Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/1050 Дата решения 08.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 341570 Claim ID 2651716 PDF Hash a5539b5c1a388164... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
судланувчига нисбатан ЖКнинг 57-моддаси судланувчига нисбатан ЖК 57 law
ни ЖК 277-моддаси ни ЖК 277 law
Хасановга ЖК 277-моддаси Хасановга ЖК 277 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил ноябрь ойининг 8 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: раислик қилувчи судья Ф.Эргашев; судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котибалигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи И.Хасанов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов, жабрланувчи А.Таджиев иштирокида, ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “д” банди билан айбланган Хасанов Илхом Туйчибой ўғли (Xasanov Ilxom Tuychiboy o`g`li) – 1999 йил 15 февралда Тошкент вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, Ўзбекистон темир йўлларида вагон қурувчи вазифасида ишлайди, судланмаган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-2 мавзе, 30-уй, 7-хонадонда рўйхатда туриб, яшовчи, иш бўйича 2024 йил 18 сентябрь куни унга нисбатан “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 15 октябрь куни олганга нисбатан 1-1006-2403/1050-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи И.Хасанов 2024 йил 13 июнь куни тахминан соат 13:00да, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уришдўппослаш, баданга шикаст етказиш мақсадида, Чилонзор тумани "Бунёдкор" кўчасида жойлашган “Абу-Сахий” бозори қўшимча йўлида ўзининг бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомашинада ҳаракатланиб келиб, шу йўлда “Cobalt” русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган иккинчи гуруҳ ногирони Тажиев Азимхужа Азларовични нотўғри маневр қилгани оқибатида у билан ўзаро жанжалга киришиб, жабрланувчининг ногиронлигини билган ҳолда, уни хўрлаб, баданининг турли қисмларига уриб тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир этган. Ўтказилган судга оид тиббий экспертизасининг 2024 йил 21 июндаги Nº4205-Х-Пир-сонли хулосасига кўра, А.Тажиевда “ўнг кўз соҳаси қонталашлари, ўнг тепа соҳаси шилинмалари, ўнг кўз олмаси контузияси, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши” каби жароҳатлар аниқланиб, ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра қисқа муддатга соғликни бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлар турига киришлиги аниқланган. 1 Суд мажлисида судланувчи И.Хасанов ўзига эълон қилинган айбловга қисман иқрорлигини айтиб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у 2024 йил 13 июнь куни соат тахминан 13:20да “Nexia-3” русумли автомашинада Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси “Абу Сахий” бозорини олдидан асосий автотранспортлар ҳаракатланиш йўлидан кетаётган вақтида уни автомашинаси олдидан қўшимча иккинчи даражали йўлдан А.Таджиев бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинада унинг йўлига бирдан чиққанини ва ўзининг ҳаракатлари билан авария ҳолатини вужудга келтирганини, шу сабабли у автомашинани тўхтатиб, товуш сигналини чалганини, ўзаро гап талашганини, сўнг улар яна автомашинани ҳайдаб кетишганини, шу вақтда орқасидан А.Таджиев автомашинада келиб яна у билан даҳанаки жанжал қилганини ва уни отасидан ҳақорат қилганини, отаси анча олдин вафот этганини инобатга олиб унинг жаҳли чиққанини, сўнг А.Таджиевга йўл четида тўхташни талаб қилганини, А.Таджиев унинг автомашинасини олдини тўсиб тўхтаганини, сўнг у ўзини ушлаб олмай А.Таджиев қўлида ҳасса билан бўлса-да, уни уриб тан жароҳати етказганини, сўнг автомашинасига минган вақтида А.Таджиев нима билан предмет билан унинг автомашинасининг олд ойнасига шикаст етказганини, унинг тахминига кўра ушбу предмет пичоқ бўлганини, у А.Таджиевда пичоқ борлигини кўриб ҳодиса жойидан кетиб қолганини, акс ҳолда пичоқ билан жароҳат етказилиши мумкинлигини ўйлаганини, ҳозирга келиб А.Таджиевдан узр сўраганини ва агарда унга моддий даъвоси бўлса зарарни қоплашга тайёр эканини билдириб кўрсатув бериб ўтган. Гарчанд судланувчи И.Хасанов унга эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлса-да, суд унинг айби жиноят ишида тўпланган қуйидаги далилар билан ўз исботини топган. Жумладан жабрланувчи А.