб кўрган вақтларида таклифномада Швеция эмас, Польша кўрсатилганлиги, ўша вақти Уктам уларни алдаганлигини сезганлиги, шунинг учун Уктамни олдига Азамат, Жамол ва Суннатиллолар билан бирга бориб, нега алдаганлигини, пулларини қайтариб беришини сўраганида, қўлидан келган ишни қилишларини, ҳозирда пуллларини бераолмаслигини, агар Ўзбекистонга қайтадиган бўлса, пулларини орқадан юборишини, агар қоладиган бўлса, Польша орқали барибир Швецияга юборишини айтганлиги, шунда Суннатилло иккаласи унга ишонмасдан Ўзбекистонга қайтиб келганлиги, Азамат ва Жамоллар ўша ерда Уктамни гапларига ишониб қолишганлиги, аммо барибир Уктам уларни юбораолмаганлиги учун Азамат ва Жамоллар 2023 йил 26 апрель куни Ўзбекистонга қайтиб келишганлиги, шундан сўнг Самарқанд вилоят ИИБга ариза беришганлиги ҳақида баён қилиб, етказилган зарар қопланмаганлиги сабабли уни ундириб, судланувчи У.Эгамназаровга нисбатан қонуний чора кўришни сўради. Жабрланувчи Хомидов Жамол Фурқатович ва Суннатиллоев Свннатилло Суннатиллоевичлар суд мажлисида, жабрланувчи Туракулов Фирдавс Иркиновичнинг кўрсатувларини тасдиқлаб, шунга ўхшаш кўрсатув беришди. Жабрланувчи Фахриев Азамат Аламовичнинг вакили, Шоазизова Зайнура Фуркатовна суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам Эгамназаров Уктам Шорофович турмуш ўртоғи Фахриев Азаматни Швеция давлатига юборишни ваъда қилиб, ундан жами 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олганлиги, бироқ уни юбора олмаганлиги, турмуш ўртоғи унинг гапларига ишониб Туркия давлатига бориб, алданиб сарсон бўлиб келганлиги, У.Эгамназаровга берган пулларни ҳам қарз эвазига олганлиги сабабли уни ишлаб қарзларини қутилиш мақсадида ишлаш учун Россия Федерациясига кетганлиги ҳақида баён қилиб, судланувчи У.Эгамназаров томонидан етказилган зарарни ундириб бериб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўради. Бундан ташқари, судланувчи У.Эгамназаровнинг айби жиноят иши юзасидан тўпланган ҳужжатлар, А.Фахриев, С.Суннатиллоев, Ж.Хомидов ва 6 Ф.Туракуловларнинг аризалари ва ариза илова қилинган ҳужжатлар, тушунтириш хатлари, сўроқ баённомалари, юзлаштириш баённомалари, ҳукм нусхалари, сўзлашувлар ёзиб олинган DVD дискни кўздан кечириш ва эшитиб стенограмма қилиш баённомаси ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланган деб ҳисоблайди. Суд, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПКнинг 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган бўлиб, уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, судланувчи У.Эгамназаровнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи У.Эгамназаровнинг жиноий ҳаракатлари юридик квалификациясига тўхталиб, қуйидаги хулосага келади: Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талабларига мувофиқ, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт. Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман этилади. Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддасида, суд ишнинг барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириши ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган барча чораларни кўриши лозимлиги кўрсатилган. Кодекснинг 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги; ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши; ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши; ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши; суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши; суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги белгилаб қўйилган. 7 асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши; айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд хукми тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида, одил судловни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда текширилиши асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал қилишлари лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлиши, 4-бандида, иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги; маҳкумнинг айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари асослантирилган бўлиши; 5бандида, судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилиши, судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги, 7-бандида, ЖПКнинг 462-моддасига мувофиқ, суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкинлиги, ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи ҳукм турини аниқловчи мезон сифатида эътироф этилганлиги, 16-бандида, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат маҳкумнинг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, 24-бандида, суд маҳкумни баҳоловчи категорияларга тегишли белгиларга қараб айбдор деб топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи ҳолатларни келтириши шартлиги ҳақида амалий тушунтириш берилган. Бироқ суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи У.Эгамназаровнинг “фирибгарлик, яъни хавфли рецидевист томонидан такроран алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тамом бўлган жиноят сифатида квалификация қилиб, хатоликка йўл қўйган деб ҳисоблайди. 8 Чунки, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-модддасида қасддан содир этилган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь кунги 17-сонли “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 7-бандида “Мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилади” деб тушунтириш берилган. Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 20-бандида “...Агар шахснинг қасди ўзганинг мулкини анча, кўп ёки жуда кўп миқдорда эгаллашга йўналтирилган бўлиб, у айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, қилмиш ҳақиқатда талон-торож қилинган мулк қийматидан қатъий назар, қасд йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, анча, кўп ёки жуда кўп миқдордаги фирибгарликка суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак.” деб тушунтириш берилган. Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи У.Эгамназаровнинг қасди жабрланувчиларнинг ҳар бирини мулки ҳисобланган жами 3.500 АҚШ долларига қаратилиб, 2022 йил ноябрь ойидан 2023 йил декабрь ойига қадар жабрланувчилар А.Фахриевдан 2000 АҚШ доллари, Ж.Хомидовдан 2000 АҚШ доллари, Ф.Туракуловдан 2000 АҚШ доллари ва С.Суннатиллоевдан 2000 АҚШ доллари ва 3.300.000 сўм пулларини қўлга киритган, унинг қасди қаратилган 3.500 АҚШ долларининг қолган қисмини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра қўлга кирита олмаган. Шу сабабли, суд, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноий қилмиш У.Эгамназаровнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказилмаганлиги, яъни мулкдан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлмаганлигини инобатга олиб, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи У.