Таджиев ўзининг дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у иккинчи гуруҳ ногирони эканини, ногиронлиги оёғи билан боғлиқ бўлгани сабабли ҳам ҳассада юришини, 2024 йил 13 июнь куни у ўзига тегишли “Cobalt” русумли автомашинада Абу Сахий бозори олдидан асосий йўлга чиқаётганини, шу вақт асосий йўлдан “Nexia-3” русумли автомашинада И.Хасанов келиб турганини, у унинг йўлига чиқмаганини аксинча унинг йўлига етмасдан автомашинани тўлиқ тўхтатганини аммо И.Хасанов ўз ўзидан унинг олдига келиб бир неча маротаба товуш сигналини босганини, у автомашинада туриб унга эътироз билдирганини, яъни ўз ўзидан бунча товуш сигналини босиш одобсизлик эканини айтганини, аммо И.Хасанов уни автомашинадан туриб турли сўзлар билан ҳақорат қила бошлаганини, шунда у ҳақорат қилмаслигини айтганида И.Хасанов унга чеккага ўтишни айтганини ва И.Хасанов ўзи ҳам автомашинада сал юриб йўлнинг чеккасида тўхтаганини, сўнг у ҳам А.Хасановнинг автомашинасидан ўтиб автомашинасини тўхтатганини, у автомашинасидан тушиб, И.Хасанов томонга бориб энди гапирмоқчи бўлганида И.Хасанов уни юз ва бош қисмига қўллари билан бир неча маротаба қайта қайта зарба берганини, у зарбадан мувозанатини йўқотиб йиқилганини, аммо И.Хасанов тўхтамаганини, аксинча шу ерда 2 бўлган шахслар уни тўхтатиб нима сабабдан ногирон одамни ураётганини айтиб унга танбеҳ беришганини, шу вақт у ўзига келиб ўрнидан туриб, И.Хасанов томонга борганида у автомашинасига ўтириб кетаётгани сабабли ҳассаси билан уни автомашинасини тўхтатмоқчи бўлганида И.Хасанов автомашинасининг олд ойнасига унинг ҳассаси тегиб кетганини, ҳозирга келиб унга етказилган моддий зарар масаласида бирор бир кишига моддий даъвоси йўқлигини аммо судланувчига қонун доирасида жазо тайинлашни талаб қилишини, имкони бўлса унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинлашни сўраб берган кўрсатувлари билан; Судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳ Л.Пириеванинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари билан; Судланувчи И.Хасановнинг юқорида баён қилинган жиноятни содир этганликдаги айби, ўзининг кўрсатувидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, бирламчи тўпланган иш ҳужжатлари, тушунтириш хатлари, судга оид тиббий экспертиза хулосаси, юзлаштириш баённомаси, видеотасвирни кўздан кечириш баённомаси ва илова фото суратлар, кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш баённомаси ва илова фото суратлар, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарори ҳамда жиноят ишларида тўпланган ва суд мажлисида текширилган барча бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Суд, судланувчи И.Хасановнинг ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “д” банди “Безорилик, яъни ногирон бўлган шахсни хўрлаб жамиятда юриштуриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга шикаст етказиш”да ифодаланган жиноят аломати билан тўғри малакаланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган. Қайд этилган Олий суд Пленуми Қарорининг 37-бандида ЖК 57моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи И.Хасановга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймондалигини, судланмаганини, ёшини, оилавий шароитини, унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда тайинланадиган жазо нафақат унга балким унинг 3 оиласининг кейинги ҳаётига ҳам таъсири борлигини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, енгиллаштирувчи ҳолатларни қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, судланувчига нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим деб топади. Суд ашёвий далилар масаласини муҳокама қилиб, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-474моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л Д И : Хасанов Илхом Туйчибой ўғли (Xasanov Ilxom Tuychiboy o`g`li)ни ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “д” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. И.Хасановга ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “д” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБ Пробация хизмати томонидан ўтаттирилсин. Жазо муддати ўташни жазони ижро этувчи орган томонидан амалга белгиланган иш ўрнига ишга кирган кунидан бошлаб ҳисоблансин. И.Хасановга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ, апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Ф.Эргашев Ҳукм нусхаси аслига тўғри: 4