Эгамназаровнинг жиноий ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандидан ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” бандига, “фирибгарлик, яъни хавфли рецидевист томонидан такроран алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга суиқасд қилиш” аломатига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд, судланувчи У.Эгамназаровга жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига мувофиқ айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан унинг жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини эътироф этади. Шу билан бирга, суд судланувчи У.Эгамназаровга жазо тури ва меъёрини белгилашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, 9 “Жиноят Кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларига мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасидаги “жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак” деган инсонпарварлик принципига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасидаги “Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак” деган одиллик приципига амал қилиб, У.Эгамназаровнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, вояга етмаган фарзандлари борлигини, оиласи чет давлатда қолиб кетганлигини, бу ҳолатлар у содир этган жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, уни жамиятдан ажратмасдан туриб ҳам ахлоқан тузатиш имконияти мавжуд деб қатъий хулосага келиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини тадбиқ қилиб, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ миқдорда озодликдан маҳрум қилиш жазо турини тайинлашни, ЖКнинг 59-моддасига асосан жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазо турини тайинлашни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи У.Эгамназаровга муқаддам жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 11.03.2024 йилги ҳукми билан тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси 2024 йил 07 июнь кунги ажрими билан ЖКнинг 62-моддаси тартибида 5 йил 8 ой 18 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосига ўзгартирилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмида, “Агар иш бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин маҳкумнинг ана шу иш бўйича чиқарилган ҳукмга қадар содир этилган яна бошқа жиноятда айбли эканлиги аниқланса ҳам жазо ўша тартибда тайинланади. Бундай ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича суд томонидан тайинланган жазо муддатига биринчи ҳукм юзасидан жазонинг ўталган қисми қўшилади” – деб кўрсатилган. Бундай ҳолатда суд, ҳукм чиқарилганидан кейин судланувчи У.Эгамназаровнинг ҳукмга қадар содир этилган бошқа жиноятда айбли деб топилганини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида мазкур жазога жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг ҳукмига кўра тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек, судланувчи У.Эгамназаров муқаддам мавсумий ишчи бўлиб ишламаганлиги эътироф этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 10 Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 42-бандидан келиб чиқиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасини татбиқ этмасдан, қўшимча жазо, яъни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган қўшимча жазоси тайинламасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 27.12.2016 йилдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарори 10-бандида “Жиноят натижасида етказилган моддий зарарни ундириш масаласини ҳал этишда мол-мулкнинг ҳукм чиқарилган кундаги қийматидан келиб чиқиш лозим. Бунда валюта қимматликлари қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳукм чиқарилган кунда белгиланган курс бўйича аниқланади” деб кўрсатилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра, 2024 йил 08 ноябрь куни 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати, 12.809,05 сўмни ташкил қилган). Шундан келиб чиқиб, суд ҳукми чиқарилган кунда 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини инобатга олиб, суд судланувчи У.Эгамназаровдан жабрланувчи Фахриев Азамат Аламовичнинг фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 2000 АҚШ долларига тенг 25.618.100 сўм, жабрланувчи Туракулов Фирдавс Иркинович фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 2000 АҚШ долларига тенг 25.618.100 сўм, жабрланувчи Суннатиллоев Суннатилло Суннатиллоевич фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 2000 АҚШ долларига тенг 25.618.100 сўм ва 3.300.000 сўм, жабрланувчи Туракулов Фирдавс Иркинович фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 2000 АҚШ долларига тенг 25.618.100 сўм қопланмаган моддий зарарни ундиришни лозим топади. Суд, ашёвий ва ёзма далиллар масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчи А.Фахриевнинг аризасига илова қилинган 1 дона CD диск ва 1 дона DVD+R дисклар, 20 варақдан иборат фотосуратлар, жабрланувчи Ф.Туракуловнинг аризасига илова қилинган 1 варақдан иборат тўлов паттаси нусхаси, жабрланувчи Ж.Хомидовнинг аризаси илова қилинган 3 варақдан иборат тўлов аризаси ва паттаси нусхаси, 1 варақдан иборат фотосурат, жабрланувчи С.Суннатилоевнинг аризасига илова қилинган 1 варақдан иборат тўлов паттаси нусхасини жиноят иши материалларида сақлашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛДИ: Судланувчи Эгамназаров Уктам Шорофович (Egamnazarov Uktam Shorofovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил 10 (ўн) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 2024 йил 11 март кунги 11 ҳукмига кўра тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 6 (олти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2023 йил 14 декабрь кунидан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи У.Эгамназаровга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси аслича, “қамоққа олиш” тарзида қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчи У.Эгамназаровдан жабрланувчи Фахриев Азамат Аламовичнинг фойдасига 25.618.100 сўм, жабрланувчи Туракулов Фирдавс Иркинович фойдасига 25.618.100 сўм, жабрланувчи Суннатиллоев Суннатилло Суннатиллоевич фойдасига 28.918.100 сўм, жабрланувчи Туракулов Фирдавс Иркинович фойдасига 25.618.100 сўм қопланмаган моддий зарар солидар тартибда ундирилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, манфаатдор томонларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий ва ёзма далиллар сифатида эътироф этилган 1 дона CD ва 1 дона DVD+R дисклар, аризаларга илова қилинган фотосуратлар, тўлов аризаси ва тўлов патталари нусхалари жиноят иши материалларида сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи: (имзо) Ҳукм нусхаси аслига тўғри, судья________ 12 А.Алимов